Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 28 Май 2015 Кӯришлар: 2243
Печат

 

a.zuhur1961 йили туғилган. С. М. Киров номли Ленинобод давлат педагогика олийгоҳининг  тарих-филология куллиётини тугатган.

“Халқ овози” газетасида мухбир,  адабиёт ва санъат бўлими мудири, “Замондош” ҳафтаномаси ва “Осиё” журналлари бош муҳаррири вазифаларида ишлаган.

“Иқрор”, “Бомдод”, “Авлиёлар зикри” ва “Ҳазрат Боязид Бастомий” шеърий китобларининг муаллифи.

2007 йилдан Тожикистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси.

Бугунги кунда  Мавлоно Жалолиддин Румийнинг бебаҳо асари  “Маънавий Маснавий”ни  ўзбек тилида шарҳлаш билан машғул.

ЯШАШ  ЖУДА МУШКУЛ, БИРОДАР…

Яшаш жуда мушкул, биродар,

Бу ёруғ оламда очиқ кўз билан.

Яшаш жуда мушкул чор атрофдан гар

Найзалар санчсалар қаттол сўз билан.

 

Яшаш жуда мушкул юрагинг сиқиб,

Бағрингни қон қилса, олий бир соғинч.

Одамлигинг баъзан ёдингга тушиб,

Жигаринг кемирса, надомат, ўкинч.

 

Яшаш жуда мушкул терингни эмас,

Шилишга қўймасанг номус-орингни.

Яшаш жуда мушкул фақат мақтовмас,

 Айтишни ўргансанг дилда борингни.

 

Яшаш жуда мушкул даҳри дун аро,

Ҳалол кун кўришни этсанг ихтиёр.

Камсуқум инсонга чунки бир йилда

Уч юз олтмиш олти ўлим бор.

 

… Аммо яшаш осон мунофиқларга,

Пасткашларга яшамоқ осон…

***

Ё Раб!

          Сени  ёд айладим,

Кўнгилни обод айладим,

Орзуни барбод айладим,

Макру ҳиялнинг домидан

Жонимни озод айладим.

Ёд айладим,

                       ёд айладим,

                                            ёд айладим.

 

Келди бошимга минг хаёл,

Дунёву шуҳрат, қилу қол,

Минг бир муаммо, минг савол,

Барини барбод айладим.

Ё Раб!

           Сени ёд айладим,

Ёд айладим,

               ёд айладим,

                                     ёд айладим.

 

Дунёни бозор дедилар,

Минг ранжу озор дедилар,

Бунда бало бор, дедилар,

Даҳшат аро дод айладим.

Ё Раб!

               Сени ёд айладим,

Ёд айладим,

                          ёд айладим,

                                      ёд айладим.

 

 

Билдимки бу бозор аро

Бор яхши,

                           бор юзи қаро,

Бу саҳнаи маҳшар аро

Жаннатни фарёд айладим.

Ё Раб!

                Сени ёд айладим,

Ёд айладим,

                     ёд айладим,

                                       ёд айладим.

 

 

Ким айтди дунё бевафо,

Майдони ғам,

                    жабру жафо?

Мен  лаҳзалик  олам  аро

Уқбони обод айладим.

Ё Раб!

           Сени ёд айладим,

Ёд айладим,

                  ёд айладим,

                                  ёд айладим…

 

ДАСҚОЛ МОМОНИНГ СЎНГГИ ҲАСРАТИ

Моли борнинг ҳоли бор, болам,

Моли йўқнинг эса, ҳоли йўқ.

Бир дилбандим бўлса, менинг ҳам,

Ёқармиди  гўримга чироқ.

Қўй-қўзини болам, деб билдим,

Болам, томоғимни куйдирар йиғим.

 

Менга бир тирноқни раво кўрмадинг,

Етмиш йил судралдим бошгинам эгик.

Тақдир, не кунларга мени солмадинг,

Қариндош жигар деб айтганлар ўтрик.

Қўй-қўзини болам, деб билдим,

Болам, томоғимга тиқилар йиғим.

 

Таъналар тимдалаб ўтди қалбимни,

Одамлар кўзига қаролмадим тик.

Шўрликман, деганлар ёлғончилардир,

Оламдан фарзандсиз ўтганлар шўрлик.

Қўй-қўзини болам, деб билдим,

Болам, нафасимни қайтарди йиғим…

 

СОҒИНЧ

Асаблари пўлат,

Юзлари пўлат,

Ялтироқ шишадек

Кўзларга боқиб,

Тоғлар бағридаги

Сокин қишлоққа

Кетгим келаётир

Улоқиб.

 

Барча ташвишлардан,

Барча ғамлардан

Қонталаш қалбимни

Айлаб мосуво,

Кетгим келаётир

Сенинг бағрингга,

Бу ёруғ оламда

Энг гўзал  маъво.

