Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 13 Июл 2017 Кӯришлар: 2001
Печат

 

otaxon 2017Юртимиз мустақилликка эришгач, ҳар соҳада юз бергани каби соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилди ва бу анъана давом этаётир. Ўтган 26 йил давомида қарийбки, республика Ҳукумати ва унинг Раиси, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси муҳтарам    Эмомали Раҳмон бошчилигида мамлакатимиз барча гўшасида у ёки бу кўринишдаги тиббий хизмат кўрсатиш нуқталари, беморхоналар, санаторийлару дам олиш

масканлари бунёд этилиб, халқ хизматига камарбаста эканлигига барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз.

Ҳа, бир пайтлар маълум бир категория беморлар шифо топиш учун республикадан ташқарига - бошқа мамлакатларга бориб келишарди. Минг шукрки, бугунги кунда шифокорларимиз энг мураккаб тиббий амалиётларни ҳам ўзимизда амалга оширмоқдалар. Органлар трансплантацияси дейсизми, юрак ва бошқа энг муҳим аъзолар жарроҳлиги дейсизми, барча-барчаси ўзимизнинг фидокор дўхтирларимиз томонидан олий даражада бажарилмоқда ва элу юртнинг олқишига сазовор бўлишмоқда улар.

Душанбе шаҳар "Тез ёрдам" клиник беморхонаси давлат муассасасида амалга оширилаётган хайрли амалларга бевосита  ўзимиз гувоҳ бўлгач, ишончимиз янада ортди.

Аслида бу ерга боришга Жаббор Расулов ноҳиясининг Ғўлакандоз қишлоғидан Улуғ Ватан уруши иштирокчиси, қаҳрамон ота Қамбар Мирҳайдаровнинг ўзини даволаётган жонфидо шифокорларга билдирган миннатдорчилиги сабаб бўлди.

Фотомухбиримиз Нарзулло Нурбобоев билан Қамбар ота ётган Жонлантириш бўлимида  бироз суҳбатлашишга муяссар бўлдик. Қарийб бир асрлик умр йўлини босиб ўтган ота бир неча кун олдин ушбу шифо масканига олиб келишганларида ўта оғир аҳволда эканлиги ва мазкур Жонлантириш бўлими дўхтирларининг саъй-ҳаракатлари билан унга азоб бераётган айланаси бир, узунлиги икки сантиметрлик тошчаларни ўт халтасидан жарроҳлик орқали олиб ташлаганларидан сўнг аҳволи яхши томонга ўзгарганлигини изҳор этди. 

- Отамларни ўзимизда даволатишга уриндик, бироқ жарроҳларимиз отамнинг кексаликлари туфайли жарроҳлик амалиёти қилишдан бироз хавфсирадилар. Шунда тўғри Душанбега - "Тез ёрдам" беморхонасига олиб келавердик, - дейди отанинг ўғилларидан бири Акбарали,- Бизни бу ерда жуда илиқ кутиб олишди. Даволаш жараёнини шахсан бош врач Бобохон Абдураҳимовнинг ўзлари назоратга олиб, барча харажатлардан озод этдилар.

Бу ерда ҳам отамизнинг кексаликлари, боз устига, дард уринтириб қўйиши ортидан қувватсизликлари туфайли бош врач ҳузурида консилиум ўтказилгач, жарроҳликка тайёрлаша бошладилар. Худога минг шукрким, жарроҳликнинг иккинчи кунидаёқ отамиз оёққа тура бошлади. Отамиз ўзини жарроҳлик қилган Раҳмонали Алимардонов, бўлим бошлиғи Зайниддин Қосимов, анестезиолог-реаниматолог врач Бойиржон Тожибоев ҳамда тиб ҳамширалари - Гулдаста Раҳматова, Гули Турахонова, Дилором Аҳмадова,  санитаркалар Зуҳро Сафоева, Лола Сафолова, шунингдек, ушбу ишларни билвосита бошқариб турган бош врач Бобохон Абдураҳимов, у кишининг табобат бўйича муовини Абдулло Сафаровлар ҳақига дуои хайрлар қилиб, самимий миннатдорчилик билдирмоқда.

Ҳожи Қамбар ота Мирҳайдаров ҳаёти ва фаолияти билан қизиқамиз. Маълум бўлишича, у киши бундан 95 йил муқаддам собиқ Драгомир (кейинчалик Пролетар, айни пайтдаги Жаббор Расулов) ноҳияси Ғўлакандоз қишлоғида таваллуд топган экан. 1943 йилда кўнгиллилар қаторида урушга жўнаб, Волгоград, Ленинград, Украина фронтларида бўлди ва Полша, Руминияга қадар немис-фашист газандаларини қувиб чиқаришда ўз ҳиссасини қўшади.

