Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 04 Август 2016 Кӯришлар: 2568
Печат

 

o rajabШоир Омон Ражаб Тожикистон ўзбек шеърияти дарғаларидан бири. Ўтган аср 70-80- йилларида ғазал, умуман, аруз камситилиб турган бир паллада Омон ака ғазал бита бошлаган эди. Унинг битиклари улуғ устозлар томонидан ҳам юксак баҳоланган. Мана узоқ йилларким, касби шифокор бўлган акамиз кишиларнинг ташқи дардларини даволаб келмоқда, балки улар ички олами  қалбларига ҳам ҳақиқий малҳам ўлароқ юксак пафосдаги ғазаллар ижод этиб келмоқдалар.

18 август  шифокорлар куни арафасида устозни касбий байрамлари билан кўпминг сонли муштарийларимиз номидан муборакбод этиб, у кишига икки олам саодатмандлигини тилаб, мухлислар учун янада гўзал шеърлар яратиши тарафдоримиз.

 

Таҳририят.

БУ НЕ БОҒКИ

Бу не боғки, давлатидан боғбони гар тотмаса,

Кези келса, бир мева севганига тутмаса?

 

Боласидай ўзи ўстирган дарахтлар шохига,

Нози сиғиб, қўл узатса, қўллари гар етмаса?

 

Ҳар бирини кеча-кундуз сийпалаб юрган юрак,

Чарчаган чоғида бир зум соясида ётмаса?

 

Бу не боғки, оғушида ўзгалар тотса ҳузур,

Лекин уни боғ этган кишини ёд этмаса?

 

Бу не боғки, "ўзники" деб, асрасанг  жон ичра соф,

Беги кибри "ҳув, жойинг!" деб унга сени ётласа?

 

Олам-олам неъматини  кетса йиғиб хўжаси,

"Боғбон, ол!"-бир чириган мевасин ҳам отмаса?

 

-"Садқайи меҳрим, буюк меҳнатларим бўлсин бу!"- деб,

Боғни тарк айлайди боғчи! Ори қўймас - кетмаса!

 

Эй боғбон, бўлма қул ётларга! Ўз боғинг ярат!

У томон бургин меҳр ариғин ақлинг бор эса!

 

ЗИЁ СОЧМАС

Бугун нега зиё аҳли зиё сочмас?

Зиё бирла зиёсизларга йўл очмас?

Уни тарқатгали қўймасми ё айём?

Ва ё ўз бурчларин этган унут, учмас?

 

Ва ё ёғдуларин йўлда ютар ғов бор?

Ва ёки нурлари - оз, ўрнидан кўчмас?

 

Не бўлса ҳам, бугун диллар зиёга зор,

Тушишган тун тўшовига - биров ечмас.

 

Юрар кундузда ҳам зўрға адашиб халқ,

Қоронғилик кезар атрофида, қочмас.

 

Қоронғида қоронғулар қаро диллар,

Қароқчидай қаро ишларга машғул, бас!

 

Разолат аждари дунёни ютмоқда,

Жаҳон -бузғун, улус - қирғин, ҳаёт - хор, хас.

 

Баланд уйлар, чаман, боғлар зарур кимга?

Деворидан зиёсиз эл зиё ичмас.

 

Бугун дунё нажот истар - зиё излар!

Зиё халқи, зиё йўлланг! Кўмак кечмас!

 

Юраклар саҳни ёришса, жаҳон ёруғ!

Топар соз йўлини эллар! Умид - пучмас!

 

Зиёсиз қолса кўнгиллар уйи, ҳаргиз,

Келиб бахт ёғдуси бўсоғасин қучмас!

 

Юраклардан юракларга ўтиб турса,

Жаҳон чиқса ёруғ йўлга - зиё ўчмас!

 

КЎНГИЛ ЭМАС

Қай кўнгил севмас сени, кўнгил эмас,

Севги қуши қўнгудек манзил эмас.

 

Ҳар бузуқ жойни ватан этмайди ишқ.

Тўрғайдек жойи хор, хас, қил эмас.

 

Ўйлама: "бир кун уни топгум", дея.

У, ахир, ҳар тан кияр энгил эмас!

 

Севги - севиш, севилиш бахтдир баланд.

Унга етмоқ меҳнати енгил эмас.