 

Сумбула тунларинг нақадар соҳир,

Сурмаранг тонгларинг сўлим нақадар.

Қайта туғилишнинг имкони бўлса,

Бағрингдан бир қадам нари кетмасдим,

Саргардон кезмасдим дарбадар.

 

Мен нима ахтардим

Ва нима топдим

Ҳолсиз юрагимга

Минг наштар уриб?!

Қисмат йўлларида  аёвсиз чопдим,

Бир ҳўплам меҳрга ташнаю ғариб.

Сиёсатнинг ғирром бозорларида

Савдога солинди дину диёнат,

Ватаннинг покиза гулзорларида

Саболар ўрнига эсди хиёнат…

Алданиб яшамоқ ёмондир валек

Ўзингни алдамоқ ёмондан ёмон.

Шунча пасткашликка қодирмидинг сен,

Менинг алқаганим  Ҳазрати Инсон?!

 

Менинг чўпон дўстим, тенгдошим Сафар,

Сен жуда бахтлисан,

Бахтлисан, ишон.

Зероки билмассан улкан шаҳарда

Қанча ҳамоқат бор,  қанчалар ёлғон…

 

Асаблари пўлат,

Юзлари пўлат,

Ялтироқ шишадек

Кўзларга боқиб,

Тоғлар бағридаги

Мўъжаз қишлоққа

Кетгим келаётир

Улоқиб…

 

МЕН СЕНДАН НИМА ҲАМ КУТАРДИМ…

Мен сендан нима ҳам кутардим,

Ўзинг банди бўлсанг қисмат қўлида.

Мен сендан нима ҳам кутардим,

Ўзинг ҳаммол бўлсанг орзу йўлида.

 

Пешонамни тилган азалий битик,

Ҳали мен туғилмай битилган бўлса.

Ҳаёт дарахтидан насиба, тузлуқ

Меваси мен учун узилган бўлса,

Мен сендан нима ҳам кутардим…

 

Заминга сочилган бўлса ноаён,

Умрга етгулик ризқу насибам.

Мулки ғайбдан инса ҳар лаҳза, ҳар он,

Бу ўксук қалбимга шодлик ила ғам,

Мен сендан нима ҳам кутардим….

 

Мен сендан нима ҳам кутардим,

Кутганим Аллоҳдан, жигарим…

 

АЁЛГА

Мени дунёга чирмаб боғлаган тори нигоҳингдир,

Ва “қатлимга қиличин қайраган”  ҳасратли оҳингдир.

 

Юриб кўрдим бу оламнинг бари сўқмоғидин, аммо

Инондим, энг хатарли йўл сенинг тилсимли роҳингдир.

 

Малак эрдим, заминга тушдиму хору залил бўлдим,

Гуноҳга ғарқ  бўлдим, ибтидо сенинг гуноҳингдир.

 

Қочар бўлсам маконим йўқ,  шикоятга забоним йўқ,

Ўзимдин қайга қочгайман, ки жисминг жисму жонимдир.

 

Парисан, жинсан, инсонсан вале жоним аро жонсан,

Жонимдан қувлайин десам, Худо пушту паноҳингдир.

 

Абдуллоҳ  Зуҳур

КАЛЕНДАР

« Июл 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31      

МАҚОЛАЛАР

Жонингизга жон бўлай, бегим!

 

Куз. Ноябр ойининг бошлари. Студентлардан имтиҳон олиш учун тайёргарлик кўриб, уйқуга кеч ётган бўлса ҳам, Умеджон қарғаларнинг тонгги овозларидан уйғониб, ҳовлига чиқди. Ўзи билан тенгдош ёнғоқ бутоқларига қўнган қушлар одам шарпасидан чўчиб, бирин-кетин учиб кета бошлади. Қарға оғзидан тушиб қолган ёнғоқни оламан, деган Умед биқинида қўққисдан пайдо бўлган оғриқ зарбидан ўзини зўрға ўнглаб олди.

Муфассал...

Отахоннинг хайрли дуоси

 

Юртимиз мустақилликка эришгач, ҳар соҳада юз бергани каби соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилди ва бу анъана давом этаётир. Ўтган 26 йил давомида қарийбки, республика Ҳукумати ва унинг Раиси, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси муҳтарам    Эмомали Раҳмон бошчилигида мамлакатимиз барча гўшасида у ёки бу кўринишдаги тиббий хизмат кўрсатиш нуқталари, беморхоналар, санаторийлару дам олиш

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2135805

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8355514
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
690
3393
6499
8326697
4083
99827
8355514

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.188
Бугун: 02-07-2025 04:48:56

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015