Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 04 Апрел 2020 Кӯришлар: 1862
Печат

 

sugd 20202020 йилнинг 22 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон халқаро Наврўз байрамининг тантаналарида қатнашиш, аҳоли билан учрашув ва мулоқотлар ўтказиш, бир қатор байрам иншоотларининг очилишида иштирок этиш учун Суғд вилоятига ташриф буюрди.

Шу куни Суғд вилоятининг Бўстон шаҳрида Тожикистон   Республикаси

Президенти муҳтарам    Эмомали Раҳмон «Сифат Пласт» МЧЖни фойдаланишга топширди. Мамлакат Президенти ишлаб чиқариш тармоқлари, янги заводнинг имкониятлари ва тайёр маҳсулотлар билан танишди, ходимлар билан самимий суҳбатлашди. Маълум бўлишича, «Сифат Пласт» МЧЖ ҳар хил ўлчамдаги пластмасса қувурлар ишлаб чиқариб, унинг тайёр маҳсулотлари ичимлик суви етказиб бериш учун мўлжалланган қувурлардан иборатдир. Янги корхона, асосан, ички ва ташқи бозорда талаб катта бўлган икки хил пластик қувурлар совуқ ва иссиқ сув учун ишлаб чиқарилади. Пластик қувурларнинг кафолат муддати 50 йилни ўз ичига олади.

Масъулларнинг таъкидлашича, «Сифат пласт» ойига 30 минг метр турли хил ўлчамдаги пластик қувурлар ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлиб, мазкур маҳсулотлар юқори сифатли ва халқаро талабларга жавоб бера олади. Мутахассисларнинг баҳолашига кўра, ишлаб чиқарилган қувурлар рақобатбардош бўлиб, импорт ўрнини боса оладиган маҳсулот сифатида бозорларга чиқарилади. Шу пайтгача Тожикистонга пластик қувурлар турли мамлакатлардан келтирилган ва янги заводнинг очилиши бозорни ушбу турдаги маҳаллий маҳсулот билан таъминлашга имконият яратиб беради.

Давлат раҳбарига корхона талаботни назарда тутган ҳолда, кейинчалик Қирғизистон ва Афғонистон республикаларига пластмасса қувурларни экспорт қилишни йўлга қўйиб, шунингдек, ички ва ташқи бозорларда импорт ўрнини босувчи ва экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи сифатида рақобатлаша олиши маълум қилинди.

«Сифат Пласт» МЧЖ Давлат бошлиғининг кўрсатма ва топшириғига биноан, маҳаллий тадбиркор Илҳомжон Бобожонов томонидан бунёд этилган. Ушбу корхонада 20 нафарга яқин маҳаллий фуқаролар доимий иш ва яхши маош билан таъминланишган.

Таъкидлаш жоизки, Тожикистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган тадбирлар режаси доирасида тадбиркор ушбу муқаддас байрам олдидан фойдаланишга топшириладиган янги завод яқинида пластик идишлар ишлаб чиқарадиган корхона қуришни бошлади. Ушбу ташаббус амалга оширилгач, яна 30 киши иш билан таъминланади ва шу билан бирга янги экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Танишув чоғида Давлат раҳбари     муҳтарам   Эмомали Раҳмон маҳаллий тадбиркорларнинг бундай бунёдкорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва ибрат намунаси сифатида баҳолаб, ходимларга сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун фойдали кўрсатма ва маслаҳатлар берди.

***

Бўстон шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иштирокида "Восидзода" масъулияти чекланган жамиятнинг шифер ва асбест қувурларини ишлаб чиқарадиган корхонаси фойдаланишга топширилди.

Корхона Бўстон саноат минтақасида қарийб бир гектар майдонда маҳаллий тадбиркор Абдувосид Очилов томонидан 1 миллион сомонийдан ортиқ маблағ ҳисобига бунёд этилган бўлиб, иккита-шифер ва асбест қувурлари ишлаб чиқариш замонавий технологик тармоқларига эга, қурилиш ва саноат соҳаси мутахассисларининг айтишларича, корхона маҳсулотининг ташқи кўриниши ва сифати бугунги кун меъёр талабларига жавоб беради.

Танишув чоғида   Миллат   пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмонга ушбу саноат корхонаси бир кеча-кундузда 1500 дона шифер ва 500 дона турли хил ўлчамдаги асбест қувурларини ишлаб чиқариши ҳақида маълум қилинди.

Давлат раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмон корхона мутасаддиларига шифер ва асбест қувурларини ишлаб чиқаришда юқори сифатли материаллардан фойдаланиш топшириғини берди.

Шифер ва қувурлар ишлаб чиқариш учун Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасидан хом ашё - асбест келтирилади, Тожикистон корхоналарининг юқори сифатли цементи ишлатилади.

Келгусида "Восидзода" МЧЖ Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон каби қўшни давлатларга шифер ва асбест қувурларини экспорт қилишни, асосан, асбест ва цементдан тайёрланган бошқа материаллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштиргани ҳақида хабар берилди.

Шуни айтиш керакки, Бўстон шаҳрида ушбу янги саноат корхонаси ишга туширилиши билан 50 нафардан ортиқ маҳаллий аҳоли доимий иш жойи ва яхши маош билан таъминланди.

Ушбу янги корхона ишчилари ва мутахассислари билан суҳбат чоғида, Давлат раҳбари Эмомали Раҳмон тўртинчи стратегик мақсад - мамлакатни тез суръатларда саноатлаштиришни амалга ошириш жараёнида маҳаллий тадбиркорларнинг ҳиссаси катта эканлиги, бу эса, ҳам маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ўсишида ва ҳам аҳолини иш жойи ҳамда маош билан таъминлаш учун замин яратиши таъкидланди.

***

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси   Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Бўстон шаҳрида Тожикистон Халқ демократик партияси ижроия комитетининг янги маъмурий биносини фойдаланишга топширди.

Ушбу бино Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги ва халқаро Наврўз байрамини кенг нишонлаш доирасида бунёд этилган бўлиб, уч қаватдан иборатдир.

Таъкидлаш жоизки, Бўстон шаҳридаги Тожикистон Халқ демократик партияси ижроия комитетининг маъмурий биноси шаҳар тадбиркорлари ва саховатли шахслар ташаббуси билан маҳаллий қурувчилар томонидан  юқори сифатли ва замонавий талабларга жавоб берадиган даражада бунёд этилиб, барча замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Бинонинг биринчи қавати ходимлар учун хоналар, иккинчи қавати 100 ўринли мажлислар зали ва кичик залдан иборат, раҳбарият учун кабинет, кутубхона ва бошқа ёрдамчи хоналар бинонинг учинчи қаватдан ўрин олган.

Танишув давомида Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон қурувчиларнинг меҳнатига юқори баҳо бериб, масъулларни давлат ва миллат манфаати учун ҳалол ва садоқат билан хизмат қилишга даъват этди.

***

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси   Президенти   муҳтарам Эмомали Раҳмон Гулистон шаҳрида «Мурғи аълосифат» масъулияти чекланган жамият фаолиятини расман бошлаб берди.

«Мурғи аълосифат» Гулистон шаҳрининг саноат минтақасида тўртинчи стратегик мақсад - мамлакатни жадал саноатлаштиришни амалга ошириш билан боғлиқ тадбирлар замирида бунёд этилиб, паррандачилик корхонасининг қурилиши Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кўрсатма ва топшириқлари асосида 2019 йил апрел ойида бошланиб, қисқа вақт ичида фойдаланишга топширилди.

"Мурғи аълосифат" МЧЖ тадбиркор Парвиз Бобоев томонидан ташкил этилган. Корхона тўртта бинога эга бўлиб, унда ходимларнинг фаолият юритишлари ва ҳордиқ чиқаришлари учун барча  шарт-шароитлар яратиб берилган. Ишлаб чиқариш иншооти ишга тушгач, 50 киши доимий иш жойи билан таъминланди.

Корхонада жўжалар парвариши учун 4та бино тўлиқ қуриб битказилган ва фойдаланишга топширилган. Бу биноларда 70 минг жўжа  боқилмоқда.

Жўжалар озуқасини ишлаб чиқариш цехи ҳам иш бошлаб, унда беш турдаги парранда озуқалари тайёрланади. Бир кеча-кундузда ушбу цехнинг иқтидори 30 тонна парранда озуқасини ишлаб чиқаришни ташкил этади. Паррандаларни доимий равишда озуқа билан таъминлаш учун корхона омборларида буғдой, маккажўхори ва бошқа маҳсулотлар захира қилинган.

Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги байрамигача ишлаб чиқариш ҳажми ошиши билан ишчилар сони 120 нафаргача етказилади. Шу билан бирга яна 6та товуқхонани ишга тушириш режалаштирилиб, бу даврда парҳезбоп гўшт ишлаб чиқариш 3 минг тоннагача оширилади. Тадбиркор ушбу корхона негизида паррандачилик мажмуасини ташкил этиб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва озиқ-овқат саноати соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшишни мақсад қилган.

Давлат раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмон маҳаллий тадбиркорнинг ташаббусини юқори баҳолаб, яқин келажакда паррандачилик корхоналари, нафақат, Тожикистон бозорларини эгаллаб олишига, балки чет элда ҳам кўплаб харидорларни пайдо қилишига ишонч билдирди.

Миллат пешвоси тадбиркорга паррандалар сонини ошириш ва парҳезбоп гўшт ҳажмини кўпайтириш учун мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш учун кўрсатмалар берди.

Корхона раҳбарияти Давлат раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмонга кичик ва ўрта тадбиркорликни доимий қўллаб-қувватлагани ва ғамхўрлиги учун миннатдорчилик билдирди.

Тожикистон   Республикаси   Президенти   муҳтарам   Эмомали Раҳмон "Мурғи аълосифат" МЧЖ ҳовлисида ташкил этилган Суғд вилояти паррандачилик корхоналари маҳсулотлари кўргазмасини кўздан кечирди. Бу ерда паррандачилик корхоналари маҳсулотлари билан бир қаторда ҳасиб (колбаса) маҳсулотлари ҳам кўргазмага қўйилганди.

***

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон   Республикаси   Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Гулистон шаҳрида қоғозни қайта ишлаш корхонаси фаолиятини бошлаб берди ва шаҳар саноат корхоналарининг ютуқлари билан танишди.

Гулистон шаҳар саноат минтақасидаги янги корхона «Сахо ва компания» масъулияти чекланган жамияти корхонаси заминида тадбиркорлар-Қосимовлар оиласи томонидан ташкил этилган.

Унинг маҳсулотлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қадоқлаш учун мўлжалланган.

Янги корхонанинг ишлаб чиқариш иқтидори бир кеча-кундузда 20 тонна қоғоз парчаларини қайта ишлашга тенг бўлиб, бунда 100 киши доимий иш жойига эга.

Ишлаб чиқарилган қоғоз ва шиша идишлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналар ва аҳоли эҳтиёжини қондиришга қаратилган, улар импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ҳисобланади.

