- Нега баъзи минтақларда рўза бир кун олдин ёки кейин тутилади?
- Рўза тутишнинг оммалашиб кетаётганининг сабаби нимада?
- Рўзанинг 30-куни оғиз очган қизларнинг, чинданам, бахтлари очилиб кетадими?
- Мамлакат Президентининг Рамазон ойи арафасидаги мулоқотидан
қандай таассурот олинди?
Ушбу саволларга Имоми Аъзам Абу Ҳанифа номидаги Тожикистон Ислом олийгоҳи мударриси, Ислом маркази фатво бўлими етакчи мутахассиси Абдулвоҳид ҲОМИДОВ жавоб берди.
Рўза сўзи араб тилидаги "савм" сўзи ўрнида ишлатилади. "Савм" эса, луғатда ҳар бир нарсадан ўзини тийиб туриш маъносини англатади. Шариатда рамазон ойида тонг отгандан, қуёш ботгунча ният билан ўзини емоқ-ичмоқ ва шаҳватдан тийиб туришга айтилади. Рамазон сўзининг маъноси "қиздирилган тош" дегани. Бу, эҳтимол, у фарз қилинган йилда ҳавонинг ўта иссиб, тошларнинг қизиб кетишига алоқадордир.
Исломдан олдинги динларда рўза бир кун, уч кун бўлгандир. Аммо биз тутаётган рўза бир ой. "…шаҳро рамазон-аллазий унзила фийҳил Қуръон" (Қуръон рамазон ойида нозил қилинган) ояти бунга далил. Демак, рамазон бир ой экан.
Рамазон ойи кириши арафасида, халқ орасида турли баҳслар юзага келади. Баъзилар бир кун олдин тутса, баъзилар бир кун кейин. Бундай гап-сўзлар ҳар йили бўлади. Айримлар бевосита бизнинг ўзимиздан ҳам: -Нега, фалон мамлакат фуқаролари бир кун олдин тутишади-ю, биз бир кун кейин? - деб сўраб қолишади.
Рамазон ойининг кириши эса, янги ойни кўриш билан собит бўлади. Шунингдек, бу ойнинг тамом бўлиши ҳам шаввол ойининг янги нишонасини кўриш билан бўлади. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадиси шарифларида: - "Ойни кўриб (рўза) тутинглар ва ойни кўриб (рўзани) очинглар", - деганлар. Бунинг учун рамазондан олдинги шаъбон ойининг йигирма тўққизинчи куни қуёш ботишига қаралса, янги ой бироз кўринади. Ким кўрса, гувоҳлик беради ва эртасидан рўза тутиш бошланади. Агар у куни кўрилмаса, шаъбон ойини ўттиз кун ҳисоблаб, кейинги кунидан рўза тутиш бошланади. Шунингдек, рамазон ойи йигирма тўққиз кун бўлганида, шаввол ойининг бошланишини билиш учун ойга қаралади. Қуёш ботиши пайтида, янги ой кўрилса, эртасига ҳайит эълон қилинади. Кўрилмаса, ўттизинчи кунни ҳам тутиб, кейин ҳайит бўлади. Ана шунда Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васалламнинг амрларига амал қилинган бўлинади. Ойни ўлчов қилишда катта ҳикматлар борлигидан шундай қилинган. Аввало, ой борлиқдаги энг катта аломатлардан бири ҳисобланади. Уни кўриб рўзани бошлаш ва яна кўриб тугатиш дегани, бу ишда ҳамма нарса очиқ-ойдин бўлсин, ҳеч ким ва ҳеч қандай тараф ўзгартириш кирита олмасин, деганидир. Қамарий сананинг, шамсий-қуёш йилидан кунлари оз бўлади. Шунинг учун, ҳар йили рўза аввалгисидан ўн икки кун олдин тутилади ва ўттиз уч йил деганда, бир айланиб, сананинг ҳар бир кунида рўза тутилади. Узоқ ва қисқа, иссиқ-совуқ ёки мўътадил кунларда ҳамма ойга қараб тутаверади. Бир минтақада осон, бошқасида қийин бўлиб, бир хил вақтида ўзгармас бўлиб қолмайди.Ойни кўриш билан рўза тутиш ёки уни тугатиш барча мусулмонларга баробар ҳукм бўлиб, бу уларнинг бирликлари рамзи ҳамдир.
Шу ўринда бир гапни айтиш лозим: бизнинг замонамизда амал қилаётган астрономик расадхоналар диний марказлар ойнинг қайси кун кириши ёки чиқиши ҳақида аниқ маълумотларни ҳам бериш имконига эга. Шу боис, "нега, фалон мамлакат фуқаролари бир кун олдин тутишади-ю, биз бир кун кейин?"-деган савол беришга ўрин қолмайди.
Рамазон ойи мўминларнинг савоб касб қилишларига энг қулай фурсат ҳисобланади. Бу ойнинг рўзасини тутганларга улкан ажр савоблар, икки дунёнинг бахт-саодати ваъда қилинган. Рамазон ойида қилинадиган яхши амалларнинг савоби ҳам шу ойнинг ҳурматидан кўпайтириб берилади. Имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: - "Кимки Рамазон рўзасини иймон ила савоб тилаб тутса, унинг олдинги барча гуноҳлари мағфират қилинади", - деганлар.