Урушдан кейинги тинчлик даврларида 5-6 йил уруш асорати ўз кучини кўрсатиб, Қамбар ота тўшакка михланиб қолди. Сўнгра узлуксиз даволанишлар ортидан қайта оёққа тургач, бир муддат тракторчилик қилган ота ҳадемай, Коммунизм колхозига ревком этиб тайинланди. Йиллар ўтиб, колхозлар бирлашгач, Абдуғафур ота Саматов раҳбарлик қилган донгдор В. И. Ленин номли колхознинг 23-бригадасига узоқ йиллар саркорлик қилди. У киши саркорлик қилган йиллар давлат плани муттасил ошиғи билан бажариб келинган.

Бир умр она-заминга меҳрини  бериб келган Қамбар ота нафақага чиққанларидан сўнг ҳам тинч ўтиролмади. Хитой қишлоғи ёнидаги адирликдан 10 гектар ерга боғ барпо этиб, барчага намуна бўлди. Худо ёрлақаса ҳеч гап эмаскан. 1994 йили муқаддас Каъбага йўл олиб, ҳаж фарзини адо этди. Буни қарангки, келгуси йили машҳур раис Абдуғафур ота Саматов у кишини ўз ҳисобидан яна бир бор Ҳаж зиёратига юборди. Қамбар ота бу марта Шўролар даврида динимизнинг ушбу рукнини бажара олмаган дўсту ёрлари, ота-онаси ҳамда Абдуғафур ота  номига ҳажжи бадални амалга ошириб қайтдилар.

Иккинчи гуруҳ ногирони, Улуғ Ватан уруши иштирокчиси Қамбар ота Мирҳайдаров турмуш ўртоғи Рокияхонум Солиева билан мазмунли ва баракали умр кечиришди. Улар биргаликда 6 ўғил, 4 қизни оқ ювиб-оқ тараб, илму урфонли қилиб вояга етказишди. Фарзандларининг бари ҳаётда ўз ўринларини топиб кетишган. Бугунги кунда 42 невара, 90дан ортиқ эваралар қуршовида кексалик гаштини сураётган Қамбар отадай кишиларга ҳавас қиласан, беихтиёр. Худо барчамизни ҳам бу табаррук зот етган хайрли умр ва баракалар ила шарафлантирсин, дея дуога қўл очиб юборганингни билмай қоласан, киши.

Президентимизнинг аҳоли саломатлиги борасида қайғуриши, айниқса, Улуғ Ватан уруши қатнашчиларига алоҳида меҳр-мурувват кўрсатишлари алоҳида таҳсинга сазовор эканлигини англаб етасан. Шунингдек, муҳтарам Президентимизнинг жойлардаги вакиллари ҳам ҳар ишда  Давлат бошлиғидан ўрнак олишаётганлари айни ҳақиқат. Маълум бўлишича, Қамбар ота ҳолидан хабар олгани Жаббор Расулов ноҳияси раиси Комилжон Салимзода ҳам атай беморхонага ташриф буюрган экан.

- Ҳолимиздан хабар олгани келаётганларнинг баридан миннатдормиз. Айниқса, бугун ноҳиямиз раиси Комилжон Салимзоданинг шунча йўл босиб келишини биз ветеранларга кўрсатилаётган ғамхўрликнинг яна бир кўриниши, инсонийликнинг яна бир намунаси, деб билдим. Парвардигор давлатимиз раҳбарлари-ю, кечаю кундуз халқ хизматида бўлган шифокорларимизни ҳам ўз паноҳида асрасин, азиз Ватанимиз бундан-да гўзал, чиройли, обод бўлаверсин…

Отанинг бу хайрли дуосидан  мамнуният, миннатдорчилик уфуриб турарди шу тобда...

Абдулло Саидов, "Халқ овози".

СуратчиНарзулло Нурбобоев .

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Масъулият – вазифа ижросига виждонан ёндашиш

 

Ватанпарварлик ғояларини тарғиб қилиш ва амалда исботлаш олий бурч ҳисобланади. Ватанга бўлган муҳаббат ва садоқат сарҳад билмас ҳис-туйғу эканлигини баъзи бир ватандошларимиз сиймосида кўриш одамга ўзгача ифтихор бағишлайди. Ёки аксинча, Ватанга хиёнат қилган кишининг кирдикорлари одамлар қалбида чуқур ва тузалмас жароҳат қолдиради. Инсон умри давомида ҳар икки кўринишни ҳам ўз баданида ҳис қилиб яшашга - маҳкум.

Муфассал...

ҚИТЪА МИҚЁСИДАГИ НУФУЗЛИ ТУРНИР

 

Эртадан кейин, яъни 18 август куни Индонезиянинг Жакарта ҳамда Палембанг шаҳарларида «сариқ қитъа»нинг энг нуфузли турнири - XVIII «Осиё ўйинлари- 2018» мусобақаларига старт берилади.

Мазкур мусобақаларда Тожикистоннинг 100 нафар вакили, жумладан, 80 нафар спортчи иштирок этади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990493

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477559
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3487
4027
21172
7426653
99203
114875
7477559

Сизнинг IPнгиз: 18.188.227.192
Бугун: 23-11-2024 16:49:49

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015