Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 27 Феврал 2019 Кӯришлар: 1583
Печат

 

yoshlar 2019- Ёшларни иш жойлари билан таъминлаш мақсадида, комитет ва унинг мамлакат шаҳру ноҳияларидаги маҳаллий тузилмалари Меҳнат, муҳожирлик ва аҳоли бандлиги агентлиги бўлимлари билан ҳамкорликда амалий чора-тадбирларни йўлга қўйиб келмоқда, - дейди Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ёшлар билан ишлаш ва спорт комитети раиси Аҳтам Абдуллозода.

Комитет раисининг сўзларига кўра, ўтган йилда 517та бўш иш ўринлари ярмаркаcи ташкил этилган бўлиб, уларда 16 минг 272 нафар иш жойига эга бўлган бўлса, 9 минг 779 нафар қайта ўқиш курсларига жалб этилган.

Шу билан бирга, ўтган йилда 51 минг кишига ишсизлик мақоми берилган, шундан 22 мингини ёшлар ташкил этади.

«2016-2018 йиллар учун Тожикистон Республикасида ёшларни ижтимоий ривожлантириш миллий дастури» доирасида ҳамда тегишли маҳаллий тузилмалар билан ҳамкорликда 8 минг 661 нафарни қамраб олган 228та атласу адрас, гилам тўқиш, тикувчилик, қуроқдўзлик, қандолатчилик, миллий ҳунарлар ҳамда рус, инглиз тиллари ва компютерни ўрганиш курслари таъсис этилгани маълум қилинди.

Матбуот анжумани чоғида, бугун ёшларни раҳбарлик лавозимларига тайинлаш масаласи қизғин баҳсларга сабаб бўлди. Баъзи журналистлар 30 ёшгача бўлган ёшларнинг масуълиятли раҳбарлик вазифаларига тайинланиши уларнинг келгусида мансабпараст бўлиб қолишларига сабаб бўлади, деган фикрни илгари суришган бўлса, комитет раиси Аҳтам Абдуллозода бугунги ёшларимизнинг аксарияти билимли, масъулиятли ва ташаббускор эканликларига урғу берди.

- Агар Ёшлар билаш ишлаш ва спорт комитети мисолида оладиган бўлсак, марказий аппарат ва жойлардаги бўлимларимизда фаолият юритаётганларнинг аксариятини ёшлар ташкил этади, - дейди Аҳтам Абдуллозода. - Қолаверса, раис ўринбосарлари ҳам ҳали жуда ёш бўлган иқтидорли кардлардир. Шахсан ўзим, комитет қошида фаолият юритадиган волонтёрлар клуби аъзоларига баъзида мушкул ва жиддий масъулият талаб қилинадиган вазифаларни юклайман. Улар зиммасидаги мажбуриятларни юқори даражада бажаришади. Шунинг учун ҳам, бугунги ёшларимизга ишонч принципи юзасидан эътиқодда бўлмоғимиз шарт. Бу эса, иқтидорли ва ташаббускор кадрлар етишиб чиқишига хизмат қилади.

Аҳтам Абдуллозоданинг фикрича, ёш бўлишига қарамай юксак мартабаларга эришган йигит-қизлар ўз устозлари кўмагидан юз ўгирмаслиги керак. Зеро, улар кўп йиллик ҳаёт тажрибасига эгадирлар. Бундай тажрибалардан самарали фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Мамлакатда спортни ривожлантириш ва оммавийлаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги маълум. Расмий статистик маълумотларга қараганда, республикада 9 минг 319та спорт иншооти мавжуд экан. Шундан 122та стадион, 6 минг 619та спорт майдони, 1 минг 702та спорт зали, 88та сузиш ҳавзаси ва 788та махсус спорт иншоотлари-ю мажмуалари ҳисобланади.

Яратиб берилган шароит ва имкониятлар замирида спортчиларимиз кўплаб республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллашган ва давлатимиз байроғини баланд кўтаришган.

Мисол учун, ўтган йилда мамлакат жамғармасига 467та, жумладан, 151та олтин, 103та кумуш ва 213та бронза медаллари олиб келинган.

Матбуот анжуманида журналистлар соҳада қўлга киритилган бошқа ютуқлар ва мавжуд камчиликлару мушкулликлар ҳақидаги саволларига атрофлича жавоб олишди.

 

Зуҳриддин УМАРОВ, «Халқ овози».

