Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 05 Апрел 2019 Кӯришлар: 1862
Печат

 

 

r ergash 2019СУВ ҲАЁТДИР, СУВ – ҲАЁТ

Шу муборак, шу муқаддас заминнинг,

Ҳам оҳори, ҳам баҳори сув билан.

Бу заминда жонзот борким, барининг,

Ҳам наҳори, ҳамда бори сув билан.

Сув ҳаётдир, сув ҳаётдир, сув - ҳаёт,

Сув нажотдир, сув нажотдир, сув - нажот.

 

Пок сув учун бу оламда жиҳод бор,

Рақобат бор, сиёсат бор, дўстгинам.

Қайда пок сув бўлса, унда нажот бор,

Саодат бор, сабоҳат бор, дўстгинам.

Сув - рақобат, сув - саодат, сув - нажот,

Сув ҳаётдир, сув ҳаётдир, сув - ҳаёт.

 

Юксак тоғлар кўксидаги оппоқ қор,

Олам узра сирли ҳаёт сарвати.

Қор бор экан, демак сув бор, ҳаёт бор,

Оппоқ қорлар нурли ҳаёт шарбати.

Сув сарватдир, сув шарбатдир, сув - нажот,

Сув ҳаётдир, сув ҳаётдир, сув - ҳаёт.

 

Нон муқаддас, туз - муқаддас деймизу,

Кўзга суртиб эъзозлаймиз, сийлаймиз.

Лек улардан муқаддасроқ сувни биз,

Нечун, дўстлар, баъзан қадрин билмаймиз.

Сув муқаддас, сув муборак, сув - нажот,

Сув ҳаётдир, сув ҳаётдир, сув - ҳаёт.

                                                                             

СУЛУВ ҚИЗЛАР ҚИСМАТИ

Қизлар зоти ҳур ёшига тўлар экан,

Ой кўркини ўзларига олар экан.

Эр йигитлар ўртасида талош бўлмоқ,

Сулув қизлар қисматида бўлар экан.

 

Гўзал қизга ҳасад кўзлар тортишиб дор,

Кўзларига кенг оламни этаркан тор.

Дилларида рашк олови ўчмас бир ёр,

Гўзал қизлар қисматида бўлар экан.

 

Ажаб эрур бу дунёнинг асрорлари,

Вафо мулкин аччиқ, синов озорлари,

Гўзалликка соҳиб бўлган мисли пари,

Сулув қизлар қисматида бўлар экан.

 

Ошкор этса гўзаллигин муслима қиз,

Муслим бўлар ҳинду йигит кўрса шаксиз.

Қаршисида Искандарлар чўкмоғи тиз,

Сулув қизлар қисматида бўлар экан.

 

БОЛАСИНИ СОТГАН АЁЛЛАР

Инсон инсонлигин йўқотиб қўяр,

Бошида айланса жирканч хаёллар.

Икки дунёсига ўзи ўт қўяр,

Мурғак боласини сотган аёллар.

 

Тангрим ато этган ёлғиз-ягона,

Аёлга аталган буюк бахт - Она,

Деган қутлуғ номга бўлгай бегона,

Ширин алласини сотган аёллар.

 

Гўзалликда тенгсиз бўлса ҳам танҳо,

Эр йигитлар учун бўлса ҳам Лайло.

Бир кун барисидан бўлгай мосуво,

Кўнгил лоласини сотган аёллар.

 

Топталиб қолгайдир ҳаё-ғурури,

Жисмидан тўкилгай инсонлик дури.

Абадий сўнгайдир бахти сурури,

Эзгу ялласини сотган аёллар.

 

Юрагимда, хаёлимда қол

Мендаги мен, мен эмасдир ёр,

Бирдам сени унутганим ҳол.

Кетма мендан, кетмагил дилдор,

Юрагимда, хаёлимда қол.

 

Висолингдан этмагил айро,

Ҳайрон этиб қолдирмагил лол.

Нуринг сочиб мисли Сурайё,

Юрагимда, хаёлимда қол.

 

Жон олғувчи тишини қайраб,

Жоним олар чоғда бемалол.

Нигоҳингни меҳринга ўраб,

Юрагимда, хаёлимда қол.

 

Қайтар бўлсам бу дунёга боз,

Қайтсам дерман бўлиб мажнунтол.

Айтолмасам ҳамки сенга роз,

Юрагимда, кўз олдимда қол.

 

БАХТ БОЗОРИ

Бугун атай кирдим бахт бозорига,

Билай деб бахтларнинг нарх-навосини.

Кўз тикиб ҳар бахтнинг асли-борига,

Изладим бахтларнинг энг сафосини.

Бозор ичра кездим, кузатдим бир-бир,

Барча расталару барча дўконни.

