Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАОРИФ

Муаллиф: Super user Категория: МАОРИФ
Чоп этилган 20 Феврал 2019 Кӯришлар: 1765
Печат

 

Ёки ўтган йилги марказлаштирилган кириш имтиҳонлари натижалари таҳлили ва жорий илда эътибор қаратилиши лозим бўлган баъзи жиҳатлар хусусида 

esse 2019Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий тест маркази таъсис этилганига ҳам беш йил бўлди. Марказ ташкил этилиши арафасида, унинг қандай фаолият юритиши, кириш имтиҳонларидаги шаффофлигу коррупцион амалларга қай даражада барҳам беришни таъминлай олиши борасида турли фикру мулоҳазалар пайдо бўлганди.

Марказ беш йиллик фаолияти давомида зиммасидаги вазифаларни озми-кўпми бажариб, олий ва ўрта-махсус таълим муассасаларига марказлаштирилган кириш имтиҳонларини тўғри йўлга қўя олди, менимча. Лекин ҳали ҳамон айрим йўналишлардаги ишлар қониқарли ташкил этилмаяпти. Ушбу мақолада марказнинг ўтган йилларда эришган ютуқлар-ю бугунгача назардан четда қолаётган баъзи қирралари ҳақида маълум қилмоқчимиз.

Марказнинг асосий қулайликларидан бири, бу абитуриентлар учун ўзи яшайдиган ёки яқин шаҳру ноҳияларда қайддан ўтиш ва имтиҳон топшириш имкониятини яратганидир. Лекин республиканинг барча шаҳру ноҳияларида ҳам қайдга олиш ва имтиҳон марказлари мавжуд эмас. Мисол учун, 2018 йилда 55та, жумладан, 38та шаҳру ноҳияда 42та доимий ва 17та шаҳру ноҳияда кўчма қайдга олиш нуқталари ташкил этилган. Имтиҳон олиш марказлари эса, 47та бўлган.

Бу қулайлик яратиш баробарида, муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда. Ўтган йилда республика бўйсунишидаги шаҳру ноҳиялардан пойтахт – Душанбе шаҳрига келган абитуриентлар имтиҳон ўтадиган муассасаларни тополмай, анча сарсон бўлганликларига гувоҳ бўлдик. Бу масалада марказни тўлиқ айблаб бўлмайди, зеро, абитуриентга имтиҳон жойининг манзилини жўнатади. Абитуриент ҳам олдиндан ўша жойни сўраб-суриштириши керак-ку, ахир. Нима бўлганда ҳам, яқин йилларда барча шаҳру ноҳияларда бундай марказларнинг очилиши кўплаб муаммоларни ҳал этади.

Бундан ташқари, қайддан ўтиш, имтиҳон ва олийгоҳларда ҳозир бўлишдаги давоматлар ҳам қониқарли эмас. Негаки, қайддан ўтган даъвогарлар имтиҳонга келмайди, имтиҳондан ўтган эса, олийгоҳга. Масалан, 2018 йилги марказлаштирилган кириш имтиҳонларида қатнашиш учун икки босқичда 95 минг 819 нафар абитуриент қайддан ўтган. Имтиҳонларда 89 минг 353 нафар иштирок этган. 6 минг 466 нафарнинг имтиҳонга келмаганлигининг сабаби нимада? Бу ҳам ўрганилиши ва таҳлил қилиниши лозим бўлган масалалардан бири.

Ўқув муассасаларига вақтида ва ёки умуман, келмаслик ҳолати ҳам ташвишланарлидир. Ўтган йилда 60 минг 701 нафар абитуриент талабалик номига сазовор бўлган. Бироқ бу бахтдан юз ўгирганлар ҳам бор. Бунга бир неча сабабларни келтириб ўтиш мумкин.

Биринчидан, олийгоҳлар ва ихтисосларни танлашдаги пала-партишликлардир. Натижалар эълон қилингандан сўнг, улар танлаган муассасасининг манзили узоқлиги, шартнома нархининг юқорилиги ва бошқа сабабларга кўра боришни хоҳлашмайди.

Иккинчидан, ўтган йилда баъзи олий ўқув юртлари шартнома нархининг олдиндан кўрсатилган нархдан анчайин оширганлиги ҳолатлари ҳам кузатилди. Шунда кўпчилик ота-оналарнинг юқори нархдаги шартномаларни тўлашга қурби етмади. Бу масалага изоҳ берган Миллий тест маркази директори Хуршед Икромийнинг сўзларига кўра, шартнома нархларини ўзгартириш олий таълим муассасалари ваколатига кирар экан. Яъни хоҳласа оширади, хоҳламаса йўқ. Бундай иккиланишлар пайтида кўпчилик ўқишнинг баҳридан ҳам ўтиб юбориши ҳеч гап эмас.

Яқинда Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий тест марказининг 2018 йилдаги фаолияти натижаларига бағишланган матбуот анжуманида маълум бир ихтисосларни танлаган абитуриентларнинг имтиҳондан аввал эссе ёки ёзма иш ёзиши вақтинчалик тўхтатилганлиги ҳақида маълум қилинди. Бу, албатта, кутилмаган ҳолат бўлди. Чунки янги тизимнинг бир йил жорий этилиб, иккинчи йил олиб ташланишининг ўзи одамларда турли фикр уйғотиши, табиий: ўрта умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг билим даражаси етарли эмас экан, улар бунга тайёр эмасди, марказ ўтган йилги абитуриентлардан «тажриба қуёни» сифатида фойдаландими, тизим ўзини оқламади ва ҳоказо.