**

Гулнора Ҳасанзода: - Туғилиш кўпаймоқда

2018 йилда фуқаролик ҳолатини расмий рўйхатдан ўтказиш агентлиги 228,9 минг нафар янги туғилган чақалоқлар (аввалги йиллардаги туғилишни ҳисобга олмаганда) ва 32,3 минг ўлим ҳолати, жумладан, 2,4 мингта бир ёшгача бўлган болалар ўлимини қайдга олганини хабар қилди Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги раиси Гулнора Ҳасанзода йил якунига бағишланган матбуот анжуманида.

Туғилиш ва ўлимнинг умумий коэффициенти олдинги ҳисобларга қараганда, минг нафар аҳолига 25,4 ва 3,6 нафар тўғри келади.

Республикамизда ҳисобот даврида 2017 йилга нисбатан, 0,7 фоиз туғилиш кўпайган. Туғилишнинг ўсиши, асосан, Суғд, Хатлон вилоятлари ва Душанбе шаҳрида бўлиб, Тоғли Бадахшон мухтор вилояти ва республика бўйсунишидаги ноҳияларда эса, камайгани аниқланган.

- Ўлим ҳолати 2017 йилга нисбатан 1,6 фоиз камайган бўлиб, 32,3 минг нафарни ташкил қилади. Бундай ҳолат Суғд вилоятидан ташқари қарийб республиканинг ҳамма минтақаларида пасайган. Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида 2,5 фоиз (981 нафар), Хатлон вилоятида 0,3 фоиз (11,2 минг нафар), Душанбе шаҳрида 4,8 фоиз (2,4 минг нафар) ва республика бўйсунишидаги ноҳияларда 5,2 фоиз (6,5 минг нафар)га камайган бўлса, Суғд вилоятида эса, 0,2 фоиз кўпайган бўлиб, 11,1 минг нафарни ташкил қилади, - деди Гулнора Ҳасанзода.

Шунингдек, мамлакат ҳудудида рўйхатга олинган никоҳ сони 2017 йилга нисбатан 4,9 фоиз кўп ёки 82,4 минг оилани ташкил қилган.

Ҳисобот даврида қайддан ўтган ажралишларнинг умумий сони 11 мингтани ташкил қилиб, 2017 йилга нисбатан, 9,4 фоиз (948та)га ошган. Ажралишларнинг кўпайиши Тоғли Бадахшон мухтор вилоятидан ташқари қарийб республиканинг ҳамма минтақаларида кўзга ташланади. Суғд вилоятида ажралишлар сони 0,1 фоизга кўпайган бўлиб (4046та), Хатлон вилоятида 30,0 фоиз (2378та), Душанбе шаҳрида 13,0 фоиз (1777та) ва республика бўйсунишидаги ноҳияларда эса, 8,0 фоиз (2643та)ни ташкил қилади. Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида эса, ҳисобот даврида ажралишлар сони 5,4 фоизга камайгани (156та) рўйхатга олинган.

Садоқат Абдуразоқова, «Халқ овози».

**

 

**

Файзиддин ҚАҲҲОРЗОДА: - МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТнинг РИВОЖЛАНИШИ ТАЪМИНЛАНДИ

- 2019-2021 йиллар – Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йилларига бағишланган тадбирлар доирасида Молия вазирлиги бир қатор ишларни амалга оширмоқда, - деди Тожикистон Республикаси молия вазири Файзиддин Қаҳҳорзода журналистлар билан ўтган йил якунига бағишланган матбуот анжуманида учрашиб. – Бизнинг бу йўналишда халқаро ташкилотлар маблағларини жалб этиб, қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш учун янги лойиҳаларни татбиқ этиш режаларимиз бор.

Молия вазири журналистларга тақдим этган маълумотларга кўра, ўтган йили мамлакат ички маҳсулотлари ҳажми 68,8 миллиард сомонийни ташкил этиб, унинг ўсиш тезлиги 107,3 фоизни ташкил этди.

2017 йил кўрсаткичларига солиштирганда, мамлакатда саноат соҳаси 11,8, қишлоқ хўжалиги 4,0, савдо муомаласи 15,4, барча маблағ ўтказиш манбаларидан асосий сармояларга маблағ ўтказиш 7,8, хорижий савдо муомаласи 6,3 ва аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш 2,1 фоизга тараққий этганлиги маълум бўлди.

