Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ижтимоий суғурта ва нафақа агентлиги раиси Дилмурод Давлатзода ҳисобот даврида ижтимоий суғурта ва нафақа бюджети 1 миллиард 366,2 миллион сомонийни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 120,4 миллион сомоний ёки 9,6 фоиз зиёдлигини агентликнинг 2019 йил ярим йиллик фаолияти жамбастига бағишланган матбуот анжуманида таъкидлаб ўтди.
Жорий йилнинг 1 июл ҳолатига кўра, нафақахўрларнинг умумий сони 699 минг 236 нафарни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 минг 139 нафар ёки 3,0 фоизга кўпайган.
Улардан 418620 нафари меҳнат, 137099 нафари суғурта ва 143517 нафари эса ижтимоий нафақа олишади.
- Ҳисобот даврида нафақа пулининг ўртача ҳажми Суғд вилоятида 292, 80 сомоний, Хатлон вилояти - 294,40, Тоғли Бадахшон мухтор вилояти - 385,80, республика бўйсунишидаги шаҳру ноҳиялар - 286,80, Душанбе шаҳрида эса, 408,60 сомонийга тенг. Умуман олганда, республикада нафақанинг ўртача ҳажми 305 сомоний 30 дирамни ташкил этади, - деди Дилмурод Давлатзода.
Таҳлил натижаларига кўра, ҳисобот даврида 31418 нафар вақтинчалик ногиронларга 15,8 миллион сомоний, 10688 нафар аёлга ҳомиладорлик ва кўзи ёриш учун 48,1 миллион сомоний, 6294 нафарга бола туғилиши учун 0,6 миллион сомонийлик бир марталик ёрдам пули, 52364 нафарга 1,5 ёшгача бўлган болаларга қараш учун 5,7 миллион сомоний ёрдам пуллари берилган. Шунингдек, ташкилоту корхоналар ходимлари ва улар оила аъзоларининг дам олиш ва даволанишлари учун 5,7 миллион сомоний тўланган бўлиб, буларнинг ҳаммаси 75,9 миллион сомонийга тенг. Бу маблағ ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,7 миллион сомоний ёки 5,1 фоизга ошган.
Жумладан, камбағал оилаларнинг 7833 нафарига белгиланган тартиб асосида дафн маросими учун 5,6 миллион сомоний миқдорида ёрдам пули берилган.
2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида агентликнинг марказий аппаратига 966та ҳужжат келиб тушган. Ундан 262тасини фуқароларимиз томонидан келган аризалар ташкил этади. Агентликка келган ҳужжатлар Тожикистон Республикаси қонунлари асосида ўз вақтида кўриб чиқилиб, уларга аниқ жавоблар қайтарилган.
Фуқароларнинг оғзаки мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш ҳам агентлик раҳбарияти томонидан назорат қилинади. Жумладан, ҳисобот даврида фақат агентликнинг марказий аппаратида 299 нафар фуқаронинг оғзаки мурожаатлари кўриб чиқилган.
- 2019 йилнинг иккинчи ярмида агентлигимиз ўз фаолиятини мустаҳкамлаб, аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, ёрдам пули ва нафақаларни ўз вақтида тўлаш, тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ислоҳотларни давом эттириш ва соҳанинг барқарор ривожланишини таъминлаш бўйича аниқ чораларни кўради, - деди агентлик раиси келгуси режаларини очиқлар экан.
Садоқат Абдуразоқова,
«Халқ овози».
***
Жамшед Ғанизода: - Олийгоҳимизда Халқ рассомлари ва санъат арбобларининг таълим беришлари ифтихоримиз боисидир
- Тожикистон Давлат тасвирий санъат ва дизайн институти олти йиллик фаолияти давомида олий-касбий таълимгоҳ сифатида тараққий этиб, бугун мамлакатимизнинг олий ўқув юртлари қаторида ўзининг муносиб ўрнига эга. Институт 2013 йили Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, тасвирий санъат ва дизайн соҳаларида бакалавр ва магистрларни тайёрловчи биринчи мустақил давлат муассасаси ҳисобланади, - деди институт ректори Жамшед Ғанизода жорий йилнинг ярим йиллигига бағишланган матбуот анжуманида.
Институт 3та факултет, 7та кафедра, тайёрлов бўлими, болалар рассомчилик маркази ва бошқа бўлимлардан ташкил топган.
