Чошгоҳга яқин эшик тақиллади. Ўғлим Шуҳрат эшикни очиб, келган киши билан самимий сўраша кетди. Мен зал ўртасидаги хонтахта ёнида ёнбошлаб, чой хўплаганимча телевизор томоша қилардим. Хона эшигидан "Ассалому алайкум, акажоним", дея Абдужаббор Мўминов кириб келди. Уй ёришиб кетгандай бўлди. Бир амаллаб, ўрнимдан турдим. Қучоқлашиб кўришдик, сўнг ўтириб фотиҳа қилдик, ҳол-аҳвол сўрашдик.
Дастурхон атрофида суҳбатимиз қизигандан-қизиган бўлди. Мавзу "Халқ овози"нинг 90 йиллиги устида борарди.
-Газетанинг ижодий жамоаси сайъ-ҳаракати билан шонли юбилейни муносиб нишонлаш учун кенг газетхонлар оммасини жалб қилиш айни муддао, - дедим. Ҳар сонини ўқиб бораман. Сизнинг таржималарингизни ҳам мириқиб ўқидим…
-Тушундим, - деди Абдужаббор, бугунги сонини ўқимадингизми? Менинг ҳам 90 йилликка оид хотираларим босилган.
-Раҳмат, укам! Савоб иш қилибсиз.
Абдужаббор мамнун илжаяркан, девордаги соатга қараб:
-Бир жойга боришим керак, менга жавоб берсангиз, узр-да. Яхши суҳбат узиладиган бўлди… Насиб этса, яна келаман, - деди.
Хайрлашдик. Орадан 15 дақиқа ўтар-ўтмас эшикдан Мамаражаб "Халқ овози"нинг олдинги сонини олиб келиб қолди. Мен газетани олиб, қатини очдим кўзим Абдужабборнинг суратига тушди. Юзимдаги табассумни кўриб Мамаражаб ҳам илжайди-да, деди:
-Устоз, газета ходимлари сизга салом айтдилар ва келгуси сонга бирор нарса ёзишингизни илтимос қилдилар. Қанча тез бўлса, шунча яхши. Мен: -Ҳаракат қилиб кўраман, - дедим.
Мамаражаб хайрлашар экан, ўғлимга қараб:
-Материал тайёр бўлса менга телефон қилсангиз, ўзим редакцияга олиб бориб бераман, - деди-да, чиқиб кетди.
Редакцияда салкам 47 йил қалам тебратган, шундан 36 йили масъул котиблик қилиб, қанчадан-қанча материалларни, ҳатто, отахон журналистлар қаламига мансуб мақола, очерк, лавҳаларни холис таҳрир қилган киши… муаммони ечиш керак.
Ўйлана-ўйлана эсладим. Йигирманчи аср бошларида биринчи космонавт Юрий Гагарин билан учрашув лаҳзаларини ихчамгина қоғозга тушириб, космонавтика кунига бағишланган сонга берган эдим. Мен буни космонавтика кунига арзигулик бошқа материал бўлмаганидан ёзган эдим. Душанба куни "летучка"да шу соннинг энг яхши материалидай сифатланди. Йиғилишда бўлим мудири Турғунбой Дадабоев ўрнидан туриб:
-Сафимизда шундай улуғ инсон борлигидан фахрлансак арзийди. Бу материални рағбатлантириш керак! - таклиф киритди. Мажлис аҳли бир овоздан маъқуллади. Бу ҳам етишмагандай "Куръер" газетасининг бош муҳаррири Муҳаммаджон иш кабинетимга кириб:
-Табриклайман, устоз, тарихда қоладиган мақолангизни ўқиб танамга сиғмай суюниб кетдим. Дунё торлик қилгандай ҳузурингизга югурдим. Шундай зўр фактни икки қоғозлик қамоққа қамабсиз-а! Юринг ошхонага. Мен сизни бир зиёфат билан сийлай.