Рўзадорлар жаннатга "Райён" деган махсус эшик орқали киритилади.
Бунга ўхшаш, рўза тутувчиларга ажр, савоб ва охират даражаларини ваъда қилувчи ҳадислар жуда ҳам кўп.
Рўза тутувчи фақат ўзига эмас, балки оиласи, жамияти, бутун инсониятга фойда келтиради.
Ўз ихтиёри билан Аллоҳдан савоб умид қилиб, бир ой давомида, кундуз кунлар емоқ-ичмоқдан, шаҳватдан ўзини тўхтатиб юрган инсон улкан фойдалар топади. Аввало, рўза инсонга ўз хоҳиш ва истакларини жиловлашни ўргатади. Агар инсонларда бу сифат бўлмаса, дунё тезда ҳалокатга учраши мумкин. Рўза сабр мадрасаси ҳамдир. Фақат ҳақиқий рўзадорларгина ҳақиқий сабр даражасига эришадилар. Ўз ихтиёрлари ила рўза тутиб, очлик, чанқоқларга чидаган инсон ғоятда мустаҳкам иродали бўлиб етишади.
Бугунги кунда рўзанинг фойдасини, нафақат, мусулмонлар, балки Исломдан, Қуръондан хабари йўқ кишилар ҳам тушуниб етдилар. Тараққий этган ўлкаларда очлик йўли билан даволаш шифохоналари ишлаб турибди. Турли қитъаларда яшовчи олимлар илмий тажрибалар ўтказиб, оч қолиш тани сиҳатлик учун зарур омил эканини таъкидламоқдалар. Бу илмий ишлар натижасида, рўза ҳозирда энг кўп тарқалган 29та дардга даво эканлиги, киши доим соғ юрай деса, ҳар йили 28-30 кун ихтиёрий оч қолиши зарурлиги таъкидланган. Сиз билан биз -мусулмонларга бу фойдали ишни XV аср илгари ибодат сифатида тайинлаб қўйган Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин.
Халқ ичида гўё турмушга чиқиши кечиккан, ўтириб қолган қизлар рўзанинг ўттизинчи куни рўзасини очса, бахти очилармиш, деган ботил ақида бор. Бу-шайтони лаиннинг ҳийласи. Бир кун қасддан очилган рўза ўрнига 60 кун тутиб беришлик буюрилган. Бахтни Худо беради. Рўзадорнинг дуоси қабул. Шу боис, бахт истаган, давлат истаган ўғил-қизларимиз рўзадор ҳолда тилакларини Аллоҳдан тиласинлар.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси муҳтарам Президентимизнинг мамлакат жамоатчилик вакиллари билан мулоқоти халқ томонидан жуда катта мамнуният билан қабул қилинди. Айниқса, муборак Рамазон ойи арафасида бўлиб ўтган ушбу мулоқотда Президент Жаноби олийлари ижтимоий тенглик ҳақида сўзлар эканлар, ўзига тўқ кишиларни аҳолининг камтаъминланган қатламига нисбатан мурувватли бўлишга чақирдилар. Закот ва фитр садақаларини камбағалу етим-есирларга беришга ундади. Шунингдек, бадавлат тадбиркорларни халқ ободончилиги доирасида йўл, кўприк, таълим муассасалари қуриш каби улкан савобли ишларни амалга оширишга ҳидоят этдиларки, бу муқаддас Ислом динимиз дастурларида ҳам кўрсатилган. Айтмоқчиманки, муҳтарам Президентимизнинг ушбу дастуру ҳидоятлари фақат ва фақат халқ манфаати ҳамда азиз Тожикистонимиз ободончилигига ҳисса бўлади.
Биз, илм аҳли Парвардигордан ҳаммамизнинг тутган рўзаларимизни ўз даргоҳида қабул қилишини, бу муборак ой раҳмату хайру баракатидан баҳраманд айлашини сўраб, дуо қиламиз. Худованди Карим барчамизга икки олам саодатини ато айлаган бўлсин, илойим.
Суғд вилояти пахтакорлари янги йилни ёруғ юз билан кутиб олишмоқда. Улар 2018 йил учун белгиланган пахта етиштириш режасини 112 фоиздан орттириб ижро этишди. Гарчи жорий йилда айни ғўза ҳосил тугиши пайтида ҳаво қаттиқ исиб кетиши, сув етишмовчилигига қарамасдан, агротехника қоидаларини моҳирона ишга солган вилоят пахтакорлари мўл ҳосил етиштиришга ва уни нобуд қилмасдан йиғиб-териб олишга муваффақ бўлишди.
Муфассал...
Ҳаққа етмоқ истасанг, кўнгилларни қозонмоқни маслак айлагин, бунинг учун саройларда мармар бўлма, бир тупроқ бўлгинки, бағрингда гуллар унсин…
Жалолиддин БАЛХИЙ.
Умр дарахтининг сарғайган япроқлари битта-битта тўкилмоқда…
Демак, ҳаёт кузаги - хазонрез фасли ҳам бошланибди.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015