Ҳозирги кунда талабаларнинг умумий сони 1164 нафар бўлиб, шундан 630 нафари кундузги ва 515 нафари сиртқи бўлимларда таҳсил олмоқда. Таъкидлаш жоизки, чет эллик талабалар сони 7 нафарга етган.
Магистратура бўлимида 44 нафар магистр таҳсил олади. Жорий йил илк бор уларнинг 23 нафари институтни битиришган.
- Институтда 110 нафар ўқитувчи талабаларга таълим-тарбия беришади. Ундан 70 нафари доимий ишчилар ҳисобланиб, 40 нафари шартнома асосида фаолият юритади. Олийгоҳимизда ўқитувчилар қаторида Тожикистон Халқ рассомлари, Тожикистон санъат арбоблари, республикамизнинг таниқли рассому дизайнерларининг дарс беришлари ифтихоримиз боисидир, - деди институт ректори.
Ҳисобот даврида институт ўқитувчи ва ходимлари томонидан илмий ва маданий журнал ҳамда газеталарда 50дан ортиқ илмий ва оммавий мақолалар чоп қилинган. Шунингдек, йил давомида олийгоҳ ўқитувчиларининг 10та дарслик китоблари, 4та монография ва 12та ўқув қўлланмалари нашр этилган.
Ҳозирги кунда институт раҳбарияти Хитой Халқ Республикаси пойтахти Пекин шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти давлатлари ўртасида бўлиб ўтадиган портрет санъати кўргазмасида иштирок этиш учун тайёргарлик кўрмоқда. Унда 15 нафар ўқитувчининг ижодий ишлари кўргазмага қўйилади.
2019 йилнинг олти ойи давомида институт раҳбарияти талабига биноан, талабаларга яхши яшаш шароитларини яратиш мақсадида институт ётоқхонасини таъмирлаш ишлари тугатилди. Ётоқхона шу йилнинг сентябр ойидан фойдаланишга топширилади.
Шунингдек, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг қўллаб-қувватлаши билан институт биносида таъмирлаш ва қурилиш ишлари давом этмоқда.
Садоқат Абдуразоқова,
«Халқ овози».
**
Файзиддин Қаҳҳорзода: - Тожикистоннинг иқтисодий ривожланиши саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ўсиши билан боғлиқ
Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида мамлакатнинг иқтисодий ўсиши асосан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришининг 12,5, қишлоқ хўжалигининг 10,8, савдо айланмасининг 9,4, жумладан, чакана товар айланмасининг 9,6 фоизга ўсиши ҳисобига таъминлангани ҳақида молия вазири Файзиддин Қаҳҳорзода вазирликнинг ярим йиллик фаолиятига бағишланган матбуот анжуманида хабар қилди.
- Бир сўз билан айтганда, Тожикистоннинг иқтисодий ривожланиши саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ўсиши билан боғлиқ, - деди молия вазири.
Расмий статистик маълумотларга кўра, ҳисобот даврида ялпи ички маҳсулот ҳажми 31 270,9 миллион сомоний ва унинг ўсиш суръати 7,5 фоизга тенгдир.
2019 йилнинг олти ойи мобайнида ташқи савдо айланмаси ҳажми 2 136,9 миллион АҚШ долларига баробар бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 77,9 миллион АҚШ доллари ёки 3,8 фоизга кўпайган. Республикадан 570,6 миллион Америка долларига молу маҳсулот экспорт қилинган ва унинг ташқи савдо айланмасидаги улуши 26,7 фоизни ташкил этган.
Шу билан бирга ҳисобот даврида республикамизга 1 566,3 миллион Америка долларига баробар молу маҳсулот импорт қилинган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 35,3 миллион Америка доллари ёки 2,3 фоизга зиёд бўлиб, ташқи савдо айланмасидаги импорт улуши 73,3 фоизга баробардир.
2019 йилнинг 1 июли ҳолатига кўра, Тожикистон Республикаси ташқи қарзининг умумий ҳажми 2 894,56 миллион АҚШ долларига баробар бўлиб, мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 35,9 фоизига тенг.
- Жорий йилнинг биринчи ярмида давлат ташқи қарзларининг 94,2 миллион Америка доллари тўланган бўлиб, 58,1 миллион доллари қарз асоси ва 36,1 миллион доллари фоизи ҳисобланади, - деди молия вазири Файзиддин Қаҳҳорзода.
Давлат ташқи қарзларини тўлаш хизматлари ҳисобот даврида молиялаштириш режасига асосан белгиланган муддатда тўлиқ тўланган. Ҳозирги вақтда халқаро молиявий ташкилотлар олдида давлатимизнинг бажарилмаган мажбуриятлари қолмаган.
