Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 30 Ноябр 2018 Кӯришлар: 1869
Печат

 

asht 2018Ашт ноҳиясида Тожикистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ободончилик ишлари авж олар экан, яна тўртта иншоот фойдаланишга топширилди. Ана шу иншоотлардан бирида транспортларга хизмат кўрсатиш, машиналарни ювиш, ёнилғи сотиш йўлга қўйилади. Шунингдек, бу янги иншоотда машиналарнинг эҳтиёт қисмлари магазини ҳам мавжуд. Ифтихор қишлоғи аҳолиси яратилган бу қулайликдан маҳаллий тадбиркор Ҳабибулло

Муфассал: Шонли санага – яна тўртта иншоот
 
Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 15 Ноябр 2018 Кӯришлар: 1960
Печат

 

kulob 2018Давлат ҳокимияти Кўлоб шаҳри ижроия органи маъмурий биноси мажлислар залида мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзода иштирокида Кўлоб шаҳри ва қишлоқларининг Тожикистон Республикаси давлат истиқлолияти 30 йиллигига тайёргарлик масаласига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Мажлисда вилоят раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода ва тегишли вазирлик, идора, ташкилот ва муассасалардан масъул шахслар иштирок этишди.

Муфассал: Бунёдкорлик ва ободончиликка бош қўшиш – ҳар бир фуқаронинг ватанпарварлик бурчи
 
Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 07 Ноябр 2018 Кӯришлар: 2498
Печат

 

zamin 2018Умр - инсонга берилган бебаҳо неъмат. Бу фоний дунёда умрни қандай ўтказиш ҳар бир инсоннинг ўзигагина боғлиқ. Инсон ҳаётда ўз моҳиятини, ўзлигини англаб етса, бу, алалхусус, унга ато этилган саодатдир. Ҳаётни ақл, мушоҳада қолаверса, маърифат билан кўриш бир қадам бўлса-да, ёруғ, нурли манзилларга етаклайди. Инсон бинога келибдики, ўзи яратилган унсур - заминга интилади. Тупроқдан, ердан ҳикмат излайди. Мушфиқ заминни она-Ватан, дея эътироф этади. Шубҳасиз, замин ададсиз ризқ-рўз манбаидир. Заминни эъзозлаган инсон ҳеч гоҳ ора йўлда

Муфассал: Заминни эъзозлаган инсон…
 
Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 31 Октябр 2018 Кӯришлар: 2020
Печат

 

h tuychiev 2018- Азиз Тожикистонимизда мустақиллик йилларида жуда катта ижобий ўзгаришлар юз берди. Юртимизда кўтаринки руҳда ободончилик, бунёдкорлик ишлари йўлга қўйилганлиги қувонарлидир. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан ўлкамизнинг барча минтақалари кун сайин гуллаб-яшнамоқда.

Муфассал: «МЕҲРОБОД» ЯНАДА ОБОД БЎЛАДИ
 
Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 19 Октябр 2018 Кӯришлар: 2267
Печат

 

sugd 2018Суғд вилоятида хорижий савдо айланмаси йилнинг ўтган ойида олдинги йилнинг худди шу даврига қиёсланганда, 20 ярим миллион АҚШ долларига кўпайган. Бошқача қилиб айтганда, 1, 4 фоиз ортган.

Ҳозирда вилоят 56та хорижий давлат билан савдо-сотиқ қилмоқда. Бу давлатларнинг ўн биттаси Мустақил давлатлар ҳамкорлиги доирасидаги мамлакатлардир. Умумий савдо айланмасининг катта қисми - деярли 80 фоизи

Муфассал: Хорижий савдо кўпайди
 

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Билим – катта дарё, устоз эса миробдир!

 

Дунёда касб турлари жудаям кўп. Лекин уларнинг ичида энг шарафли, машаққатли ва масъулиятлиси бу, албатта, ўқитувчилик касбидир.

Бир синфда 25-30 нафар ўқувчи таълим олса, уларнинг табиати ҳар хил бўлади. Ҳар бир ўқувчини ўз фарзандидек қабул қилиб, улар билан ишлаш, уларни тушуниш, билим бериш ҳамда ҳар бирининг кўнглига йўл топа олиш юксак масъулият талаб қилади.

Муфассал...

Насрдаги туйғулар

 

МУАЛЛИМА

Яқинда сизни учратиб қолдим. Ўқувчиларингиз орасида ёшариб кетгандайсиз. Сизни кўрдим-у болалигим ёдимга тушди. Дарсни:

-Болажонларим, деб бошлардингиз. Ўйинқароқ  эдик, сизни кўпинча койитиб қўйсак-да, кенг феъл, меҳрибон нигоҳ билан бизга сабоқ беришни давом эттирардингиз. Мулойим овозингиз ҳали-ҳануз қалбимда акс-адо бериб турибди. Биринчи ўқитувчимга, деб олиб борган даста гулларим  кўз ўнгимда.

Кейин йиллар ўтди. Сўнгги қўнғироқнинг жарангдор садоси юрагимизга жо бўлди. Беғубор болалик, ўсмирлик даври ортда қолди. Сиз каби устозлар дуоси билан мустақил ҳаётга дадил қадамлар қўйдик, муаллима.

Мана кеча сизни учратиб қолдим.  Ширинтой болажонларингиз атрофингизда парвона.

...Мен шу лаҳза ўз болалигим билан учрашгандай бўлдим.

 

ШАМОЛ ВА МУСИЧА

Шамолнинг қаҳри – қаттиқ. Бунча ҳам қаттиқ эсмасанг, деб ёлборарди мусича, ахир инимни бузиб, полапонларимни…

Мусичанинг илтижолари зое кетди. У бузилган уяси атрофида бир-икки айланди-да, ерга қўнди. Ўлиб ётган полапонларига боқаркан, яна гир айланди. Шамол ҳамон қутурар, хас-чўпларни турли томонларга  учирарди.

Орадан вақт ўтиб, мусича яна жўжа очди. Шамол эсарди. Энди мусича унга парво қилмайди – шамолдан панада полапонларига меҳр билан емиш улашади. Шамол қанча ғазаб отига минмасин, мусича хотиржам болаларига андармон бўлади. Тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас оларкан, мусича: -Бир вақтлар сизлардай полапонларим, акаларинг бор эди, бу шамол…- деб қўяди ғу-ғулаб. Ва панароқда ин қурганидан хурсанд бўлади. 

 

Раҳмат БЕК.

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2602195

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10317689
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1142
3986
1142
10274571
53201
161581
10317689

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.122
Бугун: 09-11-2026 07:41:32

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015