- Ўтган йили давлат бюджетининг умумий даромади 23,3 миллиард сомонийни ташкил этди, - деди Ф. Қаҳҳорзода. – Бу кўрсаткич режанинг 100,3 фоиз бажарилганлигини кўрсатади. Маблағлар тушуми режага нисбатан 71,4 миллион сомоний ва 2017 йилга нисбатан 3,8 миллиард сомоний ортиқ бўлди.

Молия вазирининг таъкидлашича, ўтган йили Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Европа Иттифоқи ўртасидаги Инсон қувватлари тараққиёти 2-дастури доирасидаги келишувга биноан, Европа Иттифоқининг 9,3 миллион евро ҳажмидаги маблағи бюджетни қўллаб-қувватлаш учун жалб этилди.

- Давлат бюджетининг харажат қисми 2018 йил бюджетнинг аниқ даромадлари доирасида йўлга қўйилиб, мамлакат иқтисодиётига 24,1 миллиард сомоний йўналтирилди, - деди Тожикистон Республикаси молия вазири. – Бу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан 1,8 миллиард сомонийга ортиқдир. Давлат бюджетидан ижтимоий соҳаларга йўналтирилган маблағ 10,4 миллиард сомонийни ташкил этди.

Матбуот анжуманида вазирлик фаолиятининг бошқа жиҳатларига ҳам кенг тўхтаб ўтилди.

- Айни пайтда вазирлик марказий аппаратида 265 нафар давлат хизматчиси фаолият юритади, - деди Ф. Қаҳҳорзода. – Ходимларнинг 173 нафари ёки 65,3 фоизини эркаклар ва 92 нафар ёки 34,7 фоизини аёллар ташкил этади.

Молия вазири журналистлар томонидан берилган кўплаб саволларга атрофлича жавоблар қайтарди.

Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,

«Халқ овози».

**

ИСТИҚБОЛЛИ РЕЖАЛАР

Хатлон вилояти Леваканд шаҳри меҳнаткашлари ҳам Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кўрсатмалари асосида 2018 йилда ижтимоий, иқтисодий соҳаларда яхши натижаларга эришишди, - деди матбуот анжуманида Леваканд шаҳар ҳукумати раиси Санавбар Самизода.

Натижалар таҳлилига кўра, 2018 йили солиқ режаларининг бажарилиши бюджетдан ташқари ва ижтимоий солиқ тўловлари 101 фоизга таъминланди ҳамда маҳаллий бюджетга 42 миллион 268,4 минг сомоний киритилди. Бу режага нисбатан бир миллион 229,9 минг сомоний кўпдир.

Шаҳар бюджетининг харажат қисми 99,5 фоиз бажарилди. Бу йиллик режада белгиланган 27,5 миллион сомоний, бюджет ҳисобидан 27,3 миллион сомоний маблағ ўтказилди. Жумладан, ҳукумат сектори ва давлат бошқарувига 100, маориф соҳасига 100, соғлиқни сақлашга 99, ижтимоий суғурта 100, турар жой-коммунал хизмат хўжалигига 100, маданият соҳасига 100 ҳамда қишлоқ хўжалигига 96 фоиз маблағ ўтказилди.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 233,6 миллион сомонийга етказилиб, бу ўтган йилга нисбатан, 14,8 миллион сомоний ортиқ ва режага нисбатан 104,6 фоизни ташкил этади.

Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг қўллаб-қувватлаши ва мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан «Тожикгазсаноат» ширкати томонидан Ёвон-Леваканд газ таъминоти тармоғининг тортиб келиниши қувонарли ҳолдир. Таъкидлаб ўтиш жоизки, мустақилликнинг 30 йиллигига бағишлаб, 148,3 миллион сомонийлик юбилей иншоотлари қурилиши режалаштирилган. Жумладан, 2018 йили 8та қурилиш иншооти 2,5 миллион сомонийга, 2019 йили 18та қурилиш иншооти 9,5 миллион сомонийга, 2020 йилда 36та қурилиш иншооти 108,8 миллион сомонийга ва 2021 йилда 23та иншоот 27,5 миллион сомонийга бунёд этиш мўлжалланган. Юқорида айтиб ўтилган қурилиш иншоотларидан, 5таси маориф соҳаси, 5таси соғлиқни сақлаш тизими ва қолган иншоотлар ижтимоий соҳага кўзланган.

