Акмал эрталаб барвақт турди… Кечаси билан майингина ёққан ёмғир тиниб, ҳаво ярқираб очилган. Эсаётган тонгги шабада турли хил гулу гиёҳларнинг муаттар ҳидини атрофга таратар эди.
У баҳорнинг беғубор ҳавосидан тўйиб нафас олди. Ҳовли четидан оқиб ўтадиган муздек сувга ювиниб, ўзини тетик сезди.
Унинг қиладиган биринчи юмуши «Опел»ини кўздан кечириш. Шу машинасининг орқасидан тирикчилиги ўтяпти. Эртадан кечгача тиним билмайди, киракашлик қилади.
«Зайнура кутиб қолмасин»-деган ўй ўтди ҳаёлидан. Шу пайт хотини Зилола ҳам эрталабки нонуштани тайёрлаб дастурхонга чақириб қолди.
-Дадаси, чойингизни ичиб олақолинг...
***
Зайнура қўшни қишлоқда яшайди. Биринчи турмуши бузилгач, шаҳар марказидаги магазинлардан бирида сотувчи бўлиб ишларди. Сал кам бир йилдан буён Акмал уни бошқа йўловчилар қатори шаҳарга олиб кетади. Кечқурун қайтишда ҳам аҳвол шу.
Зайнура бу одатга ўрганиб қолган, Акмалнинг оиласи борлиги, икки нафар фарзанднинг отаси эканлигини билса-да, негадир орадаги муносабатларнинг илиқлашувини истаб борарди. Айниқса, унинг чиройли кийиниши, хушмуомила гапиришлари жуда-жуда ёқарди. Хушбичим, басавлат йигитни «ўзиники» қилиб олаётганига сира ажабланмасди.
Ўз навбатида ёши ўттиздан ошган бўлса-да, Зайнуранинг ўзига қараб юришлари, шаҳло кўзлари, сулув қошлари Акмалнинг ҳам тинчини бузганди.
Акмал бу сирни Зилолага сездирмасликка ҳаракат қилар, кундан-кун хиёнат кўчасига кириб, бу хато умрбод виждон азоби бўлиб қолишини сира ҳаёлига ҳам келтирмас эди.
***
Бугун Акмалнинг иши ҳар кунгидан анча юришди. Эртадан бери бўш тургани йўқ. Тушлик қилиш мақсадида машинасини «Баҳор» кафеси томон бурди. Телефонини олиб Зайнуранинг рақамларини терди.
-Лаббай, Акмал ака, -Зайнуранинг дилўртар овози эшитилди.
-Зайнура тушлик қилаётгандим, келинг овқатланамиз.
-Майли, қаердасиз?
-Одатдаги жойда. «Баҳор»даман,- жавоб берди Акмал.
Улар бироз суҳбатлашиб ўтиришди. Гурунглари анча қизиди. Гап орасида Зайнура Акмалга:
-Акмал ака, бизни тоққа лола сайрига олиб боринг, дугоналарим билан би-и-р яйраб келайлик,- деб қолди.
-Лола тергани, майли обораман, қачон? Ўзимам бир айланиб, дам олиб келардим,- деди Акмал.
-Эртага бормоқчийдик. Дугонам Наргиз билан Дилдора ҳам бор.
-Майли. Эртага тайёр туринглар. Соат ўнларда кетамиз,- таклифга ижобий нуқта қўйилди.
***
Бугун Акмал кечроқ уйғонди. Уйқусини қочириш мақсадида яна ўша ариққа бетини чайди. Сув анча кўпайиб, пишқириб қолибди. «Тавба ҳеч тўлиб оқмаганга нима бало бўлди?»-дея елка қисганича, уйга кирди. Эр-хотин биргалашиб нонушта қилишди. Уч яшар Нодиржон уйғониб дадасининг тиззасига ўтирди. Ота-бола роса ўйнашди.
-Дадаси бугун бозорга чиқиб, Нодиржон билан Севарага у-бу харид қилмаймизми?- фурсатдан фойдаланди Зилола.