- Ўтган йилги эссе натижаларини таҳлил қилиш чоғида, қабул қилинган қарорга мувофиқ, эссе ёзиш вақтинчалик муддатга тўхтатилди, - деди Миллий тест маркази директорининг ёрдамчиси Абдувосит Юлдошев. -Таҳлиллар кўрсатишича, бу борада ҳали қилинадиган ишлар жуда кўп. Бир томондан, абитуриентларни тайёрлаш масаласи бўлса, иккинчи томондан, ёзма ишни текширадиган ўқитувчилар маҳорати ва тайёрлиги масаласидир. Агар биз тараққий этган мамлакатларнинг марказлаштирилган кириш имтиҳонларида эссени жорий этганлик тажрибасига назар соладиган бўлсак, улар бу борада кўп йиллар иш олиб боришган.

Марказ директори ёрдамчисининг сўзларидан келиб чиқадиган бўлсак, биз бунга анча шошма-шошарлик қилганмиз. Нима бўлганда ҳам, ўтган йилги абитуриентларнинг кўпчилиги эссе ёзишдан ўтолмай, талаба бўлолмаганлиги аниқ. Лекин бу йилгиларнинг бахти кулади, шекилли.

Миллий тест марказининг маълумотига кўра, 2018 йилги абитуриентларнинг кўпи ихтисосларнинг 5-гуруҳи, яъни тиббиёт, биология ва спорт йўналишларини танлаган. Энг паст кўрсаткич эса, табиий ва техника ихтисосларида кузатилган.

Албатта, бугун мамлакатимизда тиббиёт соҳаси мутахассисларига талаб катта, лекин табиий ва техника соҳалари учун ҳам кадрлар тайёрлаш ҳамда ёшларни кўпроқ бу йўналишларига жалб этмоғимиз лозим.

Яна бир муҳим жиҳат. Ҳарбий хизматни ўтаб қайтган ёшларни ўқишга жалб этиш масаласи. Ўтган йилда 808 нафар бундай ёшлар олий таълим муассасаларига кириш ниятида қайддан ўтишган. Бироқ 499 нафаригина талаба бўла олган, холос. Бу борада Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазирлиги ҳамда Миллий тест маркази томонидан ҳарбий хизматни адо этган ёшларга кўпроқ имтиёзлар берилиши керак. Бундай имтиёзлар ёшларнинг ҳарбий хизматга, қолаверса, таҳсилни давом эттиришга бўлган қизиқишларининг ошишига сабаб бўлади.

Бу йилги абитуриентлар учун яна иккита янгилик.

Биринчиси, олдинги йилларда айрим давлат ва хусусий касб-ҳунар ва тиббиёт коллежлари Миллий тест марказисиз талаба қабул қилар эди. Бу йил мулк шаклидан қатъий назар, барча коллежларга қабул Миллий тест маркази орқали амалга оширилади. Яъни бўлажак талабалар ва уларнинг ота-оналари-ю ўқитувчилар ҳозирдан ўқувчининг қайси таълим муассасаси ва ихтисосларни танлашини «етти ўлчаб, бир кесиш»салар мақсадга мувофиқ бўларди. Зеро, имконият бир марта берилади. Агар ундан тўғри фойдаланилмаса, яна бир йил кутиб, вақт ўтказишга тўғри келади.

Иккинчиси, жорий йилги марказлаштирилган кириш имтиҳонларида Миллий тест маркази томонидан чоп этиладиган «Абитуриент қўлланмаси» («Роҳнамои довталаб») китобчаларидаги тест саволларининг 40 фоизи имтиҳонларда фойдаланилар экан. Ўтган йилда 30 фоизи ишлатилган.

Умуман олганда, «бир болага етти маҳалла ота-она», деган нақлга амал қилган ҳолда, келажак бунёдкорларининг тақдирига масъулият билан муносабатда бўлмоғимиз, уларга мустақил ҳаётга қадам қўяётган муҳим паллада тўғри йўлни кўрсата олишимиз шарт. Зотан, бугун қабул қилинадиган ҳар бир қарор фарзандлар келажаги учун пойдевор саналади.

 

Зуҳриддин УМАРОВ, «Халқ овози».

КАЛЕНДАР

« Декабр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

Армон

 

Норали телеграммани тонгда олди. Унда «Нозанин oғиp бетоб, тезроқ кел!» деб ёзилган эди. Норалининг кўз олди қоронғилашди. «Ой-куни яқин эди, соғ бўлсин-да!» Йигитнинг миясига яшин тезлигида урилган дастлабки фикр шу бўлди. Ётоқдош дўсти Қўлдош кўмагида апил-тапил тайёрланиб, ташқарига чиқдилар. Марказий кўчада учраган енгил машиналардан бирини тўхтатиб, тўғри аэропортга жўнашди.

Муфассал...

Онажон

 

Ўктам Эргаш Тожикистонда самарали ижод қилаётган насрнавислардан. Қаламкашнинг «Ҳақиқати Суғд» вилоят рўзномасида, Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги маҳаллий радиода узоқ йиллар ишлаганлиги,  эл орасида кўп юрганлиги учун ҳам ҳикоя, қисса ва романлари ҳаётийлиги, ҳаққонийлиги, ўқимишлилиги билан ажралиб туради.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2000504

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7553985
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4035
2506
11751
7486842
13714
161915
7553985

Сизнинг IPнгиз: 18.97.9.171
Бугун: 05-12-2024 16:08:30

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015