Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 06 Феврал 2018 Кӯришлар: 4050
Печат

 

proizvodstvennyj-biznesҲар бир мамлакат иқтисодининг ривожланиши ва устуворлик касб этишида хўжалик юритишнинг давлат сектори билан бирга хусусий секторга мансуб бўлган ишлаб чиқариш соҳасига доир тадбиркорлик субъектларининг ҳам роли катта.

Иқтисодий жиҳатдан илгарилаб кетган давлатларда, айнан, хусусий сектор тадбиркорлик субъектларининг озод фаолият юритиши учун

ишбилармонлар ҳақ-ҳуқуқлари қонун йўли билан ҳимоя қилинган. Ва бу ҳолат амалда ўзининг ижобий натижасини бериб, у ёки бу мамлакат ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган. 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан «Ишлаб чиқариш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишнинг барча турларига мораторий эълон қилиш тўғрисида»ги қонуннинг имзоланиши, айни, муддао бўлди.

Ҳар бир тадбиркорга маълумки, озод фаолиятсиз ҳеч нарсага эришиб бўлмайди…

Буни тўғри англаб етган давлатимиз сарвари ҳам ўтган 2017 йилнинг 14 октябри санасида тадбиркорлар билан қилган мулоқоти чоғида шундай таъкидлаган эди:

- «Биз замонавий иқтисодий муносабатларни қонунчилик йўли билан такомиллаштириш, корпоратив бошқарув ва шартномалар ижроси тартибини шакллантириш, мол-мулк ҳуқуқи дахлсизлигини таъминлаш, сармоя ўтказишнинг янада самарали усулларини жорий этишни мақсад қилганмиз.

Тожикистон Ҳукумати бундан кейин ҳам, давлат ҳамда хусусий сектор шерикчилигини мустаҳкамлаш, хусусий мулкчиликни кенгайтириш, тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қуватлаш ва ишбилармонлар мавқеини юксалтириш учун барча зарурий тадбирларни амалга оширади…»

Мазкур қонуннинг имзоланиши, Тожикистон Республикаси Ҳукумати, хусусан, муҳтарам Президентимиз томонидан олиб борилаётган иқтисодий сиёсатнинг янги, ёрқин саҳифасини очади, десак, асло хато қилмаймиз.

Бу – муҳим, меъёрий ҳужжат давлатимиз иқтисодий ривожланишнинг долзарб босқичида турган бир пайтда, унинг равнақ топиши йўлида кенг имкониятларни яратиб бериши, шубҳасиз.

Ишончимиз комилки, имзоланган қонун мамлакатимиз иқтисодининг бундан буён тараққий этишида асосий омиллардан бири бўлиб қолади…

 

Ҳайдар ХОЛИҚОВ, тадбиркор.

Ваҳдат шаҳри, «Гулистон» қишлоқ жамоати.  

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

«Бизга таржимоннинг кераги йўқ, бир-бирларимизни қалбдан тушунамиз…»

 

Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳамкорликлар ўзининг янги босқичига чиқиб, дўст ва биродар халқларимизнинг янада яқинлашувига хизмат қилмоқда.

Жумладан, жорий йилда икки мамлакат раҳбарларининг ўзаро давлат ташрифлари ва улар доирасида имзоланган ҳужжатлар тўплами, айниқса, муҳтарам Президентимизнинг Ўзбекистонга уюштирган давлат ташрифи

Муфассал...

Меҳрибонлик уйларидан

 

ФАРЗАНД МЕҲРИ

Суғд вилояти Хўжанд шаҳридаги кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизмат кўрсатиш минтақавий марказида 53 нафар қарияга доимий хизмат кўрсатиб келинмоқда. Шулардан 20 нафари эркак, 33 нафари аёл бўлиб,  уларга барча яшаш шароитлари яратилган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2577816

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10192868
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1820
3643
13104
10151415
89961
138877
10192868

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.91
Бугун: 22-10-2026 13:10:54

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015