 

Илгини ушлаш учун ошиқ юрак,

Жонидан кечмоқлиги мушкил эмас.

Билма Тоҳир севгисин эртак дея,

Зўҳрадайлар энди ҳам камчил эмас.

 

Энг улуғ бахт - энг улуғ дилларга ёр!

Ҳар ушоқ дил ёпинар камзул эмас.

 

Севги - олий бахт дунё халқига,

Лекин олий давлати ташкил эмас!

СУЙМАГАНЛАР

Суйканма суймаганга: суймайди суймаганлар,

Жонингни жонига қўй: туймайди туймаганлар.

 

Дунёда ҳар йигит зот ўз умри йўлларига,

Иқбол етакчиси деб, номусни сайлаганлар.

 

Эрсан - буюк билим, фан топсин дилингда маскан,

Соз меҳнат эт! Шу йўлда - иқболин ўйлаганлар.

 

Ётга ишониб, эй жон, умрингни этма сарсон,

Қадрингга етмагайлар - қадрингга куймаганлар.

 

Тўхта! Қаёққа, эй дил? Ким дер: -"У тўйга боргил".

Бермайди сенга луқма ўзлари тўймаганлар.

 

Ҳар зот - зоти бирла, ҳар ёт - ёти бирла,

Ҳар эл - эли бирла. Ҳар кимни қўймагайлар.

 

Ов қилса бег-у қози, бўлма уларга този!

Итдай яшайди жони томоқни сийлаганлар.

 

Гар келса дон текинга, учрар ҳар он "лекин"га,

Тушса тузоққа қушдай, куйгай куймаганлар.

 

Одамлар алдар, аммо бўлмас ҳаётни алдаб,

Ёлғонча эзгуликни ҳимматга йўймаганлар.

 

Истайди барча инсон қучса ҳаётини шон,

Эл донғи  тозаларни кўнгилга жойлаганлар.

 

ВАТАН

Эй Ватан, чўлингда ўсган боламан,                                       

Ҳеч демам: "томингда унган лоламан!"

 

Лола хасдир, кетгуси елни қучиб!

Мен - ўғлинг, жондошинг бўламан!

 

Ёзда - куйсам, қишда музлаб юрсамам,

Йиғламай, бағрингда мангу қоламан.

 

Онажон, бердинг ҳаётимга ҳаёт,

Ўзни сен деб, ўт-у музга соламан!

 

Оҳ, агар кирса оёғингга тикан,

Тишларим бирла суғуриб оламан!

 

Кун бўйи даштинг каби олгум нафас,

Тун туганмай, тонг каби қўзғоламан.

 

Кун бўйи чўлингда ишлаб толмагум,

Тун бўйи дардингни ўйлаб толаман.

 

Сенга кўкламни етаклаб келмасам,

Қандай ўғлингман? Нечук бўзболаман?

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Сада байрами арафасидаги кўнгил олишлар

 

Суғд вилояти раиси вазифасини ижро этувчи Ражаббой Аҳмадзода Сада байрами арафасида Хўжанд шаҳрида яшаётган бир қатор меҳнат фахрийлари хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олди.

Ражаббой Аҳмадзода Социалистик Меҳнат Қаҳрамони Ҳамроҳ Тоҳирова, Тожикистон Халқ артисти Сайрам Исоевалар билан учрашиб суҳбатлашди. 

Муфассал...

Тожикистон халқ шоири Нурмуҳаммад Ниёзий: «Шоирлик – менинг тақдирим»

 

Муаллифдан: Мен Тожикистон Халқ шоири Нурмуҳаммад Ниёзий билан бир йилдан буён суҳбатлашишга чоғланаман. Лекин ҳар гал негадир суҳбат ортга сурилаверади. Халқ бахшиларидай ич-ичидан туйғулари тошиб келиб, экспромт тарзида шеър битадиган, шеъриятни муҳаббат деб биладиган, Она юрти, халқи, она тили ҳақида юрак-юракдан берилиб гўзал сатрлар тузадиган бу ижодкор билан суҳбатим одатдагидан бошқача бўлишини истардим.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2515302

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9975865
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
789
2439
15038
9940695
11835
100591
9975865

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.153
Бугун: 05-09-2026 07:32:37

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015