-Бугун вақтим йўқ. «Заказим» бор, соат ўнларда дейишган. Икки баравар пул беришади. Эртага борамиз.
Дастурхонга дуо қилинди.
Эшик ёнида Нодиржон дадаси оёғига осилди.
-Ҳа, ўғлим. Эртага сизларни бозорга обориб, кийимчалар обераман, хўпми?-Акмал ўғлини ўпиб бўсаға ҳатлади. Нодиржон жажжи қўлчалари билан «хай-хай» қилганча қолди…
Акмал машина магнитофонини баралла қўйиб, машинани шитоб билан тоғ сари бошқариб борарди. Ёнида Зайнура, орқа ўриндиқда дугоналари Наргиз билан Дилдора атрофга завқ билан боқиб, ҳайратда чинқиришарди.
Машина манзилга етди. Атроф чиндан ҳам гўзал эди. Қиру адирлар кўм-кўк, жилғаларда сувлар жилдираяпти. Қизғалдоқлар, бойчечаклар, гуллар қийғос очилиб, майин шамолда оҳиста тебранади. Бундай соҳир манзарада, табиат қўйнида, мусаффо об-ҳавода Акмалнинг қўшиқ айтгиси, булбул бўлгиси келарди.
Машина юкхонасидан шолча, кўрпачалар ва егулик ҳамда ичимликларни туширишди.
Мажнунтол дарахти остига солинган жойда афсонавий «Очил дастурхон» ёзилди.
Наргиз билан Дилдора лола териш ниятида, жангал оралаб тепаликка йўл олишди. Улар қолди. Фурсатдан фойдаланган Акмал Зайнурага энг чиройли сўзлардан «сайраб» хипча белидан ўзига тортди. Сочларини силади. Қулоқларига ниманидир шивирлади. Зайнура Акмалнинг қучоғида бутунлай бўшашиб, эриб борарди. Унинг нафас олишлари, юрак уришлари ҳам тезлашиб борар, ўзини тобора йўқотиб, инон-ихтиёридан тамом ажралди. Энди улар атрофда сайраётган сайроқи қушларнинг хониши-ю, еру осмонни ларзага солиб, гумбурлатиб ўтаётган самолётнинг овозини ҳам эшитишмасди. Эҳтирослар жумбушга келиб, маст ҳиссиётлар жиловга бўйин бермай қўйди.
Акмал ўзида йўқ хурсанд бўлиб уйига қайтди. У ўтган кундан жуда мамнун эди. Уйига яқинлашганда ҳайратдан ёқа ушлади. Ҳовлисида аёллар, болалар қий-чув кўтаришар, хотини Зилола дод солиб, «Нодиржон, Нодиржон», деб йиғларди.
Қўшнилар эса Нодиржоннинг жонсиз танасини ариқдан эндигина олиб чиқаётган эдилар…
Шуҳрат Юсупов,
Турсунзода ноҳияси
31-ўрта мактабнинг ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси.
Нилуфар ишдан келди-ю, молхона томондан молларнинг “баа-бўў” қилаётган овозларини эшитиб шоша-пиша кийимларини алмаштирди.
Аввал сигир-бузоқларни, қўй-қўзиларни суғорди. Сўнг ҳафсала билан охур ичини тозалаб, майдалаб кесилган хашакдан солди. Ишлар якунига етгач, вужудида толиқиш, ҳорғинлик сезди. Тушлик қилишдан аввал иллиққина сувда ювинди.
Муфассал...
Америка Қўшма Штатларида яшайдиган ва умрининг маълум лаҳзаларини бир тилда сўзлашувчи орийларнинг маданий муҳитида ўтказиш учун гоҳ-гоҳ Тожикистонга ташриф буюрадиган машҳур шоир, барчамизга маъқул бўлган “Мен орийман” шеърининг муаллифи, устоз Масъуд Сипанд шундай деган эди: -Балким, сиз ўз уйингизда бўлганингиз сабабли, мамлакатингиз ҳар йили қандай суръатларда ўзгариб бораётганини мен каби ёрқин илғамассиз
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015