Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 31 Май 2018 Кӯришлар: 1902
Печат

 

«Тожикистон ўзбек насри» туркумидан

shonazarov 2018Бир ҳодисадан хижолат бўламизки, Жанубий Тожикистон адабий муҳитида яратилаётган ўзбек адабиёти намуналари билан вақтида ва етарли танишолмай келдик. Ақли ожизимча, уларга эътиборсизлик майли ҳам йўқ эмас.

Камина кейинги пайтларда айрим наср намуналарини ўқиб, бу адабий муҳитда қисса ва ҳикоя жанрларида катта бадиий юксалиш тамойили юзага

келганлигига амин бўлмоқдаман.

Унинг бир намунаси бўлган Искандар Маҳмадалиевнинг “Чекматош” ҳикоялар тўплами пойтахтдаги “Адиб” нашриёти тамғаси билан 2014 йилда чоп этилган. Муаллифнинг таниқли адиб Жўрақул Ажиб оқ йўли билан очилувчи илк китобидан 11та ҳикоя ўрин олган.

“Чекматош” ҳикоясидаги бадиий тасвирда гоҳ лиризм, гоҳ драматизм оҳангларига дуч келамиз. Кўп ўринлар сокин прозаизм – икир-чикирли тафсилотлардан иборат, шошилмай ривоя қилинадиган ғоят тиниқ тасвирдан иборат. Ўзбек қишлоғи қизалоқлари ва аёллари маънавиятининг миллий бўёқлари аниқ аксини топган. Чекматош (бошқа ҳудудларда чақмоқтош) бадиий кашфиёт даражасидаги мукаммал бадиий деталга айланган, у болаликнинг нурли хотирасини қаҳрамоннинг кейинги тақдири билан боғлаб туради.

Мазкур ҳикоя ёш ёзувчининг қуруқ баёнчилик, кўпсўзлилик, ошиқча публицистик киритмалар, сунъий тўқима каби одатга айланган бадиий нуқсонлардан ўз вақтида халос бўла олганига, бадиий маҳорати маромига етганлигига ишонч уйғотади.

“Таниш нигоҳ таъқиби” психологик ҳикояси фикримизни яна бир карра тасдиқлайди.

Бадиий адабиётда воқеа ва қаҳрамонлар муносабатларини бўрттириб, қуюқлаштириб ва тезлаштириб тасвирлаш мумкин. Машҳур француз адиби Стендал айтганидек: - Адабиёт чиройли ёлғондир. Асл бадиий тасвир гўзаллиги (“ёлғони”) билан ҳақиқатни чин қилиб ифодалайди, аниқроғи, китобхон қалбини забт этади.

И.Маҳмадалиевнинг ҳикояси гуноҳкор қаҳрамон – “шайтон” Қосимнинг қилмиши билан боғлиқ оғир туши ифодаси билан бошланади. Ёзувчи асар қаҳрамонлари Жўрабек ва унинг онасини ночор қисмат эгалари сифатида танлайди. Жўрабек - эндигина ҳаётга қадам қўяётган, ҳунари билан оилани тиклашга киришган, уйланиш арафасидаги оилада ягона ва етим йигит. Бева онаси уни минг машаққат билан вояга етказган, орзулари оддий ва инсоний, у ягона суянчиғидан хавотирда. Тўйдан олти ой олдин Жўрабек билан Россияда пул ишлаб келишга онасини кўндирган Қосимда яхши ва ҳалол маблағ топаётган Жўрабекка нисбатан ёмон ниятлар пайдо бўла бошлайди. Вақтида қайтиш ҳаракатига тушган йигитни қишда қолиб ишлашга кўндиради. Иш жойидаги авария сабабли Жўрабек ўлим топади. Қосимдаги иккиланиш унинг тўплаган катта пулини тўлалигича эгаллашига, юртдошларни: “Бор пулини уйига жўнатган, ҳеч нарсаси йўқ”, – деб алдашга олиб келади. Россиядаги юртдошлар саховати ва одамгарчиликлари қуюқ бўёқларда тасвирланади. Юртига Жўрабекнинг топганига эга бўлиб қайтган Қосимнинг пасткашлиги авж ола боради.

Ёзувчи она ва ўғилнинг кўз ва қошлари жуда ўхшашлигига алоҳида урғу бериши бежиз эмас. Онани дастлаб кўрган Қосим унинг кўз ва қошлари ўғлиникига ғоят ўхшашлигидан ҳайратга тушади(хотирасида муҳрланади). Онаизор унга бутун умиди ва хавотирини шу кўзлар нигоҳи ва илтижоли сўзлари билан билдирган эди. Ўғил ҳам Россияда жон бериш олдидан тилсиз, лекин худди шундай нигоҳ билан бутун умиди, васияти ва ишончини изҳор этган эди. Шу нигоҳ кейин, шайтон Қосимни тушларида руҳан таъқиб этади. Бадиий тасвир охирида у Қосимнинг катта пул садақасини олмайди, таниб қолади, ниҳоят, муносиб жазосини беради, ўғли учун қасос олади!

