Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 30 Ноябр 2018 Кӯришлар: 1890
Печат

 

Ёхуд Миллат пешвоси раҳбарлиги остида амалга оширилган бунёдкорликлар хусусида

a safarov 2018Роппа-роса 27 йил муқаддам тожиклар давлати мустақилликка эришиб, ўз герби, байроғи, мадҳияси ва ҳудудий бирлигига эга бўлди. Бу, халқимиз учун чиндан ҳам олий туҳфа эди, десак янглиш эмас.

Аммо истиқлолиятнинг илк йилларида Парвардигорнинг бу бебаҳо неъматига ношукрлик қилганлар ҳам топилиб, мамлакат баъзи ноҳияларида тўполонлар чиқишига сабаб бўлдилар ва шунда мустақил давлатимиз

бешикдалигидаёқ бўғилиб, миллатнинг пароканда бўлиб кетишига бир баҳя қолди. Минг шукрки, Парвардигор ўз раҳматини бу халқдан яна бир бор дариғ тутмади. Халқ бошига Эмомали Раҳмондек алпқомат, ўткир сўзли, доно раҳбар ато этди. Ва у раҳбарлигининг илк кунларидаёқ "Мен сизларга тинчлик олиб келаман!" - дея ваъда берди.

Ўшанда "бу йигит ҳали ёш экан, фуқаролар уруши давом этаётган бу мамлакатни эплаёлмаса кераг-ов", - дея гумонга борганлар ҳам бўлди. Аммо элим, халқим, юртим деган банданинг ёри ҳам, мададгори ҳам Худо бўларкан! Ўша Хўжанддаги XVI тарихий сессиядан сўнг, ўз командаси билан тўппа-тўғри пойтахт Душанбе сари йўл олган кундан бошлаб, халқига берган ваъдаси устидан чиқиш учун мамлакат нотинч минтақалари, зарур бўлганда, қўшни Афғонистонгача борган раҳбар, оқибат, кўзлаган мақсадига эришди - озор топган юртда тинчлик ўрнатилди! Мамлакат тез суръатларда тараққиёт сари юз бурди. Ҳар соҳада муваффақиятлар қўлга киритила бошланди!..

Ҳадемай, мамлакатда улкан қурилишлар амалга оширилди. "Қўрғонтепа-Кўлоб" темир йўли қурилиши, "Қулма-Қарақурум" автомобил йўллари қурилишига берилган стартдан бутун мамлакат енг шимариб, бунёдкорлик ишларига шўнғиб кетди, гўё… "Истиқлол" ортидан "Шаҳристон" туннеллари қурилиши ниҳоясига етгач, пойтахт билан Суғд вилояти орасидаги масофа қисқариб, у ёки бу томонга отланган киши эндиликда бемалол 4-4,5 соат атрофида кўзлаган манзилига етиб бора оладиган бўлди. Илгарилари эса, бу йўллар қиш мавсумида ёпилгач, йўловчилар сарсон-саргардон бўлиб қолишарди. Эндиликда эса, қишин-ёзин бу йўл очиқ!

Миллий ўзликни англаш, аждодларга эҳтиром кўрсатмоқ ва тарихий ёдгорликларни эъзозлаш, илму маданиятнинг етук сиймолари, адиблар ва уларнинг шарафига тантаналар ўтказиш катта аҳамиятга эга. Бу яхши анъана доирасида 1994 йили Мир Сайид Али Ҳамадоний ижоди ва фаолиятини ўрганиш йили, дея эълон қилинди. 1996 йил эса, Камоли Хўжандийнинг 650 йиллик юбилейи, кейинчалик, аниқроғи, 1999 йили Сомонийлар давлати ташкил топганлигининг 1100 йиллик тўйи кўтаринки руҳда қайд этилди. Шундан сўнг, Абу Абдулло Рўдакийнинг 1150 йиллиги, буюк имом Абу Ҳанифа Нўъмон ибни Собит ҳаёти ва фаолиятига бағишланган халқаро симпозиум, Мавлоно Жалолиддин Румий (Балхий) шахсиятига ҳурмат билдирилиб, юбилей йилларини қайд этиш асносида, нақадар, бой маънавий меросга эга халқ эканлигимиз намоён бўлди.

