Истеъдодли тожик шоири Низом Қосим Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга бағишланган бир шеърида “ Миллат бирлиги учун уруш билан урушдинг...” деган ажойиб, оҳорли сифатлашни келтиради. “уруш билан урушдинг...” ҳаётий мисра. Уруш ва низоларга чек қўйиб, тинчлик ўрнатган Миллат пешвосининг асл қиёфасини, характерини, тинчликпарварлигини
очиб берган сатрлар. Эътиқоди бўлак, дунёқараши ўзгача бўлгани учунгина ота болага, ака укага қурол ўқталган биродаркушлик уруши даврида биз бир-биримиз билан тил ва дил билан эмас, қурол, дўқ-пўписа билан гаплаша бошладик.
Ана шундай таҳликали ва мудҳиш кунларда мамлакат тақдирини ким қўлга олди? Маънавиятимиз, минг йиллик шарқона одобимиз инқирозга, тубанликка юз тутган кунларда катта-кичикни ким инсофу диёнатга чақирди? Қолаверса, жарлик ёқасига келиб қолган мамлакатнинг азамат чўққисига ким ўз елкасини тутиб берди? Кимнинг келбати бошимизга ёғилган ўқларга қалқон бўлди?
Қуйидаги қайдлар ана шу саволларга самимий жавоб топиш йўлидаги бир уринишдир.
Муаллиф.
Панж ноҳиясидан Душанбега қараб жўнаган машина йўлларда илгаригидек “инқиллаб-синқиллаб” юрмайди. Бир маромда, енгил боради. Йўллар - кенг ва текис. Ўнг ва сўл томондаги манзаралар ҳам дилтортар, кўнгилга ҳузур-ҳаловат бағишлайди. Душанбега келгунча икки томон, бир-бирига туташиб кетган адирликларда мевали ва манзарали боғ-роғлар гуркираб турибди. Президентимизнинг коммуникация соҳасига жиддий эътибор қаратиши ва боғлар барпо этиш тўғрисидаги кўрсатмалари даъвату қоғозлардан ҳаёт ва амалга кўчганлиги кўзга яққол намоён бўлиб туради: катта хиёбон йўллар чеккасида неон чироқлари, дам олиш бекатлари. Боғларнинг шундоққина этагида боғбонлар челак ва қути тўла мева-чеваларни сотувга чиқаришган. Ҳам чакана, ҳам улгуржи савдо тадбиркорларга ҳам, оддий йўловчиларга ҳам қўл келади. Қўрғонтепа трассасида кутилмаганда машинани тўхтатган ҳайдовчи бесаранжом пассажирларни тинчлантирган бўлди:
-Ўртоқлар! Бир минут. Ўрик оламан. Бир челак ўрик оламану йўлда давом этамиз. Келинингиз мураббо учун “заказ” қилганди.
Машинамиз йўлга чиққанда, икки кўзи олдинга қадалган ҳайдовчи ўзига-ўзи гапиргандай:
-Қандини урсин, Президент. Мана шу адирликлар саҳройи кабирдек қайнаб ётарди. Жазирамада қақшаб турган янтоқдан бўлак гиёҳ унмасди. Энди-чи, Президентимизнинг қайта-қайта таъкидлашлари, чақириқлари ортидан боғлар бунёд этилди.
Ана шундай ширин суҳбатлар билан Душанбе шаҳрига етиб келдик. Кун тиккага келганди.
Машинамиз кўм-кўк осмон фонида ҳилпираб турган Давлат байроғи мажмуаси ёнидан ғизиллаб ўтаётганда, олдинроқда биқиниб ўтирган бир мўйсафид орқасига ўгирилди:
-Тўғри айтасан, ҳайдовчи. Ким нима деса десин, Президентимиз яхши ишларни амалга оширди.
-Тушунмадим, отахон?
-Президентимизни айтаман. Очарчиликни тугатди. Бир парча нонга зор бўлган эдик. Куппа-кундузи ташқарига чиқишга ботинолмасдинг. Урушни айтмайсанми? Бегуноҳ одамларнинг ёстиғини қуритди, бу касофат уруш. Болаларнинг дувиллаб оққан кўз ёшларига қарашнинг ўзи кўнгилларни эзиб, обу адо қиларди. Эҳ, у кунлар бошқа қайтиб келмасин! Раҳмат, Президентимизга. Ўшанда бир йил ичида учта раҳбар алмашди. Бирортаси мамлакатни бошқара олмади. Эмомали Раҳмон-чи. Эмомали Раҳмон ўзини ўт-олов ичига ташлади, аммо эл-улусни битта – тинчлик ва осойишталик неъматлари билан тўлган дастурхон атрофида бирлаштирди.
-Хўш, хўш, отахон. Нимага жимиб қолдингиз?
Атрофини анвойи гуллар безатиб турган Исмоил Сомоний ҳайкали олдига келганда, кўзлари қувнаб кетган мўйсафид кўрсаткич бармоғини лабига босиб, “жим тур” деган ишорани қилди. Кейин болаларга хос қувноқ кўзларини суҳбатдошига қадади:
-Мана бу ҳайкалга қара, болам. Қўлимдаги тожга боққину, ўзлигингни англа, ватанингни душмандан асра, деб тургандай. Президентимиз Эмомали Раҳмон ҳам Исмоил Сомоний жасоратини такрорлади.
