Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 29 Март 2018 Кӯришлар: 2577
Печат

 

rogun 2018 1Юртимизда - баҳор. Баҳор - яшариш, янгиланиш фасли, бунёдкорлик ва ободончилик мавсуми, улкан мақсадларни рўёбга чиқариш учун белни маҳкам боғлайдиган палла. Олдинда эса, Наврўз шодиёналари. Ҳар гўшада - байрам, ҳар бир кишида байрамона кўтаринки кайфият.

Яқинда аср қурилиши, юртимизнинг улкан гидроэнергетик иншооти - Роғун ГЭСи қурувчиларига ана шундай баҳор нафаси,

байрамона кайфият улашиш мақсадида, пойтахтдан бир гуруҳ тарғибот гуруҳи Роғун шаҳрида бўлишди.

Тожикистон Республикаси Президентининг ижтимоий тараққиёт ва жамоатчилик билан алоқалар масалалари бўйича ёрдамчиси Абдужаббор Раҳмонзода бошчилик қилган гуруҳдан бир қатор вазирлигу идоралар раҳбарлари, Тожикистон Халқ демократик партияси Марказий комитети, Жамоатчилик кенгаши, Тожикистон Миллий бирлик ва қайта тикланиш ҳаракати аъзолари, шоирлару ёзувчилар, рассомлар, театр ва кино соҳаси вакиллари, журналистлар ҳамда Тожикистон Давлат филармонияси артистлари ўрин олишган эди.

rogun 2018 2Роғун шаҳридан ГЭС қурилиш майдони томон борар эканмиз, бу ерда олиб борилаётган ишларни кўриб, ҳайратимиз ошди, қурувчилар - замонамиз қаҳрамонлари заҳматига офаринлар айтдик.

Тарғибот гуруҳи аъзоларини Роғун ГЭСи масъуллари ўзига хос хурсандчилик билан қарши олишди. Биз эса, олдиндан белгиланган режага биноан, уч гуруҳга бўлиниб, иншоотнинг турли объектлари ва қурувчилар ёнига шошдик. Тожикистон Давлат филармонияси артистлари ҳам асбоб-ускуналарини ўрнатишиб, концерт дастурини бошлаб юборишди.

Биринчи гуруҳ аъзолари қурувчилар, муҳандислар, техник ишчилар, қурилиш майдонидаги туннел қазувчилар билан учрашиб, самимий суҳбат қуришган бўлса, иккинчи гуруҳдагилар Роғун ГЭСи тўғонининг бунёд этилиш жараёни, машиналар зали, қурилиш маркази лабораторияси, шунингдек, туннеллар ҳолати ва бошқа техник-муҳандислик иншоотлари билан яқиндан танишишди.

Тарғибот гуруҳи аъзоларига ҳамроҳлик қилган қурилиш участкалари муҳандислари-ю бошлиқларининг маълум қилишича, айни пайтда, Роғун ГЭСидаги қурилиш ишлари Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бевосита топшириқлари асосида юқори сифат ва тасдиқланган режага биноан, олиб борилмоқда экан.

Бевосита қурувчилар билан суҳбатда бўлган шоиру ёзувчилар улар заҳматини юқори баҳолаб, Роғун ГЭСи қурувчиларининг барчаси - замонамизнинг ҳақиқий қаҳрамонлари, Ватанимиз ва халқимизнинг мард ўғлонлари эканликларини бот-бот таъкидлашди. Улар Ватан, миллий ифтихор, баҳор, Наврўзни тараннум этувчи шеърларидан намуналар ўқиб беришди.

Бундан ташқари, юртимизнинг таниқли санъат усталари ва эстрада хонандалари ҳам ўзларининг дилтортар ва жозибали куй-қўшиқлари билан қурувчиларга хуш кайфият улашди.

Шубҳасиз, ушбу тадбир қурувчиларга байрамона кўтаринки кайфият ва янги куч-ғайрат бағишлади. Зотан, бу уларнинг табассум балққан чеҳраларидан намоён эди!

Ёқубжон АБДУМАНОНЗОДА,

Зуҳриддин УМАРОВ,

"Халқ овози".

Душанбе-Роғун-Душанбе.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Август 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31            

МАҚОЛАЛАР

Тожикистон Республикаси Президенти, Миллат пешвосининг Олий Мажлисга Паёми

 

2019 йил 26 декабр, Душанбе шаҳри.

Ҳурматли Миллий мажлис аъзолари ва Намояндалар мажлиси вакиллари! Азиз ватандошлар!

Ўтаётган йил мустақил Тожикистон тарихида халқимиз эришган ютуқлар ва илгарилашлар билан яна бир муваффақиятли йил сифатида қайд этилади.

"2030 йилгача давр учун Тожикистон Республикаси миллий тараққиёт стратегияси" ва "2016-2020 йиллар учун Тожикистон Республикаси ўрта муддатли тараққиёт дастури" доирасида

Муфассал...

Азизлардан жудолик бизни руҳан эзиб кетди…

 

27 июн куни «Халқ овози» газетаси Бош муҳаррири Ёқубжон Абдуманонзода қўнғироқ қилиб қолди: -«Бирор киши телефон қилдими

-Йўқ, нимайди?

-Ўлмас ака оламдан ўтибдилар, эртага соат саккизда жаноза намози, таниш-билишларга айтиб қўйсангиз…

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2492336

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9896882
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1203
2766
1203
9871492
33443
107749
9896882

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.67
Бугун: 10-08-2026 09:27:41

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015