-Жуда оширвордингиз-ов, - дедим жилмайиб.
-Ҳеч-да! Шу материални менга берганингизда газетанинг бир саҳифасини тўлдирардим.
-Кечирасиз-у, мен устозим Аширмат ака насиҳатини сира унутмайман. "Журналист сўзга мумсик - зиқна бўлиши керак, ёзувчидан фарқи ҳам шунда. Бир сўз билан ифодалаш мумкин бўлган нарсани резинкадай чўзишдан нима фойда".
Биз гап талашиб, ошхонага кириб қолгандик. Тоштемиров бурчакдаги бўш столни кўрсатиб, ўша томон одимлади. Мен беихтиёр унга эргашдим.
-Сиз шу ерда ўтира туринг, мен овқатни ўзим олиб келаман, - дея ошпазлар олдига бориб нималарнидир таъкидлаган бўлди ва кассага бориб пул тўлади. "Жумҳурият"нинг собиқ редактори Муҳаббатшоев келиб:
-Иштаҳаларга барака, - дея икки қўлларини елкамга қўйиб, устоз сизни чин юракдан табриклайман! Биринчи рақамли фазогир Гагарин билан бевосита мулоқот қилган тожикистонлик журналист эканингизни бугунги "Совет Тожикистони"да чиққан материалингиздан билиб олдик. Раҳмат сизга! Офарин! -деди.
***
1961 йил 12 апрел. Исмоилжон Муҳсинов, Муҳаммаджон Хўжаев ва мен Душанбе маданият ва истироҳат боғида овқатланиб ўтирардик. Истироҳат боғи марказий хиёбонига ўрнатилган устундаги узун радиокарнай баланд овозда: "Диққат! Диққат! Совет Иттифоқи граждани Юрий Алексеевич Гагарин "Восток" кемасида космосга чиқди! Ракета белгиланган режада Ер атрофида айланмоқда!" дея жар солди. Еяётган овқатни ҳам чала қолдириб, редакцияга югурдим. Иллюстрация бўлимига кириб, рассомимизга дарҳол скафалдаги космонавт қиёфасини плакат қилишини буюрдим-да, ўзим биринчи саҳифа устида кетадиган лавҳани ёзиб, цинкографияга жўнадимда, рассом ҳузурида турдим. Кўчаларда ҳамма радиокарнай остига тўпланиб ахборот тингларди. Космонавт ер куррасини айланиб ўтиб, эсон-омон ерга қўнганда «Ур-ра!» садолари оламни тутди…
Эртасига эрталаб газета киоскалари олдида навбат турнақатор эди. Марказий газеталарда Юрий Гагариннинг катта портрети босилган. Шуниси қизиқки, рассомимиз тахминан чизган плакатдаги фазогир асл нусхасига жуда ўхшар эди. Редакторимиз мени чақириб: Гагарин сурати қаердан олинганини сўради. Мен бўлган воқеа тафсилотини гапириб бердим. (Редактор Тожикистон Марказий комитетининг навбатдан ташқари пленумида иштирок этгани учун бу ишлардан бехабар эди.
1964 йили мен Саноат, транспорт ва қурилиш бўлимини бошқарар эдим. Бир куни Ҳамид Гадоевич чақириб қолди. Олдига кирсам диванни кўрсатиб, ўтиришга таклиф қилди ва ёнимга келиб ўтирди.
Уй-рўзғор, отам, бола-чақалардан ҳол сўради. Кейин: "Ҳозир Марказий комитетдан келяпман, олий партия мактаби журналистика бўлимига республикамизга битта ўрин берилган. Ўқиш муддати икки йил, стипендия шу ердаги маошинг миқдорида. Шунга сени тавсия қилмоқчиман. Нима дейсан? - деди.
-Иккита болам бор, отам қари, қийналиб қолишмасмикан? - дедим.
