Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 24 Октябр 2019 Кӯришлар: 16077
Печат

 

Ёхуд жамиятда хотин-қизлар фаоллигини ошириш йўлида олиб борилаётган ишлар хусусида

forum 2019Аёл бир қўли билан бешик тебратса, иккинчи қўли билан дунёни тебратади, деган гап бежизга айтилмаган. Ҳақиқатдан ҳам, аёл – оналар бугунги кунда қайнона-қайнота хизмати, рўзғор юмушлари, фарзанд тарбиясининг уддасидан чиқибгина қолмасдан, балки жамият ҳаётида ҳам муносиб фаолият юритишяпти. Тожикистон Республикаси Президенти ҳам мустақилликнинг илк йиллариданоқ жамиятда хотин-қизлар мавқеини юксалтириш масаласига алоҳида

эътибор қаратиб келмоқда. Ва бу йўналишда қабул қилинган тадбирлар ва олиб борилган ишлар ўз натижасини бераяпти.

Жорий йилнинг 9 октябр куни Душанбе шаҳрида «Сиёсатчи раҳбар аёллар» халқаро ташкилоти элчиси – Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати раҳбари Озода Раҳмон ҳомийлигида «Хотин-қизлар сиёсий ва ҳуқуқий маърифатини юксалтириш – жамият устувор тараққиёти омили» мавзусида хотин-қизлар республика форуми бўлиб ўтди.

Форумга раҳбарлик қилаётган Ёшлар билан ишлаш ва спорт комитети раиси Аҳтам Абдуллозода маърузасидан ташқари, шунингдек, тадбир кириш қисмида Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппаратининг Илм ва маърифат бошқармаси бошлиғи Лутфия Абдухолиқзода, Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси раисининг ўринбосари Хайринисо Юсуфий, мамлакат Меҳнат, муҳожирлик ва аҳолини иш билан таъминлаш вазири Сумангул Тағойзода, Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Хотин-қизлар ва оила комитети раиси Идигул Қосимзода, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури раҳбари Пратибха Меҳта, Сайёҳликни ривожлантириш комитети раиси Нўъмон Абдуғаффорзода, Душанбе шаҳри раисининг ўринбосари Мавсума Муиний, Тожикистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Ҳотам Назарзода, Сармоялар ва давлат мол-мулкини бошқариш давлат комитети раисининг ўринбосари Нигина Анварий, мамлакат Маориф ва илм вазири ўринбосари Латофат Назирий, Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирининг биринчи ўринбосари Саида Умарзодаларнинг жамиятда хотин-қизлар мавқеини юксалтириш, улар рўпара келаётган муаммоларни бартараф этиш мавзусидаги маърузалари тингланди.

Ёшлар билан ишлаш ва спорт комитети раиси Аҳтам Абдуллозода ўз маърузасида бугун тожик хотин-қизлари давлат томонидан яратилган шароитлардан фойдаланган ҳолда, оиладорлик, инсоний ва миллий қадриятларни жамиятда катта масъулият билан тарғиб этишларини зикр қилди. Ҳақиқатдан ҳам, жамият ободлиги ва барқарорлиги соғлом оила билан боғлиқ бўлиб, ҳар бир хонадон пойдевори аёл – онанинг маънавияти ва маърифати даражасидан ибтидо олади.

«Миллат пешвоси ўзининг мамлакат Олий Мажлисига барча Паёмларида хотин-қизлар масаласини алоҳида муҳокама қилади. Шу сабабли, Давлат бошлиғининг кўрсатмаси билан давлат барча тузилма ва органларида квота ва имтиёзлар белгилаш воситасида шаҳарча-ю қишлоқ жамоатлари даражасидан то юксак зиналаргача маърифатли, фаол, ташкилотчи ва пешқадам хотин-қизлар ишга жалб этилиб, банк тизимлари, алоқа хизмати, иш билан таъминлаш ва хизмат кўрсатиш бошқа соҳаларида хотин-қизлар фаолияти кенгайтирилди. Қабул қилинган барча тадбирлар хотин-қизларнинг жамият устувор тараққиётидаги роли ва мавқеини юксалтирди. Жамият ҳаётининг барча муҳим соҳаларида хотин-қизлар эркаклар билан биргаликда бевосита иштирок этишаётгани бундан гувоҳлик беради»,- деди Аҳтам Абдуллозода.

Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппаратининг Илм ва маърифат бошқармаси бошлиғи Лутфия Абдухолиқзода ўз маърузасида аёл – она ҳар бир хонадон бекаси, еру осмон бахти ва бутун дунёга нур бағишловчи эканлигини таъкидлади. Бугунги кунда аёл – раҳбар, сиёсатчи, иқтисодчи, турмуш ўртоқ ва меҳрибон онадир.

Унинг қайд қилишича, мустақиллик даврида ўнлаб ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг қабул қилиниши хотин-қизлар фаоллигини ошириш мамлакат Президентининг ўзига хос диққат марказида турганидан гувоҳлик беради. Бугун давлат хизматчилари сафида аёллар сони ошиб, 2018 йили раҳбарлик мансабларида 19 фоиз, марказий органлар ва унга қарашли тузилмалари давлат хизматчилари ҳайъатида 25 фоизини хотин-қизлар ташкил қилади.

Сўз навбати Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси раисининг ўринбосари Хайринисо Юсуфийга берилганида, у: «Бугун тожик аёллари мамлакатдаги бунёдкорлик жараёнига ҳисса қўшиш бараварида, шунингдек, жаҳон даражасида ўзига хос мавқени эгаллаб, тожик миллати фарзанди сифатида халқаро ҳассос масалаларда ҳам етакчилик қилишмоқда. Шу ерда намуна сифатида «Сиёсатчи раҳбар аёллар» халқаро ташкилоти элчиси сифатида қабул қилинган Озода Раҳмоннинг номини келтириш мумкин»,- деди.

Унинг қўшимча қилишича, бу юксак мақом нафақат Озода Раҳмон, балки республиканинг ҳар бир хотин-қизлари учун катта ифтихор боиси саналади.

«Эслатиб ўтиш ўринлики, қонунчилик жиҳатидан Тожикистонда хотин-қизлар маънавий-руҳий ривожланишлари учун барча асослар яратилган. Агар бугунги вазиятни давлат мустақиллигидан олдинги давр билан таққосласак, Президентимиз ташаббуслари билан хотин-қизлар ҳаётида қанчалик муҳим ишлар амалга оширилганини кўрамиз. Хотин-қизларни у ёки бу вазифага тайинлаш учун мамлакат Ҳукумати бармоқ билан санарли кадрларга эга бўлган йилларни бошдан ўтказдик. Ҳатто, баъзи ҳолатларда муносиб кадрларни топиб бўлмасди. Бугун Давлат бошлиғининг ташаббуси билан мамлакатнинг барча минтақаларида хотин-қизлар сиёсий, ижтимоий ҳаётга жалб этилиб, Тожикистон тараққиёти учун арзирли ҳиссаларини қўшишмоқда»,- деди Хайринисо Юсуфий.

Тожикистон Республикаси Меҳнат, муҳожирлик ва аҳолини иш билан таъминлаш вазири Сумангул Тағойзода ўз маърузасида жамият маърифат даражаси ва унинг нуфузу эътибори аёл – онага нисбатан муносабат билан белгиланишини қайд қилди. Шу сабабли, Тожикистон Республикаси Ҳукумати хотин-қизлар мақоми, қадр-қимматини мустаҳкамлаш ва конституцион ҳуқуқлари риоясини таъминлаш борасида барча зарурий тадбирларни қабул қилиб, уларни демократик, ҳуқуқий ва дунёвий жамият меъёрлари асосида амалга ошираяпти. Жамиятда аёллар мақомини юксалтириш, эркаклару аёллар тенгҳуқуқлилигини таъминлаш, лаёқатли хотин-қизлар ҳисобидан раҳбар кадрларни тарбиялаш, танлаш ва жойлаштириш мақсадида Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли қарорлари билан бир қатор ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар, жумладан, «Тожикистон Республикасида 2011-2020 йиллар учун хотин-қизлар ролини фаоллаштириш миллий стратегияси» қабул қилиниб, бугун босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Форумда айни пайтда давлат хизмати соҳасида 22 фоиздан зиёд, маориф – 70 ва соғлиқни сақлаш соҳасининг 60 фоизини хотин-қизлар ташкил қилиб, суд, ҳуқуқ муҳофазаси органлари ва мамлакат қудратли тузилмаларида ҳам кўп сонли аёллар фаолият юритишаётгани хушнудлик билан қайд қилинди. Тожик аёллари ўз ташаббуслари билан тадбиркорлик, саноат, қишлоқ хўжалиги ва халқ ҳунармандчилигини тиклаш соҳаларида ҳам етакчи. Бугунги кунда 130 мингдан зиёд хотин-қизлар тадбиркорлик билан шуғулланаётган бўлса, 20 мингдан зиёди эса, деҳқон хўжаликларига раҳбарлик қилмоқда.

