Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 07 Сентябр 2018 Кӯришлар: 2103
Печат

 

kulob 2018Кўлоб шаҳри Кўлоб қишлоқ жамоатида ҳам минтақанинг бошқа қишлоқ жамоатлар ва ташкилоту муассасалари қатори Тожикистон давлат истиқлолияти 30 йиллигини муносиб кутиб олиш учун ободончилик ишлари кенг йўлга қўйилган.

Қишлоқ жамоатининг Тўдакавш қишлоғида аҳоли томонидан болалар спорт майдончаси қурилиб, айни пайтда унинг атрофини панжара билан ўраш

ҳамда майдончани асфалтлаш ишлари давом этмоқда.

Қишлоқ жамоатининг Пахтакор қишлоғида тиб нуқтаси қурилиб, якуний пардозлаш ишлари давом этмоқда. Мазкур қишлоқда маҳаллий тадбиркор Б. Қурбонов ҳисобидан истироҳат майдони, чўмилиш ҳавзаси ва тикувчилик корхонаси қурилиши йўлга қўйилган.

Сарчашма қишлоғида ҳам ободончилик ишларига катта эътибор берилмоқда. Маҳаллий тадбиркор Ғ. Нозимов «Ранглар олами» номли савдо маркази қурмоқда. Иншоот яқин кунларда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Шунингдек, шу ерлик яна бир маҳаллий тадбиркор томонидан Лағмон қишлоғида ғишт ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда китоб магазини қурилмоқда. Тадбиркор У. Самиев эса, шу ерда хизмат кўрсатиш марказини барпо этмоқда.

 

Истиқлолият ютуқлари тарғиботи

Мир Саид Али Ҳамадоний ноҳиясининг Москва шаҳарча жамоатида Тожикистон Республикаси ички ишлар вазирлиги академиясининг бир гуруҳ вакиллари – милиция полковниги Ҳаётжон Сафаров, давлат ва ҳуқуқ фанлари кафедраси мудири, катта ўқитувчи, милиция майори Бахтиёр Самиев, милиция полковниги Абдуғаффор Одиназодаларнинг истиқлолият даври ютуқларини тарғиб этиш, миллат тарихи ва қадриятларига эҳтиром кўрсатиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшларнинг қўпорувчанликни мақсад қилган ҳаракатларга жалб қилиниши ҳамда жиноятга қўл уришларининг олдини олиш мақсадида зиёлилар, хотин-қизлар, дин ва ноҳия жамоатчилиги вакиллари билан учрашувлари бўлиб ўтди.

Учрашувда ноҳия раиси ўринбосари Санифа Тағаймуродова, давлат ҳокимияти ноҳия ижроия органи Дин, анъаналар, тантаналар ва маросимларни тартибга солиш бўлими мудири Зафархон Қиматов ва бошқа масъул шахслар иштирок этиб, сўзга чиқишди.

 

Кутубхонага «Муҳаббат махзани» китоби совға қилинди

Давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи томонидан Шамсиддин Шоҳин номли кутубхонанинг ҳатмий нусхалар бўлимига жорий йил Ўзбекистон Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Тошкент шаҳрида юксак сифатда чоп этилган Мавлоно Абдураҳмон Жомийнинг ўзбек тилига ўгирилган 888-саҳифали «Муҳаббат махзани» китоби совға қилинди. Тожик-ўзбек халқлари қадимдан бугунгача қондошу жондош, дўст халқлар, яхши қўшнилар ва азалий биродарлар сифатида яшаб келишмоқда. Иккала халқнинг бир бўлган дини, урф-одати, қадриятлари, маъракалари, маданияти асрлар давомида сайқаллашиб келмоқда. Халқларимиз дўстлиги асрлар давомида мустаҳкамланиб, бугун янгича маъно ва мазмун касб этмоқда.

Завол билмас дўстлигимиз намунасини илму адаб осмони ёрқин юлдузлари – Мавлоно Абдураҳмон Жомий ва Мир Алишер Навоийларда кўрамиз.

