Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 19 Октябр 2018 Кӯришлар: 2555
Печат

 

futb 2018Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрида футбол бўйича «Bangabandhu Gold Cup» халқаро турнири ниҳоясига етди.

Мусобақанинг ҳал қилувчи финал босқичида Фаластин ва Тожикистон терма жамоалари бош соврин учун майдонга тушди.

Учрашувнинг асосий вақти ҳам, бош ҳакам томонидан қўшиб берилган вақт (овертайм)да ҳам ҳисоб очилмади.

Ғолиб эса, 11 метрлик пеналти тепиш орқали аниқланди. Бу борада фаластинликлар омадлироқ чиқишди ва 4:3 ҳисобида бош совринни қўлга киритишди.

Тожикистон терма жамоаси дарвозабони Рустам Ризоев турнирнинг энг яхши дарвозабони, деб топилди. Терма аъзоси Комрон Турсунов эса, мусобақа тўпурари бўлди.

 

ЯРИМ ФИНАЛ БОСҚИЧИ УЧРАШУВЛАРИ

«Тожикистон кубоги» турнири ярим финал босқичининг кечиктирилган учрашувлари 17 ва 21 октябр кунлари ўтказиладиган бўлди.

Аслида эса, бу ўйинлар жорий йилнинг 14-15 октябр кунлари ўтказилиши режалаштирилганди.

Тожикистон миллий терма жамоасининг Бангладешдаги халқаро мусобақада қатнашгани сабабли, учрашувларни ўтказиш муддати кечиктирилган эди.

Газетамиз чопга тайёрланаётган пайтда ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бошланди.

Ярим финал босқичида «Душанбе-83»-«Истиқлол», «Регар-ТадАЗ»-«Хўжанд» жуфтликлари финал йўлланмаси учун курашга киришди.

Жавоб ўйинлари 21 октябр куни ўтказилади.

 

------------         Яккакураш       ----------

ТОҒЛИ БАДАХШОНДА РЕСПУБЛИКА МУСОБАҚАСИ

Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг маъмурий маркази - Хоруғ шаҳридаги Олимпиада марказида Шарқ яккакурашининг таэквондо (WTF) тури бўйича республика мусобақаси бўлиб ўтди.

Турнирда Суғд, Хатлон вилоятлари ва республика бўйсунишидаги ноҳия ҳамда шаҳарларнинг 2400 нафар вакиллари ўзаро кураш олиб бордилар.

Қизғин кечган курашлар ниҳоясида ғолиблик майдон эгалари - тоғли бадахшонлик таэквондочиларга насиб этди.

Ғолиблар мусобақа ташкилотчилари томонидан медаллар ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

 

=====       Жаҳонда       =====

----------       Футбол         ---------

СОБИҚ ҲУЖУМЧИ – БОШ МУРАББИЙ

Франция терма жамоаси ва Англиянинг «Арсенал» клуби собиқ ҳужумчиси, афсонавий футболчи Терри Анри «Монако» жамоасига Бош мураббий этиб тайинланди.

У шу пайтгача бу клубни бошқариб келган Леонарду Жардимнинг жойини эгаллади.

Терри Анри ўтган асрнинг 1994-1999 йилларида «Монако» клуби таркибида тўп сурган. То Бош мураббий этиб тайинлангунга қадар, Белгия терма жамоасида Бош мураббий ассистенти сифатида фаолият юритган.

«Монако» клуби собиқ Бош мураббийи Леонарду Жардимнинг истеъфоси жамоанинг қониқарсиз чиқиши билан изоҳланмоқда. Франция чемпионатининг 9 туридан сўнг, «Монако» атиги 6 очко жамғарган, холос.

 

 

 

--------       Бокс       ----------

ЯНГИ МАВСУМГА СТАРТ БЕРИЛДИ

Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида Бутунжаҳон боксчиларининг супер турнири (WBSS) туркумига мансуб, Муҳаммад Али кубоги мусобақасининг енгил вазндаги илк жанги ўтказилди.

Унда россиялик Михаил Алоян ва африкалик Золани Тете рингга кўтарилишди.

Муштлашув якунида мағлубият нималигини билмай келаётган россиялик чарм қўлқоп устаси ҳакамлар томонидан мағлуб, деб топилди.

Мазкур турнир ҳар йили касбий боксчилар ўртасида ўтказилиб, унинг умумий соврин фонди 50 миллион Америка долларини ташкил этади. Ғолиб боксчи Муҳаммад Али кубогининг махсус мукофоти - 10 миллион долларга эга бўлади.

Супер турнирнинг ўтган йилги ғолиблари украиналик Александр Усик (90,71 килограмм вазн тоифаси) ва англиялик Каллум Смит (76,2 килограмм вазн тоифаси)лар бўлишган.

 

----------         Теннис           ---------

ҚИСҚА ТАНАФФУСДАН КЕЙИНГИ ИШТИРОК

«Катта дубулға» туркумига кирувчи «Australian Open» турнири 2019 йилнинг январ ойида Мелбурн шаҳрида ташкиллаштирилади.

Мусобақа директори Крэйг Тилининг маълум қилишича, янги мавсум мусобақаларида қисқа танаффусдан кейин, Виктория Азаренко (2016 йилдан қатнашмаган) ва Сирена Уилямс (2017 йилдан иштирок этмаган)лар курашга қўшилишади.

Шунингдек, дунёнинг машҳур теннисчилари Симона Халеп, Анжелина Кербер, Наоми Осака, Королина Возняцки, Эшли Барти, Даря Гавриловалар бу нуфузли турнирда иштирок этиш истагини билдиришган.

Эслатиб ўтиш жоизки, Королина Возняцки турнирнинг амалдаги чемпиони ҳисобланади.

 

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Билим – катта дарё, устоз эса миробдир!

 

Дунёда касб турлари жудаям кўп. Лекин уларнинг ичида энг шарафли, машаққатли ва масъулиятлиси бу, албатта, ўқитувчилик касбидир.

Бир синфда 25-30 нафар ўқувчи таълим олса, уларнинг табиати ҳар хил бўлади. Ҳар бир ўқувчини ўз фарзандидек қабул қилиб, улар билан ишлаш, уларни тушуниш, билим бериш ҳамда ҳар бирининг кўнглига йўл топа олиш юксак масъулият талаб қилади.

Муфассал...

Тоғ бағридаги мўъжиза

 

Наҳот, яна етти нозанинни кўра олмасам?

Ёз ойлари жуда тез ўтади. Ҳаш-паш дегунча ёз ҳам ўтиб кетмоқда. Ҳали кўкламдаёқ бу йил, албатта, Еттикўлга бораман, деб режа тузиб қўйгандим. Лекин аввал Аштга, Ошоба томонга бориб-келмоқчи бўлдим. Лекин панжакентлик дўстларимиздан бири: -Агар августнинг биринчи ярмидан кечиксангиз, тоғларга совуқ тушиб қолиши мумкин, - деди. Бир каттанинг гапига кир, бир кичикнинг,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2456051

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9799571
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2270
3052
5322
9773770
43881
122773
9799571

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.53
Бугун: 14-07-2026 18:06:15

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015