Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАОРИФ

Муаллиф: Super user Категория: МАОРИФ
Чоп этилган 16 Январ 2020 Кӯришлар: 2288
Печат

 

orasta 2020Ҳар йили Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг мамлакат парламентига йўллаётган паёмларини интиқлик билан кутиб, жамоа ҳолда томоша қиламиз. Бу йил ҳам шундай бўлди – устоз ўқитувчилар ҳамроҳлигида Паёмни томоша қилдик. Президентимиз айтаётган ҳар сўз, ҳар бир нуқта халқ кўнглидан ўтган ва амалга ошишини истаб юрган орзу-истаклар эди, ростданам.

Дарҳақиқат, озод диёримиз – Тожикистон кундан-кунга яшнаб бормоқда. Кўркам ҳамда осмонўпар бинолар, муҳташам ўқув марказлари бирин-кетин қад ростлаётганига гувоҳ бўлар эканмиз, мусаффо осмон остида, тинчлик ва ҳурлик нафаси гуркираб турган даврда яшаётганимизга яна бир бор шукрона айтамиз. Бу ҳам бўлса, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг одилона сиёсати натижаси эканини қайд этиб ўтиш лозим. Шу билан бирга, Президентимиз юртимиз келажаги бўлган ёшларга, маориф соҳасига алоҳида эътибор қаратиб келаётгани диққатга моликдир. Бугунги кунда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳам ўқитувчи, ҳам ўқувчилар зиммасига масъулият юкламоқда.

Айниқса, бу йилги Паёмда муҳтарам Президентимиз табиатшунослик, аниқ ва математика фанларини ўрганишни янада яхшироқ йўлга қўйиш ва ёш авлод техник тафаккурини кенгайтириш мақсадида 2020-2040 йилларни "Тожикистон Республикасида табиатшунослик, аниқ ва математика фанларини ўрганиш ҳамда ривожлантиришнинг йигирма йиллиги", дея эълон қилиниши биз ўқитувчиларга қанот бағишлади, десам, муболаға бўлмас.

Аслида, муҳтарам Президентимиз бошлиқ Тожикистон Ҳукумати мустақиллигимизнинг дастлабки йиллариданоқ ушбу фанларга катта эътибор бериб келмоқда. Бу фанларни ривожлантиришга бағишлаб 20 йиллик эълон қилиш ташаббуси эса, чинданам уларнинг кундалик ҳаётимизда нечоғлик муҳим эканлигини англатади.

Бу ҳақда ёзар эканман, мухтарам Президентимизнинг 2017 йили Суғд вилоятига ташрифи ёдимга тушди. Хўжанд шаҳрида жойлашган лаёқатли ўқувчилар учун мўлжалланган Президент муассасаси очилишида ҳамқишлоғимиз Абдурасул Ўринбоев яратган "Квадрат тенгламасини ечиш" дастурига муҳтарам Эмомали Раҳмон мамнуният билан: «Ватан келажаги учун мана шундай кадрлар керак»,- деганида биз ўқитувчиларнинг бошимиз кўкка етди. Зеро, Давлат бошлиғи томонидан бундай ишончнинг билдирилиши, нафақат, Абдурасулга, балки ўқитувчиларга ҳам ўзгача куч бахш этди, билим олиш, изланиш борасида шиддат ва куч-ғайрат билан олға интилишга ундаб келмоқда.

Ҳа, Ал-Хоразмий, Ал-Беруний, Абубакр ар-Розий ва яна ўнлаб буюк аждодларимиз ҳам аниқ фанлар билимдони сифатида донг таратганлар. Зеро, бу фанларсиз техник-технологик тараққиёт юз бермаслиги аниқ. Шунинг учун ҳам, тараққиёт, ривожу равнақда бошқа мамлакатлардан ортда қолмаслигимиз учун ушбу фанларга алоҳида эътибор қаратмоғимиз лозим.

Муҳтарам Президентимиз илгари сурган ташаббус доирасида, келгуси 20 йил ичида азиз Ватанимиздан ал-Хоразмийлару Берунийлар чиқишига ҳеч бир шубҳа йўқ. Зеро, юртимиз азалдан донишмандлар бешигини тебратган юрт санаб келинган.

Ораста АБДУКАРИМОВА, Спитамен ноҳияси Куруш қишлоқ жамоатидаги

23-умумтаълим муассасасининг физика фани ўқитувчиси.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Бозорлар фаровон, нархлар мўътадил, аммо...

Пойтахтимиз бозорларини кузатиб, мамлакатимиз барча минтақалари бозорларидаги вазиятга баҳо берса бўлади. Зеро, Душанбе шаҳри бозорлари жойлардаги бозорлар учун маёқ вазифасини ҳам бажаради. Пойтахтимиз бозорларига Янги йил байрамидан сўнг ташриф буюрган киши у ердаги фаровонликларни кўриб, кўзлари қувониши турган гап.

Бозорга киришдан олдин пойтахт ёнилғи қуйиш шохобчаларидаги нарх-

Муфассал...

БУЮК ДИЛ

 

(Истаравшанлик Меҳри Содиқова урушга кузатган турмуш ўртоғи Саидмурод Шукуровни салкам етмиш йил кутган… Айтишларича, ёрининг келиб қолиши умидида ҳар куни дарвозаси олдини супурар экан…)

Ҳа, кузатди ёрини,

Олти ойлик келинчак.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2520742

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9994111
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1958
2774
13316
9960827
30081
100591
9994111

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.167
Бугун: 11-09-2026 15:16:55

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015