ВАТАН СОҒИНЧИ
Соғинч деб аталган соҳир туйғудан,
Қалбнинг яралари мудом ортади.
Сафарларда қолсанг
Узоқ ё яқин,
Ватан оҳанрабо каби тортади.
Дўсту ёрдан айро яшаш нашъаси,
Руҳингни чулғайди мисли бир туман.
Гарчи битта қуёш,
Гарчи битта ой
Ҳижратда ўзгача кўринар экан.
Гарчи ҳайрат чулғар,
Гарчи ҳаяжон,
Кўрганда ажнабий ранчоларини.
Лекин алмашмайсан,
Тенг кўрмайсан ҳеч
Қишлоғингни тошлоқ кўчаларини.
Ватан десанг гувлаб тўкилар соғинч,
Кўзингга тўтиё бир сиқим тупроқ.
Сал ҳаялласанг,
Ёки кеч қолсанг,
Ватан -
Қалбингда гуллайди,
Гуллари - оппоқ…
***
Онажоним - гулга тўлгай жону жаҳоним, келсангиз.
Пок нурларга ғарқ бўлгай гар хонадоним, келсангиз.
Дунё кезиб юрурмиз сизнинг дуоингиз билан,
Онажоним - қувватим, солиҳ иймоним, келсангиз.
Фарзандларнинг бахтига сиз бўлингиз доим омон,
Кўкларга етмай мудом тахту равоним келсангиз.
Туну кун падаримнинг руҳларини сиз этиб шод,
Кўзларим йўлда нигорон, чин паноҳим, келсангиз.
ЎТКИНЧИ ДУНЁДА
Бу дунёда ҳаммамиз меҳмон,
Дўст деганин чин дилдан суйдим.
Оёғига қадалса тикан,
Қўлим қолиб тишда суғурдим.
Англаб қолдим дунё нелигин,
Этак қоқдим бунда неки бор.
Лекин дунё жилвагар бўлиб,
Чорлар бизни такрор ва такрор.
Дунёни сен бунчалик суйма,
Кўнгил қўйма асло ишига.
Гўё яша бир меҳмон мисол,
Жаннат олгай ўз оғушига.
Ҳар нафасда шукр қилгин сен,
Ғофил қолма, каттароқ оч кўз.
Ғанимат бил ҳар дам, ҳар онинг,
Амал бирла бирга бўлсин сўз.
Дерлар бизга: яхшилик қилгин,
Сўнгра уни ташла дарёга.
Кибр қилма ва ҳеч ачинма,
Ажрин Холиқ қилар зиёда.
Қўлинг ишда, дилинг Аллоҳда
Бўлсин ҳаргиз ўтказма фурсат.
Таваккал қил ёлғиз Аллоҳга,
Йўлдош бўлсин ҳалоллик фақат.
КЕТМАГИН
Биз кезган боғларга хазон тўкилди,
Ва тағин кўмилди излар бирма-бир.
Кетмагин, азизам,
Кетмагин бир пас
Қучоқ очиб кутмас бизларни тақдир.
Кетар манзилингни шамоллар билсин,
Хабар олиб келар бир куни хушнуд.
Йўлларимиз айро ва туташ жойда,
Бизни қарши олар ноаён ҳудуд.
Қора кўзларингни қора қаърига,
Чўкиб кетсам майли
Сассиз-садосиз.
Бепоён кенгликда сенинг ҳақингда
Мен излаб юрибман муносиб бир сўз.
Сўз топмай юрибман ҳамон дарбадар,
Хаёлнинг узилган пар қанотлари.
Қалбимни эзади
Андуҳ ва кадар,
Бунчалар ҳазиндир куз хотиротлари.
Кетмагин, азизам,
Кетмагин бир пас.
ҲИСОР МАНЗАРАЛАРИ
Бугун қишлоқда бодом гуллади,
Дарахтлар шай турар
Куйламоқ учун
Баҳор қўшиғини…
Насимлар уйғонар,
Шайланар эсмоққа сарсари,
Тоғларнинг
Уч ой ичида
Оқариб кетган сочлари
Аста қораяр..
Адирлар ёнади лов-лов,
Кимнидир
Соғиниб яшайди
Бир умр
Ёлғизоёқ йўл.
Онам кутар
Интиқ ва интизор,
Бизни -
Ҳар томон сочилиб кетган
Болаларини…
Мозорлар чўкади аста,
Тупроққа айланар қабрлар.
Солиҳ фарзандлар
Пичирлаб
Ёд айлар
Азизларини…
Кетгинг келмайди ҳеч бу ерлардан,
Лекин
Мангу қолиб бўлмас,
Узоқ қолиб бўлмас
Бу ерларда -
Қисмат чархпалаги
Шафқатсиз
Олиб кетар
Бизни ҳар томон.
Қайда юрма,
Қайда бўлма,
Оҳанрабо янглиғ
Тортар бизни бу макон.
Ватан - жон каби азиздир.
Мисли нур янглиғ.
Балким шунинг чун
Ватан учун
Берадилар жон…
Қишлоқда бугун бодом гуллади…
КУЗ
исор боғларига
Келди яна куз…
Юввош тортиб қолди
Ҳатто тоғлар ҳам.
Шамоллар эсар майин.
Мезонлар ортидан
Югурар
Қишлоқ болалари,
Лекин
Энди
Чанг кўтарилмас,
Ҳатто
Сокин оқар
Ариқларда сув.
Келинчаклар сув сепиб
Супурар ҳовлиларни,
Кампирлар хаёлга толади
Эснаб
Ўтган кунларни.
Сокинлик бошланар
руҳимда.
Юввош тортиб қолар
Бирданига дил.
Қишлоқдошлар
Энди
Офтобга тобланиб
Ҳар шом
Бошлайди гурунг.
Боғларнинг заъфарон
ранглари,
Боботоғ
Чўкиб қолган
Туяга ўхшар,
Ҳисор тоғларининг
ўнгирларида
Қизарар тупроқ.
Йўллар олис туюлар,
Кетаётган каби
Туюлар йўллар.
Ҳамма нарса
Сокин
Шошади қайгадир.
Қайгадир кетмоқчи бўлар,
Бекинмоқчи бўлар
қайгадир -
Дарбадар…
Табиат куй чалар ҳазин,
Чидаб бўлмас,
Бош олиб кетгинг келар
Олис-олисларга…
Сени кутаётган каби
Олисларда бир Ёр,
Бир Висол…
Илтижолар фаслидир бу,
Истиғфорлар фаслидир бу,
Ҳамду санолар фаслидир бу.
Ва
Интиҳони эслатар
Ҳар оқилга…
Бу куз…
Ҳисор боғларига
Яна келди куз…
Салим Халил,
Душанбе шаҳри.
Авлиё Узун ота номи билан маълуму машҳур бўлган ана шу ажойиб инсоннинг асл номи Зайналобиддин бўлиб, у Муҳаммад алайҳиссалом куёви бўлмиш ҳазрати Алининг набираси Имом Ҳусейннинг ўғлидир. У киши милодий 659 йилда Мадинаи Мунавварада таваллуд топган. Ислом динига оид олий даражадаги билими ва халқ орасида бу диннинг муқаддас ақидаларини кенг тарқатиш бўйича олиб борган улкан хизматлари эвазига имомлик даражасига
Муфассал...
26 июл куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон аҳоли яшаш шароити ва яратувчанлигу бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида, Суғд вилоятига иш сафари билан борди.
Иш сафари доирасида мамлакат Президенти Ворух қишлоқ жамоатига ташриф буюрди.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015