Бошқа иштирокчилар ўз чиқишларида таъкидлашларича, мамлакат мустақиллиги даврида 360 мингдан зиёд қизлар бошланғич, ўрта ва олий касбий таълим муассасаларини битириб, айни пайтда олий муассасалар, касбий коллежлару лицейларда 115 мингдан зиёд ва хорижий мамлакатлар олий таълим муассасаларида қарийб 5 минг нафар қизлар таҳсил олишаяпти. Фақатгина Президент квоталари орқали 1997 йилдан буён 11 минг 500 нафар қизлар олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиниб, бугунгача уларнинг 9 минг нафари ихтисос эгасига айланган.

«Хотин-қизлар сиёсий ва ҳуқуқий маърифатини юксалтириш – жамият устувор тараққиёти омили» мавзусидаги хотин-қизлар республика форумининг иккинчи қисмида иштирокчилар етти гуруҳга бўлиниб, қуйидаги мавзуларда маърузалар давом этди:

- Хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги роли ва мавқеи;

- Хотин-қизларнинг террорчи-экстремист гуруҳларга киришлари олдини олиш;

- Аёлларнинг илм ва инновация ривожланишидаги роли;

- Оилада қўполлик ва зўравонлик олдини олиш ёш оилалар устуворлиги омили;

- Тадбиркор хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий тараққиётидаги роли;

- Аёлларнинг сайёҳлик ривожланиши ва халқ ҳунармандчилиги тикланишидаги роли;

- Хотин-қизлар орасида ОИТВ-ОИТС (ВИЧ-СПИД) касаллиги олдини олиш – миллат саломатлиги асосий омили.

Биз қатнашган гуруҳда оилада қўполлик ва зўравонлик олдини олиш – ёш оилалар устуворлиги омили мавзуси муҳокама қилинди. Мазкур масала бугунги жамиятнинг муҳим ижтимоий масалаларидан бўлиб, зўравонлик масаласи, оиладорлик рукнларини мустаҳкамлаш, ёш оилалар устуворлиги омил ва йўллари чуқур ўрганиб чиқилиб, жамиятда зўравонлик омили олдини олиш борасида таклифлар тингланди.

Бизнинг гуруҳда мавзу муҳокамаси Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Хотин-қизлар ва оила комитети раисининг биринчи ўринбосари Марҳабо Олимийнинг раҳбарлиги остида ўтди. Шунингдек, Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси Ижтимоий масалалар, оила ва саломатликни ҳимоялашга оид комитети раиси ўринбосари Равшан Ражабзода, Тожикистон Республикаси Адлия вазирлиги Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзуви бошқармаси бошлиғи Саодатбиби Сирожзода, Суғд вилояти раиси ўринбосари Зайнура Азимий, пойтахтнинг Исмоил Сомоний ноҳияси ёшлар билан ишлаш ва спорт бўлими мудири Амир Иброҳимзода ҳамда С.Улуғзода номидаги Тожикистон Давлат тиллар институти ректорининг тарбиявий ишларга оид ўринбосари З.Бобоалиеванинг ушбу мавзу юзасидан мазмунли маърузалари тингланди.

Жумладан, Марҳабо Олимий ўз чиқишида Хотин-қизлар ва оила комитетига зўравонлик масаласида мурожаатлар сони йилдан-йилга ошиб бораётганини таъкидлади.

«Бу республикамизда зўравонлик ҳажми ошаётганини эмас, балки масалани ҳал этиш учун мурожаат қилаётганлар сони кўпаяётганидан дарак беради. Одамлар муаммо ҳақида кўпроқ гапира бошлашдими, демак, биз томонимиздан олиб борилаётган ишлар ўз самарасини бермоқда»,- деди у.

Олий Мажлис Намояндалар мажлиси Ижтимоий масалалар, оила ва саломатликни ҳимоялашга оид комитети раиси ўринбосари Равшан Ражабзода эса, зўравонлик ҳолати нафақат хотин-қизлар, балки эркакларга нисбатан ҳам ошаётганини айтди. Чунки охирги пайтларда оиладаги зўравонликдан шикоят қилувчи эркаклар сони ҳам ошиб бормоқда.

