Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 13 Декабр 2018 Кӯришлар: 1613
Печат

 

Ёхуд доимий комиссияларнинг аҳоли ўртасида тежамкорлик маданиятини шакллантирмаётганлигининг сабаби нимада?

o valizoda 2018Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан халқ маданий қадриятларининг нуфузини таъминлаш ва миллий давлатчилик асосларини янада мустаҳкамлаш мақсадида, 2007 йилнинг 8 июнида «Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Ушбу миллий қонуннинг ўн бир йиллик татбиқи давомида у миллий маданий қадриятларни ҳимоялашга асос

бўлди, диний ва миллий урф-одатларни тартибга солди, хурофоту таассуб, манманлик ва исрофгарчиликларнинг олдини олди.

Қонун талабларини бажариш ваколатли орган – Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Дин, анъана, тантана ва маросимларни тартибга солиш комитети томонидан амалга оширилади, бироқ унинг жойлардаги ижросини таъминлаш доимий комиссиялар зиммасига юклатилган.

Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ, давлат ҳокимияти вилоятлар ва шаҳру ноҳиялар ижроия органлари, шаҳарча ва қишлоқ жамоатлари қошида анъана, тантана ва маросимларни тартибга солиш доимий комиссиялари ташкил этилган бўлиб, улар анъана ва маросимларни тартибга солишда муҳим рол ўйнайди.

Айни пайтда, мамлакат бўйлаб Тоғли Бадахшон мухтор вилояти, Суғду Хатлон вилоятлари, Душанбе шаҳри, республика бўйсунишидаги шаҳру ноҳиялар ҳамда ўз-ўзини бошқариш шаҳарча ва қишлоқ жамоатларида анъана, тантана ва маросимларни тартибга солиш бўйича 503та доимий комиссиялар вилоят, шаҳар, ноҳия, шаҳарча ва қишлоқ жамоатлари раислари раҳбарлигида фаолият юритаётган бўлиб, комиссиялар низомномаси Халқ вакиллари мажлиси томонидан тасдиқланган.

Доимий комиссиялар яхши иш шароитлари ва замонавий ускуналар билан таъминланган бўлиб, методик дастур ва тавсиялар, илмий-оммабоп мақолалар ҳамда ўқув воситалари-ю китобларни нашр этиш имкониятига эга.

Бироқ бугунги кунгача мавжуд барча имкониятлардан қатъий назар, доимий комиссияларнинг келин-куёв тўйлари ва дафн, азадорлик маросимларини ўтказишдаги фаолияти қониқарли бўлмай, бу йўналишда баъзи камчиликлар ҳам учраб туришининг сабаби нимада, деган савол пайдо бўлиши табиий.

Таҳлилларнинг кўрсатишича, доимий комиссиялар аъзолари ўз хизмат мажбуриятларининг ижросига масъулиятсизларча ёндашиб, зиммасига юкланган масалалар ечимига «панжа орасидан» қараб келишмоқда.

Доимий комиссиялар ишини яхшилаш мақсадида, маҳаллий орган раҳбари қарори (фармойиши) билан комиссия ҳайъати бой тажрибага эга ва масъулиятли шахслар томонидан тузилиб, анъана ва маросимларни ўтказиш бўйича қўлланмалар ишлаб чиқилиб, келин-куёв тўйларига кўпни кўрган нуронийлар ва азадорлик маросимларига эса, дин ходимлари жалб қилиниб, топшириқлар ижроси назорати кучайтирилиши зарур. Чунки урф-одатларни тартибга солишнинг ўз қонун-қоидалари бор, улар инсон шуури, эътиқоди ва хатти-ҳаракатларига таъсир кўрсатишнинг вақти ва аниқ усулларини талаб қилади. Методик дастурлар инсоният маънавияти ва қадриятларини инкор қилмаслиги, халқни минг йиллик миллий анъаналаридан узоқлаштирмаслиги ҳамда баъзи урф-одатларни ҳурмат қилиши лозим.