Давронбек Каримов,

Леваканд шаҳри.

**

ХИЗМАТ КЎРСАТИШНИНГ ЯНГИ ЭЛЕКТРОН МОДУЛЛАРИ

- Ўтган йили солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар режаси 100,6 фоиз ижро этилди, - деди Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Солиқ комитети раиси Нусратулло Давлатзода 2018 йил якунига бағишланган матбуот анжуманида. – Бюджетга 10 миллиард 523,3 миллион сомоний даромад келтирилди. Бу кўрсаткич режадагидан 62,6 миллион сомонийга ортиқдир.

Комитет раисининг маълумотига кўра, 2018 йил солиқ ва тўловлар режаси Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида 110,5, Хатлон вилоятида 100,6, Суғд вилоятида 104,3, Душанбе шаҳрида 100,4 фоиз бажарилган. Шу билан бирга солиқ тўловчи манбалар кўпаймаганлиги боис, икки тур солиқлар режаси бажарилмай қолди: қўшимча қиймат солиғи – 84,3 фоиз ва жисмоний шахслар даромади солиғи - 98,2 фоиз бажарилди, холос.

Жорий йилнинг 1 январигача солиқ қарзлари қолдиғи 725,7 миллионни ташкил этиб, бу кўрсаткич 2018 йилнинг 1 январига нисбатан 45,4 миллион сомоний камайган.

- Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кўрсатма ва топшириқларини ҳаётга татбиқ этиш, шунингдек, фуқаролар ва солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш даражасини такомиллаштириш мақсадида, хизмат кўрсатишнинг бир нечта янги электрон модуллари ҳамда солиқни маъмурийлаштириш модуллари тайёрланиб, йўлга қўйилди, - деди Н. Давлатзода.

Солиқ комитети раисининг маълумотига кўра, ҳисобот даврида 4300 нафар фуқаро давлат қайдидан ўтиш учун электрон шаклда мурожаат этишиб, бу йўналишда хизмат кўрсатишнинг мазкур турини такомиллаштириш ишлари давом этмоқда.

Жаҳон миқёсида кенг йўлга қўйилган нақд пулларсиз ҳисобларни тенглаштириш усули Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг 2014 йил 31 декабрдаги «Банк тўлов карталари орқали нақд пулларсиз ҳисобларни тенглаштиришни кучайтириш тадбирлари тўғрисида»ги 815-қарори асосида Солиқ комитетининг сайтида хизмат кўрсатишнинг янги шакли жорий этилди. 2018 йилнинг биринчи майидан бошлаб, солиқ тўловчилар «Амонатбонк» банки хизмат кўрсатиш нуқталарига келмасдан, кўчмас мулк, ер, транспорт воситалари солиқлари ва давлат божини тўлов карталари орқали амалга ошира оладилар. Бугунгача хизмат кўрсатишнинг бу усулидан 140 мартадан кўпроқ фойдаланилди.

- Нақд пулларсиз карталар орқали ҳисобларни тенглаштириш хизмат кўрсатишнинг янги замонавий усули бўлиб, солиқ тўловчилар секин-аста унга одатланмоғи давру замон талабидир, - деди Н. Давлатзода. – Бу йўналишда биз солиқ тўловчилар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини кенг йўлга қўйганмиз.

Матбуот анжумани савол-жавоблар тариқасида жуда самарали ўтди.

 

Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,

«Халқ овози».

**

Ташқи савдо обороти ҳажми ошди

Божхона статистика маълумотларига кўра, 2018 йилда Тожикистон Республикаси ташқи савдо обороти 4 218,2 миллион АҚШ долларини ташкил этган. Бу 2017 йилга нисбатан 470,5 миллион АҚШ доллари ёки 13 фоизга зиёд демакдир. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Божхона хизмати бошлиғи Хуршед Каримзода матбуот анжумани чоғида маълум қилди.

Ташқи савдо оборотининг умумий ҳажмидан 3 144,4 миллион АҚШ доллари импорт ва 1 073,0 миллион АҚШ доллари экспорт улушига тўғри келади.

Ўтган йилда республикамизда ишлаб чиқарилган ва етиштирилган маҳсулотларнинг 27,9 фоизи Қозоғистон, 25,8 фоизи Туркия, 14,5 фоизи Ўзбекистон ва қолган қисми бошқа мамлакатларга экспорт қилинган.