Ушбу корхоналарнинг қурилиши озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва мамлакатни тез суръатларда саноатлаштиришга муҳим ҳисса қўшади.

Тадбиркор Абдураҳмон Қосимов 2019 йилда Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг мамлакат саноатчилари билан учрашуви чоғида, мамлакат Ҳукуматининг яратувчанлик сиёсати ва Тожикистон Президентининг кичик ҳамда ўрта тадбиркорликни доимий қўллаб-қувватлаши доирасида янги корхона қуришга ваъда берган эди. Давлат раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмон янги ташкил этилган қоғозни қайта ишлаш корхонаси фаолияти билан танишиш чоғида, тадбиркорларнинг ташаббусларини юқори баҳолади ва ободонлаштириш ишларини давом эттиришни таъкидлади.

 Қоғозни қайта ишлаш корхонаси очилгандан сўнг, корхона ҳовлиси саҳнида мамлакат Президенти Гулистон саноатчиларининг ютуқлари ва улар томонидан ишлаб чиқарилаётган турли маҳсулотлар кўргазмаси билан танишди.

***

22 март, куннинг иккинчи ярмида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон халқаро Наврўз байрамини тантанали нишонлаш кунларида Суғд вилоятидаги 100 нафар етим қолган болаларга Наврўз байрами совғаларини тақдим этди.

Таъкидлаш лозимки, мамлакат Ҳукумати ва давлат раҳбариятининг инсонпарварлик сиёсати шарофати билан бугунги кунда ногирон, етим ва аҳолининг ёрдамга муҳтож табақаларига ҳар томонлама ғамхўрлик кўрсатилиб, ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланмоқда.

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бу сафар ҳам оқилона ва азалий наврўзий анъана сифатида Суғд вилоятидаги етим болалар учун Наврўз байрами дастурхони ёзиб, уларга турли хил ширинликлар, кийим-кечак улашди ва моддий ёрдам кўрсатди.

Суҳбат чоғида Миллат пешвоси   муҳтарам   Эмомали   Раҳмон Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг ташаббуслари ҳамда саъй-ҳаракатлари ва республикамизнинг шарафли халқининг саховатлилиги ҳақида гапириб, болалар ва ўсмирларни чет тиллар, замонавий билимларни ҳамда компютер технологиясини яхши ўрганишга даъват этди.

Болаларнинг хурсандчилиги, шодлигининг чеки йўқ эди. Улар саховатли, оқил раҳбар ва унинг паноҳида кўрсатилаётган шундай ғамхўрликлар учун миннатдорчилик билдиришди.

***

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси   Президенти   муҳтарам Эмомали Раҳмон  Гулистон шаҳрида янги "Суғдиён" санаторийсини фойдаланишга топширди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу иншоот Гулистон шаҳрида Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги ва Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йилларини муносиб кутиб олиш тадбирлари режаси доирасида бунёд этилган.

Янги қурилган «Суғдиён» санаторийси Тожик денгизи соҳилида жойлашган. Дам олиш масканида меҳмонлар, сайёҳлар ва дам олувчиларни қабул қилиш учун 40та хона мавжуд.

Айвонча, ранг-баранг гуллар, манзарали дарахтлар, турли хил чироқлар, маҳаллий тошлар билан безатилган йўлаклар, ўзига хос фавворалар «Суғдиён» дам олиш масканининг ҳуснига ҳусн қўшади.

 2018 йил ноябр ойида Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг яратувчанлик сиёсати ва кўрсатмалари билан қурилиши бошланган бино халқаро Наврўз байрами нишонланиши кунларида фойдаланишга топширилди.

Бугунги кунда ушбу иншоот барча қурилиш ва меъморий меъёрларга мос равишда гўзал ва такрорланмас безаклардан, ўймакорлик, ганчкорлик, миллий нақшлар, маҳаллий декоратив тошлардан фойдаланиб, Тожик денгизи бўйида кўнгилочар масканда бунёд этилиши мамлакат Президентининг даъват ва кўрсатмалари натижаси эди.

Мустақиллик йилларида Гулистон шаҳрида ўнлаб чиройли ва замонавий иншоотлар қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Айни пайтда Миллат пешвосининг кўрсатмалари билан "Баҳористон" санаторийси ҳудудида яна 100 ўринли янги иншоот барпо этилмоқда.

Бино янги дам олиш ва даволаш жойларига бўлган талабни назарда тутган ҳолда, замонавий дизайн асосида қурилади.

Янги иншоот 5 қават ва ертўладан иборат бўлади.

***

22 март куни кечқурун Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хўжанд шаҳрининг марказий стадионида халқаро Наврўз байрамига бағишланган тантанада иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Суғд вилояти ва Тожикистоннинг барча аҳолисини, чет эллик ватандошларни ва Наврўз байрамини нишонлайдиган бошқа халқларни жаҳоний байрам - Наврўзи олам муносабати билан табриклаб, уларга аждодларимиз Янги йил байрамида бахт, шодлик, тинчлик, барқарорлик ва абадий бирликда бўлиш истагини билдирди.

Давлат раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмон вилоят аҳолисининг мамлакат Ҳукуматининг яратувчанлик сиёсатини татбиқ этиш, давлат дастурларини ижро этиш ва стратегик мақсадларини амалга оширишдаги ҳиссасини ижобий баҳолади.

Мамлакат Президенти нутқидан сўнг, санъаткор ва санъат усталари Наврўз тантаналари иштирокчилари учун эсда қоларли, ранг-баранг концерт дастурини тақдим этдилар.

***

23 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Суғд вилоятига иш сафари доирасида Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги Ғозиён қишлоғида «Бобожон Мақсуд» деҳқон хўжалиги тижорат кооперативи сут-товар фермасини ишга туширди.

Давлат раҳбарига ушбу сут-товар фермасининг майдони 6 гектар бўлиб, бу ерда тожик заминида етиштирилган 350 бошдан ортиқ қораола зотли йирик чорва моллари боқилиши ҳақида маълумот берилди. Бу ердаги чорва моллари умумий ҳисобидан 120таси соғилади ва ҳар йили 3 минг 569 литр сут ишлаб чиқарилади. Тожик қораола зотли молини кўпайтириш минтақанинг иқлими ва шароитига мослаштирилган ва чорва молларининг маҳсулдорлиги жуда юқоридир.

Чорвадорлар фаолияти билан танишиш жараёнида Миллат пешвоси мавжуд имконият ва захиралардан фойдаланган ҳолда, катта чорва молларини кўпайтириш ва зотлилигини янада яхшилаш бўйича фойдали кўрсатма ва маслаҳатлар берди.

«Бобожон Мақсуд» деҳқон хўжалиги тижорат кооперативи 2178 гектар экин майдонга эга бўлиб, шундан 213 гектари сувли ва 136 гектари лалмидир. Бу хўжалик ҳар йили чорва озуқасини етарлича захира қилиш билан бирга, яна 1740 гектар яйловга ҳам эга, бу эса, соҳанинг ривожлантириш учун ишончли замин яратади. «Бобожон Мақсуд» деҳқон хўжалиги қишлоқ хўжалиги техникаларига эга ва меҳнат аҳли ундан чорва озуқасини йиғишда кенг фойдаланади.

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон «Бобожон Мақсуд» деҳқон хўжалиги тижорат кооперативи сут-товар фермасининг ҳудудида кўргазмага қўйилган маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган сут маҳсулотлари билан танишди ва масъул шахсларга юқори сифатли, экологик жиҳатдан тоза, рақобатбардош ҳамда импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берди.

«Бобожон Мақсуд» деҳқон хўжалиги тижорат-кооперативи меҳнат аҳли чорвачилик соҳасини ривожлантириш билан бир қаторда, боғдорчилик, сабзавотчилик йўналишларида ҳам бой тажрибага эга бўлиб, ҳар йили мева ва сабзавотлардан кўнгилдагидек ҳосил олади.

«Бобожон Мақсуд» деҳқон хўжалигида 100 нафардан ортиқ маҳаллий аҳоли доимий иш билан таъминланган ва 26 нафар хотин-қизлар сут-товар фермасида ишлашади.

***

Шу куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги Ғозиён қишлоғининг Рухак тоғли ҳудудида ташкил этилган "Дўсти Азиз" масъулияти чекланган жамиятининг паррандачилик фабрикасига ташриф буюрди.

Бу ерда Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон рамзий лавҳа устидан пардани кўтариб, паррандачилик корхонаси фаолиятини расман бошлаб берди.

Дастлаб, паррандачилик фабрикаси ҳовлисида "Азизий" ширкати томонидан ишлаб чиқарилган турли хил гўшт маҳсулотлари ва ватанимизда ҳамда чет элда ишлаб чиқарилган бир неча хил парранда озуқалари намойиш этилди.

Тожикистон     Республикаси   Президенти   муҳтарам Эмомали Раҳмонга "Дўсти Азиз" масъулияти чекланган жамияти паррандачилик фабрикасида парҳезбоп гўшт ишлаб чиқариш учун мўлжалланган "Косс-308" бройлер зотли жўжаларни боқиш йўлга қўйилганлиги ҳақида хабар берилди.

Паррандачилик фермаси 1,20 гектар майдонда қурилган бўлиб, ҳозирда 30 минг бош парранда боқиладиган товуқ етиштириш учун иккита бино мавжуд.

Давлатимиз раҳбари ушбу янги корхона фаолияти билан танишиш жараёнида, ватанпарвар тадбиркорнинг ташаббусини арзирли баҳолади ва паррандалар сонини кўпайтириш ҳамда ишлаб чиқариш қувватини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.

Бобожон Ғафуров ноҳиясида "Дўсти Азиз" масъулияти чекланган жамият паррандачилик корхонаси фаолият бошлаши билан 15 нафар маҳаллий аҳоли вакиллари доимий иш ва яхши маош билан таъминланишди.

Ушбу корхонада ёрдамчи бинолар, жумладан, ошхона, ётоқхона, қўшимча ҳужралар ва ишчилар учун зарур шароитлар муҳайё этилган.

***

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон   Республикаси   Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Бобожон Ғафуров ноҳиясининг Ғозиён қишлоғидаги "Дўсти Азиз" масъулияти чекланган жамиятининг паррандачилик фабрикаси фойдаланишга топширилганидан сўнг, тирик табиат бурчагига ташриф буюрди.

Бу ерда Миллат пешвоси паррандаларнинг ҳар хил турлари, шу жумладан, Африка туяқушларининг бу ердаги парвариши билан яқиндан танишди.

Тирик табиат бурчаги қушларнинг ҳақиқий дунёси ҳақида маълумот бериб, у ерда турли хил паррандалар оиласи парвариш этилади.

Бу маскан Бобожон Ғафуров ноҳиясида яшовчи Юсуф Алимов томонидан бунёд этилган.

Тирик табиат бурчагининг умумий майдони 1 гектарни ташкил этади ва унинг ҳудудида 20га яқин қуш турлари боқилади.

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмонга саккиз йил аввал Тожикистон шароитида туяқушларни парваришлаш учун уч бош туяқуш чет элдан олиб келинганлиги ҳақида маълумот берилди.

