Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 10 Апрел 2020 Кӯришлар: 2044
Печат

 

suhbat 2020Наврўз байрами нишонланаётган кунлар бўлганлиги учун, шаҳар жамоат транспортларида одам сийрак, биз чиққан троллейбусда бўш ўриндиқлар кўп эди. Йўловчиларнинг кўпчилигини кекса кишилар, асосан, аёллар ташкил этарди.

Навбатдаги бекатда қирқ ёшлар атрофидаги келишган эркакни ёшроқ йигит троллейбусга бошлаб чиқарди. Унинг ҳаракатларини кузатиб туриб, эркак нобино эканлигини англаш қийин эмасди. Ёш йигитча кўзи ожиз шеригини бўш

ўриндиқ ёнига етаклаб келди. Ногирон анча қийналиб, ўриндиққа жойлаша олмасди. Шу пайт ёши олтмишлардан ошиб қолган онахон ўрнидан қўзғалиб, ногироннинг ўтиришига кўмаклашди. Унга нималардир дейиши билан, кўзи ожиз эркак ўриндиққа жойлашиб, ўзини ўнглаб олди.

- Қизим туғма ногирон, - деди маъюсланиб нобинога қарашган онахон. – Ёши қирққа етди. Унга қарашавериб, кўзи ожизларга қандай муомала қилишни яхши ўзлаштириб олганман.

Троллейбусдаги йўловчилар нобино қизи бор онахонга ҳам, кўзи ожиз эркакка ҳам ачинишиб, уларга эътибор қаратишди.

- Ука, сиз ҳам туғма нобиномисиз? – деди ёнидаги кўзи ожиз эркакка ўша онахон.

- Йўқ, мен кейинчалик нобино бўлиб қолдим, тақдир экан… - деди у аёлнинг саволига жавоб бериб.

Нафақат мен, балки йўловчиларнинг бариси аёл билан нобинонинг суҳбатига қулоқ солаётгандик.

- Қизингиз гаплаша оладими? – деди нобино эркак ёнидаги аёлга. – Менга телефон номерингизни берсангиз, сингилчанинг кўнглини кўтарган бўлардим. Унинг ҳолатини мен жуда яхши тушунаман. Кўнглини кўтарардим.

- Майли, - деди аёл.

Кўзи ожиз эркак чўнтагидан телефонини олиб, шеригига узатди.

- Опанинг телефон рақамини ёзиб олгин, мен кейинчалик сингилчага қўнғироқ қиламан.

Йигит унинг илтимосини бажарди.

Сўнгра аёл билан кўзи ожиз эркак ўзаро суҳбатга берилишди.

- Биз келгуси бекатда тушамиз, - деди кўзи ожиз эркакнинг шериги унинг қўлидан тутиб. – Етиб келдик.

Шу пайт нобино кўйлагининг кўкрак чўнтагига қўл солиб, ундан битта йигирма сомонийликни олди. У ёнидаги аёлга пулни кўрсатиб неча сомонийлик эканлигини сўради.

- Йигирма сомонийлик, укажон, - деди аёл унга.

- Опажон, мана шу пулни олиб, қизингизга бирор ширинликми ёки бошқа нарса олиб боринг, менда бори – шу, - деди кўзи ожиз эркак самимий оҳангда.

- Йўғ-э, укажон, ундай қилманг, ахир, сиз ўзингиз ёрдамга муҳтож кишисиз, - унамади онахон.

- Мен астойдил таклиф қиляпман, ҳамдардлигимни шу совғам орқали кўзи ожиз қизингизга етказинг, илтимос, - туриб олди кўзи ожиз киши.

- Қўйинг ука, бундай қилманг, мен бу пулни сизнинг қўлингиздан ололмайман, - деди йиғи томоғини бўғиб турган опахон.

- Сиз мени тўғри тушунинг, опажон, биз етиб келдик, менинг яна шерикларим бор, қизингиз эса, ёлғиз, ҳали манзилга етгач, кечки пайт яна қўнғироқ қилиб, қизингизнинг кўнглини кўтараман, - деб пулни мажбур аёлнинг қўлига тутқазди.

