Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 24 Май 2018 Кӯришлар: 2047
Печат

 

o madiyorov 2018Яқинда “Кохи Борбад” қасрида муборак Рамазон ойининг кириб келиши арафасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг жамоатчилик вакиллари, зиёлилар, олимлар ва дин ходимлари билан ўтказган мулоқоти халқимизга бўлган Аллоҳнинг бир иноятидир. Муборак Рамазон Ислом таълимотига мувофиқ, Қуръон нозил бўлган барокотли, хайрли, ибодат ойи бўлиб,

дардмандлар, бева-бечоралар, етим-есирлар, муҳтожлар ҳолидан хабар олиб, ҳасад, душманлик каби ёмон ахлоқлардан покизаланадиган ойдир.

Мулоқотни бошлар экан, Миллат пешвоси бу муборак ой бошқа ойлардан фарқ қилишлигини, бу ойда қилинган ҳар бир фарз амали бошқа ойларда адо қилинадиган етмишта фарз амали билан баробар эканлигини таъкидлаб ўтди. Хусусан, бу муборак ойда Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг ҳам кишиларга нисбатан эътиборлилиги ва саховатлилиги зиёда бўлганлиги ва шунга бўлган рағбати бу ойни бошқа ойлардан фазилатлироқ эканлигидан далолат беради. Миллат пешвоси йиғилганларга мурожаат қилиб, жамоатчиликни эҳтиёжманд кишиларга нисбатан бефарқ бўлмасликка, хайрли амалларни ўз қўллари билан адо этиб, савобли амалларидан завқ олишга даъват қилди.

Давлатимиз сарварининг сарватманд кишиларни жамиятга нисбатан эътиборли бўлишга, юртимиз ободончилиги ва халқимизнинг фаровон турмуш кечиришига имкониятлари даражасида фаол иштирок этишга даъвати жамиятимиз умумий маънавий ва моддий тараққиётининг юксалишига хизмат қилади.

Мамлакатимиз Президенти ёшлар жамиятимизнинг келажаги, эртанги кунимиз уларнинг нақадар билимли, доно ва салоҳиятли бўлишларига боғлиқ эканлигини таъкидлашдан ва улар тўғрисида ғамхўрлик қилишдан чарчамайди. Давлат бошлиғининг шахсий намунаси, панду насиҳатлари ёшларимизнинг инсондўст, ватанпарвар, фидокор, садоқатли, салоҳиятли ва саховатлилик руҳида камол топишларига ибрат мактаби бўлиб хизмат қилади. Президентимиз ташаббуслари билан лаёқатли болаларга ғамхўрлик қилиш давлат миқёсида амалга оширилмоқда. Лаёқатли болалар учун лицей, гимназия ва бошқа махсус билим масканларининг ташкил қилиниши ғамхўрликнинг ифодасидир. Бугунги кунда Тожикистон маориф тизимини халқаро таълим тизими билан уйғунлаштиришга бўлган интилиш ва ёшларни хорижий давлатларда таълим олишликларига имкон яратиш жамиятимизни ривожлантиришнинг устувор йўналиши эканлиги эътироф этилиб, бунинг учун кенг шароит яратилмоқда. Мамлакатимизда кўплаб хорижий давлатларнинг олий таълим муассасалари бўлимлари очилиши бунинг яққол мисолидир. Зеро, ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Илм изланглар, агар Чинда бўлса ҳам”.

Бугун дунёда муборак Ислом дини номини ёмон қилиб, ўз миллати, давлатига нисбатан ёмон руҳда тарбия топишларининг асосий сабаби илмсизликдир. Миллат пешвоси фарзандлари илм ва касб йўлида камол топган жамиятда нохуш ҳолатлар, адашишлик, ватан хоини деган ёмон иллатлардан узоқ бўлиб, баркамол инсонлар бўлиб етишишлигини таъкидлаб ўтди.

