Ёхуд яхши қўшничиликнинг эзгу удумлари сайқали хусусида
Яшариш, янгиланиш, бағрикенглик, ҳамжиҳатлик ва меҳр-муҳаббатни ўзида мужассам этган баҳор – Наврўз байрами арафасида икки қондошу жондош – тожик ва ўзбек халқлари ҳаётида нурли саҳифа очилди. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёевларнинг
саъй-ҳаракатлари туфайли илдизи асрлар қаърига туташган дўстлик, биродарлик, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий, маданий ҳамкорликларимиз йўналишида янги босқич бошланди. Ана шу эзгу ташаббуснинг изчил давоми сифатида 14 март куни Хатлон вилояти раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода бошчилигидаги делегация Наврўз байрами тантаналарида иштирок этиш учун қўшни Ўзбекистон Республикасининг Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди. Ўз навбатида сурхондарёликлар 24 март куни Хатлон вилоятида ўтказилган Наврўз сайлида меҳмон бўлишди. Хатлонлик делегация таркибида бўлган давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи нашри – «Дўстлик» газетаси Бош муҳаррири Тошмат Темиров билан сафар таассуротлари хусусида суҳбатлашдик.
- Ҳурматли Тошмат Темирович, Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилоятига бўлган сафарингиз қандай кечди?
- Бу йилги Наврўз айёми ўзининг ўзгача шукуҳи билан бошқа байрамлардан ажралиб турарди. Чунки бу байрамни сурхондарёликлар нафақат ўзлари, балки дўстликнинг ажиб ифори таралиб турган бир пайтда биз - тожикистонлик биродарлари билан баҳам кўришга аҳд қилишганди.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳурматли Шавкат Мирзиёевнинг дўстлигимизни мустаҳкамлашга йўналтирган оқилона сиёсатлари замирида барпо этилган ушбу қутлуғ байрамга Хатлон вилояти раиси муҳтарам Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода бошчилигида вилоятдан 23 нафардан иборат делегация иштирок этди. Бундан ташқари, дўстлик руҳида нишонланган ушбу байрамга мамлакатимизнинг Шаҳритуз, Турсунзода, Ҳисор, Шаҳринав каби чегараолди шаҳру ноҳияларидан ҳам меҳмонлар ташриф буюрганди.
- Ташриф бевосита чегарадан ўтиш билан бошландими?
- Дастлаб, бизни «Амузанг» божхона нуқтаси ёнида Сурхондарё вилояти ҳокими биринчи ўринбосари Тўра Боболов ва Термиз тумани ҳокими Шуҳрат Ўриновлар бошчилигидаги мутасадди шахслар кутиб олдилар. Биз Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ҳаким ат-Термизий ҳазратлари мақбарасини зиёрат қилдик.
Шундан сўнг, биргаликда Наврўз байрами сайлини ўтказиш мақсадида, Термиз туманида жойлашган вилоят ипподромига ташриф буюрдик. Бу ерда биз - хатлонликларни Сурхондарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Термиз шаҳри ва тумани аҳли билан кутиб олди.
Шу ўринда таъкидламоқ лозимки, Термиз тумани аҳли ўзининг меҳмондўстлиги, озодаликлари билан бизларда хуш таассурот қолдиришди. Шаҳар ўзининг тозалиги, бинолар бир хил рангда оқланганлиги, хулоса қилиб айтганда, наврўзона безатилганлиги билан кишини мафтун этарди.
- Наврўз сайли қандай кечди?
- Термиз шаҳридаги 87 гектарлик сайлгоҳда Наврўз сайли бошланди.
Вилоятдаги барча 13 шаҳру ноҳиялар намояндалари ўзларининг қишлоқ хўжалиги ҳамда саноат маҳсулотлари кўргазмаси, маданият ва санъат намуналари билан иштирок этишди.
Тожикистонлик ва ўзбекистонлик спортчилар иштирокида кураш, дор устида ўйин сингари миллий намойишлари давом этаётган бир пайтда, сайлгоҳнинг бошқа жойида қўшиқлари дилларни забт этган санъаткорлар - Ўзбекистон Халқ артисти Шерали Жўраев, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Маҳмуд Намозов, машҳур эстрада хонандаси Ҳосила Раҳимова ва бошқалар Наврўз тароналарига қўшиб, дўстлик шодиёналарини куйлашарди.
Халқаро миқёсда бўлиб ўтган ушбу Наврўз сайлида Сурхондарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва унинг биринчи ўринбосари Тўра Боболов, ўринбосарлари Рўзимурат Чориев, Анвар Орипов, Ўктам Қобилов, Термиз шаҳри ҳокими Исроил Худойбердиев ва Термиз тумани ҳокими Шуҳрат Ўринов ва бошқа расмий кишилар билан биргаликда мезбонлик қилишди.
- Сафар давомида қўшни вилоят ижтимоий ҳаётининг қайси томонлари эътиборингизни тортди?
