Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 12 Январ 2017 Кӯришлар: 2254
Печат

 

s n ibrohimФИТРАТИМ...

Асли бу Ишқ фитратим бўлди маним,

Субҳидам - нур хилъатим бўлди маним!

                Чун тааллуқдан узилдим ботамом,

                Энди Дунё хилватим бўлди маним!

 

Бори "илмим" - беилмликдан нишон,

Бори ҳилмим - хислатим бўлди маним!

 

Барча зажринг* бўлди менга нусратинг,

Ишқ - ажрим,* ҳикматим бўлди маним!

 

Оташин сўз - нисбатим Шеър мулкида,

Хирқа-ю бўз - кисватим* бўлди маним...

 

Сайр эса, Уқбо аро парвози руҳ,

Дайр эса, бу... турбатим бўлди маним!

 

Орни севмоқ - заъфиму ажзим эди...

Ёрни севмоқ журъатим бўлди маним!..

---------------------------------------

*Зажр -зулм, ситам.

*Ажр - мукофот, эваз.

*Кисват -кийим, либос.

 

ДИЛГА ҚАСИДА  

Вомиқ каби бул ишқ аро Узрога тушган дил эдинг,

Сайрингда сарсонлик билан исрога* тушган дил эдинг.

 

Аввалда ночиз гил эдинг, сен бори қолу қил эдинг,

Манзури бир маҳфил эдинг... Ғавғога тушган дил эдинг.

 

Сўнг... Ишқ ила обод бўлиб, ҳажри ичинда дод бўлиб,

Барбоду гоҳ бунёд бўлиб... савдога тушган дил эдинг.

 

Аҳли китоблар сингари маҳзун эдингу, бир ғариб...

Келган Набийдан илгари Яҳёга тушган дил эдинг.

 

Кўрдинг бу Ишқнинг Қайсини...

                                                      Сўрдим: "севибсан қайсини?"

Дединг шу дамда: "Қайс - иним!.."

                                                              Лайлога тушган дил эдинг.

 

Бул айрилиқ ҳажринг эди, гоҳ маъсият... ажринг эди,

Тунлар аро зажринг* эди... Ялдога* тушган дил эдинг.

 

Гоҳ Юсуфи Канъон каби, гоҳида Шайх Санъон каби,

Гоҳ маҳжури Яздон каби саҳрога тушган дил эдинг.

 

Куйган қамишдан най бўлиб, бир куй бўлиб,

                                                                                "ҳай-ҳай!" бўлиб,

Мангу мажозда май бўлиб саҳбога* тушган дил эдинг.

 

Севгач... нажиб нурлар аро, Роббимга манзурлар аро,

Ҳурлар аро... ҳурлар аро яғмога* тушган дил эдинг!

-------------------------------------------------------------

*Исро - тунги  сафар. (Сайр - кундузги сафар).

*Зажр - азоб, жабр.

*Ялдо - қишнинг энг узун туни бўлиб,

 22 декабрга тўғри келади.

*Саҳбо - жом, пиёла.

*Яғмо - талашмоқ.

 

ДУНЁ ВИДОСИ   

Энди биз ҳам сўнгги бу йўлдан кетиб боряпмиз...

Ақлу ҳушдан бегона - "қўлдан кетиб" боряпмиз.

 

Тазарру ҳам, тақво ҳам мудом насиб бўлмагай,

Гоҳ ўнгдану, гоҳида сўлдан кетиб боряпмиз.

 

Сайёҳ эсанг, ҳар маҳал жода* тўғри келмагай,

Гоҳ тоғ аро, гоҳида чўлдан кетиб боряпмиз.

 

Ҳангомалар битдилар, афсоналар оз қолди,

Чўпчак каби, чок каби қолдан кетиб боряпмиз.

Нафрат нася қолди-ку, ҳасрат нася қолди-ку,

Муҳаббатдек нақд - нажиб болдан кетиб боряпмиз.

 

Қувват қани - куч қани? Бардош қани - дош қани?

Турмуш дея ҳаллослаб, ҳолдан кетиб боряпмиз.

 

Тоғутдан* йўл чиқардик, тобутдан қўл чиқардик,

Искандардек кўп дунё - молдан кетиб боряпмиз...

-----------------------------------------------------

*Жода - тўғри кетган йўл.

*Тоғут - 1. Бут, санам, суврат; 2. Иблис.

 

МАЗҲАРДАГИ ҲОЛ...

Умринг сенинг оний эрур, умрим менинг оний эрур...