«Бир мамлакат бу борада илгарилаб, зўравонлик учун жиноий жавобгарликни белгилаган бўлса, бошқа бир давлат ортга қайтиб, маъмурий жазо белгилаш билан чекланиб қолаяпти. Бу эса, мамлакатда зўравонлик ҳолатлари ошишига олиб келаяпти. Бизда зўравонлик учун маъмурий жазо белгилаш керакми ёки жиноий жавобгарликка тортиш кераклиги ҳақидаги масала муҳокама қилинмоқда»,- деди Равшан Ражабзода.

Тожикистон Республикаси Адлия вазирлиги Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзуви бошқармаси бошлиғи Саодатбиби Сирожзода ўз маърузасида оилаларнинг бузилиб кетишига оила бошлиқларининг ёшлар оиласига аралашуви, эр-хотин орасида ўзаро тушунишнинг йўқлиги, эрнинг хотини олдида бошқа аёл билан телефон орқали узундан-узоқ ёзишувлари ва зўравонлик ҳолатлари таъсир қилаётганини айтди.

Хотин-қизлар ва оила комитети раисининг биринчи ўринбосари Марҳабо Олимийнинг айтишича, Хатлон вилоятида зўравонликнинг олдини олиш кенгаши ташкил қилинган. Бу йўналишда олиб борилаётган ишлар туфайли вилоятда зўравонлик кўрсаткичи анча камайган. Левакант шаҳрида эса, мамлакатда биринчилардан бўлиб зўравон билан ишлаш кабинети ташкил қилинган.

«Биз зўравонликдан азият чекаётган аёлларни руҳий-маънавий қўллаб-қувватлашимиз мумкин. Вақтинчалик бошпаналаримизда ҳам туришади. Лекин вақти келиб, яна ўша зўравонлик муҳитига – турмуш ўртоқларининг ёнига қайтишларига тўғри келади. Бу йўналишда зўравонлик кўрсатувчи шахслар билан иш олиб бориш кўпроқ мақсадга мувофиқ бўлади»,- деди Марҳабо Олимий.

Форумнинг якуний қисмида ҳар еттита гуруҳда муҳокамадан кейин илгари сурилган таклифлар тингланди ва улар юзасидан резолюция қабул қилинди.

Шунингдек, Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ёшлар билан ишлаш ва спорт комитети раиси Аҳтам Абдуллозода хотин-қизлар форумини бундан кейин ҳар йили ўтказиш таклифини илгари сурди. Бу таклиф иштирокчилар томонидан қўллаб-қувватланди.

 

Г.Аюпова,

«Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Ҳеч кимнинг боласи ногирон бўлмасин…

 

Умр Аллоҳ таоло бизга инъом этган энг олий неъматдир. Инсон ўзи учун муносиб кўрилган бошқа сон-саноқсиз неъматларга ҳам умри давомида эришади. Шундай экан, тирикликнинг қадрига етмоқ, ҳаётни севиб яшамоқ, умрнинг ҳар бир лаҳзасини Яратганга шукрона айтиб ўтказмоқ нақадар хуш. Бироқ орамизда турмушнинг адоқсиз ва арзимас икир-чикирлари важидан ношукрлик кўчасига кириб қолганлар ҳам топилади. Қалби ҳеч нарсадан таскин топмайдиган бундай

Муфассал...

Қор ёғса…

       Қор ёғишини энг гўзал табиат ҳодисаларидан бири сифатида кимлардир жуда интизорлик билан кутадилар. Бунинг боиси шундаки, қор улар учун қандайдир, фақат ўша кишиларнинг ўзигагина маълум бўлган бир мўъжизага сабаб ёки туртки бўлади.

Агар бошқа фасл бўлганда, балким, улар баҳор келиб, илк дарахтлар гуллашини, ёзнинг иссиқ кунлари тезроқ етиб келишини, куз фасли келиб, пахта терими бошланишини ёки бошқа кўплаб воқеа-ҳодисаларни кутган бўлишармиди?

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991143

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478793
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4721
4027
22406
7426653
100437
114875
7478793

Сизнинг IPнгиз: 18.220.200.33
Бугун: 23-11-2024 17:53:17

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015