Бугунги кунда уларнинг сони 50 бошга етди ва ушбу тажриба ижобий натижа берди, деб ҳисобланади.

Тирик табиат бурчагида туяқушлар 5 ойликдан 8 ёшгача парвариш қилинади.

Тожикистон Республикаси Президенти           муҳтарам   Эмомали Раҳмон Юсуф Алимовнинг турли хил паррандалар, жумладан, туяқушларни етиштириш тажрибасини ибрат намунаси деб билиб, масъулларга унинг сонини кўпайтириш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берди.

Миллат пешвоси масъулларга Юсуф Алимовнинг тажрибасини ўрганиш ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида туяқуш етиштиришни йўлга қўйиш ва унинг сонини кўпайтириш бўйича ўз вақтида тадбирлар кўришни буюрди.

Давлат раҳбарига тирик табиат гўшасида, шунингдек, товус, оққуш, кўкраги оқ каптар, уч хил саъва, Туркистон лочини, тўтиқуш ва бошқа ноёб қушлар ҳам парвариш қилинаётгани ҳақида хабар берилди.

Давлат раҳбари масъулларни республикамизнинг бошқа ҳудудларида тирик табиат бурчагини ташкил этиш, ўсмир ва ёшларни бундай табиий фанлар марказларига жалб қилишга вазифадор этди.

Шунингдек, Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари доирасида аҳоли ва сайёҳлар ташриф буюриши учун янги сайёҳлик йўналишини ташкил этиш тўғрисида кўрсатма берилди.

***

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон   Республикаси     Президенти     муҳтарам     Эмомали Раҳмон Суғд вилоятининг   Бобожон   Ғафуров ноҳиясида "Уқобча" хусусий мактабгача таълим муассасасини очди.

Икки қават ва ёрдамчи иншоотлардан иборат ушбу бино ватанпарвар тадбиркор Замира Каримова томонидан қурилган.

Бу тадбиркор аёл таълим учун барча шароитларга эга бўлган чиройли ва замонавий болалар боғчасини бунёд этиш билан Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг болаларни мактабгача таълим муассасаларига кўпроқ жалб этиш йўналишидаги мақсадини амалга оширишга ўз ҳиссасини қўшди.

120 ўринга мўлжалланган маориф соҳаси муассасасида таълим тожик ва рус тилларида олиб борилади. Болаларни меҳнатсеварлик ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун тажрибали ўқитувчилар жалб қилинган. "Уқобча" болалар боғчаси фаолият бошлаши билан 20 нафар маҳаллий аҳоли иш ва яхши маош билан таъминланди.

Боғча ҳовлисидаги 4та айвонча миллий тарзда чиройли, замонавий   безатилган бўлиб, боғча болаларининг ўйнаши ва машғулотлар ўтиш учун мувофиқ келади.

Бу хурсандчилик кунида болаларнинг шодлиги чексиз эди, чунки улар шахсан маорифпарвар Миллат пешвосининг қўлидан байрам совғаларини олишди.

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон болалар боғчасидаги мавжуд шароитлар билан танишар экан, қурувчиларнинг меҳнатини юқори баҳолади ва тадбиркорлар ташаббусига таҳсинлар айтди.

***

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси   Президенти   муҳтарам Эмомали Раҳмон Бобожон Ғафуров ноҳиясига иш сафари давомида Ғозиён қишлоғида Тожикистон Давлат байроғи майдонини фойдаланишга топширди.

Ғозиён қишлоғида Тожикистон Давлат байроғи майдони Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигини тантанали кутиб олишга доир ободончилик ва яратувчанлик ҳамда Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари тадбирлари доирасида 0,31 гектар майдонда барпо этилиб, унда меҳмонлар ва аҳолининг ҳордиқ чиқариши учун барча шароитлар яратилган.

Мамлакат Президенти бу ердаги лавҳа устидан пардани олгандан сўнг, Давлат байроғи тантанали равишда кўтарилди.

Тожикистон Давлат байроғи устунининг умумий баландлиги 41 метрни ташкил қилади. Байроқ матосининг эни 6 метр ва узунлиги 12 метрга тенгдир.

Иншоот атрофи ўзига хос усулда гуллар билан безатилган ва кўкаламзорлаштирилиб, 20 мингдан ортиқ ранг-баранг мавсумий гуллар, 60та арча кўчатлари ва палма дарахтлари майдонга зеб бериб турибди.

Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кўрсатма ва топшириқлари асосида мамлакат аҳолиси, хусусан, ёшларда миллий қадриятларни эҳтиром қилиш ва миллий ўзликни англаш туйғусини юксалтириш мақсадида, мамлакатимизнинг бир қатор шаҳар ва ноҳияларида Тожикистон Давлат байроғи ўрнатилган.

Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги Ғозиён қишлоғида Тожикистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олиш ва Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари доирасида яратувчанлик ва бунёдкорлик ишлари давом этиб, аҳолининг фаолият юритиши учун керакли шароитлар яратиб бериш юзасидан муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу асосда қишлоқдаги Давлат байроғи майдони яқинидаги автомобил йўлининг 2,5 километри "Тоxроуд" масъулияти чекланган жамияти йўл қурувчилари томонидан асфалт қилиниб, йўлнинг иккала томонига 30та ёритқич устунлари ўрнатилди.

Ғозиён қишлоғида Давлат байроғи майдони очилганидан сўнг, Давлат раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмон ноҳия аҳолиси ва фаоллари билан самимий мулоқот ўтказди.

***

23 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Бобожон Ғафуров ноҳияси, Ғозиён қишлоғида янги "Азизи дил" хизмат кўрсатиш марказини очиб, бу ерда нишонланган Наврўз байрамида иштирок этди.

Янги маиший хизмат кўрсатиш маркази маҳаллий тадбиркор, Бобожон Ғафуров ноҳиясида яшовчи Даврон Азизов томонидан Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг яратувчанлик сиёсатини қўллаб-қувватлаш ва Давлат раҳбарининг кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш ташаббуслари асосида бунёд этилди.

Ушбу бино икки қаватдан иборат бўлиб, бир сменада 150-200 мижозга хизмат кўрсатади.

Марказ ёнида 20та машина учун тураргоҳ қурилган.

Хизмат кўрсатиш маркази ҳовлисида бинони янада ободонлаштириш мақсадида, сунъий фаввора ва ўриндиқлар ўрнатилган бўлиб, бу мижозлар учун ҳам қулай ҳисобланади. Иншоот иш бошлаши билан ноҳиянинг 20 нафар фуқароси доимий иш билан таъминланди.

Хизмат кўрсатиш маркази очилгандан сўнг, Давлат раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмон ушбу корхона ҳовлисида ноҳия аҳолисининг Наврўз байрами кўргазмасини томоша қилди.

Халқаро Наврўз куни муносабати билан ўтказилган маданий тадбирда аёллар байрамнинг ўзига хос анъаналарига мувофиқ миллий ҳунармандчилик кўргазмасини ташкил этиб, Наврўз дастурхонини безатдилар.

Давлат раҳбари Бобожон Ғафуров ноҳияси Наврўз байрамида қатнашиб, байрам иштирокчиларини гўзал баҳор ва халқаро Наврўз байрами билан табриклади.

***

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Бобожон Ғафуров ноҳияси Ғозиён қишлоғидаги “Бобожон Мақсуд” фермер хўжалигида эртачи картошка етиштириш ишлари билан танишди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 6 феврал куни ушбу фермер хўжалигида 1 гектар майдонга эртачи картошка экилган, юқори агротехник тадбирлар туфайли яхши ривожланмоқда. Бу экин майдонига “Аладин” навли картошка уруғи экилган бўлиб, деҳқонлар ҳар гектар майдондан 300 центнердан ҳосил олишни режалаштиришган.

Тожикистон Республикаси Президентининг кўрсатмалари асосида Ғозиён қишлоғидаги "Бобожон Мақсуд" фермер хўжалигининг меҳнаткашлари ердан оқилона фойдаланиб, биринчи ҳосил йиғиб олинганидан сўнг, экин майдонига сабзи экишни режалаштиришган ва умуман, экин майдонидан тўрт марта ҳосил олинади.

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари билан суҳбат чоғида, картошка озиқ-овқат маҳсулоти сифатида истеъмол йўналишида алоҳида ўрин тутишини таъкидлади. Ушбу турдаги маҳсулотнинг истеъмол ва экспорт эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, Тожикистон Республикаси Ҳукумати томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида картошка экин майдони кенгайтирилиб, мамлакатда картошка маҳсулоти ҳосилдорлиги оширилди.

Давлат сарвари муҳтарам Эмомали Раҳмон Суғд вилоятининг картошка етиштириладиган ноҳияларида маҳсулот етиштиришни ривожлантиришга алоҳида эътибор бериш ва икки марта ҳосил олиш мумкин бўлган ерлар ҳисобидан картошка майдонини янада кўпайтириш вазифасини берди. Шунингдек, ҳосилдорликни ошириш учун юқори ҳосил берувчи уруғлардан фойдаланиш ва агротехник тадбирларни ўз вақтида бажариш муҳимлиги таъкидланди.

Соҳа мутахассисларининг маълумотларига кўра, 2020 йилда Суғд вилоятида барча деҳқончилик шаклларида 22 минг 600 гектарга картошка экилади, бу 2019 йилга нисбатан 150 гектарга кўпдир. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, сўнгги 5 йил давомида Суғд вилоятининг шаҳар ва ноҳияларида картошка экиладиган майдонларнинг ортиб бориши билан бирга ҳосилдорлик ҳажми ҳам ошган. Агар 2014 йилда картошка етиштириш ҳажми 325 минг 268 тоннани ташкил этган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 450 минг 240 тоннага етди. Статистик таҳлилларга кўра, сўнгги 5 йилда картошка экин майдони 11минг 943 гектардан 22 минг 448 гектарга оширилди, бу Тожикистон давлати ва Ҳукуматининг стратегик мақсадларидан бири - озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади.

***

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Бобожон Ғафуров ноҳиясида "Мақсуджон" хизмат кўрсатиш мажмуасини фойдаланишга топширди.

Хизмат кўрсатиш мажмуаси маҳаллий тадбиркор томонидан қурилган бўлиб, икки қаватдан иборатдир.

"Мақсуджон" хизмат кўрсатиш мажмуасида 200 кишига мўлжалланган ресторан, ошхона ва бошқа ёрдамчи иншоотлар мавжуд, янги иншоотда Ҳукуматнинг аҳолини доимий иш ўрни билан таъминлаш тўғрисидаги сиёсати доирасида 15 нафар маҳаллий аҳоли учун доимий иш ўрни яратилди.

Янги иншоот очилганидан сўнг, мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Бобожон Ғафуров, Спитамен, Деваштич, Жаббор Расулов, Шаҳристон, Тоғли Мастчоҳ ва Истаравшан ноҳияларидан бўлган 100 нафар етим бола учун байрам совғаларини тақдим этди.