Қосим жазосиз қолганда, ҳикоя бадиий таъсирдан маҳрум бўларди. Қисқаси, тасвирдаги “чиройли ёлғон” ёзувчининг етук бадиий маҳорати маҳсулидир.

Сўзсиз, И. Маҳмадалиевнинг барча ҳикоялари чуқур таҳлил ва талқинларга арзигулик. “Ияк боғланган дока” ҳикоясида онанинг ёмонликка қарши илоҳий ирими кучи, “Онам очолмаган фол”да, аксинча, фолнинг фойда бермагани, “Қутлуғ қадам”да гўдакка меҳр қўйиш мўъжизаси, “Номус оғриқлари”да ҳалол ва ориятли кишини туҳмат ва хиёнатнинг руҳан синдириши, “Муқаддас юк залвори”да фарзанд тарбиясидаги анъанавий масъулият, “Энг оғир ҳасрат”да мўйсафидларнинг бир-бирларига тиргаклиги ва уларга хос қишлоқ соғинчи, “Шукрона”да умрини яхшиликка бағишлаган, лекин ёлғизлик руҳиятидаги бева аёлнинг бир оддий совға сабаб шукрона қилиши, “Эътиқод”да ўткинчи бахтсизлик ҳолатидан эътиқодлиликка қайтиш туфайли, бахтга эришиш етук бадиий тадқиқ қилинган. Муҳими, ёзувчи юртимизда яшаётган ёки Россияда юрган замондошларимизнинг қалб даричаларини очиб, бизни уларнинг ранг-баранг руҳий дунёлари билан ошно этади.

Ҳикояларнинг ҳажми яхши. Улар ўта чўзилиб кетмаган ёки қисқа ҳам эмас. Ретроспектив усул самарали қўлланади. Тасвир кутилмаган жойдан, тугун ёки энг авжли ўринлардан бири билан бошланади. Шевага хос ва тожикча сўзлар мавриди билан, муҳими, жуда кам қўлланади (зўракилик йўқ).

Қониқиш билан қайд этиш жоизки, ёзувчи И. Маҳмадалиев анъанавий усулларда замона нафасини етук ифодалаш, миллий маънавият ва замондошлар қалб гўзаллигини, фиғонлари-ю сурурларини бадиий етук гавдалантириш мумкинлигини исбот эта олган. Айни чоғда жуда юксалиб кетган замонавий наср бадииятининг усул, қоида ва йўлларидан яхши хабардорлиги ва уларни ижодий қўллай олиши ҳам яққол кўринади.

Ёзувчи ҳикояларида бадиий камчиликлар йўқми?

Бизнингча, “Ғарибликда сўнган умидлар” ҳикояси дастлабки ижодий машқлардан бири бўлганиданми, миллатдошларимиз муносабатлари ифодасида сунъийлик излари бор (ҳар қандай ўзбек йигити гулдай хотинини бегона эркак билан бир уйга қўйиб қўймайди!). Руҳий далиллашга янада сайқал бериш тақозо қилинади.

Бундай жузъий нуқсонлардан қатъий назар, Искандар Маҳмадалиевнинг истеъдодли ҳикоянавислар қаторида ўзига хос ўрни ва овози бор. Бу адабий ҳақиқатни аввалги ҳикоянавислар ва ёзувчининг сафдошлари бадиий тажрибалари, замонавий тожик ва умумўзбек ҳикояси бадиияти билан уйғун ҳолда ва қиёсий ўрганиш адабий танқидимизнинг галдаги вазифаларидир.

 

Юсуфали Шоназаров, адабиётшунос.

Хўжанд.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Жигарбандим

 

Бугун Мадина қизимнинг туғилган куни. Чақалоқлар уч кунда туғруқхонадан ота уйига келса, Мадина уч ой деганда уйимиз меҳмони бўлди. Ушбу битикларимни она қизим Мадинага бағишлайман...

Ўша йил қиш жуда оғир келди. Одамлар-ку, ўз йўлида, ҳатто, жонворлар, паррандаларга осон бўлмади. Энг сергак ва одамзот кўзидан панада юрмоқни ихтиёр этадиган катта-кичик қушлар ҳам хўрак илинжида совуқдан хунук ва

Муфассал...

ТОЖИК ҲАКАМЛАРИ ХАЛҚАРО МАЙДОНДА

 

Тожикистонлик ФИФА (Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси) реферилари – 32 ёшли Насрулло Кабиров ва 27 ёшли Гулмуроди Саъдуллолар Осиё футбол конфедерацияси дастури доирасида ўтказиладиган Чемпионлар лигаси турнирининг гуруҳ босқичи учрашувларини бошқаришда турли вазифаларга тайинланишди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990996

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478453
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4381
4027
22066
7426653
100097
114875
7478453

Сизнинг IPнгиз: 3.129.39.85
Бугун: 23-11-2024 17:39:49

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015