Шунинг учун ҳам методик дастурлар амалдаги қонунлар талаблари, ўтказилиш вақти, меҳмонлар сони ва тақиқланган маъракаларни ўзгартирмасдан ишлаб чиқилиши ҳамда уларда ортиқча харажатларсиз маърака ўтказилишининг энг кичик унсурлари ҳам кўрсатиб ўтилиши зарур.

Қонунда анъана, тантана ва маросимларни тартибга солишнинг мақсад, вазифа ва амал қилиш доираси тўлиқ ўз ифодасини топган. Доимий комиссия тавсияномалар ёки методик дастурлар орқали, никоҳ маросими қатнашчилари сони, келин сарполари сони, расм-русумлар, жумладан, пояндоз, юз очди, ойна кўрсатиш, миллий таомлар билан дастурхон тузаш кабиларни ўтказишнинг ўзига хос унсурларини аниқ кўрсатиб ўтиши зарур. Баъзи маросим ва урф-одатлар миллат ва унинг маданияти учун муҳим аҳамият касб этадиган ўзининг кўплаб қадимий унсурларини сақлаб келмоқда, уларни эса, ёддан чиқармаслик лозим.

Келин-куёв тўйи ҳар бир халқнинг анъанавий маросимидир. Ушбу маросим таркибида кўплаб миллий урф-одатларимиз қадим замонлардан шаклланиб, бизгача етиб келган. Тўй – мураккаб маросим бўлиб, у совчилик, никоҳ, келин-куёв ва уларнинг ота-онасига сарпо бериш, тўй оши, куёв чақирди ва келин кўриш каби даврларга бўлинади.

Урф-одатларни тартибга солишни амалга оширишда ҳеч бир куч аёллардек ўз таъсирини ўтказолмайди. Эркаклар, фақат анъаналарни тартибга солишни авлодлар шуурига талқин қила олади, холос. Тўйда аёллар мавқеи катта бўлиб, кўпинча улар исрофгарчиликлар сабабига айланишади. Агар онахонлар келин-куёв тўйларини назорат қилиш бўйича масъул бўлсалар, мақсадга мувофиқ бўларди.

Қонун талабларига мувофиқ, дафн ва азадорлик маросимлари иштирокчиларнинг чекланмаган сони билан ҳамда «ўттиз», «қирқ» ва «йил» маросимлари чорва сўйилмасдан ва таом берилмасдан ўтказилади.

Қонун талабларига риоя этиш мақсадида, Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Дин, анъана, тантана ва маросимларни тартибга солиш комитети дафн ва азадорлик маросимларини ўтказиш тартибини тайёрлаб, 500 минг нусхада нашр эттирди. Ушбу дастур Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Исломшунослик маркази ва Тожикистон Уламолар кенгаши билан мувофиқлаштирилган ҳолда ишлаб чиқилган. Унда азадорлик ва жаноза маросимлари шариат ҳамда миллий урф-одатлар қоидаларига мувофиқ, шарҳланиб, уч кунликдан сўнг, оилада турар жойига қараб яқин қариндошлар иштирокида чорва сўймасдан битта енгил таом бериш таъкидланади.

Бу ҳолатда доимий комиссия аъзолари, жумладан, дин ходимлари азадорларни тушунмовчилик ва ортиқча харажатларга йўл қўймаслиги учун қонун талаблари билан таништиришга вазифадордир.

Кузатувларга кўра, дафн маросимидан кейинги урф-одатларни ўтказишда учраб турадиган баъзи қонунбузарликлар дин ходимлари иштирокида содир этилади ҳамда бу борада доимий комиссия бетарафлик зоҳир этади.

