Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 09 Декабр 2016 Кӯришлар: 3555
Печат

 

kapli-vodyШайтон каби болалаб кетган,

Ҳийлаларда шайтонга етган.

Баъзилари виждонин сотган,

Ғурури йўқ, илдизлар отган.

Айт, бу қандайин ажиб дунё!

Нодонлар оқил - доно бўлди,

Донолар-чи, сарғайиб сўлди.

Иғво-ю, ғийбат, бўлди-ку одат,

Ҳеч кимда қолмади меҳр-оқибат.

Айт, бу қандайин ажиб дунё!

Сўзласалар пулдорлар фақат,

Беномуслар қилади роҳат,

Нокасу ножинслик урф бўлди, одат,

Нақадар ноёбдир, топилмас иффат,

Айт, бу қандайин ажиб дунё!

Мусибатлар келса бошингга,

Қараб туришдилар босар-тошингга,

Дўстлар ошиқ экан ошингга,

Қарашмас оқизган ёшингга,

Айт, бу қандайин ажиб дунё!

Туғишганлар ўгиришса юз,

Қариндош айтмаса, бир панд сўз,

Йўқ меҳр керакмас, пулдан чўз,

Пулинг йўқ, меҳрдан умид уз,

Айт, бу қандайин ажиб дунё!

Қизларнинг ҳаёси қолмади,

Малоҳат, ибоси қолмади,

Кўнглида зиёси қолмади,

Бир сулув, зебоси қолмади,

Айт, бу қандайин ажиб дунё!

Оилада оталар бош бўлса,

Оналар юраги меҳрга тўлса,

Бириси ой, бири қуёш бўлса,

Егани татиса, ош бўлса…

Оҳ, қандай ажойиб бу дунё!

 

Алимардон БОБОНАЗАРОВ, Шаҳритуз ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

«Пахта иши» ёки кўзбўямачилар билан юзма-юз

 

Милиция подполковниги Ўктам Жўраев ўз даврининг буюк фидойи  инсонларидан бири бўлган ғончилик (бугунда Деваштич) Жўра Расулнинг невараси. Жўра Расул ноҳиянинг Эшонқўрғон қишлоғида туғилган. Оддий чоряккор-батрак сифатида ўз даврининг бойлари хонадонида хизмат қилиб, вояга етгач, ишчи ва деҳқонлар давлати бўлган Шўролар сиёсатини қўллаб-қувватлаб, оддий ишчиликдан то раҳбарлик лавозимигача кўтарилган.

Муфассал...

Сада байрами арафасидаги кўнгил олишлар

 

Суғд вилояти раиси вазифасини ижро этувчи Ражаббой Аҳмадзода Сада байрами арафасида Хўжанд шаҳрида яшаётган бир қатор меҳнат фахрийлари хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олди.

Ражаббой Аҳмадзода Социалистик Меҳнат Қаҳрамони Ҳамроҳ Тоҳирова, Тожикистон Халқ артисти Сайрам Исоевалар билан учрашиб суҳбатлашди. 

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2608903

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10341169
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2778
6116
24622
10274571
76681
161581
10341169

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.57
Бугун: 13-11-2026 18:23:08

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015