-Исмоил Сомоний қандай жасорат кўрсатган?
-Иммм... - деганча ўйланиб қолди мўйсафид. -Исмоил Сомонийми? Исмоил Сомоний Бухорони қутқариб қолди. Эмомали Раҳмон эса, она-Ватанимиз – Тожикистонни қутқарди.
-Вақтида ўқитувчи бўлиб ишлаганмисиз дейман, бобо?
-Йўқ, оддий бригадир эдим. Далада ишлаганман. Суягим меҳнатда қотган. Лекин меҳнатим эвазига дунёни айланиб келдим. Ҳозир нафақадаман. Неварамни бир кўриб кетишга келдим.
-Неварангиз нима қилади бу ерда?
-Ўқийди, болам. Ўқийди. Президент бованинг квотаси билан ўқишга келган. Муаллимликка ўқияпти. Миллий университетда.
-Иш йўқ-ку, бобо. Дипломни олиб ёстиқнинг тагига ташлаб қўядими? - сақич чайнаб ўтирган ёш йигитнинг бу луқмаси “сариқ матбуот”даги сийқаси чиққан жумлага ўхшаб кетди.
Энди отахон мулзам бўлиб, дамини ичига ютади, деб ўйладик. Лекин мўйсафид бўш келадиганлар тоифасидан эмас экан. Унинг юзларига мулойим табассум иниб, суҳбатдошига савол назари билан қаради:
-Ўзинг қаерда ишлайсан?
-Менми?- чайналиб қолди ёш йигит. Мен... мен Россияга бориб келаман...
-Она уйингда ишла болам. Она уйингда...
Қиз неварасини кўриб кетиш учун сафарга чиққан мўйсафид Тожикистон Миллий университети бекатида тушиб қолди.
Мўйсафид кетди. Аммо унинг: - “Она уйинг”, - деган китобий бўлмаган, оддийгина, самимий сўзлари кўнгилларда нақшланиб қолди.
Она уйинг! Бу сўз бирикмаси кўнгилни ишонч ва умид учқунларига тўлдириб юборади. Она уйнинг катта шаҳар – пойтахт ёхуд олис музофотда бўлишининг фарқи йўқ, унчалик муҳим ҳам эмас. Она уйинг катта шаҳарлар ва пойтахтларнинг харитасида хиралашиб қолиши мумкин. Аммо кўнгил харитасида хиралашмайди. Аксинча, борган сайин, йиллар ўтган сари тиниқлашиб, теранлашиб боради. Она уйинг тинч бўлса, кўнгиллар ҳам тинч бўлади. Кўнгиллар озода бўлади. Президентимиз она уйимизга тушган ўт-оловни меҳр-муҳаббат сувлари билан ўчиришга, қонни қон билан эмас, сув билан ювишга даъват қилди. Миллий бирликни таъминлади. Фуқаролар урушини тўхтатди. Бир ўйлаб кўринг. Улуғ Ватан уруши 1418 кун давом этган бўлса, фуқаролар уруши (1992—1997 йиллар) 1880 кун давом этди. Улуғ Ватан урушида Тожикистондан 60 минг киши ҳалок бўлган бўлса, фуқаролар урушида бу аянчли рақам юз мингни ташкил қилди. 60 минг бола ота-онасидан айрилди. Қарийб бир миллион одам турар жойини мажбурий тарк этиб, “қочоқ” деган номни олган эди.
Эмомали Раҳмон тарихий ўн олтинчи сессия қарори билан давлат сарвари этиб сайланганида, эндигина қирқ ёшга кирган эди. Қўрқув нима эканлигини билмайдиган, довюрак, паҳлавонкелбат йигит аста ўрнидан туриб, давлат байроғи олдида пайдо бўлди. У байроқни ўпиб, юз-кўзларига суртганда, тинчлик ва осойишталикни соғинган кишилар кўзида ишонч ва умид ёшлари ҳалқаланди.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, оқил ва доно сарваримиз Эмомали Раҳмон она-Ватан байроғи олдида берган ваъдасининг устидан чиқди. Шукроналар бўлсинки, бугун биз ана шу табаррук айёмнинг 20 йиллигини нишонлаш арафасида турибмиз. Эмомали Раҳмон ўша ҳизрнамо мўйсафид айтган она уйимизни, Ватанимизни қутқариб қолди. Мўйсафид айтган она уй ҳаммамиз учун муқаддасдир. Бу уйни асраб-авайлайлик, азизлар.
Сайфулло ҚУЛАЕВ,
шоир.
АРМОН
Бу нур асл фитратдир, фитрат, сенга етмасман…
Бу Ишқ эса ҳикматдир, ҳикмат, сенга етмасман!
Нафсим ила маст бўлсам, мастлик ила паст бўлсам,
Аммора1 ила тўлсам, ҳиммат, сенга етмасман!
Муфассал...
21 март куни Ню-Йорк шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон 2018-2028 йиллар - «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги бошланишига бағишланган тадбир очилиши доирасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди.
Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Антониу Гутерришга
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015