Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 04 Апрел 2020 Кӯришлар: 2326
Печат

 

masrur-abdullozodaТожиклар маданияти қадим даврлардан бошлаб, табиат, коинот ва атроф-муҳит билан чамбарчас боғлиқ. Айниқса, тожик халқининг миллий байрамлари мавсумий характерга эга. Яъни йил фасллар ўзгаришини нишонлашнинг бир кўринишидир. Агар Меҳргон олтин куз келганидан дарак берса, Сада баҳор фаслига қайтишни ифодаласа, Наврўз нозанин баҳор келганини билдиради. Бошқача қилиб айтганда, орийларга хос бу ва бошқа байрамлар ҳеч қандай диний-мазҳабий асосга эга эмас, балки чинакам миллий ва табиий байрамлардир.

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон таъкидлаганидек, “Наврўзнинг умрбоқийлиги, унинг табиий эканлигига асосий далилдир. Зеро, айнан, Наврўз арафасида табиат уйғониб, борлиқ яшил либос кияди, деҳқон баҳорги экин-тикинни бошлайди ва мўл-кўл ҳосил олиш ниятида ерга уруғ қадайди”.

Тожикларнинг миллий байрамлари – Наврўз, Меҳргон ва Сада қадимдан ўзининг азалий юртида табиий жиҳатлари билан нишонлаб келинган. Бу байрамлар мустақиллик даврида расмий мақом касб этди.

Орий аждодларимиз кўплаб мавсумий байрамлар соҳиби бўлганлар. Ҳар бир байрамни ўзига хос дабдаба билан нишонлаганлар. Улардан мафтункор Наврўз - Янги йил байрами ўлароқ алоҳида ўрин тутган. Ота-боболаримиз Янги йилни кун билан тун тенглашадиган ва ёруғлик қоронғулик устидан ғалаба қозонадиган баҳорги тенгкунлик дея қарши олганлар. Кузги тенгкунлик кунини ёки коинотда ва табиатда ўзгача ҳолат юз берадиган ёзги ва қишки ўзгариш палласини янги йилнинг бошланиши сифатида танлашлари мумкин эди. Зеро, уларнинг бошланиш ва якунланиш даври 365 ёки 366 кун, яъни тўлиқ бир йилдан иборат.

Бироқ аждодларимиз, айнан, баҳорги тенгкунликни танлаб, уни Янги йил дебочаси ўлароқ билганлар ва унга Наврўз деб ном берганлар. Улар бу билан узоқ уйқуга кетган табиатни уйғотувчи тароватбахш ва нозанин баҳор фаслини бошқа мавсумлардан устун қўйганлар. Носир Хусрав Қубодиёний айтганидек:

Наврўз Меҳргондан афзалдир, гарчи

Иккиси ҳам тенгкунлик бўлса ҳам!

Шунинг учун ҳам, деҳқончилик ва мавсумий байрамлари бўлган мафтункор Наврўз байрамининг эшик қоқиши ва баҳор фаслининг келиши ўзаро уйғун ҳолда васф қилинган:

Фасли Наврўзда дашт бўлди лолазор,

Кўнгил ғамларини аритар баҳор.

Маст булбуллар чаманда хониш қилур,

Томоша айлаб гўдаклар беқарор.  

Наврўзга хос удумлар-сумалак пишириш, гул билан яқинларни қутлаш, қўш чиқариш, ҳафтсин ва ҳафтшин, уйғонган табиат қўйнида сайр қилиш, тоза ҳавода ўйин ва мусобақалар ўтказиш, буларнинг барчаси баҳор фасли ва деҳқончиликнинг бошланишига алоқадордир.

Айниқса, сумалак пишириш, буғдой майсаси Наврўз ва баҳорнинг рамзи ҳисобланади. Бу Марказий Осиёнинг тожиклар яшайдиган минтақаларида кенг тарқалган. Бу қадимий халқона анъанадан келиб чиқиб, халқаро Наврўз ва миллий Янги йил байрамининг рамзи арчага ўхшаш еттита сумалак товоғидан иборат.

Ушбу рамз мамлакатнинг барча шаҳар ва ноҳиялари аҳолиси томонидан қизғин кутиб олинди. Кўча ва хиёбонларда, жумладан, мамлакат пойтахтининг марказий майдонида Наврўз ва баҳор фаслининг эзгу даракчиси сифатида қад ростлади. Ушбу рамз Наврўз байрами, баҳор фасли ва миллий Янги йилни орзиқиб кутган ёшу қарининг қалбида ажиб ҳис уйғотади.

Жаннатмакон юртимизга яна нозанин баҳор фасли, Наврўзи олам ва миллий Янги йил байрами ташриф буюрди. Илоҳим, Янги йил мустақил мамлакатимиз аҳолисига Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг оқилона ва маданиятпарвар раҳбарлиги остида янгидан-янги ютуқлар олиб келсин.

Улуғ Фирдавсий айтгани каби:

Ҳар йил бахту шонинг пирўз бўлсин,

Ҳар ўтказган онинг Наврўз бўлсин!

Масрур АБДУЛЛОЗОДА,

филология фанлари доктори, Тожикистон-Россия Славян университети профессори.

КАЛЕНДАР

« Феврал 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28  

МАҚОЛАЛАР

ХАЙРУ ХУДОЙИЛАР ТАОМСИЗ ЎТКАЗИЛАДИМИ?

 

Республика Дин ишлари, анъаналар, тантаналар ва миллий маросимларни тартибга солиш комитети раиси Сулаймон Давлатзода жорий йилнинг олти ойлик ҳисоботини Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси муҳтарам    Эмомали Раҳмоннинг "Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида"ги қонун қабул қилинганининг 10 йиллиги муносабати ила мамлакат фаоллари билан ўтказилган мулоқоти ва муҳтарам Президентимизнинг у ердаги сўзларидан иқтибос келтиришдан бошлади.

Муфассал...

«Лола сайли» айёмида гулларга бурканди пойтахт

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчисиМиллат пешвоси, Тожикистон    Президенти   муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ободончилик ва бунёдкорлик ҳақидаги кўрсатмаларини ҳаётга татбиқ этиш, Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олиш тадбирлари доирасида мамлакатимизнинг барча гўшаларида «Лола сайли» тадбирлари ўтказилди. Айниқса, мамлакатимиз пойтахти – Душанбе шаҳри бу айёмда гулларга бурканди,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2322318

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9168384
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2592
3211
24398
9120317
50763
121442
9168384

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.218
Бугун: 15-02-2026 21:30:36

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015