Импорт маҳсулотлари эса, 30,8 фоиз Россия, 18,9 фоиз Хитой, 17,1 фоизи Қозоғистон ва бошқа давлатлардан келтирилган.

Божхона хизмати бошлиғи Хуршед Каримзода мамлакатга ноқонуний маҳсулотларнинг олиб кирилиши борасида тўхталиб, бу ҳолат кўпроқ Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги аниқланмаган чегара қисмидан ўтказилиши ҳолатлари борлигини эслатиб ўтди.

Сўнгги икки йилда қўшни Ўзбекистон Республикаси билан савдо-иқтисодий муносабатларда кузатилган ижобий кўрсаткич натижасида, мамлакатлар ўртасидаги савдо обороти ҳажми ҳам кескин ошган.

- Агар 2015 йилги маълумотларга юзланадиган бўлсак, Тожикистондан Ўзбекистонга 8,8 миллион АҚШ доллари ҳажмидаги маҳсулотлар экспорт қилинган. Ўтган йилда экспорт ҳажми 155,3 ва импорт 126,3 миллион АҚШ долларига баробар бўлди, - дейди Хуршед Каримзода.

Матбуот анжумани давомида ўтган йилда Божхона хизматининг жойлардаги божхона ҳуқуқбузарликларига қарши кураш тузилмалари ходимлари томонидан 4 минг 280та божхона қонунбузарликлари ҳолати аниқланган бўлиб, шундан 72тасини жиноят ташкил этгани маълум қилинди. Шунингдек, ҳисобот даврида 67та диний китобларнинг ноқонуний олиб кириш ва тарихий-маданий бойликларнинг республика ҳудудидан ноқонуний олиб чиқиб кетишликнинг 10 ҳолати аниқланган. Ушбу ҳолатлар юзасидан 9та жиноий ва 2та маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари очилган бўлиб, тегишли органларга юборилган.

Кадрлар масаласига тўхталган Хуршед Каримзоданинг маълум қилишича, ўтган йилда Тожикистон Республикаси меҳнат ва божхона кодекслари талабларига мувофиқ, 22 нафар ишга қабул қилиниб, 52 нафар божхона органларидаги вазифасидан бўшатилган. Шу билан бирга, 727 нафарнинг иш жойлари алмаштирилган.

- Биз келажакда ҳам республикамизга ҳар қандай ноқонуний ва сифатсиз махсулотларнинг олиб кирилиши ҳамда юртимиздан олиб чиқарилиши ҳолатларига қарши қатъий курашамиз, - деди Хуршед Каримзода матбуот анжумани сўнгида.

 

Зуҳриддин УМАРОВ, «Халқ овози».

 

***

Меҳнат муҳожирлари ҳуқуқи ҳимоя қилинади

– Меҳнат, муҳожирлик ва аҳолини иш билан таъминлаш соҳаси қонуний асосини мустаҳкамлаш мақсадида, вазирлик томонидан 19та ҳуқуқий-меъёрий ҳужжат, жумладан, 2та қонун, Тожикистон Республикаси Президентининг битта фармони, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг 14та қарори ҳамда 2та ўзаро тушуниш меморандуми лойиҳалари ишлаб чиқилди, - деди Тожикистон Республикаси Меҳнат, муҳожирлик ва аҳолини иш билан таъминлаш вазирининг биринчи ўринбосари Эмин Сангинзода матбуот анжуманида.

Эмин Сангинзоданинг маълумотига кўра, мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг топшириқ ва кўрсатмалари асосида 2018 йил вазирлик таълим муассасаларида халқ ҳунармандчилигини ўргатиш ва миллий ҳунарлар қайта тикланишига катта эътибор қаратилди. Бу даврда 19 мингга яқин хотин-қизлар халқ ҳунармандчилигининг 28 тур қўл ҳунарларини ўрганишди. Ҳисобот даврида мамлакатда 1 минг 54та ҳунармандчилик марказлари бунёд этилди. Бу марказларда фуқаролар миллий ҳунарларни ўрганиш ҳамда маҳсулот ишлаб чиқариш билан машғул бўлишди. Шунингдек, уйларда 284та халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари яратилди. Мазкур тадбирлар ишсиз аҳолини иш билан тамъинлашга қўшимча имконият туғдирди.