-Отанг билан ўзим гаплашаман, сен келинни кўндирсанг бўлди. Оилангга қўлимиздан келганича ёрдам бериб турамиз. Хавотир олма, келажакни ўйла, - деди редактор.
…Шундай қилиб, мен ўқишга кетдим. Ўқиш жуда қийин ҳам эмас, осон ҳам эмасди. Йирик олимлар, академиклар фалсафа, сиёсий иқтисод, партия темасида мароқли лекциялар ўқирдилар. Маданият ва маърифат, санъат ва адабиёт мавзусида етук мутахассислар таклиф қилинарди. Бундан ташқари атоқли олимлар, уруш ва меҳнат қаҳрамонлари, дипломатик корпус вакиллари, разведкачилар, космонавтлар билан учрашувлар ўтказиларди. Мени, айниқса, ана шу учрашувлар қизиқтирарди. Октябр охирлари ё ноябр ойининг бошларида космонавтлар билан учрашув бўлишини маълум қилишди. Менга жон кирди.
Учрашув куни белгиланганидан икки соат олдин бориб, Ленин аудиторияси иккинчи қатор ўртасидан жой олдим. Ҳадемай, зал одамларга лиқ тўлди. Учрашувга тингловчиларгина эмас, кафедра, деканат ходимлари, профессору академиклар келишган эди. Белгиланган вақтда зал минбари орқасидаги эшикдан ректоримиз бошлиқ Ю.Гагарин билан Г.Питов киришди. Ҳамма ўрнидан туриб гулдурос қарсаклар билан кутиб олди. Гагарин юзида енгил табассум, Питов эса ўзини сипоҳ тутарди. Улар ўз парвозлари тўғрисида қисқача тўхталиб ўтдилар. Сўнгра ректоримиз 20 минутлик танаффус эълон қилди. Танаффусдан кейин савол-жавоблар бўлиши айтилди. Ҳамма гурр этиб ўрнидан туриб эшикка ошиқди. Мен Гагарин ўтирган жойнинг рўпарасидан жой олган эканман. Кўз узмай тикилардим унга. Бир-икки марта кўзларимиз учрашди ҳам.
Космонавтлар ўзлари кирган орқа эшикдан чиқишар экан, Юрий Алексеевич орқасига қараб қўйди.
Мен шошилиб чиқдимда иккинчи қаватдаги "курилка"га кирдим. 10-15 киши папирос, сигарета тутатишарди. Эшикдан Юрий Алексеевич кириб келдида:
-Йигитлар ким мени чектиради, - деди кулимсираб, -Ректор кабинетида чекиш мумкин эмас экан, ёзув осиғлик, - деди тутатаётганларга олазарак қараб, ҳамма бирдан чўнтак кавлади. Мен эса, ҳали қутини чўнтакка солганим йўқ эди. Гагарин кулимсираганича қўлимдаги сигарет қутисини олди-да, "Шипка"ли жуда соз, мен Болгарияда бўлганимда Шипкани кўрганман, яхши жой, - деди ва бир дона сигаретни олиб, эзғилай бошлади. Шу ерда биринчи космонавт билан анча гурунг қилган эдик…
Восит МуҳамМедов,
«Халқ овози» газетасининг собиқ ходими, нафақахўр.
Дунёда касб турлари жудаям кўп. Лекин уларнинг ичида энг шарафли, машаққатли ва масъулиятлиси бу, албатта, ўқитувчилик касбидир.
Бир синфда 25-30 нафар ўқувчи таълим олса, уларнинг табиати ҳар хил бўлади. Ҳар бир ўқувчини ўз фарзандидек қабул қилиб, улар билан ишлаш, уларни тушуниш, билим бериш ҳамда ҳар бирининг кўнглига йўл топа олиш юксак масъулият талаб қилади.
Муфассал...
13 июл куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Миллат қасри ёнида мамлакатимизга давлат ташрифи билан келган Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модини қабул қилди.
Учрашув маросими бошланишидан аввал икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015