Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 17 Август 2018 Кӯришлар: 2213
Печат

kasri-millat

Аҳоли ижтимоий ҳимояси сатҳи даражасини кучайтириш ҳамда давлат хизматчилари, бюджет ташкилоту муассасалари ходимлари маошлари, нафақа ва стипендиялар ҳажмини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида

Аҳоли фаровонлик даражасини юксалтириш ва ижтимоий ҳимояланишини таъминлаш мақсадида, Тожикистон Республикаси Меҳнат

кодексининг 147 ва 149-моддалари, Тожикистон Республикасининг "Давлат хизмати тўғрисида"ги қонуни 36-моддаси, Тожикистон Республикасининг "Тожикистон Республикаси фуқаролари нафақа таъминоти тўғрисида"ги қонуни 16-моддаси, Тожикистон Республикасининг "Суғурта ва давлат нафақалари тўғрисида"ги қонуни 12-моддаси ва Тожикистон Республикасининг "Ҳарбий хизматчиларни нафақа билан таъминлаш тўғрисида"ги қонуни 49-моддасига мувофиқ фармон бераман:

1. 2018 йилнинг 1 сентябридан:

- маориф, илм, маданият, ижтимоий ҳимоя соҳалари ташкилоту муассасалари ходимлари, иқтисодиёт воқеий соҳалари, давлат бюджетидан молиялаштириладиган бошқа муассаса ва ташкилотлар ҳамда ойлик маошлари давлат хизматчилари ойлик маошларига тенглаштирилган муассасалару ташкилотлар ходимлари вазифавий маошлари 15 фоизга оширилсин;

- давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган соғлиқни сақлаш соҳаси муассасалари ходимлари ойлик маошлари 15 фоизга оширилсин ҳамда соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари вазифавий маошини ҳимоялаш учун базавий маош ҳажми 265 сомоний қилиб белгилансин;

- давлат бошқаруви органлари давлат хизмати, давлат ҳокимияти маҳаллий ижроия органлари, шаҳарча ва қишлоқлар ўз-ўзини бошқариш органлари олий, биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи тоифали давлат хизматчилари маъмурий вазифалари учун тариф коэффициентлари асоси сифатида базавий маоши ҳажми 540 сомоний ва зикр этилган давлат хизмати органлари бешинчи, олтинчи, еттинчи тоифалари маъмурий мансаблари учун 600 сомоний ҳажмида белгилансин;

- давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат бошқаруви органлари, суд органлари ва прокуратура, мудофаа, ҳуқуқ муҳофазаси органлари, давлат ҳокимияти маҳаллий ижроия органлари, шаҳарча ва қишлоқлар ўз-ўзини бошқариш органлари техник ва хизмат кўрсатиш ходимларининг вазифавий маошлари 15 фоизга оширилсин;

- ҳарбий хизматчилар, ички ишлар органлари, прокуратура органлари ва бошқа ҳуқуқ муҳофазаси органлари оддий ва бошқарувчи ҳайъати вазифавий маошлари (тариф меъёрлари) 10 фоизга оширилсин;

- ҳарбий хизматчилар ҳарбий унвонлари ва ҳуқуқ муҳофазаси органлари махсус унвонлари учун коэффициентларни ҳисоблаш йўлида базавий маош оддий ходимдан лейтенантгача 600 сомоний ва катта лейтенантдан армия генералигача 540 сомоний ҳажмида белгилансин;

- олий ва ўрта таълим муассасалари (олий ҳарбий муассасалар ва Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси курсантларидан ташқари) амалдаги стипендиялари ҳажми 15 фоизга оширилсин;

- ёш бўйича ва базавий нафақалар энг кам ҳажми 15,4 фоизга ва ёш бўйича энг кўп нафақалар ҳажми 13,5 фоизга оширилсин ҳамда улар тегишинча 180 сомоний ва 850 сомоний ҳажмида белгилансин;

- ишламайдиган нафақахўрларнинг амалдаги меҳнат нафақалари ҳажми (деҳқон хўжаликлари аъзоларидан ташқари) ёш бўйича нафақалар энг кам ҳажмидан 30 фоизга оширилсин;

- ёш бўйича ижтимоий нафақалар (ўн нафар болани дунёга келтирган ва саккиз ёшгача тарбиялаган оналар нафақаларидан ташқари), II ва III гуруҳ ногиронлари учун ногиронлик бўйича нафақалар (болаликдан II гуруҳ ногиронлигидан ташқари), Тожикистон Республикасининг "Тожикистон Республикаси фуқаролари нафақа таъминоти тўғрисида"ги қонунига мувофиқ, боқувчисини йўқотганлиги сабабли, белгиланган нафақалар ҳажми ёш бўйича энг кам нафақалар 60 фоизи ҳажмида белгилансин;

- ишламайдиган нафақахўрларга (деҳқон хўжаликлари аъзоларидан ташқари) 2018 йилнинг 1 январигача белгиланган суғурта нафақалари суғурта қисми 6,7 фоиз ҳажмида индексация қилинсин;

- 2017 йил учун суғурталанган шахсларнинг шартли нафақа капитали 6,7 фоиз ҳажмида индексация қилинсин.

2. Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва давлат ҳокимияти маҳаллий ижроия органлари:

- 2018 йилда мазкур фармон татбиқини Тожикистон Республикаси давлат бюджетида меҳнат тўлови ва нафақа таъминоти фонди учун кўзда тутилган маблағлар, озод қолдиқ маблағлар, республика, маҳаллий бюджетлар, ижтимоий суғурта ва нафақалар бюджети даромадларини ортиғи билан ижро этиш ҳамда бюджет муассасалари-ю ташкилотларининг бошқа харажат моддалари ва алоҳида маблағлари ҳисобидан таъминласинлар;

- бир ой муддатда ўз қарорларини мазкур фармонга мувофиқлаштирсинлар;

- меҳнат таътили, ишдан бўшашда ёрдампули, вақтинча ишга яроқсизлик бўйича тўловлар ва ўрта ойлик маош тўлаш билан боғлиқ бошқа ҳолатларда (нафақадан ташқари) тўловлар учун ўртача меҳнат маошини ҳисоблаш Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг 2007 йил йил 1 июндаги 313-рақамли қарорида тасдиқланган меҳнат таътили, ишдан бўшашда ёрдампули, вақтинча ишга яроқсизлик бўйича тўловлар ва ўрта ойлик маош тўлаш билан боғлиқ бошқа ҳолатларда тўловлар учун ўртача меҳнат маошини тўлаш қоидаларига мувофиқ амалга оширилсин.

 

Тожикистон

Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон.

2018 йил 14 август, Душанбе шаҳри.

№1084.

"Ховар" ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Дмитрий Медведев билан мулоқот

 

31 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикасига расмий ташриф билан келган Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Дмитрий Медведев билан учрашди.

Суҳбат чоғида Тожикистон-Россия дўстлик муносабатлари ва ўзаро самарали ҳамкорликларининг ҳозирги ҳолати ҳамда истиқболлари кўриб чиқилди.

Муфассал...

Йўллар қурилиши – ободлик омили

 

Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига Паём юбориши 17 йилдирки, анъанага айланди. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг навбатдаги Паёми ҳам ўз мазмун-мундарижаси билан ўтган 2017 йил таҳлили ва жорий 2018 йил режаларини белгилаб берди.

Тожикистон Ҳукумати мустақиллик йилларининг дастлабки давриданоқ

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2535487

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10049174
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
939
3368
10056
10003284
85144
100591
10049174

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.134
Бугун: 23-09-2026 05:16:37

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015