Давлат раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмон етим болалар Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг доимий ғамхўрлигида эканлигини таъкидлади.

Шу куни давлатимиз раҳбари томонидан етим болаларга кийим-кечак, ширинликлар ва пул совғалари тақдим этилгани, шунингдек, улар учун ноз-неъматларга тўла байрам дастурхони тузалгани уларга шодлик бағишлади.

***

23 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бир қатор вазирлик ва идоралар, давлат ҳокимияти Суғд вилояти ижроия органи ва ун, ёғ ишлаб чиқариш ширкатлари раҳбарлари ҳамда ғалла маҳсулотлари импорти ишлари билан шуғулланувчи шахслар билан иш йиғилиши ўтказди.

Йиғилиш ишида Тожикистон Республикаси Президенти Паёмида белгиланган вазифалар, давлат дастурлари ва 2030 йилгача бўлган давр учун Миллий тараққиёт стратегиясини ўз вақтида ва сифатли татбиқ этиш, мамлакатнинг асосий стратегик мақсадларидан бири-озиқ-овқат хавфсизлиги ҳимоясига эришиш, озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, кундалик эҳтиёж моллари, ун, ёғ ва сабзавотларни ишлаб чиқариш, сотиб олиш ҳамда захира қилиш, жаҳон ҳамжамияти вазиятини таҳлил этиш, мамлакат иқтисодиётига ташқи омиллар таъсири масалалари кўриб чиқилди. Шу ва куннинг бошқа долзарб масалалари юзасидан Саноат ва янги технологиялар, Қишлоқ хўжалиги вазирлари, Суғд вилояти раисининг ҳисоботлари ва ун ҳамда ёғ ишлаб чиқарувчи ширкатлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Охирги йиллар давомида Тожикистон Республикаси Ҳукумати сиёсати шарофати билан ва қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштириш ва захира қилиш йўналишидаги ислоҳотнинг ҳаётга самарали татбиқ этилиши туфайли мамлакат аҳолисини энг зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари, биринчи навбатда, ун билан таъминлаш йўналишида илгарилашлар кўзга ташланади.

Мамлакатда мустақиллик йиллари давомида ўнлаб ун ва ёғ ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилиб, ҳозир уларнинг ҳаммаси самарали фаолият юритяпти ва аҳолининг бундай махсулотларга бўлган талабини қондириш учун муносиб ҳисса қўшишяпти. Бугунги кунда мамлакатимизда 47та ғаллани қайта ишловчи корхона, жумладан, Суғд вилоятида 32та, Хатлон вилоятида 7та, Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида 1та, Душанбе шаҳрида 3та, республика бўйсунишидаги шаҳар ва ноҳияларда 4та корхона ишлаб турибди.

Ушбу корхоналарнинг иқтидори бир йилда 2,5 миллион тонна буғдойни қайта ишлаш ёки 1,8 миллион тонна ун ишлаб чиқаришга тенг, улар мамлакат аҳолисининг ўзимизда ишлаб чиқарилган буғдойга бўлган талабини тўла таъминлаш билан бир қаторда уннинг бир қисмини мамлакат ташқарисига экспорт ҳам қилиш имконига эга. Фақатгина Суғд вилоятида жойлашган ун ишлаб чиқариш корхоналарининг йиллик иқтидори 1 миллион тоннадан ортиқ, бу мамлакат аҳолисининг унга бўлган талабини таъминлай олади.

2019 йилда 1 миллион тонна буғдой киритиш билан соҳа корхоналари 710 минг тонна ун ишлаб чиқарди. Бу кўрсаткич 2018 йилга нисбатан 102 фоиздан ортиқ ёки 16,2 минг тонна кўпдир.

Маълумотга кўра, 2019 йилда Тожикистоннинг буғдой унига бўлган талаби, ҳаммаси бўлиб, 800 минг тоннани ташкил этган. 2019 йили мамлакат истеъмол бозорини таъминлашда маҳаллий уннинг ҳиссаси 89 фоизга тенг бўлиб, ташқи мамлакатлардан киритилган ун 11 фоиз ёки 91 минг тоннага тенг келади.

2020 йилнинг январ-феврал ойларида 95 минг тонна буғдой киритилиши билан ун ишлаб чиқариш ҳажми 100 минг тоннани ташкил этди ва бу ўтган 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 323 тонна кўпдир. Жорий йилнинг икки ойида мамлакатнинг унга бўлган талаби 116 минг тоннадан ортиқни ташкил этди. Унинг 86 фоизи маҳаллий буғдой уни ва 14 фоизи ёки 16,2 минг тоннаси ташқаридан киритилган буғдой уни ҳисобидан қондирилди.

Охирги йилларда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган буғдой унининг ташқи мамлакатларга экспорти йўлга қўйилган бўлиб, 2019 йилда қарийб 3 минг 200 тонна буғдой уни 802 минг Америка доллари маблағи ҳисобида чет давлатларга экспорт қилинган.

Тожикистонда айни пайтда ўсимлик ёғи ишлаб чиқарувчи 52та катта ва кичик корхоналар фаолият юритади. Маҳаллий корхоналарнинг ишлаб чиқариш иқтидори бир йилда 80 минг тонна ўсимлик ёғи бўлиб, маҳсулотга бўлган йиллик талаб 125 минг тонна ҳисобланади. 2019 йилда Тожикистонга ўсимлик ёғи киритиш 100 минг тоннани ташкил этди.

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон мулоқот якунида ун ишлаб чиқариш ва захира қилиш масаласи тегишли раҳбарлар, жумладан, Саноат ва янги технологиялар, Қишлоқ хўжалиги вазирликлари, вилоят, шаҳар ва ноҳиялар раҳбарларининг шахсий назорати остида бўлиши юзасидан топшириқ берди.

Ун ва ёғ ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарларига Мамлакат ҳукумати яратиб берган имконият ва имтиёзлардан фойдаланиб, корхоналарнинг ишлаб чиқариш иқтидорини ошириш тўғрисида кўрсатмалар берилди. Маҳаллий истеъмол бозорини маҳсулот билан таъминлаб, ташқи мамлакатларга экспорт қилиш айтилди.

Мамлакат ҳукумати ун ва ёғ билан бир қаторда бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш ва захира қилиш масаласига ҳам жиддий эътибор қаратади. Бевосита мамлакат Президентининг топшириғи билан Моддий захиралар давлат агентлиги ва Тожикматлубот иттифоқи мамлакат ҳудудидаги омборхоналарида жуда кўп озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, сабзавотларни захира қилган.

Тожикистоннинг шарафли халқи ғалла ва ун билан таъминланиш масаласида хотиржам бўлиши ва турли ёлғон овозаларга ишонмаслиги лозим.

***

24 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Суғд вилоятининг маъмурий маркази-Хўжанд шаҳри шимолий-шарқий саноат ҳудудида қурилган мева ва сабзавотни қайта ишлайдиган «Хўжанд-Агро» масъулияти чекланган жамияти корхонасининг фойдаланишга топширилишида иштирок этди.

«Хўжанд-Агро» корхонаси 3,5 миллион сомоний миқдорида маҳаллий ишбилармоннинг пул ўтказиши ва чет эл сармоясини жалб қилиш билан қурилиб, фойдаланишга топширилгандан сўнг, 50 нафар киши доимий иш жойи билан таъминланди.

Ушбу корхонада Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси, Украина ва Германияда ишлаб чиқарилган замонавий технологиялардан фойдаланиб, мева ва сабзавотлар, асосан, сабзи, лавлаги, карам, пиёз, ошқовоқ, саримсоқпиёз, кўкатларнинг уч тури, картошка, лимон ва олма каби маҳсулотларни қайта ишлаш йўлга қўйилган.

«Хўжанд-Агро» корхонаси бир кеча-кундузда 10 тоннадан 12 тоннагача сара мева ва сабзавотни қайта ишлайди.

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмонга танишув пайтида, корхона қайта ишлайдиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Суғд ва Хатлон вилоятларидаги деҳқон хўжаликларидан келтириб, маҳсулот замонавий технологиялар асосида уч босқичда тозаланиши ва 100 даража ҳароратда пиширилиб, қуритилиши, шунингдек, корхона ҳудудида тайёр маҳсулот жаҳон бозори талаби асосида қадоқланиши ҳақида маълумот берилди.

Бу корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экологик жиҳатдан тоза ҳисобланиб, асосан, чет мамлакатлар, жумладан, Россия Федерацияси, Қозоғистон, Украина ва Европага экспорт қилинади.

Айни пайтда «Хўжанд-Агро» корхонасининг омборида 1,5 минг тоннадан ортиқ сабзи ва пиёз захира қилинган бўлиб, бу йилги ҳосил йиғиштирилгунгача босқичма-босқич тижорат ширкатлари ҳамда ички ва ташқи бозор талаблари буюртмаси асосида қайта ишлаш йўлга қўйилди.

***

Давлат бошлиғи Хўжанд шаҳрининг Навбаҳор маҳалласида «Дармонгоҳи Хўжанд» даволаш-ташхис марказини фойдаланишга топширди.

Ушбу даволаш-ташхис маркази маҳаллий тадбиркор Хайри Ваҳҳобованинг ташаббуси билан бунёд этилган, 4 қават ва ертўладан иборат, 250 метр квадратга яқин майдонда қурилган. Марказда замонавий ташхис ва даволаш ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш учун қулай шароитлар яратилган.

«Дармонгоҳи Хўжанд» даволаш-ташхис марказида ташхис қўйишнинг кўплаб турлари, даволаш ва тиббий-санитария хизмати кўрсатиш кўзда тутилган.

Ташхис ва даволаш муассасасида ички, урология, асаб тизимлари, қулоқ, томоқ ва бурун, кўз, аёлларнинг гнекологик касалликларини тиббиётнинг замонавий ускуналаридан фойдаланган ҳолда текшириш йўлга қўйилган.

Давлат бошлиғи марказ муассиси ва тиббиёт ходимларига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, касаллар билан суҳбатга жиддий эътибор бериш, шунингдек, барча санитария қоидалари ва тозаликка қатъий риоя қилиш тўғрисида кўрсатмалар берди. Чунки диагностика ва даволаш ҳамда соғлик даражасининг кўрсатилган талабларга катта боғлиқлиги бор.

Марказда жарроҳлик бўлими ташкил этилган, у жарроҳлик амалиёти ўтказишдан олдинги, жарроҳликдан кейинги ва «перевязка» қилиш хоналари тиббий-санитар талабларга жавоб берадиган тиббий ускуна ва дастгоҳлар билан жиҳозланган, унда барча турдаги кичик жарроҳлик амалиётларини ўтказиш учун имконият бор.    

Жумладан, бу ерда ички аъзолар, урологик жарроҳлиги, аёллар касалликлари, қулоқ, томоқ, бурун ва шунингдек, оёқ қон томирларининг лазер ёрдамида жарроҳлиги ўтказилади.

Ушбу тиббий муассасада катта ёшлилар ва болалар учун алоҳида стомотология хонаси ташкил этилган.

