Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 30 Ноябр 2018 Кӯришлар: 1531
Печат

 

asht 2018Ашт ноҳиясида Тожикистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ободончилик ишлари авж олар экан, яна тўртта иншоот фойдаланишга топширилди. Ана шу иншоотлардан бирида транспортларга хизмат кўрсатиш, машиналарни ювиш, ёнилғи сотиш йўлга қўйилади. Шунингдек, бу янги иншоотда машиналарнинг эҳтиёт қисмлари магазини ҳам мавжуд. Ифтихор қишлоғи аҳолиси яратилган бу қулайликдан маҳаллий тадбиркор Ҳабибулло

Ғаниевдан миннатдор бўлмоқда. У мазкур иншоот қурилиши учун 350 минг сомоний сарфлаган ва 4 кишини доимий иш билан таъминлаган.  

Шунингдек, 4-ўрта умумтаълим муассасасига борадиган кўприк фойдаланишга топширилди. Маҳаллий тадбиркорлар бунинг учун 54 минг сомоний сарфлашди. 48-ўрта умумтаълим муассасасида эса, спорт зали таъмирдан чиқарилди. Бунга маҳаллий тадбиркорлар 43 минг сомоний маблағ сарфлашди.

Бободархон қишлоғида маҳаллий тадбиркор Олимжон Исроиловнинг ҳаракати билан замонавий ошхона мижозлар учун эшикларини очди. 33 минг сомоний маблағ сарфланган бу ошхонада тўрт киши доимий иш билан таъминланди.

Янги иншоотлар очилишида сўзлаган ноҳия раиси Зариф Мирдадонинг айтишича, юбилей объектларининг ҳаммаси ўз вақтида фойдаланишга топширилиши ва Аштнинг янада чирой очиши учун чора-тадбирлар кўрилмоқда.

 

«Баҳористон» журналистларга қучоқ очмоқда

Вилоятда яшаб, ижод қилаётган 20 нафар журналист Гулистон шаҳридаги «Баҳористон» осойишгоҳида дам оладиган бўлишди. Бу имконият уларга вилоят раиси Ражаббой Аҳмадзоданинг бевосита қўллаб-қувватлаши натижасида берилмоқда. «Баҳористон»да республика, вилоят нашрларида фаолият юритаётган журналистлар бепул дам олиб, соғлиқларини мустаҳкамлашади. Улар орасида оммавий ахборот воситаларида узоқ йиллардан буён ишлаб келаётган қалам эгалари – Файзулло Атохожаев, Бобожон Икромов, Илҳоми Жамолиён, Жовиди Аштий, Мирзоаъзам Мақсудов, Мавлуда Рофиева, Исоқжон Зокиров, Шоҳин Облоқулзода, Илҳом Ҳошимов ва бошқалар бор.

Жорий йил ёзида вилоят раисининг матбуот йиғинида журналистлар Ражаббой Аҳмадзодадан қалам эгаларининг осойишгоҳларда дам олишлари учун ғамхўрлик қилишини сўрашганди. Вилоят раиси матбуот марказидан хабар қилишларича, журналистларга осойишгоҳларда дам олиб, соғлиқларини мустаҳкамлаш имкониятини яратиш анъанага айланади.

 

Талабаларга кўмакпули

Тожикистон Халқ демократик партиясининг Хўжанд шаҳар ижроия қўмитаси вилоят марказидаги олий ва ўрта махсус ўқув юртлари ва умумтаълим муассасаларида ўқиётган 50 нафар талабага бир вақтлик стипендия берди.

Ёшларга кўмакпули бериш маросимида Тожикистон Халқ демократик партиясининг вилоят ижроия қўмитаси раиси Сарфароз Фаттоҳзода, мазкур партиянинг Хўжанд шаҳар ижроия қўмитаси раиси Наим Маликисломий, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари раҳбарлари ва масъул ходимлари қатнашишди.