Бахт кўрдим, бахтларким бир-биридан нодир,

Тасвирини этмоқ йўқдир имкони.

Бир ёнда сотилар "Қуръон" ёғдуси,

"Оби ҳаёт" сотар кимдир косалаб,

Бир ёнда сотилса Ватан туйғуси,

Кимдир зар сотади, мисқол-мисқоллаб.

Бир ёнда сотилса Искандар туғи,

Бир ёнда жилвагар севги-муҳаббат.

Бир ёнда сотилса анқо уруғи,

Бир ёнда шоҳларга мансуб тожу тахт.

Кимдир сотмоқдадир ажиб "Ур тўқмоқ",

Кимдир гиё сотар фарзандталабга.

Кимдир мақтаб сотар "Сеҳрли қалпоқ",

Кимдир кўнгил сотар жойлаб қолипга.

Бир-бир сўроқладим чексамда ташвиш:

- Қай бахтда бор, - дея, - бақо камоли?

Бозор ичра деди бир оқил дарвеш:

- Беназир бахт эрур Аллоҳ жамоли.

Аллоҳнинг жамоли сотилмас асло.

Зеро, у бахтларнинг бахтидир абад,

Уни тополгайсан танҳо ва танҳо,

Жисму жондан кечиб этсанг ибодат.

 

ЁШЛИК

Ёшлик, гулсан! Дунёси гул яшнаган,

Гулларингни гулга шайдо дилга бер.

Ёшлик, кучсан! Тулпор отдек кишнаган,

Куч-қудратинг елга берма, элга бер.

 

Ёшлик, нурсан! Нурли бахтинг жилвагар,

Саодатинг, малоҳатинг сеҳргар.

Ватан учун дилингдаги дур-меҳвар,

Садоқатинг елга берма, элга бер.

 

Ёшлик, куйсан! Булбулларга ҳамсадо,

Қўшиғингдир эзгулигу ишқ-вафо.

Башар учун бўлсин меҳринг мусаффо,

Муҳаббатинг елга берма, элга бер.

 

Ёшлик орзу, ёшлик завқли хаёлот,

Тилагингу билакларинг қўшқанот.

Ёшлик, сенинг жаннатингдир бу ҳаёт,

Жаннатингни елга берма, элга бер.

 

УМРИМДАН ЧИЗГИЛАР

Кулманг рафторимга, эй мусулмонлар,

Тарсо билан кирсам майхоналарга.

Ваҳдат шаробидан ичганим онлар,

Бегона эмасман бегоналарга.

 

Мени девона, деб атаб қолдилар,

Тупурсам жилвагар дурдоналарга.

Мени девоналар қучиб олдилар,

Девона эмасман девоналарга.

 

Нечун яралган, деб бу гардуни дун,

Ҳайрат-ла бош урдим вайроналарга.

Менга мадад излаб ҳайронлар учун,

Ҳайрона эмасман ҳайроналарга.

 

Рустам Эргаш,

Фархор ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Асил ҳунармандлар макони

 

Юксак тоғлар бағрида жойлашган Шамсиддин Шоҳин ноҳияси асил ҳунармандлар диёри бўлиб, буюк истеъдодли шахсиятлар қадимдан ўзларининг ҳунармандчилиги билан машҳур бўлиб келишган. Улар ўз ҳунарларини ота-боболаридан ўрганиб, фарзандлари ва невараларига мерос тариқасида улашиб келганлиги бу миллий қадриятларнинг барҳаётлигини сақлаб қолган. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси

Муфассал...

Савринисо МИРҲАЙДАРОВА: - ЯНА 10 ФАРЗАНДИМ БЎЛСА, ВАТАН УЧУН ҚУРБОН ҚИЛАМАН

 

Восе ноҳиясининг Восе шаҳарчаси, Рустам Холалий кўчаси. Ватаннинг шижоатли фарзанди, генерал-майор Рустам Амакиев яшаган хонадон сари йўл олганмиз. Йўл-йўлакай фарзандини йўқотган онанинг йиғлаши кўзим олдига келиб, ўзимга-ўзим Рустамнинг онаси ҳозир йиғлаши ва унга тайёр туришим кераклигини айтаман. Менга ноҳия ёшлар билан ишлаш ва спорт бўлими мудири раҳбарлигидаги бир гуруҳ ёшлар ҳамроҳлик қилишмоқда. 18-рақамли уй ҳовлисига кирдик. Хоксоргина уй-жой, ток ишкоми тагида бир аёл ўтирибди. Бизни кўрган заҳоти тожикона одоб

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2532078

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10037965
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3412
7591
34681
9980795
73935
100591
10037965

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.87
Бугун: 20-09-2026 16:15:07

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015