Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 07 Ноябр 2018 Кӯришлар: 2053
Печат

 

s xalil 2018Салим Халил - Ҳисор водийсида вояга етган шоир. Унинг шеърларидаги қуйма сатрлардан шеъриятга хос лиризм уфуриб туради. Ҳозирча битта - «Қалб манзаралари» шеърий тўплами чиққан шоирнинг битикларида Она-юрт мадҳи, ота-она олдидаги бурч, миллий қадриятларга бўлган эҳтиром, муҳаббат ва садоқат мавзулари ўзгача бир пафос ва нозик бир дунёқараш билан қаламга олинади. Қуйида шоирнинг янги шеърларини ҳукмингизга ҳавола этамиз.

 Таҳририят.

ДИЙДОР

Не дилларга тушди ғул-ғула,

Бугун дўстлар яна бирлашди.

Тожик билан ўзбек чин дилдан,

Ёруғ юз-ла, қаранг, сирлашди.

 

Ислом – тинчлик дегани, ахир,

Расулуллоҳ: - Бирлаш, - деган-ку.

Ким дўстидан юз бурган, алҳол,

Мудом панд ва дакки еган-ку...

 

Кўтарилди кину гиналар,

Шайтонга ҳай бердилар, мана.

Ким нима деб айтмасин, майли,

Тожик, ўзбек биргадир яна.

 

Ёқуб Чархий, Аҳмад Яссавий -

Икки ҳалқа, икки улуғ пир.

Йўлимизни ёритар ёғду,

Орзу умид, ниятлар ҳам бир.

 

Ҳамон бордир ғанимлар, лекин

Ҳасад қилар бирлигимизга.

Чин юракдан чиқариб дегум

Бугун дўстим, ишонинг бизга:

 

-Гуллар ўссин энди гуркираб,

Бир боғ бўлсин, мангулик номи.

Унинг икки боғбони бўлсин,

Бири Жомий, бири Навоий...

СЕН КИМСАН?

Сен кимсан, бунчалар тинчимни олган?

Кимсан ҳой, қалбимнинг тубидаги сир?

Хаёлим ортингдан кетар эргашиб,

Садо бер, тилим лол, кўзларим басир...

 

Тушимми, ўнгимми, нима бу рўё,

Нелар бўлаётир, билмайман ўзи?

Хаёлим кирмаган кўча қолмади,

Наҳотки, бу тақдир – осмоннинг сўзи...

 

Ҳа, бу рост, биламан, аммо йўқ илож,

Ҳа, бугун ўзимни сал овутаман.

Ўйлайман эртага ўзгарар ҳаёт,

Унгача барини ичга... ютаман.

 

Ҳозирча, кўнглимга қил сиғмайди, қил...

Шубҳа ва ҳадиклар ухлар осуда.

Қайдадир қўшиқлар янграр, мен учун

Кунлар ўтаётир беруҳ, беҳуда...

 

Билдим, сен ғунчасан,

билдим – сен баҳор,

Ва билдим жуда ҳам сирли тузоқсан.

Қўлим етгудайин яқинсан гоҳо,

Гоҳо осмон каби олис, узоқсан.

 

Э, жони жаҳоним, ширин хаёлим,

Ҳижрон шамоллари тўхтасин, тинсин.

Орзулар юртида куйган юракда

Энг ажиб, чиройли гуллар очилсин...

 

Сен кимсан, бунчалар тинчимни олган?

Кимсан ҳой, қалбимнинг тубидаги сир?

Хаёлим ортингдан кетар эргашиб,

Садо бер, тилим лол, кўзларим басир.

 

***

Ғуссага кўмилган дарахт жим боқар,

Сарғайган барглари титрар омонат.

Йиллар шамол бўлиб учар бошидан,

Йиллар қилмаган-ку, ахир, хиёнат.

 

Вақт – ҳакам, бор ана, янги ниҳол эк,

Бор ана, кўрасан, жўш ургай қонлар.

Қалбингда ҳузурбахш ҳислар туясан

Осмоннинг эшиги очилган онлар...

Вақт эса қайтмагай, қайтмагай ортга,

Кўрмайсан, олисга кетади елиб.

Не қилдинг дунёда, азиз биродар?

Не қилдинг, эй сен дўст, дунёга келиб?..

 

Тақдирлар турфадир, одамлар турфа,

Ният манзил сари элтар кишини.