- Яратилган янги иш жойларининг аксарияти мамлакатда аҳолини иш билан таъминлаш омили бўлиб, Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг маълумотига кўра, 2018 йил ҳуқуқий ва жисмоний шахслар томонидан 165 минг 924 янги иш жойи яратилган, - деди Э. Сангинзода. – Янги иш жойларининг 47,2 фоизи доимий, 23,8 фоизи муваққат ва 25,8 фоизи мавсумий иш жойларидир.

Меҳнат, муҳожирлик ва аҳолини иш билан таъминлаш вазири биринчи ўринбосарининг журналистларга берган маълумотига кўра, 2018 йил вазирликнинг Россия Федерациясидаги муҳожирлик бўйича ваколатхонаси ходимлари муҳожирларнинг 35 минг 200та мурожаат ва аризаларини кўриб чиқиб, ваколатхона аралашуви билан муҳожирларнинг 32 миллион 372 минг рубл тўланмаган маблағлари мамлакатимиз фуқароларига ундириб берилган.

- Вазирлигимизнинг Россия Федерациясидаги муҳожирлик бўйича ваколатхонаси ҳуқуқшунослари ёрдами билан фуқароларимизга нисбатан чиқарилган ноҳия судлари қарорлари Россия Федерацияси юқори судлари томонидан бекор қилинишига эришилди, - деди Меҳнат, муҳожирлик ва аҳолини иш билан таъминлаш вазирининг ўринбосари Нурулло Маҳмадуллозода. - Шунингдек, бу даврда ваколатхона дахолати билан республикамизнинг 12 минг 735 нафар фуқароси Россия Федерациясида доимий иш жойи билан таъминланди. Вазирлик келгусида ҳам меҳнат муҳожирлари ҳуқуқини ҳимоя қилади.

Мамлакат ички меҳнат муҳожирлиги масаласи матбуот анжумани пайтида қизғин баҳсларга сабаб бўлди.

- Ички меҳнат муҳожирларини қайдга олиш ҳозирча имконсиздир, - деди Э. Сангинзода. – Асосан, мардикорчилик билан шуғулланувчи ички меҳнат муҳожирлари фаолияти норасмий бўлганлиги учун ҳам уларни қайдга олиш, ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муаммолар мавжуд. Келгусида махсус марказлар ташкил этиб, бу мушкулликни ҳал этиш ниятимиз бор.

Эмин Сангинзоданинг айтишига кўра, ички меҳнат муҳожирлари, умуман, ишсизлар сонининг ортиб бориши сабабларидан бири – хориж давлатлари, асосан, Россия Федерациясига айрим фуқароларимизнинг кириши тақиқланишидир. Депортация қилинган юртдошларимизни имкон қадар иш билан таъминлаш йўлида вазирлик бир қатор чора-тадбирларни йўлга қўйган. Умуман, ватандошларимизнинг хориж давлатларига меҳнат муҳожирлигига боришлари ўтган йили бир фоиз, беш йил илгаригига нисбатан яқин 40 фоиз камайганлиги мамлакатимизда яратилаётган янги иш жойлари ҳам сабаб бўлмоқда.

М. ИСКАНДАР,

«Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Давлат тили кунига бағишланган тантанали йиғилиш

 

4 октябр куни "Борбад" қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикаси Давлат тили куни муносабати билан ўтган тантанали йиғилишда иштирок этиб, нутқ сўзлади.

Давлат бошлиғи йиғилганлар, Тожикистоннинг шарафли халқи ва хориждаги ватандошларни 2009 йилдан буён 5 октябр куни нишонланиб келинаётган Давлат

Муфассал...

«Мен жилғаман, дарё бўлиб тошгим келади…»

 

Дуторнинг ҳазин оҳанги кузда япроқларнинг шивирлашидек, ариқда шилдираб оқаётган сув овозидек оромбахш ҳамда тингловчини гоҳ у, гоҳ бу ҳолга солиб, унга мозийдан хабар келтиргувчи садодек гўё.

Миллий мусиқа чолғуси – дуторнинг ана шундай сеҳрли оҳангини ҳаётининг мазмуни, деб билган ва нозик бармоқлари фақат дутор чертишга муносиб муғанний қизларимиздан Ҳуррият Ҳасановани суҳбатга чорладик…

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991130

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478766
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4694
4027
22379
7426653
100410
114875
7478766

Сизнинг IPнгиз: 3.145.62.36
Бугун: 23-11-2024 17:51:46

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015