- Қулай фурсатдан фойдаланиб, биз Сурхондарё халқининг бугунги ҳаёти билан танишишга ҳаракат қилдик.
Сурхондарё вилоятида 800та маҳалла мавжуд бўлиб, улар вилоят ҳокими ҳузуридаги Кенгаш раисига бўйсунади. Ҳар бир маҳаллага раис ва учтадан ўринбосар тайинланиб, уларга давлат бюджетидан маош белгиланган. Маҳалла комитети раиси бир қатор ваколатларга эга экан.
- Матбуот соҳаси ютуқлари билан ҳам қизиқдингизми?
- Вилоят маъмурияти нашри – «Сурхон тонги» газетаси ҳафтада 57 минг нусхада чоп этилиб, аҳолини вилоят ва мамлакат янгиликлари билан таништириб бораркан. Бу ерлик ҳамкорлар билан суҳбатлашдик. Хотиралар жуда кўп. Келгусида «Сурхон тонги» газетаси билан «Дўстлик»нинг қўшма сонини чиқариш ҳақида ҳам маслаҳатлар бўлди.
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистонда аҳоли бизнинг халқимиз сингари мустақилликдан руҳланиб, бахтиёр ҳаёт кечиришади.
Юқорида таъкидлаганимдек, иккала қўшни мамлакат Давлат бошлиқларининг яхши қўшничиликни ривожлантириш йўналишидаги оқилона сиёсатлари замирида гуллаб-яшнаётган халқлар дўстлиги, хусусан, дўстлиги олис тарихларга бориб тақаладиган, марҳум устозларимиз қайд этганларидек, икки тилли бир халқнинг навбатдаги бир-бирига бўлган меҳри, муҳаббати мана шу байрамона кайфиятда яна бир марта ифодаланди.
- Дарвоқе, 24 март куни сурхондарёликлар Хатлон вилояти маркази – Бохтар шаҳрида ўтказилган Наврўз байрами тантаналарида қатнашишди. Шу ҳақда икки оғиз сўзлаб берсангиз…
- Бохтар шаҳрида ўтказилган Наврўз байрами тантаналарига Сурхондарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов бошчилигидаги ҳокимият масъул шахслари, тадбиркорлар, зиёлилардан ташкил топган 27 нафарлик меҳмонлар ташриф буюрди. Меҳмонларни Хатлон вилояти раиси биринчи ўринбосари Сулаймон Зиёзода Шаҳритуз ноҳиясида кутиб олди. Сўнгра меҳмонлар Бохтар шаҳри марказий стадионига ташриф буюришиб, бу ердаги Наврўз тантаналарида қатнашишди. Ўзбекистонлик хонанда Саёҳат Қўзиеванинг қўшиғи хатлонликлар томонидан қарсаклар билан олқишланди.
Наврўз байрами тантаналаридан сўнг, ўзбекистонлик меҳмонлар Бохтар шаҳридаги «Малика» тарабхонасида уюштирилган миллий либослар кўргазмасида қатнашиб, унга юқори баҳо беришди. Делегация таркибида Бохтар шаҳрига ташриф буюрган «Қишлоқ ҳаёти» газетаси мухбири Дилфуза Жўраева билан ҳам келгусида ижодий ҳамкорликлар қилиш режалари хусусида келишдик.
Бир сўз билан айтганда, қутлуғ айём – Наврўз байрами кунлари тикланган эзгу удум – яхши қўшничилик келгусида янада сайқал топишига ишончимиз комил. Термиз шаҳрида биз меҳмон бўлганимизда ҳам, Бохтар шаҳрига сурхондарёликлар ташриф буюрганда ҳам барчанинг юзида самимий меҳр-муҳаббат, ўзаро соғинч ва дўстлик туйғулари сезиларди. Мавлоно Жалолиддин Балхий таъкидлаганидек, меҳмонлар мезбонларга:
Мо барои васл кардан омадем,
На барои фасл кардан омадем… - дейишаётгандек эди гўё…
Суҳбатни Искандар МАҲМАДАЛИЕВ уюштирди.
Тил бўлсайди, ўз қалбининг сирдоши,
Кесилмасди тил эгасининг боши. (А. Фирдавсий)
Қиёмат куни кимга дўзах ўти ҳаром бўлишини айтайми? У ювош, мулойим, яхши муомалали, яхши гапга осон келишадиган одамдир. ( Ҳадисдан).
Биз ҳамиша “Дунёни гўзаллик қутқаради” деган фикрга кўникиб
Муфассал...
ёхуд тадбиркорлар йўлидаги тўсиқлар хусусида
Сўнгги йилларда мамлакат олий раҳбарияти ташаббуси билан тадбиркорлик ҳамда хусусий сектор фаолиятини ривожлантириш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялаш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва қулай шарт-шароит яратиб бериш борасида қатор чора-тадбирлар кўрилаётганлиги барчага аён. Бу соҳага оид қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, қабул қилинмоқда.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015