Эзгулик қалбида бўлса гар кимни

Ҳақнинг ўзи ўнглар унинг ишини...

 

Ҳар ким экканини ўргай, оқибат,

Бир иш қил, кўнгиллар ундан чоғ бўлсин.

Ҳар босган қадаминг, ҳар айтган сўзинг

Ортингда қолажак ажиб боғ бўлсин.

 

***

Билибми билмасдан айтган ҳар сўзим,

Яшириб нетаман, бу менинг ўзим.

Қалб сукут сақлабми турар индамай,

Доо-о-д, десам кўкларга етади бўзим...

 

ХЎЖАНД

Ажаб маскансанки, соғиндим, Хўжанд,

Ажаб маскансанки, оҳанрабодай...

Кўнгилларни тинмай чорлайверасан,

Сирдарё бўйида эсган сабодай.

 

Фарзандларинг одил, мағрур ва сокин,

Қайдан айт, камтарин, ширинсўзлиги.

Эврилиб бормоқда бу дунёи дун,

Хўжанд – ўша Хўжанд, ёрдир ўзлиги.

 

Эрта-кеч кезсанг-да, толмайсан аммо,

Ширин сўз, лафз қайнар бозорларида.

Эшиклари очиқ, диллари очиқ...

Ғубор йўқ, ҳаттоки, озорларида.

 

Кимлар этагингни ўпмади, кимлар,

Бош уриб келмади остонанггача.

Сирдарё безавол қўшиқ куйлайди,

Тунлар қўшиқ куйлар, саҳар – тонггача.

 

Эй, Хўжанд!

Сен борсан ва сен бор бўлгин,

Бор бўлсин! Эзгулик, мардлик, тантилик.

Сенинг қиёфангда кўргай авлодлар

Нимадир эзгулик, недур мангулик...

МУБОРАК

Қаро кўзли Нигорим, яна бир тонг муборак,

Тун бағрида чақмоқдек янграган бонг муборак.

Кўзлар қувнар саҳарнинг салқин сабоси эсса,

Руҳлар қувнар наҳорнинг ҳавоси дилни кезса.

 

Бу кун баҳор айёми, бугун гуллар айёми,

Лаблардаги табассум дилдорликнинг пайғоми.

Сен ҳам нозли Нигорим, қадам босгин боғ сари,

Ғам-ташвишлар бир кунга қолиб кетсин сал нари.

 

Кўзларинг бунча маъюс, нечун жимсан Нигорим,

Ўтиб борар шамолдек қанча ёзу баҳорим.

Ғунча янглиғ қалбимга кулиб очил, шод этгин,

Ўтган ажиб онларни яна эсла, ёд этгин.

 

Остонангда турибман, дил титрар ҳолим забун,

Нигорим, биласан-ку, ахир бугун қандай кун...

 

Салим Халил,

Ҳисор шаҳри.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Шарафли касб фидойилари…

 

Турли таассуротларга бой инсонлар ҳамиша умрлари давомида завқланиб яшайдилар. Улар танлаган касбларини севадилар. Биз ҳикоя қилаётган инсонлар ҳам ўқитувчиликдек улуғ ва шарафли касбда масъулиятни ҳис этиб, чин дилдан самарали фаолият юритаётган тажрибага бой устозлардир. Суғд вилоятининг Спитамен ноҳиясидаги Куруш қишлоқ жамоатига қарашли Куркат қишлоғида жойлашган 6-ўрта умумтаълим муассасаси ўқитувчилари ҳақида гап бормоқда.

Муфассал...

ОСМОНЎПАР ТОҒЛАРИМИЗ - САЙЁҲЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ОМИЛИ

 

Азиз Тожикистонимиз - жаннатмакон диёр. Зилол сувли дарёларимиз, осмонўпар тоғларимиз, ўлкамизнинг нотакрор табиий манзаралари жаҳон аҳли эътиборини тортаётганлиги - рост.

Фусункор баҳор фаслининг дастлабки кунларида узоқ Германиянинг Берлин шаҳридан келган яна бир хушхабар кўнгилларимизни шод айлади. Бу ерда ўтказилган "ITB BERLIN - 2019" - халқаро сайёҳлик кўргазмасида "2019 йил

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2571443

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10160898
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
563
3733
9483
10119529
57991
138877
10160898

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.151
Бугун: 14-10-2026 03:02:15

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015