Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 05 Апрел 2019 Кӯришлар: 1592
Печат

 

tovon 2019Биродаркушлик уруши тугаб, дориламон кунлар тонги эндигина отаётган дамлар. Сиёсий ва иқтисодий бўҳроннинг залворли тўқмоғи зарбидан гандираклаб қолган халқнинг кўпчилиги ўзини бозорга савдо-сотиққа урган.

Карим ака (қаҳрамонимиз номи ўзгартирилди) ҳам икки ўғлининг таклифини рад этмай, бозорга чиқишларига ижозат берди. Ўғиллари вилоят маркази, қўшни ноҳиялардан ўсимлик ёғи келтиришиб, жамоат ҳудудида ташкил

этилган бозорда савдо қила бошлади. Ота фарзандлари ишини мунтазам назорат қилар, уларни инсоф билан иш тутишга ундаб турарди. «Ҳалол бўлинглар, ҳалоллик бор жойда қут-барака зиёда бўлади»,- дея уқтирарди у фарзандларига.

Якшанба кунлари қишлоқ бозори ғоят серодам бўларди. Бозор қулай ерда жойлашгани учун қўшни ноҳияларнинг узоқ жойларидан ҳам одамлар шу бозорга келишарди. Очиқ майдондаги бу бозорда чорва моллар, ғалла, сабзавоту мева ва бошқа маҳсулотлар алоҳида-алоҳида жойда сотиларди. Ёғ сотиладиган майдонча бозорнинг энг четида жойлашганди.

Шундай кунларнинг бирида бозорнинг бир четида ғала-ғовур кўтарилди. Одамларнинг кўпчилиги нима бўлганини билиш учун ўша тарафга юришди. Ҳуркиб қочган аравали эшак ўзини қатор бўлиб ёғ сотишаётган одамлар орасига урганди. Сотувчилар жон ҳолатда қочишиб, омон қолишибди. Натижада Карим аканинг ўғилларига тегишли уч флаг ёғ ағдарилиб, тўкилиб бўлганди. Озғин ва кичик жуссали киши бурчакда тўхтаб қолган эшак ипидан тутиб боғлади-да, ёғ сотишаётган ака-укалар ёнига келиб ёлвора бошлади:

-Биродарлар, гуноҳкорман, эшагим етказган зарар товонини тўлайман. Бироқ ҳозирча пулим йўқ…

Бозор оралаб юрган Карим ака одамлар орасидан чиқиб ўғилларидан нима воқеа бўлганлигини сўраб билди.

Эшак эгаси гап нимадалигини англаб етиб, Карим акага ялина бошлади:

-Жон ака, менга ишонинг, уйим фалон қишлоқда, пул топиб, албатта, зарарни тўлайман, - дерди гоҳ тожикча, гоҳ ўзбекчалаб.

Атрофни ўраб олган одамларнинг эътибори ўртада турган шу икки кишида, айниқса, ҳангоматалаблар нима бўлишини диққат билан кузатишарди.

-Қўй биродар, хафа бўлма, ҳеч қанча пулинг керак эмас, мен товон олмайман, - деди Карим ака. –Қолаверса, сенда айб йўқ, ҳаммасига эшак айбдор.

Шундай деди-ю, оталари олдида итоаткор аскарлардек тик турган ўғилларига идишларни йиғиштириб олишни буюрди.

Одамлар тарафдан турли овозлар эшитилди. Кимдир бу кишининг ҳимматига таҳсин айтса, бировлар уни ақлсиз, дея бош ирғаб қўйди.

-Ака, ҳар ҳолда унча-мунча зарар кўрганингиз йўқ, бир ўйлаб кўрсангиз бўларди, - деди укаси Карим аканинг ёнига келиб.

-Уялмайсанми?! - жаҳли чиқиб бақирди у укасига.

Бақирди-ю, дарҳол пушаймон бўлди. Одамлар «Фалончи кўрган зарарига ачиниб асабийлашди», деб ўйламасин деган андишага бориб, укасига юзланиб мулойимлик билан гапирди:

-Мени биласан-ку, ука. Бир неча йиллар илгари йўл четида турган машинамни уриб, пачақлаб ташлаган юк машинаси ҳайдовчисидан ҳам…

-У пайтлар замона ўзгача эди-да, ака.

-Замонага ҳеч гап бўлгани йўқ, бугунги оғир кунлар ўтиб кетади, иншааллоҳ. Бу кунлар биз бандалар учун бир синов, ука, - деди Карим ака ва ака-укалар одамлар орасидан узоқлашди.

Шу-шу эшак эгаси ҳар якшанбада бозорга келганида Карим акани учратиб, ҳол-аҳвол сўрашар, қайта-қайта узр сўрарди.

-Ўтган ишга саловат, бошимиз омон бўлсин, ука, - дерди Карим ака.

Орадан йиллар ўтди. Бу йиллар давомида мамлакатда тинчлик қарор топиб, халқнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳаёти тубдан ўзгарди. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг юрт учун қилган мислсиз хизматлари туфайли эл дастурхони тўкин-сочин бўлди. Яратганга шукрлар бўлсин, кўпчилик сингари Карим ака ҳам, ночор ҳолдаги эшак эгаси ҳам бадавлат бўлишди.

Чин инсоннинг олийжаноблиги олдида лол қолган ўша киши унга ука тутинди. Карим аканинг тўй-томошаларида оила аъзолари билан қатнашди. Унга жавобан Карим ака ҳам қадрдонларча муносабатда бўлиб, яхши кунларида бирга бўлди.

Карим ака узоқ ва баракали умр кўриб, бу фоний дунёни тарк этган бўлса-да, ҳар иккала хонадон аъзолари борди-келди ришталарини узганлари йўқ.

-«Бу оғир кунлар бизлар учун синов», - деганди марҳум Карим ака ўша дамларда. Дарҳақиқат, оғир кунларда сабр-қаноат билан Инсон деган улуғ ном шаънига доғ туширмаган Карим аканинг ибратли амалини одамлар давраларда тез-тез эслаб туришади.

 

Хайрулло Мирзоназар,

Жайҳун ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Муҳаббатнинг кечиккани ёмон экан…

 

Болам, Ватанни сев!

Оталик пандим бу: оқсин қонингда,

Тоабад жой олсин жисму жонингда,

Ватан, деб яшагин ҳар бир онингда,

Болам, Ватанни сев, асрагин доим,

Муфассал...

Ёлғон хабар қаламга хиёнатдир

Ёхуд "Озодий" радиосида нашр этилган баъзи "фейк" хабарлар хусусида

Бутун дунё халқлари ҳамма томонлама ривожланиб бормоқда. Тараққий этиб бораётган жаҳон давлатлари қаторида Тожикистон ҳам ўз мавқеига эга. Тожик халқининг тарихи эса, олис мозийлар қаъридан жой олган. Ва Орийлар саналган бу қавм жаҳон маданиятига ўзининг улкан ҳиссасини ҳам қўшганлигини ҳеч ким инкор этолмайди.

Яқинда "Озодий" радиоси Жаббор Расулов ноҳиясининг Меҳробод

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990630

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477857
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3785
4027
21470
7426653
99501
114875
7477857

Сизнинг IPнгиз: 3.138.124.28
Бугун: 23-11-2024 17:02:44

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015