Бу йўналишдаги ишларни тўғри ташкил этиш учун Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазирлигининг тажрибаси ибрат намунаси ва ўрганишга лойиқдир. Маориф ва илм вазирлиги коллегияси қарори билан 2009 йилнинг 30 июлида Республика ўрта умумтаълим муассасалари ўқитувчилари учун тежамкорлик тарбияси ва тўғри турмуш юритиш дастури қабул қилинган. Унга кўра, маориф тузилмалари жамоатчилик комиссиялари ўз ҳужжатлаштириш ишларини тўғри йўлга қўйиб, ўқувчиларга тежамкорлик ва эҳтиёткорлик моҳиятини синф ва мактабдан ташқари ишлар доирасида ўргатади. Ўрта умумтаълим муассасаси директори фармони асосида ҳар бир синфда анъаналарни тартибга солиш ва тежамкорлигу эҳтиёткорликка оид жамоатчилик ва ахлоқ бошланғич комиссиялари ташкил этилиб, унинг моҳияти тартибга солиш бурчаги орқали тушунтириб борилади.

Бу муассасалар ўқув йили давомида тежамкорлигу эҳтиёткорлик ойлигини эълон қилади. Натижада, мамлакатнинг 3879та ўрта умумтаълим муассасасида 1 миллион 900 минг ўқувчи томонидан ўқув қуроллари, жумладан, китоб, дафтар, қаламни яхши сақлаш, шунингдек, уй ва мактабда электр энергиясини тежаш қатъий назорат ва риоя қилинади. Шу йўл билан ҳар бир ўқувчи ўртача ҳисобда 5 сомоний тежайди, умуман олганда, тахминан 9 миллион сомоний бир ойда оила манфаатига хизмат қилади.

Аристотел айтганидек: - «Фуқаролар тарбиясига ғамхўрлик хусусий ва соҳавий эмас, балки умумдавлат вазифасига айланиши даркор. Ҳеч қачон ҳар бир фуқаро ўз ҳолича, дея ўйламаслик зарур. Ҳар бир фуқаро давлатга тааллуқлидир, зеро ҳар бирининг давлатда ўз улуши бор. Табиийки, ҳар бир улушга ғамхўрлик қилиш умумий равишда барчага ғамхўрлик қилиш демакдир».

Доимий комиссияларнинг асосий вазифаси «Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида»ги қонуни талабларига риоя қилиш борасида чоралар кўриб, доимий комиссияларнинг ташкилоту муассаса ва жамоатчилик бирлашмалари билан узлуксиз ҳамкорлигини талаб қилади.

Доимий комиссияларга «Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида»ги қонунини амалга татбиқ этиш борасида обрўли, кўпни кўрган кишилар, ўрта, касбий ва олий таълим муассасаларининг етакчи ўқитувчилари-ю олимлари, журналистика соҳаси фахрийларини жалб этиш тавсия қиланади. Токи анъана-ю тантаналарни тежамкорликда ўказиш бўйича ўқув-ташвиқот дастурлари ишлаб чиқилиб, аҳолига етказиб берилсин.

Одинашоҳ ВАЛИЗОДА,

Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппаратининг дин, анъана, тантана ва маросимларни тартибга солиш бўлими мудири.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Ўзбекистон Халқ шоири Ҳалима ХУДОЙБЕРДИЕВА: - БИЗ КЎНГИЛ ОДАМЛАРИМИЗ

Ўзбекистон Халқ шоири Ҳалима Худойбердиеванинг шеърлари бизнинг китобхонларимиз томонидан ҳам севиб ўқилган ва ўқилмоқда. Мен илгарилари ҳам Ҳалима опа билан кўп учрашганман. У киши «Саодат» журнали бош муҳаррири, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига раис бўлиб ишлаётганларида ҳам суҳбатлашишга вақт топа олар эдилар. Кабинетларида устозлари Зулфия опа портрети осиғлиқ турарди. Ҳалима опанинг қабулидан хурсанд бўлиб чиққан

Муфассал...

Миллат пешвоси Рўдакий ноҳиясида

 

25 сентябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон яратувчанлигу ободончилик ишларининг бориши билан танишиш ва бир қатор иншоотлар очилишида иштирок этиш мақсадида, Рўдакий ноҳиясига иш сафари билан борди.

Бу ерда мамлакат Президенти нону қандолатчилик маҳсулотлари, миллий

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990913

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478248
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4176
4027
21861
7426653
99892
114875
7478248

Сизнинг IPнгиз: 18.188.107.57
Бугун: 23-11-2024 17:31:22

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015