Наим Маликисломий ёшларнинг мамлакат иқтисодий тараққиётидаги ҳиссасини таъкидлар экан, ҳозирда таҳсил олаётган йигит-қизларнинг ўз ихтисосларини мукаммал эгаллаб, Ватан равнақига хизмат қилишларига ишонч билдирди.

 

«Ҳаёт зўравонликсиз чиройлидир»

Жаҳонда «Аёлларга нисбатан зўравонликка қарши 16 кун» тадбири давом этар экан, Хўжанд шаҳрида бу муносабат билан суҳбат ва учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Мавзуга бағишланган илмий, маданий тадбирлар, семинар-тренинглар ўтказилмоқда. Давлат ҳокимияти Хўжанд шаҳар ижроия органи аёллар билан ишлаш ва оила бўлимининг режасига мувофиқ, Тожикистон Республикасининг «Оилада зўравонликнинг олдини олиш тўғрисида»ги қонуни, «Тожикистон Республикасининг оилада зўравонликнинг олдини олиш бўйича 2014-2023 йиллар учун давлат дастури»ни ҳаётга татбиқ этиш учун барча зарур воситалардан фойдаланилмоқда.  

Жумладан, жорий йилда шаҳар раиси Маъруф Муҳаммадзоданинг қўллаб-қувватлови билан «Ҳаёт зўравонликсиз чиройлидир» акцияси ўтказилди. Мазкур тадбир бевосита йўловчи ташиш автобусларида ҳам ўтказилди. Тадбир ўтказилган куни иккита йўналишда қатновчи автобуслар йўловчилари бепул қатнаш имконига эга бўлишди.

Шунингдек, зўравонликка қарши махсус викторина ўтказилди. Унинг ғолибларидан 20 нафари эсдалик совғалар билан тақдирланди.

    

Болалар шодлиги оламга сиғмаяпти

Конибодом шаҳри марказида янги «Олами кўдакон» маркази очилди. У шаҳар маданият ва истироҳат боғи кираверишида жойлашган. Марказ қурилиши бундан олти ой олдин бошланганди. Маҳаллий тадбиркор Обиджон Олимов ҳиммати билан бунёд этилган янги марказда болаларнинг дам олишлари, ўйнаб-кулишлари учун кенг имкониятлар яратилган. Улар 10тадан ортиқ хилма-хил аттракционда завққа тўлиб, яйраб ўйнашлари мумкин.

Аттракционларнинг ҳаммаси замонавий бўлиб, Хитойдан келтирилган.

«Олами кўдакон» марказида 10 киши доимий иш билан таъминланди.

Конибодом шаҳри раиси Ғайбулло Боҳирий марказни келиб кўрар экан, шаҳарда болалар вақтининг хуш ўтиши учун шу каби замонавий янги иншоотлар бунёд этилиши кўзда тутилганини изҳор этди.

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Миллий қадриятларимизга эътибор…

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчисиМиллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам     Эмомали   Раҳмон Жаноби олийларининг мамлакат Олий Мажлисига йўллаган навбатдаги Паёми ҳам кенг жамоатчилик томонидан қизғин кутиб олингани гувоҳи бўлдик. Чунки ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётимизни ўзида мужассам айлаган ушбу ҳужжатда ўтган йил таҳлили, шунингдек, жорий 2019 йил учун ўта муҳим дастурлар берилган бўлиб, ўз ўрнида у барчамиз учун маёқ вазифасини ҳам бажаради.

Муфассал...

Азизлардан жудолик бизни руҳан эзиб кетди…

 

27 июн куни «Халқ овози» газетаси Бош муҳаррири Ёқубжон Абдуманонзода қўнғироқ қилиб қолди: -«Бирор киши телефон қилдими

-Йўқ, нимайди?

-Ўлмас ака оламдан ўтибдилар, эртага соат саккизда жаноза намози, таниш-билишларга айтиб қўйсангиз…

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2183956

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8571735
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1915
2755
7839
8531912
7839
117875
8571735

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.109
Бугун: 03-09-2025 19:25:51

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015