Генекология хонаси замонавий тиббий ускуна-колпаскопия билан жиҳозланган бўлиб, унинг ёрдамида аёлларнинг бир қанча касалликлари, хусусан, бачадон бeзи касаллиги етакчи усулда замонавий рақамли ускуна ёрдамида тахшис қилинади ва даволанади.

Касалларни жойлаштириш учун икки қаватда 20 ўринга эга бўлган замонавий хоналар барча меъёрий шароитлар асосида ташкил этилган. Муассасада реабилитацион даволаш учун алоҳида хоналар бўлиб, жаннатмакон Тожикистоннинг табиий гиёҳлари, ўсимлик ва меваларидан даволанишни кенг йўлга қўйиш мақсадида, гиёҳлар ёрдамида даволаш бурчаги барча шароитлари билан ташкил этилган.

Хусусий тиббий марказда 25 нафар тажрибали мутахассис шифокорлар ҳамда ўрта-махсус тиббий ходимлар ишга жалб этилган.

Марказ муассиси ва шифокорлар Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмонга соғлиқни сақлаш соҳасини ҳамиша қўллаб-қувватлаши, аҳоли саломатлиги йўлида шундай хусусий-тиббий муассасаларни ташкил этиш йўналишида кенг имкониятлар яратганлиги учун миннатдорчилик билдиришди.

***

24 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хўжанд шаҳрида "Мавж" хизмат кўрсатиш марказини фойдаланишга топширди.

Иншоот 5 қаватдан иборат бўлиб, болалар ўйнайдиган зал, савдо маркази ва меҳмонхонани ўз ичига олади.

Бу ерда Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Суғд вилоятининг шаҳар ва ноҳияларидаги бир гуруҳ етим ҳамда ногиронлар билан учрашди. Дастлаб, Давлат раҳбари тақдир амри билан ота-онасидан маҳрум бўлган ўсмир ва ёшларни халқаро Наврўз байрами билан табриклаб, уларни Ватанни севиш, миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва юртимизни янада ободу кўркам этишга даъват этди.

Давлат раҳбари мамлакат Ҳукумати қарамоғида бўлган 100 нафар етим болаларга мавсумий кийим-кечак, костюм-шим, оёқ кийимлари, қиз болалар учун атлас, адрас матолари ва баҳорги кийимлардан иборат байрам совғаларини топширди. Миллат пешвосининг бу инсонпарварлик ташаббуси ўсмирларнинг шодлиги ва бахтиёрлигига сабаб бўлди.

***

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон “Суғд” озод иқтисодий минтақасида бўлиб, “Хантана Канада ИНК” МЧЖ қўшма корхонасини расман ишга туширди.

Бу корхонада экологик жиҳатдан тоза асални қайта ишлаш йўлга қўйилиб, ишлаб чиқариш жараёни замонавий ускуна ва дастгоҳлар ўрнатилган махсус кичик устахонада амалга оширилади.

Тожикистон Республикаси Президентига асални аралашмалардан тозалагандан сўнг, қайта ишланган маҳсулотлар ҳажми 80 граммдан 700 граммгача бўлган шиша идишларга ва 7-10 граммлик кичкина махсус идишларга солиниши маълум қилинди. Корхона маҳсулот турларини кенгайтириш, рақобатга чидамлигини таъминлаш ва уларни халқаро бозор талабларига мувофиқ ишлаб чиқариш мақсадида, компания турли хил қувват бахш этувчи аралашмалар билан асални қайта ишлайди.

Танишув давомида мамлакат Президентига "Хантана Канада ИНК" МЧЖ тайёр маҳсулотни асалнинг энг йирик импорт қилувчилари бўлган АҚШ, Канада, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Европа Иттифоқи бозорларига экспорт қилаётгани ҳақида маълумот берилди.

Корхона маҳсулот ишлаб чиқаришни йилига 240 тоннагача етказишни ният қилган. “Хантана Канада ИНК” МЧЖда 20 нафардан ортиқ киши доимий иш билан таъминланди.

Бугунги кунда “Суғд” озод иқтисодий минтақасида 600 иш жойига эга 29та корхона фаолият юритиб, бу корхоналар 2019 йил давомида 168 миллион сомонийлик молу маҳсулотлар ишлаб чиқарган.

***

"Суғд" озод иқтисодий минтақасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон "Афранг пласт" МЧЖ тожик-турк қўшма корхонасини фойдаланишга топширди.

Янги корхона поливинхлориддан профиллар ишлаб чиқариш билан шуғулланиб, пластик эшик ва деразалар ҳамда бошқа жиҳозларни ишлаб чиқариш учун маҳсулот тайёрлайди. Масъулларнинг айтишича, “Афранг пласт” бир йилда 1200 тонна пластик профил ишлаб чиқариб, ички ва ташқи бозорларга етказиб беради. Шуни қайд этиш керакки, ҳар йили мамлакатга 6 минг тоннадан 7 минг тоннагача пластик профиллар импорт қилинади ва ушбу заводнинг очилиши импортнинг камайишига ёрдам беради.

Давлат раҳбарига корхона тайёр маҳсулотининг 35 фоизи чет элларга экспорт қилишга мўлжалланганлиги, қолган қисми эса, ички эҳтиёжларни қондириш учун ички бозорларга чиқарилиши айтилди.

Корхона Тожикистон Республикаси Президентининг кўрсатма ва топшириқлари асосида маҳаллий тадбиркор Олим Тоҳир Олимий томонидан Туркия Республикасидаги шериклари билан биргаликда ташкил этилган бўлиб, ҳозирда 28 нафар маҳаллий аҳоли доимий иш жойига эга. Масъулларнинг айтишича, келажакда ходимлар сони 60 кишига етказилади.

Тадбиркорлар, ўз навбатида, Давлат раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмонга доимий қўллаб-қувватлаш ва ғамхўрлиги учун миннатдорлик билдириб, бундай эътибор доирасида маҳаллий маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича ўз фаолиятларини янада кенгайтиришларини таъкидлади. Шунингдек, тадбиркор келгуси йил Наврўз байрамига қадар Миллат пешвосининг кўрсатма ва топшириқлари асосида етим ва камтаъминланган оилалар фарзандлари учун барча шароитларга эга бўлган 200 ўринли болалар боғчасини қуриб, фойдаланишга топширишини айтди.

***

24 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг иш сафари Хўжанд шаҳрида давом этди.

Давлат сарвари турли мақсадларга қаратилган бир қатор иншоотлар очилишида қатнашгандан кейин, Камол Хўжандий боғига ташриф буюриб, асал, нон ва картошка байрамида иштирок этди. Кўргазма уч асосий қисм - нон, асал ва картошка намойишларидан иборат эди.

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Суғд вилоятининг 18та шаҳар ва ноҳиялари аҳолиси ютуқлари кўргазмаси ва вилоят маданият аҳли вакилларининг санъати билан танишди.

Кўргазманинг биринчи бурчагида вилоятнинг шаҳар ва ноҳиялари аёллари пиширган кулча, қатлама, чапоти, патир ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари жойлаштирилган эди.

2019-2021 йилларнинг Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари сифатида эълон қилингани доирасида Суғд вилояти ҳунармандлари ўзлари ясаган маҳсулотлар билан асал, нон ва картошка байрами намойишининг бир бурчагини безадилар. Қадимдан ҳунар ва ҳунармандчилик Суғд вилоятида равнақ топган, ҳунармандлар мамлакат мустақиллиги йилларида қадимий маданиятга эга бўлган тожик миллатининг аждодий анъаналари, халқ ҳунарлари, урф-одат ва удумларини жаҳон аҳлига кўрсата олдилар.

Байрамона кайфият ҳукм сурган бу гўзал ва замонавий боғнинг яна бир бошқа бурчагида Асал байрами ўтказилди. Унда Суғд вилоятининг барча шаҳар ва ноҳиялари асалчилари фаол иштирок этишди.

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон асаларичиликнинг даромадли соҳалардан бири эканлигини айтиб, асаларичилар ва соҳа масъулларига асалари парвариши ишини янада мустаҳкамлаш юзасидан фойдали кўрсатма ва топшириқлар берди.

Суҳбат чоғида намойиш иштирокчилари Давлат сарварига соҳани янада ривожлантириш учун саъй-ҳаракат қилишга, мамлакатнинг бой табиати имкониятлари ва мамлакат Ҳукумати яратиб берган имтиёзлардан самарали фойдаланишга ваъда бердилар. 2019 йилда вилоятнинг барча хўжалик юритиш шаклларида 1 минг 417 тонна асал етиштирилган, бу кўрсаткич 2018 йилга нисбатан 35 фоиз кўпдир.

Ютуқлар кўргазмасида, шунингдек, картошка парвариши билан шуғулланувчи хўжаликлар иштирок этиб, картошканинг турли навлари ва картошкадан тайёрланган таомларни кўргазмага қўйишган эди.

Картошка етиштирувчи деҳқонларнинг фикрича, мамлакатимизнинг қулай об-ҳавоси серҳосил ва сифатли картошка навларини парваришлаш учун мувофиқ бўлиб, аъло сифатли навларни танлаш юқори ҳосил олиш ва шу йўналишда давлат ҳамда Ҳукуматнинг стратегик мақсадларидан бири-озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун ҳисса қўшиш имконини беради.

Картошка етиштириш ҳажми 2020 йилнинг биринчи январигача 450 минг 322 тоннани ташкил этгани ва бу кўрсаткич 2018 йил билан таққосланганда, 34 минг 360 тонна ортиқ эканлигини айтиш ўринлидир.

Вилоятнинг шаҳар ва ноҳиялари картошкачилик хўжаликлари бу маҳсулотнинг 12 тури, яъни Тожикистон, Файзобод, Заррина, ред, гала, якка, пикассо, розара, ред фантазия, шукрона ва овчи каби турларини намойишга қўйишди.

Масъулларнинг хабарларига кўра, 2020 йилнинг биринчи январигача Суғд вилояти хўжалик юритишнинг ҳамма шаклларида маҳсулот ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми 8,1 миллиард сомонийга етган бўлиб, бу кўрсаткич 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 108 фоизни ташкил этади.

Давлат сарвари вилоят аҳолисига ердан унумли фойдаланиш, маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш, ички бозорни таъминлаш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чет мамлакатларга экспорт қилиш юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берди.

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон тадбир сўнгида Суғд вилоятининг барча шаҳар ва ноҳияларидан келиб, асал, нон ва картошка байрамида муносиб ютуқлар билан иштирок этган барча қатнашчилар меҳнатига юқори баҳо берди.

***

25 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Спитамен ноҳияси Турсун Ўлжабоев номидаги қишлоқ жамоатидаги 12-ўрта умумтаълим муассасасининг фойдаланишга топширилиш маросимида иштирок этиш учун ташриф буюрди.