Аёл нима қиларини билмас, фақат лабларининг пирпирашидан юрагининг туб-тубидан ўксиб йиғлаётганлигини сезиш мумкин эди.

Бу пайтда троллейбус бекатда тўхтади. Кўзи ожиз эркак шериги ёрдамида уловдан тушди. Йўловчиларнинг барчаси унинг ортидан тикилиб қолишганди. Йўл четида кўзи ожиз эркак эмас, эзгулик, инсоний олийҳимматлик, меҳр-муҳаббат, оқибат рамзи, саховатнинг улуғ кўриниши қад ростлаганди…

Яқинда бир акахоним муқаддас Каъба зиёратидан қайтиб келди. Улуғ Умра ҳажи зиёрати билан қутлаб, акахонга сим қоқдим.

- Укажон, мен буюк мўъжизани кўрдим. Ўша муқаддас маскан илоҳий нурга бурканганлигини ҳис этиш учун, албатта, у ерларда бўлиш керак.

Троллейбусдан тушиб қолган кўзи ожиз эркакдан ҳам қандайдир нур таралганди - эзгулик нури, хайр-саховат ёғдуси, одамийлик ва инсоний оқибат, меҳр-муҳаббат шуъласи. Бу сўнмас ёғду йўловчиларнинг кўнглини ёритганлигини уларнинг маъюс, шу билан бирга, ёлқин сочаётган нигоҳларидан уқиб олиш мумкин эди…

Бугун инсоният коронавирус номли даҳшатли синов қаршисида турибди. Уни енгиб ўтиш учун эса, энг аввало, ҳамжиҳатлик, бирлик ва ўша нобино эркакнинг юрагида жўш урган инсоний меҳр-оқибат лозим. Бугунги синов палласига башарият фақат эзгуликка таянибгина бардош бериши мумкин.

Яқинда «Фейсбук» ижтимоий тармоғида тарқалган хабарга кўра, Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрида коронавирус хасталиги туфайли карантин эълон қилиниши оқибатида у ердаги тожикистонлик меҳнат муҳожирлари ҳам фаолиятларини тўхтатишга мажбур бўлишди.

Маълум бўлишича, меҳнат муҳожирларига тожикистонлик тадбиркорлар, Олмаота шаҳри фаоллари томонидан хайрия ёрдамлари, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббий-антисептик дорилар етказиб берилган.

Бундай мисолларни дунё бўйлаб жуда кўплаб келтириш мумкин. Энг асосийси, эзгулик дунёни сақлаб қолишига ишончимизда. Ҳамжиҳатлик, инсоний меҳр-оқатиб, бирлик ҳар қандай синовлардан ўтишимиз омили эканлиги – ҳақиқат!

 

Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,

«Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июл 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31      

МАҚОЛАЛАР

ЧИТТАК

Одам эмас, парранда: муштдеккина, кўримсиз, қора-қура. Худованд унга ночизгина жисм-тан, аммо лекин ҳисобсиз ғам ва ташвиш ато этган. Номи ҳам ўзига муносиб тушган: Читтак. Жисмининг оғирлигига тенг келадиган паррандалар кўп, лекин улар турли-туман: чумчуқ, синчалак, жибилажибон, залич, булбул. Аммо уларнинг феъл-атвори-ю хислати ва ҳаёт тарзи  Читтакникига сира-сира ўхшамайди. Улар гул, буталар ва дарахт шохларига ин қўйишади,

Муфассал...

ВАКИЛЛАРИМИЗ ПЛЕЙ-ОФФ БОСҚИЧИДА

 

Тошкент шаҳрида мини-футбол бўйича 20 ёшли спортчилар ўртасида Осиё чемпионати Марказий минтақа жамоалари «В» гуруҳи саралаш ўйинлари ниҳоясига етди.

Футзалчиларимиз саралаш учрашувларининг 3-турида Ўзбекистон терма жамоасини 2:7 ҳисобида мағлубиятга учратиб, плей-офф боқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2144274

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8390519
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2603
5181
20355
8349015
39088
99827
8390519

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.14
Бугун: 11-07-2025 16:33:45

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015