Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 31 Август 2017 Кӯришлар: 2275
Печат

 

ziyorat 2017Дунё адабиётининг йирик вакилларидан бири бўлган, шоир Юсуф Набий 1678 йили карвон билан бирга ҳаж зиёратига чиқди. Карвонда энг обрўли давлат генераллари ҳам бор эди. Карвон муборак Ҳижозга яқинлашгач, Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.)ни зиёрат қилишга бўлган иштиёқ Набийнинг қалбида янада жўш урди. Вужуди ажиб сурурга тўлиб, уйқуси қочди, ухлай олмади. Кечқурун карвон Пайғамбар шаҳри - Мадинаи Мунавварага яқинлашди.

Карвондагилардан Айюбли Рами Меҳмед шу пайт, қибла томонга оёғини узатиб, ухлаб қолди. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг музофотларига кириладиган бир пайтда, бу манзара шоир Набийга ёқмади. Генерални уйғотиш учун, шундай байтларни ўқий бошлади:

Сақлан, тарки адабдан сен,

Кўйи маҳбуби Худодир бу.

Назаргоҳи илоҳийдир,

Мақоми Мустафодир бу.

Мурооти адаб бирла,

Киргин Набий, бу даргоҳга.

Матофи қудсиёдир бу,

Бўсагоҳи анбиёдир бу.

Байтнинг маъноси шундай эди: "Беадабликдан сақлан! Зеро, бу - Аллоҳ таоло ҳабибининг шаҳридир. Бу - Ҳақ таоло назар соладиган маскандир; Муҳаммад Мустафонинг (с.а.в) мақомидир. Эй, Набий, бу даргоҳга одоб қоидаларига риоя қилган ҳолингда кир! Зинҳор, одобга бепарво бўлма! Бу ер катта фаришталар атрофида парвона бўладиган, пайғамбарлар эгилиб эшигини ўпадиган, муқаддас қадамжойдир".

Бу мисраларни эшитган генерал сергак тортди. Шеър нима мақсадда ўқилганини фаҳмлаб, дарҳол оёқларини йиғиштириб олди. Ва шоир Набийга қараб:

- Шеърингни қачон ёздинг? Уни мендан бошқа ҳам эшитганми? - деб сўради. Юсуф Набий:

- Бу мисраларни олдин ҳеч қаерда айтмаганман. Сизни бу аҳволда кўргач, беихтиёр баланд овозда айтиб юбордим. Иккимиздан бошқа ҳеч кимнинг хабари йўқ, - деди.

- Унда, бу сир орамизда қолсин, - дея илтимос қилди. Набий сукут билан йўлида давом этди. Бомдодга яқин, карвон Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг масжидига яқинлашди. Во ажаб! Масжид минораларидан азондан илгари Юсуф Набийнинг "Сақлан тарки адабдан…" байтлари янграмоқда…

Набий ва генерал ҳайратдан донг қотдилар. Масжидга кириб, намозларини ўқишгач, дарҳол муаззиннинг ёнига боришди.

Набий ҳаяжон билан:

- Худо ва Пайғамбар ҳаққи менга айт. Азондан илгари ўқиган байтни қаердан, кимдан ва қандай қилиб ўргандинг? - деб сўрай бошлади. Набий қайта-қайта илтимос қилгач, ниҳоят, муаззин жавоб берди:

- Жаноби пайғамбаримиз Расулуллоҳ (с.а.в.) ушбу тун барча муаззинларнинг тушларини шарафлантириб: "Умматимдан Набий исмли шоир зиёратимга келмоқда. Менга бўлган муҳаббати - ҳамма нарсадан устун. Туринглар, азондан олдин менга атаган байтларини ўқиб, уни қарши олинглар, масжидимга кирган пойқадамларини қутланглар", - деб буюрдилар. Биз эса, ул зоти муборакнинг амрларига бўйсундик.

Беихтиёр Набийнинг кўзларида ёш халқаланди. Қалби жўшиб, қайта муаззиндан:

- Ул икки жаҳон сарвари чиндан ҳам мени Набий дедиларми? У менинг умматимдан деб айтдиларми? - дея сўради.

- Ҳа, "Менинг умматимдан бўлган Набий" деб айтдилар, - деганида, Юсуф Набий бу илтифотдан ҳушини йўқотди ва ерга йиқилди.

- Уйғонганида эса, ёнида генерал ва муаззиннинг йиғлаётганини кўрди…

"Сирли, ибратли ва ҳаётий воқеалар" китобидан.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Сохта гадолик ёки...

Баъзи кишиларга ҳайрон қоласан. Уларнинг қилаётган хатти-ҳаракатлари одамни ўйга толдиради.

Амалиёт ўташ мақсадида, «Шарқи озод» газета ва журналлар мажмуасига келар эканман, Давлат цирки кўприги муюлишида турган 25-30 ёшлар чамаси бир йигитга кўзим тушди. Йигитнинг қўл-оёғи соғ, билагида тоғни уриб, талқон қиладиган кучи бўлишига қарамай, тиланчилик қилиб ўтиргани аянчли ҳолат

Муфассал...

Сўқир келинчак

 

Ёхуд хатога бой берилган умр

Таҳририят ходимлари билан биргаликда газетанинг кейинги сонини тайёрлашга киришдик. Хато ва камчиликлар бартараф этилиб, чоп этишга олиб кетилди. Ходимларимиз бирин-кетин уйларига йўл олишди. Иш вақти тугаб, идорада ёлғиз қолдим. Ишидан қайтаётган ўғлимни кутиб, тахланиб ётган қўл ёзмаларга кўз югуртириб ўтирардим.

Ташқарида чанг-тўзон кўтарилиб, шамол увиллай бошлади. Шом ўз

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2602910

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10320789
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
360
3882
4242
10274571
56301
161581
10320789

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.4
Бугун: 10-11-2026 02:18:38

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015