Бу янги таълим муассасаси Тожикистон Республикаси Президенти     муҳтарам   Эмомали Раҳмоннинг маориф соҳасига нисбатан доимий ғамхўрликлари, эътибори ва мамлакатнинг ўсмир ва ёш авлоди учун муносиб таълим шароити яратиши заминида замонавий услубда ва халқаро меъёрларга жавоб берадиган тарзда қурилган. Мактаб ертўла ва уч қаватдан иборат бўлиб, икки сменада 1280 ўқувчи учун мўлжалланган.

Янги таълим муассасаси 16 синфхона, жумладан, химия, физика, математика, табиатшунослик, биология, география фанлари кабинетлари, меҳнат таълими ва халқ ҳунарларини ўрганиш синфлари, компютер синфхонаси, китобхона ва ёрдамчи ҳужралардан иборатдир.

Муассаса биносининг биринчи қаватида ошхона мавжуд бўлиб, юздан ортиқ ўринга эга.

Соғлом ҳаёт тарзини тарғиб-ташвиқ қилиш ва ўсмирлар ҳамда ёшларни спортга жалб қилиш мақсадида, таълим муассасасида замонавий спорт зали қурилган бўлиб, унда 200 томошабин учун ўринлар мавжуд.

Спорт зали, асосан, кичик футбол, волейбол, баскетбол ўйинларини ўтказишга мўлжалланган. Ушбу залда ўқувчилар спорт машғулотлари давомида бадантарбия билан машғул бўлиш имконига эгадирлар.

Турли оммавий ва маданий тадбирлар ҳамда йиғилишларни зарурий шароитда ўтказиш учун таълим муассасасининг иккинчи қаватида 200 ўринга эга бўлган барҳаво мажлислар зали мавжуд бўлиб, у зарурий жиҳоз ва ускуналар билан жиҳозланган.

Спитамен ноҳияси Турсун Ўлжабоев номидаги қишлоқ жамоатида 12-ўрта умумтаълим муассасасини фойдаланишга топширишда иштирок этиб, ундаги шароит билан танишгандан кейин, Давлат раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмон ўқитувчилар, ўқувчилар ва ноҳия фаоллари билан фойдали ва самимий мулоқот ўтказди.

***

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси — Миллат пешвоси,   Тожикистон   Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Спитамен ноҳиясига иш сафари доирасида Тағояк қишлоқ жамоатининг Озариён қишлоғида жойлашган «Витаминҳои Тожикистон» улгуржи тарқатиш маркази МЧЖнинг «Дўстобод-2» деҳқон хўжалиги суперинтенсив боғи фаолияти билан танишди.

Янги суперинтенсив боғ 5 гектар майдонда бунёд этилган бўлиб, бу Тожикистондаги илк тажриба ҳисобланади.

Кўчатларни дўл ва бошқа табиий офатлардан сақлаш мақсадида, дарахтлар махсус тўр билан ёпилган.

Боғнинг яна бир афзаллиги шундаки, у томчилатиб суғориш тизимига эга, бу сувни тежашга, меҳнат сарфи ва минерал ўғитларни камайтиришга ёрдам беради.

Суперинтенсив боғнинг бунёд этилиши бошқа турдаги боғлардан устунликка эга бўлиб, мамлакатда боғдорчиликни янада ривожлантириш, ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини оширишда муҳим рол ўйнайди, чунки кўчатлар учинчи йилда мўл ҳосил бера бошлайди.

Айни пайтда янги боғда 20 нафар маҳаллий аҳоли доимий иш билан таъминланган бўлиб, йиғим-терим мавсумида яна 50 киши дала ишларига жалб этилади.

Суперинтенсив боғ фаолияти билан танишиш жараёнида, Тожикистон Республикаси Президентига бундай боғларда мевалар кечроқ пишиб етилиши маълум қилинди. Шунга қарамай, олинган маҳсулотларни экспорт қилиш мумкин, чунки мевалар музлаткичда яхши сақланади.

Тожикистон   Республикаси   Президенти     муҳтарам Эмомали Раҳмон ишчилар билан суҳбат чоғида, боғдорчиликни Тожикистон Республикаси агросаноат мажмуасининг асосий тармоқларидан бири дея атаб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, истеъмол саватини бойитиш, қайта ишлаш корхоналарига хом ашё етказиб бериш, мамлакат экспорт имкониятларини ошириш ва аҳолини доимий иш билан таъминлашда муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

***

Суғд вилоятининг шаҳар ва ноҳияларига қилган иш сафарининг тўртинчи куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси — Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Спитамен ноҳиясининг Тағояк қишлоқ жамоати «Суғдиёна» деҳқон хўжалигида пахта экиш жараёнини бошлаб берди.

«Суғдиёна» пахта етиштириш соҳасида Спитамен ноҳиясидаги етакчи хўжаликлардан бири бўлиб, 2016 йилда ташкил этилган ва 18 нафар ҳиссадорга эга.

«Суғдиёна» деҳқон хўжалигининг умумий экин майдони 41,56 гектар, шундан 11 гектари суғориладиган ерлар эканлиги маълум қилинди.

Ўтган йили хўжалик ишчилари 7 гектар майдонга чигит экиб, гектаридан ўрта ҳисобда 38 центнергача ҳосил олишган.

Хўжалик аъзолари билан суҳбат чоғида, Давлат раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмон ернинг ҳар бир қаричидан самарали фойдаланиш ва экин экиш жараёнида ноҳия иқлимига мос келадиган уруғларнинг сифати ва навига кўпроқ эътибор бериш борасида фойдали маслаҳатлар берди.

Жорий йилда «Суғдиёна» деҳқон хўжалиги деҳқонлари Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон кўрсатмалари доирасида 8 гектар майдонга чигитнинг ҳосилдор «Турки эдесса» ва маҳаллий «Хўжанд-67» навларини экишни режалаштиришган.

Қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассисларининг фикрича, бу уруғларни етиштириш Спитамен ноҳиясининг об-ҳавоси ва иқлимига мос келади ҳамда ҳар гектаридан 45 центнергача ҳосил олиш мумкин.

***

25 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси — Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Спитамен ноҳиясининг Тағояк қишлоқ жамоатидаги «Дўстобод-2» деҳқон хўжалигининг замонавий иссиқхонаси фаолияти ва деҳқонлар ютуқлари кўргазмаси билан танишди.

Спитамен ноҳияси заҳматкашлари мавжуд имконият ва шароитлардан фойдаланган ҳолда, ҳар йили етиштириладиган 40 турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини намойиш этишди.

Спитамен ноҳиясида 1600 деҳқон хўжалиги мавжуд бўлиб, ҳар йили мутахассисларнинг тавсиялари асосида ишчилар маҳаллий иқлимга мос экинлар майдонини кўпайтириб, аҳолини экологик тоза маҳаллий маҳсулотлар билан таъминлашга ҳисса қўшишмоқда.

Ноҳияда сабзавот етиштириш билан бирга боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантиришга ҳам катта эътибор қаратилмоқда.

Кўргазмага ташрифи чоғида, Давлат раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмонга маълум қилишларича, ҳозирда Спитамен ноҳиясидаги боғ ва токзорлар майдони минг гектарни ташкил этиб, ҳар йили боғ майдонларини кенгайтириш билан деҳқонлар мазали мевалар етиштириш ҳажмини оширишмоқда.

Мамлакат Президентининг «Дўстобод-2» деҳқон хўжалигидаги замонавий иссиқхонага ташрифи чоғида, ноҳияда 3 гектар майдонда 11та доимий иссиқхона борлиги маълум қилинди.

Спитамен ноҳияси Тағояк қишлоқ жамоатидаги «Дўстобод-2» деҳқон хўжалигининг замонавий иссиқхонаси Давлат бошлиғи кўрсатмалари доирасида маҳаллий тадбиркор, «Витаминҳои Тожикистон» улгуржи тарқатиш маркази МЧЖ муассиси Саидмурод Давлатов томонидан ташкил этилган, унда, асосан, сабзавот етиштирилади.

Иссиқхонада «Атия», «Аламина» ва «Пинк-Оракул» навли помидорларни етиштириш замонавий технологиялар асосида йўлга қўйилган, унда 20 нафар маҳаллий аҳоли доимий ва яна 40 нафар мавсумий иш билан таъминланган.

Иссиқхонада биринчи босқичда 1 гектар майдонга 26 минг дона помидор кўчати экилиб, 60 тонна маҳсулот истеъмол бозорига чиқарилганди.

Жорий йилда ўтган йилги тажриба ва юқори ҳосилдор уруғлар танлаш билан янги режаларни амалга ошириш орқали 100 тонна ҳосил етиштириш режалаштирилган.

Давлат раҳбари иссиқхонада сифатли ва экологик тоза сабзавот етиштириш учун замонавий усул ва технологиялардан фойдаланиш жараёнига алоҳида қизиқиш билдириб, маҳаллий тадбиркорнинг бу ташаббусини ибрат намунаси ва рағбатлантиришга муносиб деб атади.

Миллат пешвоси замонавий иссиқхонада помидор кўчатлари етиштириш жараёни билан танишгач, шу ерда «Витаминҳои Тожикистон» улгуржи тарқатиш маркази МЧЖнинг келгуси режалари билан таништирилди.

Маҳаллий тадбиркор мамлакат Ҳукумати қўллаб-қувватлашида иссиқхона майдонини келгусида 10 гектарга кенгайтириш ва маҳсулотларни сақлаш учун музхона бунёд этишни режалаштираётгани таъкидланди.

Шунингдек, ғишт ишлаб чиқариш корхонасини қуриш режалаштирилган бўлиб, унда қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш билан бирга, иссиқхоналарни иситиш учун ҳам фойдаланилади.

Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва қадоқлаш цехини ташкил этиш ҳам режалаштирилган.

Спитамен ноҳияси деҳқонлари ва заҳматкашлари билан суҳбат чоғида, мамлакат Президенти муҳтарам   Эмомали Раҳмон уларга иссиқхоналар майдонларини кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш, экин ерлардан унумли фойдаланиш ва шу йўл билан озиқ-овқат хавфсизлигига ҳисса қўшиш борасида фойдали кўрсатмалар берди.

***

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси — Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти   муҳтарам Эмомали Раҳмон Бобожон Ғафуров ноҳияси Ғозиён қишлоқ жамоатининг «Рухак» мавзесида, асосан, ҳосили экспортга йўналтириладиган дарахт кўчатлари ўтқазиладиган янги боғ бунёд этилиши ишларини бошлаб берди.

Бир неча йиллардан буён, қаровсиз ва қишлоқ хўжалиги оборотидан четда қолган «Рухак» мавзеси ерларида мамлакат Президентининг бевосита топшириғи билан «Самир-Суғд» ишлаб чиқариш кооператив масъуллари томонидан биринчи босқичда 1100 гектардан зиёд майдонда янги боғ бунёд этиш бошланди.