Инчунин, Шарқнинг буюк мутафаккири, аллома Мир Сайид Али Ҳамадонийнинг 700 йиллик юбилейи, шунингдек, Ҳисори Шодмоннинг 3000 йиллик тўйи жуда катта тантана билан нишонланди. Машҳад шаҳридан Камол Хўжандий хоки туробидан намуна келтирилиб, улуғ шоир ватани - Хўжандда рамзий оромгоҳ барпо этилди ва шоир китоблари нашр этилди. XIX аср охирлари ва XX аср бошларидаги адабиётимизнинг етук шахсиятларидан бири Нақибхон Туғрал таваллудининг 150 йиллиги муносабати билан унинг ижоди ва фаолиятига бағишланган адабий кечалар ўтказилиб, уй музейи, марқади муҳтарам Президентимиз ташаббуси ила обод этилгани ҳам халқимизнинг юксак эстетик ва бадиий дид соҳиби эканлигидан далолат беради.

Жамиятимиздаги эврилишлардан бадиий сўз санъатининг Сомонийлар давридаги каби юксак чўққига етиб, том маънода илму адаб масканига айланаётганлиги гувоҳи бўлиб турибмиз.

Пойтахтимиз Душанбе шаҳри ҳақида тўхталадиган бўлсак, ўн йилларча шаҳримизга келмаган меҳмон шу кунларда ташриф буюрса, бу ердаги бунёдкорлик ишларидан ҳангу манг бўлиб қолиши турган гап. Бу қадар замонавий иншоотлар, турли номдаги парклар, сайилгоҳлар, Иссиқлик узатиш марказлари, Наврўзгоҳ… Барчаси истиқлол ва муҳтарам Пешвомиз шарофатидандир, албатта. Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган рейтингга кўра, Президентимиз қасри "Қасри миллат" мажмуаси ҳашамати ва архитектураси бўйича Америка Қўшма Штатларидаги Оқ уйдан кейин 2-ўринда турар экан. Бундан фахрланмай бўладими, ахир?!.

Энди аср иншооти, деб аталаётган "Роғун" ГЭСи ҳақида икки оғиз тўхталмоқчиман. "Роғун" - нур кони. У уйимизни, кўчаларимизни, юрар йўлларимизу кўрар кўзларимиз ҳамда кўнгилларимизни нурафшон айлаб, келажагимизни-да порлоқ этажак, иншооллоҳ!

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, муҳтарам Президентимиз Эмомали       Раҳмон Жаноби олийлари ташаббус ва саъй-ҳаракатлари билан шу кунга қадар қурилган ва келажакда қурилажак барча ҳаётан муҳим иншоотларнинг ҳар бири барчамиз учун байрам бўлиб, унинг шукуҳу шаҳомати асрларга татигуликдир, албатта.

Ашур САФАРОВ,

Хўжанд шаҳридаги

тарихий XVI сессия иштирокчиси, давлат аҳамиятига молик нафақахўр.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31

МАҚОЛАЛАР

Миллий қадриятларимизга эътибор…

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчисиМиллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам     Эмомали   Раҳмон Жаноби олийларининг мамлакат Олий Мажлисига йўллаган навбатдаги Паёми ҳам кенг жамоатчилик томонидан қизғин кутиб олингани гувоҳи бўлдик. Чунки ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётимизни ўзида мужассам айлаган ушбу ҳужжатда ўтган йил таҳлили, шунингдек, жорий 2019 йил учун ўта муҳим дастурлар берилган бўлиб, ўз ўрнида у барчамиз учун маёқ вазифасини ҳам бажаради.

Муфассал...

Мен бир насим бўлиб келдим, мен бир насим...

 

Сирожиддин Саййид 1958 йили Сурхондарё вилояти, Сариосиё районидаги Кундажувоз қишлоғида туғилган. Ўзбекистон Халқ шоири.

ТошДУнинг журналистика факултетини тугатган. «Руҳим харитаси», «Салқин харсанглар кафтида», «Севги мамлакати», «Асрагил», «Меҳр қолур, муҳаббат қолур», «Куйдим», «Ватанни ўрганиш», «Ватан абадий», «Устимиздан ўтган ойлар» каби шеърий тўпламлари нашр этилган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2408881

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9611225
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1946
3470
27641
9537691
110361
140751
9611225

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.87
Бугун: 24-05-2026 14:45:10

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015