Миллат пешвосининг халқимизга айтган сўзлари Аҳкоми шариатнинг талабларидан келиб чиқади. Зеро, фарзанднинг таълим-тарбияси, уларни жамиятда солиҳ фарзандлар бўлиб камолга етишишликлари жамият ва ота-оналар учун ҳаётан муҳимдир. Дунё ҳаётида ота-она қариса, муҳтож бўлса, солиҳ фарзанд ота-онага ҳам қувват, ҳам суянчиқ бўлади. Дунёдан ўтганларидан сўнг, садақаи жориядир. Инсон наслини салоҳияти учун жисмонан ва руҳан камолга етган кишиларни тарбиялаб вояга етиштиришда ота-оналарнинг масъулиятли эканлиги алоҳида таъкидланди.

Президентимизнинг инсонларнинг Аллоҳдан қўрқиши имондан эканлиги, ёмон ахлоқлардан бўлган зинодан сақланиш тўғрисидаги сўзлари ҳар бир ақлу заковатли кишининг қалбидан жой топа олади, деган умиддамиз. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръонда: - Зинога яқинлашманглар, чунки у бузуқликдир, ёмонлик келтиради, Аллоҳнинг ғазабига дучор қилади ва бу “энг ёмон йўл”дир, - дейди. Бугунги кунда бундай ёмон ахлоқ орқали одамлар ўзларига давосиз дардни юқтириб, ХХ асрнинг СПИД деган вабосига мубтало бўлмоқдалар. Миллат пешвоси бундай давосиз дардга учраганлар минглаб одамларга бу ёмон иллатни юқтириб, минглаб одамлар бу давосиз дарддан азоб чекиб ўлиб кетаётганлигини таъкидлади.

Инсон ўз ҳурматини билмай қилган амали бир умр авлодлари учун ёмонлик тамғасидир. Зеро, инсон ҳаётининг ҳар бир лаҳзаси ғанимат эканлиги, инсон ўзи учун берилган имкониятдан тўлиқ фойдаланиб, жамият учун манфаатли киши бўлишлиги ҳадиси шарифда айтилади: “Инсонларнинг энг яхшиси жамият учун яхшилик келтирувчиларидир”. Тожикистон, деб номланган озод ва обод ватанимизнинг қадрига етиб, уни асрамоқлигимиз ҳар бир имонли, диёнатли, ор-номусли, ўз қадрини билган, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвосига садоқатли кишиларга ҳам фарз, ҳам қарздир.

О. Мадиёров,

Ж. Расулов ноҳияси, Ғўлакандоз қишлоқ жамоатидаги “Ҳожи Абдуғафур ота” жоме масжиди имом хатиби .

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Январ 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Тўйлар неча кун давом этмоқда?

 

Ёхуд миллий қонунларга киритилган ўзгартишларнинг манфаати хусусида

Ўтган йили мамлакатимизда бир қатор қонунлар, жумладан, Тожикистон Республикасининг «Тожикистон Республикасида анъана, тантана ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида»ги қонуни, бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартишу қўшимчалар киритилди. Ушбу ҳужжатларга ўзгартишу қўшимчалар киритиш чоғида, мамлакат аҳолисининг таклиф ва тавсияларини ҳисобга олишдан мақсад: уларни халқ манфаати йўлида такомиллаштиришдан

Муфассал...

Юртнинг ҳимояси ҳам ибодатдир

 

Фарзандинг юзингни ёруғ қилса, элу юртдан сенга “раҳмат” олиб берса, ўз бурчини оқлашга интилса... Шундай пайтларда ҳар қандай ота-она ҳам алланечук хурсанд бўлиб кетади, кўнгли фахру ифтихорга тўлади. Ноҳия ҳарбий комиссариатида кўнгилли сифатида қайдга олинган ўғлим Абдуллажондан ҳар гал: -Албатта, ҳарбий хизматга бораман. Ватанни биз қўриқламасак, ким қўриқлайди?! - деган мардонавор сўзларни эшитганимда, шундай ҳолга тушаман.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2295174

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9042924
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1075
2835
9675
9008465
46745
126949
9042924

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.104
Бугун: 15-01-2026 08:57:39

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015