Шунингдек, заҳматкашлар ушбу мавзеда ёнғоқ, бодом, анор, узум, гилос ва наъматак дарахтларининг энг яхши навларини ўтқазишган ва улар минтақа иқлимига мос ва ҳосилдордир. Янги бунёд этилган боғ учта сув насослари орқали томчилатиб суғориш тизимида суғорилади. Бу борада эса, аллақачон, зарур тадбирлар амалга оширилмоқда. «Рухак» мавзесида 3 минг гектардан зиёд майдонда боғ бунёд этиш имконияти мавжуд бўлиб, «Самир-Суғд» ишлаб чиқариш кооперативи масъуллари боғ ва узумзор майдонини босқичма-босқич кенгайтириб боришни ният қилишган.

Давлат бошлиғи босқичма-босқич амалга ошириладиган боғу узумзор, иссиқхона, кўчат парваришлаш участкаси, катта шохли чорва, паррандачилик фермалари ва чорва озуқаси учун яйлов участкаси бунёд этилиши лойиҳаси билан танишиб, масъулларга ушбу тадбирларни муваффақиятли амалга ошириш йўлида фойдали маслаҳатлар берди.

Таъкидлаш лозимки, Бобожон Ғафуров ноҳиясининг «Рухак» мавзесидаги 4 гектар майдонда 400 бош катта шохли чорва парвариши учун ферма, 2 гектар майдонда 200 минг бош товуқ парвариши учун паррандачилик фабрикаси, 3 гектар майдонда гул ва сабзавот етиштириш иссиқхонаси ва 2 гектар майдонда 2 миллион туп кўчат етиштириш иқтидорига эга кўчатчилик участкаси бунёд этилиши режалаштирилган. Ушбу тадбирлар амалга оширилиши билан 2 минг янги иш ўринлари яратилади.

***

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон   Республикаси   Президенти   муҳтарам   Эмомали Раҳмон Гулистон шаҳрида Суғд вилояти раҳбарлари ва фаоллари билан иш йиғилиши ўтказди.

Йиғилишда Суғд вилояти ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг 2019 йилдаги ва 2020 йилнинг икки ойидаги натижалари кўриб чиқилиб, Президент ҳамда Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг кўрсатма ва топшириқларини бажариш, ободончилик ишларини кенг йўлга қўйиш, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш юзасидан вилоятнинг шаҳар ва ноҳиялари давлат ҳокимияти ижроия органлари раҳбарлари олдига аниқ вазифалар қўйилди.

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хўжанд, Гулистон, Бўстон, Бобожон Ғафуров, Спитамен шаҳар ва ноҳияларига қилган иш сафари ҳақида гапириб, Тожикистон давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган ободончилик ва бунёдкорлик ишларининг бориши қониқарли эканини айтди.

2019 йилнинг етти ойида вилоят шаҳар ва ноҳияларнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ҳамда афзал соҳаларнинг ривожланиш кўрсаткичлари ижроси асосан таъминланган.

2019 йили вилоятда ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми 20 миллиард 500 миллион сомонийга тенг бўлган. Бу мамлакат ялпи ички маҳсулот ҳажмининг 26,5 фоизини ташкил қилади.

Вилоятда камбағаллик даражаси 2018 йилга қараганда 0,5 фоиз пасайган. Халқнинг турмуш даражаси ва сифати яхшиланган.

Ҳозирда 2016-2020 йиллар учун Суғд вилоятининг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт дастури, шунингдек, вилоят шаҳар ва ноҳияларининг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт дастурлари татбиқ этилмоқда.

Вилоят, шаҳар ва ноҳиялар давлат ҳокимияти ижроия органлари қабул қилинган дастурларни самарали ва сифатли амалга татбиқ этиш учун вазирлик ва идоралар, тараққиёт шериклари, тадбиркорлар, инвесторлар ва бошқа манфаатдор томонлар билан ҳамкорликни кучайтиришга вазифадор этилди.

2019 йили вилоятда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 13 миллиард сомонийга етди. 2018 йил билан таққослаганда, 12,9 фоиз ва 2020 йилнинг икки ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,2 фоиз ортган.

2020 йилнинг икки ойида маъдан қазиб олиш саноатининг маҳсулот ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 фоиз кўпайган.

Саноат ва янги технологиялар вазирлиги, Ер бошқаруви ва геодезия давлат комитети ҳамда вилоят давлат ҳокимияти ижроия органига чет эллик инвесторлар томонидан металлургия корхоналарини қуриш лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш, ер ажратиш масалаларини ҳал қилиш ва уларни расмийлаштириш учун назоратни кучайтириш вазифаси юклатилди.

Мамлакат Ҳукумати амалга оширган тадбирлар натижасида 2019 йили вилоятга салкам 1,8 миллиард сомоний тўғридан-тўғри сармоя киритилди.

Гарчи ушбу кўрсаткичлар 2018 йилга нисбатан ортган бўлса-да, бироқ мамлакатни жадал саноатлаштиришга эришиш йўлидаги ҳаракатлар қониқарли эмас. Яъни вилоятнинг ички имкониятлари тўлиқ ишга солинмаяпти.

2019 йили киритилган хорижий инвестициянинг 70 фоиздан ортиғи фақат Гулистон шаҳрига тўғри келган. Исфара, Конибодом, Истиқлол, Истаравшан шаҳарлари ҳамда Тоғли Мастчоҳ, Жаббор Расулов, Спитамен, Мастчоҳ ва Деваштич ноҳияларида хорижий сармоялар умуман жалб қилинмаган.

Давлат раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмон вилоят, шаҳар ва ноҳиялар давлат ҳокимияти ижроия органлари раҳбарларини тўғридан-тўғри хорижий сармояни жалб этиш йўналишидаги фаолиятни кучайтириб, чет эллик инвесторларга киритиладиган инвестиция имкониятларини иложи борича кўпроқ кўрсатишга вазифадор этди.  

Вилоят фаоллари билан иш йиғилишида мамлакат Президенти чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва боғдорчилик соҳаларининг ҳолати, ердан унумли фойдаланиш, экспортга мўлжалланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, маориф, соғлиқни сақлаш ва маданият соҳалари ҳақида гапириб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, бу йўлда барча шароит ва имкониятлардан кенг фойдаланиш юзасидан вилоят, шаҳар ва ноҳиялар раҳбарларига аниқ кўрсатма ва топшириқлар берди.

Йиғилиш   сўнгида   давлатимиз   бошлиғи   муҳтарам Эмомали Раҳмон халқнинг яшаш шароитини янада яхшилаш, ободончилик ишларини кенг йўлга қўйиш, вилоят шаҳар ва ноҳияларининг иқтисодий-ижтимоий тараққиётини таъминлаш, янги иш ўринлари ташкил этиш, мавжуд камчиликларни тузатиш, иқтисодий соҳалар, хусусан, ишлаб чиқариш секторларини изчил ривожлантириш учун вилоят, шаҳар ва ноҳиялар давлат ҳокимияти ижроия органлари раҳбарлари ва масъулларига аниқ топшириқлар берди.  

Йиғилишда Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга Суғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода Суғд вилояти ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг 2019 йилдаги ва 2020 йилнинг икки ойидаги натижалари ҳақида ҳисобот берди. Шунингдек, бир қатор шаҳар ва ноҳиялар раисларининг ҳам ҳисоботи тингланди.

Таъкидланишича, давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган ободончилик ва яратувчанлик ишлари режасига мувофиқ, бугунгача вилоятнинг шаҳар ва ноҳияларида 4 мингдан ортиқ янги бинолар фойдаланишга топширилган. Бошқа байрам иншоотларида ҳам қурилиш ишлари бир маромда давом этмоқда. Шунингдек, йиғилишда Хўжанд ва Панжакент шаҳарлари ҳамда Мастчоҳ ноҳияси раислари - давлат мустақиллигининг 30 йиллиги, Миллий бирлик ва Саразмнинг 5500 йиллиги каби миллий байрамларни нишонлаш учун олиб борилаётган тайёргарлик ишлари ҳақида ҳисобот бердилар.

Суғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода ўз чиқишида барча сайъ-ҳаракатлари, ташаббуслари ва ғамхўрликлари учун Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга вилоятнинг меҳнаткаш халқи номидан миннатдорчилик билдирди.

***

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон   Республикаси   Президенти   муҳтарам   Эмомали Раҳмон Суғд вилоятининг шаҳар ва ноҳияларига қилган иш сафари доирасида 26 март куни Хўжанд шаҳрида тўлиқ реконструкция қилинган Абу Маҳмуд Хўжандий боғини фойдаланишга топширди.

Ушбу маданият-истироҳат боғининг очилиш маросими Сомонийлар даврида яшаб ижод қилган тожик мунажжими, математиги ва ихтирочиси Абу Маҳмуд Хўжандий ҳайкали юзидан пардани тушириш билан бошланди.

Баландлиги 6,5 метрга тенг ҳайкал боғнинг кириш қисмида қад ростлаган. Унинг ёнида тожик мунажжими ихтиро қилган астрономик асбоб-«Устурлаб» қурилган.

Абу Маҳмуд Хўжандий боғининг ичкарисида бунёд этилган Планетария ҳам Тожикистон Республикаси Президенти, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон иштирокида тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

Хўжандлик тадбиркор томонидан қурилган Планетария замонавий ускуна ўрнатилган зал, томоша ва меҳмонларни қабул қиладиган зал, иш кабинетлари ва ертўладан иборат.

“Илм ва маориф соҳасида табиатшунослик, аниқ ва математика фанларини ўрганиш ва ривожлантиришнинг йигирма йиллиги” эълон қилиниши билан боғлиқ равишда астрономия, ёш техниклар, дизайн ва меъморчилик тўгараклари амал қилмоқда. Бундан ташқари битта кутубхона ҳам ташкил қилинган.

Давлат сарвари бундай тўгаракларнинг ташкил этилиши ўсмир ва ёшларнинг қобилиятини шакллантиришда муҳим ўрин тутишини айтиб, илм ва техника ривожланган бугунги кунда табиатшунослик, аниқ ва математика фанлари таълимига кўпроқ эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.  

“Халқлар дўстлиги” маҳалласидаги ушбу маданият-истироҳат боғи салкам 7 гектар майдонни эгаллаган. Боғни реконструкция қилиш ишларига 200 киши жалб қилинган эди.

Хўжанд шаҳрининг бу гўшасини обод ва кўркам қилиш мақсадида, Абу Маҳмуд Хўжандий боғининг асосий дарвозаси ганчкорлик санъатидан фойдаланган ҳолда қурилган.

Бу ерда диққатни тортувчи 5та фаввора, 2 минг ўринли амфитеатр, шаршара, 20та айвонча, 80та ўриндиқ, 100та ёритиш ускунаси ва пергола бунёд этилган. Бир сўз билан айтганда, боғ Хўжанд шаҳри аҳолиси сайр қилиб ҳордиқ чиқарадиган масканга айланган.

Боғ марказида жойлашган рамзий сайёралар кўзни қувнатади. Айниқса, кечки пайт маданият-истироҳат боғининг ажиб манзараси ҳар қандай кишининг эътиборини ўзига жалб қилади.