Шунинг учун ҳам, Мавлоно Абдураҳмон Жомий шеърияти дурдоналари, унинг Мир Алишер Навоийга битган мактублари мажмуасидан иборат «Муҳаббат махзани» девони халқларимиз дўстлигининг устувор бўлишига хизмат қилиши табиий.

 

Миллий ҳунарлар ривожи – ишсизлик даражасини пасайтириш омили

Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йилида Кўлоб шаҳри Даҳана қишлоқ жамоатида халқ ҳунармандчилиги намуналарини мунтазам ва намунавий тарзда намойишга қўйиш анъанага айланган.

Яқинда қишлоқ жамоатининг Кул қишлоғида Тожикистон Халқ демократик партиясининг Кўлоб шаҳри Ижроия комитети ташаббуси билан ҳамда фаоллар, жамоатчилик вакиллари, шунингдек, айрим ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирокида халқ ҳунармандчилиги намуналари намойиши йўлга қўйилди.

- Миллий ҳунарларни ривожлантириш аҳолининг ишсиз қатламларини иш билан таъминлаш ҳамда турмуш даражасини ошириш омилларидан биридир, - деди Тожикистон Халқ демократик партиясининг Кўлоб шаҳри Ижроия комитети раиси Саъбагул Валиева аҳолининг қўл ҳунарлари маҳсулотлари намойиши пайтида сўзга чиқиб. – Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили эълон қилиниши билан қишлоқ жойларда бунинг учун катта имкониятлар пайдо бўлди.

 

Моддий-техник база яхшиланади

Давлат ҳокимияти Мир Саид Али Ҳамадоний ноҳияси ижроия органи томонидан таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида бир қатор тадбирлар йўлга қўйилган. Айни пайтда Меҳнатобод қишлоқ жамоати ҳудудидаги Ҳуснобод қишлоғида жойлашган 4-ўрта умумтаълим муассасаси биноси, Чўбек қишлоқ жамоати ҳудудидаги Меҳвар қишлоғида жойлашган 30-ўрта умумтаълим муассасасида қўшимча 10та синфхона ва давлат гимназияси биноси қошида қўшимча 6та синфхона қурилиши давом этмоқда.

Умумтаълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш жараёнида таъмирлаш ишлари учун Ота-оналар ва ўқитувчилар ассоциацияси томонидан 200 минг сомоний ва маҳаллий бюджетдан 3,4 миллион сомоний сарфланган. Мазкур кўрсаткич минтақа ноҳиялари ўртасида энг яхши ҳисобланади.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Август 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31            

МАҚОЛАЛАР

Табаррук стол

 

Жорий йилнинг феврал ойида отахон газета 90 ёшга тўлди, тўй давом этмоқда. Аслида, газетанинг ҳар бир сони ўзига хос тарих, байрам, десак ҳам хато бўлмайди. Суҳбатдошим, тарих фанлари доктори, профессор, академик Бобожон Ғафуровнинг содиқ шогирдларидан бири Ҳабибулло Холжўраев айни пайтда «Халқ овози»нинг бугунги кунда улуғ ёшли муаллифларидан бири ҳисобланади. У киши билан суҳбат 90 йиллик тарихга ёруғлик олиб

Муфассал...

Устоз-адиб камолоти

 

Ўринбой УСМОН 1951 йилнинг 2 ноябрида Тожикистонда, Суғд (собиқ Ленинобод) вилоятининг Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги Исфисор қишлоғида дунёга келган. 1968 йили Розия Озод номли 6-ўрта мактабни битирган. Тошкент Давлат университети журналистика факултетини (1968-1973) тугатган.

1973 йилдан иш фаолиятини бошлаган. У ўша пайтдаги Ленинобод вилоятининг "Ҳақиқати Ленинобод" газетасида, аввалига,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2499498

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9917750
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1512
3802
1512
9895679
54311
107749
9917750

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.224
Бугун: 17-08-2026 09:31:20

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015