Кўнглинг бу кайҳоний эрур, Кўнглим бу кайҳоний эрур!

 

Нафсимни кўнглимдан бадар қилдим ман-эй,

                                                                                     йиллар қадар,

Амморадан қилдим ҳазар, нафсим бу шаҳвоний эрур!

 

Минг ўй келар севгинг билан, хуш рўй келар севгинг билан,

Хуш бўй келар севгинг билан... барчаси райҳоний эрур!

 

Ширин ила Фарҳод келур, минг бир кўнгилга дод келур,

Ҳазрат Навоий шод келур... Бу севги достоний эрур!

 

Меҳрим қолур - қаҳрим кетар, пинҳон қолур -

                                                                                      жаҳрим кетар,

Барчаси асрорим маним, барчаси инсоний эрур!

 

Умрим борича, эй Худо, қилма бу туйғумдан жудо,

Ҳиссим бу - осмоний эса... Ишқим бу - раббоний эрур!

 

ҲАЛЛОЖ ВА ИШҚ...

Тавҳид ўзи асрор эрур, минг сонни бир сонлиқ қилур,

Тиргизгай ул ҳар жабҳани - ҳар тукни бир жонлиқ қилур.

 

Севмоқ чу одат бўлди-ю, бу ишқ ибодат бўлди-ю,

Уқбо саодат бўлди-ю... Дунё бу - буҳронлиқ қилур!

 

Маҳшар адолат истаса, минг бир далолат истаса,

Бул Ишқ сенга бўлгай далил - минг карра бурҳонлиқ* қилур.

 

Нафсни бу Ишқ яғмо этар, минг карра истиғно этар,

Руҳингни қаърига етар - кўксингда меҳмонлиқ қилур.

 

Чун Ишқ сира қилмас тамаъ, қилмас риёу замзама,

Унга итоатдир ҳама, руҳингда султонлиқ қилур!

 

Бул Ишқ гаҳо жон истагай, бисмил ила қон истагай,

Мангуга қурбон истагай, Ҳалложни қурбонлиқ қилур!..

 

Ишқим видо, деб билмагил, Ҳақдан жудо, деб билмагил,

Ҳақ ўзи Ишқ, Ишқ ўзи - Ҳақ... мангуга яздонлиқ қилур!

---------------------------------------------

*Бурҳон - далил.

 

"БЕГОНА"НИНГ ҲОЛИ...

Севдим - эй мен Ишқ деган "афсона"ни,

Унга бердим Дил деган кошонани.

 

Ишқсиз ҳайрон дилим вайрон эди,

Ишқим обод қилди бу вайронани.

 

Чорладим ориф ила мажзубни ҳам,

Шайх Шиблий... Машраби мастонани.

 

Ҳаммаси бор... оҳ, лекин Улфат қани?

Йиғладим... "келгил!", дея ҳамхонани.

 

Келди кўкдан бир садо, ки: - "Ранжима,

Истамасмиз сен каби бегонани!.."

 

Оҳ уриб айтдим: - "Мени қилгил қабул,

Истамасман дайри маймунхонани!"

 

Айтди: - "Бизга орифу зоҳид керак,

Бошга ургаймизми сен - риндонани!?"

 

"Воҳ!" дедим, қон йиғладим, сўнг... ухладим,

Тушда кўрдим мен ўшал фарзонани!

 

...Нур билан тилгай эди, кўксимни у,

Эркаларди мен каби "бегона"ни!..

Саййид Неъматуллоҳ ИБРОҲИМ.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

ҲИНДИСТОН БОШ ВАЗИРИНИНГ ЮРТИМИЗГА ТАШРИФИ

 

13 июл куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Миллат қасри ёнида мамлакатимизга давлат ташрифи билан келган Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модини қабул қилди.

Учрашув маросими бошланишидан аввал икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради.

Муфассал...

КАТАЛОГДА МИЛЛИЙ ИСМЛАР

 

Тожикистон Республикаси Адлия вазирлиги Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Тил ва терминология комитети томонидан янги туғилган чақалоқлар учун исмлар каталоги тайёрланганлиги ҳақида яқинда ўтказилган матбуот конференциясида маълумот берди.

- Ота-оналар айнан ана шу каталогда келтирилган исмлар билан янги

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991102

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478705
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4633
4027
22318
7426653
100349
114875
7478705

Сизнинг IPнгиз: 3.15.143.18
Бугун: 23-11-2024 17:49:14

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015