Давлат сарвари бажарилган ишлар сифатига юқори баҳо бериб, ушбу кўнгилочар масканни янада ободлаштириш борасида фойдали маслаҳатлар берди.

***

Абу Маҳмуд Хўжандий боғининг тантанали очилиш маросими якунлангач, шу ерда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иштирокида “Лола сайли” республика гуллар танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ушбу нафосат танловини ўтказишдан кўзланган мақсад, энг аввало, мамлакат аҳолисининг маърифати, маданияти ва дунёқарашини юксалтириш, инсонлар қалбида гўзалликка ошуфталик ҳиссини уйғотиш, ҳар бир уй, кўча, маҳалла, қишлоқ, ноҳия, шаҳар, вилоят ва республикани обод ва кўркам қилишдан иборатдир. Тожикистон Республикаси Президентининг амрига мувофиқ республика бўйлаб ўтказиб келинаётган “Лола сайли” давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган.

Шу муносабат билан Абу Маҳмуд Хўжандий боғи ҳудудига 300 минг туп лола ўтқазилди. Силер, долер, палада, калгари, фабио, палушел ва пичполсон каби голланд гуллари оиласига кирувчи 34 турдаги тароватбахш гуллар боғнинг кўркига кўрк қўшган.

Янги боғ манзараларини янада бойитиш учун ўтқазилган 270 минг дона 10 турдаги гул, жумладан, петуния, маржонгул, бахмалгул, вербина ва бошқалар Абу Маҳмуд Хўжандий боғига зийнат бағишлаган.

Карнайчи ва доирачилар гуруҳи, раққосалар “Лола сайли” республика фестивалининг вилоят босқичида қатнашдилар.

Вилоятнинг 18 шаҳар ва ноҳиясидан келган фолклор ансамблларининг чиқишлари ажойиб бўлди. Фолклор-этнографик дасталар ва фестивал иштирокчилари қўшиқлар куйлаб, бир вақтнинг ўзида Наврўз, баҳор ва келин-куёв образларини яратдилар. Байрам дастурхони ҳам қадимий байрамнинг ўзига хос жиҳатлари ва анъаналари асосида тузатилган эди.

Бундан ташқари боғ ҳудудида Хўжанд шаҳридаги мусиқа, санъат ва рассомчилик мактаблари, Содирхон Ҳофиз номидаги Санъат коллежи талабалари, боғча тарбияланувчилари, ўрта умумтаълим муассасалари ўқувчилари томонидан “Наврўз”, “Баҳор”, “Лола” мавзуларига доир ажойиб композицион саҳналар ҳамда Наврўз миллий ўйинлари ташкил қилинди.

Бу ерда нодир ҳайвонот ва паррандалардан иборат табиат бурчаги ҳам ташкил қилинган эди. Қўли гул усталар томонидан дарахтлар танасида ва уларнинг яқинида бедана, каклик, саъва, тўти, товус, тустовуқ, каптар ва бошқа паррандаларнинг қафаси ясалган.

“Лола сайли” фестивали бугун мустақил Тожикистонда шунчаки байрам эмас. Лола гўзаллик ва назокат рамзи ҳисобланади. “Лола сайли”да халқ ҳунармандчилиги намуналари, ранг-баранг миллий либослар, халқ таомлари ва тожик аёлларининг қўл ҳунармандчилиги маҳсули намойиш қилинади.  

Тожикистон   Республикаси   Президенти   муҳтарам   Эмомали Раҳмон вилоят шаҳар ва ноҳияларидан келган лапарчилар, мусиқа, санъат ва рассомчилик мактаблари ўқувчилари, боғча тарбияланувчилари ва ўрта умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг чиқишларига юқори баҳо берди.

Республика гуллар фестивалининг вилоят босқичи доирасида Суғд вилояти санъаткорлари томонидан концерт дастури уюштирилди.

***

26 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Бобожон Ғафуров ноҳиясида “ММК Агро” масъулияти чекланган жамиятининг замонавий иссиқхонаси фаолиятини расман бошлаб берди.

Иссиқхонадаги қурилиш ишлари 2019 йилдан бошланган, қисқа муддатда замон талабларига жавоб берадиган даражада қуриб битказилган. Қайд этиш ўринлики, мазкур иншоот Миллат пешвосининг бевосита кўрсатмалари асосида ташкил этилган бўлиб, унда сифатли маҳсулотлар етиштирилади. Умумий майдони 2 гектарни ташкил этувчи иссиқхона тадбиркор Мирзобахтиёр Мирзобаҳодуров ташаббуси билан бунёд этилган.

Миллат пешвосига маълум қилишларича, иссиқхона икки: гидропоник ва органик қисмларга ажратилган бўлиб, ундаги барча жиҳозлар Жанубий Кореядан келтирилган.

Қулай иш шароитлари ва имкониятлари билан танишув чоғида, Давлат бошлиғи тадбиркор ташаббусини юқори баҳолаб, мана шундай янги усулда ўсимликлар, хусусан, бодиринг, помидор ва булғор қалампири парваришини ташкил этиш ва йўлга қўйишни, маҳсулот сифатини яхшилаш ва ушбу маҳсулотлар бозорини қўлга киритишда муҳим омил, дея атади.

Мамлакат Президенти, шунингдек, жамиятнинг янги ташкил этилган боғини ҳам кўздан кечирди. Узумзор агротехник қоидалардан фойдаланган ҳолда, бунёд этилиб, унинг 3 гектарини Ўзбекистон Республикасининг Самарқанд вилоятидан келтирилган “Суғдиён” узум нави ташкил этади. Яна 3 гектарида “Ҳусайний” узум нави парвариш қилинади.

Аҳолини маҳаллий мева-ю сабзавотлар билан таъминлаш мақсадида, келгуси мавсумда унинг ёнидан 7 гектар майдонда олма ва нок етиштириладиган янги суперинтенсив боғ бунёд этилиши режалаштирилгани маълум қилинди.

***

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Суғд вилоятининг шаҳар ва ноҳияларига қилган иш сафарининг бешинчи куни Бобожон Ғафуров ноҳиясида янги суперинтенсив боғ бунёд этилишига асос солди.

Шу ерда Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон дастлаб кўчат ўтқазиб, боғни яхши сақлаш учун деҳқонларга фойдали кўрсатма ва маслаҳатлар берди.

Маълум қилинишича, суперинтенсив боғ “Ваҳдат миллий боғи” давлат муассасаси ҳудудида 5 гектар майдонда бунёд этилиб, унда олма, нок, ўрик ва шафтоли дарахтлари кўчатлари ўтқазилади. Экиладиган кўчатлар бошқа давлатлардан олиб келинади ва соҳа мутахассисларининг баҳолашича, улар Тожикистон иқлимига мос келади.

Тожикистон Республикаси Президентига маълумот беришларича, суперинтенсив боғ кўчатлари учинчи йилдаёқ ҳосилга кириб, бешинчи йилда тўлиқ мева бера бошлайди. Деҳқонларнинг баҳолашича, суперинтенсив боғнинг ҳар гектаридан 20-25 тонна сифатли мева ҳосили олиш мумкин.

Таъкидланганидек, янги боғ томчилатиб суғориш тизими билан суғорилади. Боғнинг 0,67 гектарида олманинг “Голден Делишес”, “Стар Кримсон”, 0,46 гектарида нокнинг “Санта Мария”, 1,76 гектарида шафтолининг “Нектарин” ва “Америка” навлари парвариш қилинади.

***

26 март куни Арбоб қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон халқаро Наврўз байрамига бағишлаб ўтказилган “Тожик атлас ва адрас – 2020” фестивалида иштирок этди.

“Тожик атлас ва адрас – 2020” вилоят фестивалининг дастури Суғд вилояти шаҳар ва ноҳиялари ҳунармандларининг маҳсулотлари кўргазмаси билан бошланди.

Гўзал ва жозибали безатилган кўргазмадан Суғд вилояти ҳунармандларининг юксак ижодий маҳсули ва ўзига хос меҳнатини ифодалайдиган миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари намуналари, жумладан, атласу адрас, сўзана, гулдўзлик, қўлда тўқилган мато, миллий либослар, чит ва сурфчилик, қўлда тўқилган гиламлар, чопон ва дўппи, наққошлик, кундалсозлик, ўймакорлик, ганчкорлик, темирчилик ва бошқалар ўрин олганди.

Давлат бошлиғи ҳунармандлар иши, уларнинг мўъжиза яратувчи қўллари ва ўзига хос маҳорати маҳсулига юқори баҳо бериб, уларни миллий анъаналарни қайта тиклаш, тарғибу ташвиқ этиш ва муносиб шогирдлар тарбиялашга ҳидоят этди.

Маълум қилинишича, бугунги кунда вилоятда 17 минг нафардан зиёд ҳунармандлар миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини яратиш билан шуғулланишмоқда.

Арбоб қасрининг нақшинкор залида ҳунармандлар, дизайнер ва тикувчилар атласу адрас тўқиш ҳамда тожик матоларидан миллий ва замонавий либослар яратиш борасида қўлга киритган ютуқларини ранг-баранг, мукаммал дастур орқали намойиш этишди.

Ҳакамлар ҳайъати – ҳунармандлар, мутахассислар, олиму ижодкорлар атласу адрас либосларига тикилиш маҳорати, ўзига хос дизайн, ранглар жилоси, безатиш ва бошқа хусусиятларига кўра баҳо бериб, ғолибларни аниқлашди.

Ғолибларга мукофотлар белгиланганди ва уларни мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон тантанали вазиятда топширди.

Тадбир сўнгида Миллат пешвоси иштирокчилар – маҳаллий дизайнерларга ранг-баранг дастур тақдим этганликлари учун миннатдорчилик билдириб, мамлакат Ҳукуматининг йигирув, тўқувчилик ва тикувчилик корхоналари таъсис этишдан кўзлаган мақсади, аввало, уйда ўтирган хотин-қизларни доимий иш ўринлари билан таъминлаш ҳамда миллий ҳунарларни қайта тиклашу танитишдан иборат эканлигини таъкидлади.

 

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Декабр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

Сада байрами арафасидаги кўнгил олишлар

 

Суғд вилояти раиси вазифасини ижро этувчи Ражаббой Аҳмадзода Сада байрами арафасида Хўжанд шаҳрида яшаётган бир қатор меҳнат фахрийлари хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олди.

Ражаббой Аҳмадзода Социалистик Меҳнат Қаҳрамони Ҳамроҳ Тоҳирова, Тожикистон Халқ артисти Сайрам Исоевалар билан учрашиб суҳбатлашди. 

Муфассал...

Сен кўзгумнинг кўнглига боққил…

 

ОНАМНИНГ СУВРАТИ

Укам Маҳмуднинг хотирасига

Онам бағримиздан кетган фурсатда,

Гўдаклик давримиз кулган чоғ эди.

Қандай кетиб қолди? Билмадик, аммо,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2000431

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7553799
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3849
2506
11565
7486842
13528
161915
7553799

Сизнинг IPнгиз: 18.97.9.171
Бугун: 05-12-2024 14:39:59

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015