Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 13 Феврал 2018 Кӯришлар: 2078
Печат

 

tuygularИшқ майин ичсанг агар обиҳаётдан кам эмас,

Ишқ майин ичганда кўнгил, билки ҳеч ҳам қаримас.

 

Ишқ майин ичганда бошқа майга ҳожат қолмагай,

Бир умрга ишқ майин сархушлигининг ўзи бас.

 

Тушса кўнгилга агар ишқ бори шу, топгани шу,

Қолмагай ишқдан бўлак дунёсига ҳою ҳавас.

 

Ишқ - тириклик, ишқ ҳаётдир, ишқ билан ёнганда дил,

Ишқ, ахир, ошиққа мисли олари ҳаво-нафас.

 

Кўрсатар оламни ишқ ошиққа ҳусн-чирой билан,

Не ажаб, кўринса гулдай кўзларига хору хас.

 

Хайрият, Султонга ишқ бўлди Яратгандан насиб,

Шу билан кўнгли мунаввар, бошқасини ҳеч демас.

 

* * *

Соғинарман мен сени кўп, ваҳки бир кўргим келар,

Кўрмайин дейман-у, лекин барибир кўргим келар.

 

Ўй-хаёлимда турарсан ҳар қаерда, ҳар қачон,

Унутиб бўлмас сени, нетай, ахир, кўргим келар.

 

Сен билан ўтганда дамлар, эҳ,  бирам ширин эди,

Сенсиз ўтган лаҳзалар аччиқ-тахир, кўргим келар.

 

Ютаман ҳижрон азобин заҳру заққум сингари,

Бир куним бир неча йилларга татир, кўргим келар.

 

Баъзида тоқат тугайди, дил фиғон чекар чунон,

Дейди: «Оламни бузиб, бақир-чақир, кўргим келар».

 

Сен билан Султон эрурман, сен билан шоҳи жаҳон,

Бўлмасанг, ҳолим харобу ҳам ҳақир, кўргим келар.

 

* * *

Майли де, ёнингга, ёрим, бир борай,

Тугади сабру қарорим, бир борай.

 

Бормасам, сендан дарак йўқ, келмадинг,

Йўл тешар чашми хуморим, бир борай.

 

Билмадим, бағрингми тошдан ё темир,

Демадинг, бор интизорим, бир борай.

 

Унутар гина-аразни севса ким,

Соғиниб кетдим, нигорим, бир борай.

 

Гул, баҳор келди-ю, кўнглим шод эмас,

Сен, ахир, менинг баҳорим, бир борай.

 

Бормасам, қўймас мени интиқ юрак,

Ортади дилимда зорим, бир борай.

 

* * *

Ажабким, менга роҳатдир муҳаббатнинг азоби ҳам,

Нигорим ҳажру ранжидан куяр дилнинг кабоби ҳам.

 

Муҳаббат майидан сархуш экансан, мастлиги бошқа,

Тамоман бошқадир дунё шаробидан шароби ҳам.

 

Агарчи васлига етмоқ йироқлардан йироқ менга,

Бағишлар куч висолининг узоқдаги сароби ҳам.

 

Муҳаббат бобида кўп-кўп китобларни ўқиб, билдим,

Ҳамон беохиру сўнгсиз экан савол-жавоби ҳам.

 

Бу олам бошқа оламдир, сиру асрорлари пинҳон,

Ҳа, шундай, бошқадир бошқа  гуноҳи ҳам, савоби ҳам.

 

Сабр-бардошга  бур юзни, агар ошиқ эсанг Султон,

Машаққат-ранж ила бўлгай унинг сажда, тавоби ҳам.

 

* * *

Эй кўнгил, ишқ аҳлимиз, ишқ ёрлигининг ўзи бас,

Гарчи ёр йироғу ишқи борлигининг ўзи бас.

 

Васли умидида ўтгай умримиз кунлар санаб,

Тунлари ҳам ухламай, бедорлигининг ўзи бас.

 

Ташнаи дийдорлигимиз бўлди Мажнунларга хос,

Оҳ уриб, фарёд чекиб, зор-зорлигининг ўзи бас.

 

Топса жон саҳрода Лайли изларидан бир нишон,

Кўзларига суртгали тайёрлигининг ўзи бас.

 

Кўрмасак ҳам гул юзини дилда ёрнинг нақши бор,

Ёр хаёлидан кўнгил гулзорлигининг ўзи бас.

 

Ўксима ҳеч бўлмасанг ҳам тахти ишқ Султони сен,

Кишвари ишқ мулк эрурким, хорлигининг ўзи бас.

 

***

Муҳаббат не десанг, муҳаббат жондир,

Ҳам дарду ҳам дардга дори-дармондир,

Минг жонинг бўлса-да, унга қурбондир,

Худойим, ҳар кимни ошиқ қил, суйдир,

Муҳаббат қўшиқдир, муҳаббат куйдир.

 

У сени не турфа йўлга бошлайди,

Баъзида бош силаб, баъзан тошлайди,

Кулдирса кулдириб, кўз ҳам ёшлайди,

Худойим, ҳар кимни ошиқ қил, суйдир,

Муҳаббат қўшиқдир, муҳаббат куйдир.

 

Кимга насиб этган, кимга этмаган,

Ким унинг қадрига етган, етмаган,

Ким дилда армони билан кетмаган,

Худойим, ҳар кимни ошиқ қил, суйдир,

Муҳаббат қўшиқдир, муҳаббат куйдир.

 

Муҳаббат дилларнинг Султони, шоҳи,

Гарчи шоҳ эса-да, гадодир гоҳи,

Оламни тутади фарёди, оҳи,

Худойим, ҳар кимни ошиқ қил, суйдир,

Муҳаббат қўшиқдир, муҳаббат куйдир.

 

Султонмурод Ҳожибоев,

Истаравшан шаҳри.

КАЛЕНДАР

« Август 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31            

МАҚОЛАЛАР

Миллат пешвоси тиббиёт университетига ташриф буюрди

 

2018 йилнинг 1 сентябрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон пойтахтнинг Сино ноҳиясида тантанали вазиятда Абу Али ибн Сино ҳайкалини очиб, Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон Давлат тиббиёт университетида Билимлар куни байрамида қатнашди ва Тинчлик дарсини ўтди.

Муфассал...

Ҳунарманд аёллар форуми

 

Қўрғонтепа шаҳрида «Миллий ҳунармандчиликни ривожлантиришда аёллар роли» шиори остида аёллар биринчи форуми ўтказилди. 

Форум доирасида ўтказилган ҳунармандчилик маҳсулотлари намойишига Хатлон вилояти раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода ва Қўрғонтепа шаҳри раиси Абдуалим Исмоилзодалар ташриф буюрди. Тожикистоннинг жанубий минтақаларидан бўлган аёлларнинг ҳунарлари маҳсули мазкур намойишда тақдим

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2491779

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9894592
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1679
2934
23100
9846677
31153
107749
9894592

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.67
Бугун: 09-08-2026 14:58:24

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015