Конференция сўнгида вазирлик раҳбарияти журналистларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб беришди.
Садоқат Абдуразоқова, «Халқ овози».
**
**
ЯРОҚСИЗ ПУЛЛАР МУОМАЛАДАН ОЛИНДИ
Бугунги кунда республика ҳудудида 78та кредит ташкилоти, жумладан, 17та банк, 24та микрокредит депозит ташкилоти, 6та микрокредит ташкилоти ва 31та микрокредит фонди, 327та филиал ва 1431та банк хизматлари маркази фаолият юритмоқда. Шунингдек, банкомат ва электрон терминаллар сони мос равишда 698 ва 4903тани ташкил этган. Буни ўтган йилга қиёслаганда, банкоматлар 19тага ва электрон терминаллар 968тага ортган. Бу ҳақда Тожикистон Миллий банки раиси Жамшед Нурмаҳмадзода 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Айни пайтда одамларнинг хорижий валютага бўлган талаблари ортиб бораётгани ва улар банклар олдида узундан-узоқ навбат кутиб қолаётгани масаласига ойдинлик киритган Миллий банк раиси Тожикистонда хорижий валютага бўлган кунлик талаб 25 миллион долларни ташкил этишини айтди. Жисмоний ва ҳуқуқий шахсларнинг чет эл валютасига талабини қондириш учун барча имкониятлар яратилган. Бунинг учун бундан кейин ҳам саъй-ҳаракатлар амалга оширилади.
Ҳисобот даврида миллий валютамиз – сомонийнинг инфляция даражаси 0,4 фоизни ташкил этган. Шу билан бирга, долларга нисбатан устуворлик кўрсаткичи Россия рублида 9,2 фоиз, Беларус рублида 5,4 фоиз, Хитой юанида 0,1 фоиз бўлган. Бу эса, сомоний курсининг барқарорлигини таъминлаган. Жисмоний ва ҳуқуқий шахсларнинг эҳтиёжлари кредит ташкилотлари томонидан қондирилмоқда экан.
Тожикистон Миллий банки раисининг маълум қилишича, 2019 йилнинг биринчи ярмида мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти 31,3 миллиард сомонийни ташкил этган ва унинг реал ўсиши 7,5 фоизга етган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,3 фоизга кўпдир. Бу даврда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 12,5 фоиз, жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 10,8 фоиз, чакана савдо айланмаси 9,6 фоиз ва пуллик хизматларнинг 0,9 фоизга ошиши таъминланган. Қурилиш соҳаси улуши 8,6 фоиз бўлган ва у пасайиш тенденциясини кўрсатган.
Статистика маълумотларига кўра, жорий йилнинг 30 июн ҳолати бўйича захира пул миқдори 16,0 миллиард сомоний ҳажмида. Муомаладаги нақд пул миқдори 14,1 миллиард сомонийни ташкил этган, бу эса, жорий йилнинг бошига нисбатан мос равишда 2,6 ва 7,4 фоизга зиёддир.
Хусусан, 2019 йилнинг биринчи ярмида иқтисодиёт эҳтиёжидан келиб чиқиб, муомалага 2,3 миллиард сомоний нақд пул чиқарилиб, 1,2 миллиард сомоний миқдоридаги нақд пул яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги учун муомаладан олиб қўйилди.
Матбуот анжумани давомида қизғин савол-жавоблар бўлиб ўтди.
Зуҳриддин УМАРОВ, «Халқ овози».
Баъзи кишиларга ҳайрон қоласан. Уларнинг қилаётган хатти-ҳаракатлари одамни ўйга толдиради.
Амалиёт ўташ мақсадида, «Шарқи озод» газета ва журналлар мажмуасига келар эканман, Давлат цирки кўприги муюлишида турган 25-30 ёшлар чамаси бир йигитга кўзим тушди. Йигитнинг қўл-оёғи соғ, билагида тоғни уриб, талқон қиладиган кучи бўлишига қарамай, тиланчилик қилиб ўтиргани аянчли ҳолат
Муфассал...
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон 2018 йилнинг декабр ойида мамлакат Олий Мажлисига йўллаган Паёмида 2019-2021 йилларни – Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари, деб эълон қилиш таклифини киритди. Паёмда келганидек: - «2018 йилнинг Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилиниши халқ ижтимоий-иқтисодий ҳаётида
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015