Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 30 Ноябр 2017 Кӯришлар: 5950
Печат

 

klubnika 1Менимча, Вахш водийсини «Олтин водий», деб аташларида ҳеч бир муболаға бўлмаса керак. Чунки водийдаги қайси бир хонадонга кирманг, албатта, томорқасида деҳқончилиги, ҳовлисига кўрк бағишлаб турган узум ишкоми, саралаб экилган мевали дарахтлари кўзга ташланиб туради.

Айниқса, мустақиллик йилларида Хатлон вилоятининг Вахш водийси аҳолиси том маънода ернинг ҳақиқий эгасига айланиб, унга ўзгача меҳр-муҳаббат

билан ишлов бераётганликлари туфайли, қўлга киритаётган мўл ҳосиллари дастурхонларимиз файзигина бўлиб қолмай, балки турмушимиз фаровонлигига ҳам ижобий таъсир кўрсатаётганлиги табиийдир. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан ғамхўрликлар билан қамраб олинган деҳқонларимиз мустақил юртимизнинг эркин ҳавосидан нафас олиб, ишларига ўзгача муносабатда бўлаётганликлари фикримизнинг ёрқин далилидир.

klubnikaВахш ноҳиясининг Киров номли қишлоқ жамоати ҳудудидаги «Тожикистон» қишлоғида истиқомат қилаётган Худойқул Қурбонов эсини танибдики, деҳқончилик сирларини ўбдан ўрганиб, қулупнай етиштириб келмоқда.

- Қулупнай экиб, уни парвариш қилиш экинлар орасида камхаржлиги, табиий ҳолда эрта баҳорда йилига бир марта ҳосил бергани билан, жуда меҳнатталаб зироат, - дейди биз билан суҳбатда миришкор деҳқон Худойқул Қурбонов. - Муҳтарам Президентимизнинг деҳқонларга берган имкониятлари туфайли, Киров номли қишлоқ жамоати деҳқонлари раъногуллилар туркумига мансуб ва инсон саломатлиги учун витаминларга бой, шифобахш қулупнай мевасини етиштиришда, нафақат, вилоятимиз, балки пойтахтимизнинг бозорларини таъминлашда ҳам етакчилардан бўлиб келишмоқда, десам асло муболаға бўлмайди.

Айни пайтда миришкор деҳқонларимиз «Голландия», «Туркия» ва бизнинг иқлимга мослашган «Россия» навларидан кўнгилдагидай ҳосил олишмоқда. Бу зироат ажриққа ўхшаб ўсади ва ўзидан палак отиш жараёнида узун навда чиқариб, тахминан 30-35 сантиметр нарида томир отади. Агар ўша томир отган жойдан ингичка жўяк тортилиб, сув очиб турилса, уни янги мавсумда, яъни август ойининг охирларида жўяк ҳамда пушта оралиғини 40-60 сантиметр олиниб, ҳар погон метрга 3 тупдан кўчат ўтқазилади. Ҳосилдорлиги шундаки, экилган кўчатларнинг жўяк ораларига совуқ тушгунча ишлов ва озуқа берсангиз, апрел ойининг охирларида ҳосилни тераверасиз. 

Таъкидлаб ўтиш жоизки, агар қулупнай пишиб етилса, уни ўз вақтида териб олиш учун кўп қўл кучи керак бўлади. Томорқамиз ва хўжалигимиздаги етиштирилган ҳосилни оила аъзоларимиз билан териб, бозорларимизни таъминлаш билан бирга, рўзғоримиз фаровонлигини ҳам таъминлаймиз. Яратганга беадад шукроналар бўлсинки, деҳқончилигимиз, ҳалол меҳнатимиз ортидан ҳаётимиз фаровон ва ўғил-қизларимизни уйлик-жойлик қилдик, ҳаётимиз тинч, осойишта...

 

Давронбек КАРИМОВ, Вахш ноҳияси.

Суратда Худойқул Қурбонов далада акс этган.

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида

 

22 март куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ню-Йоркдаги биносида 2018-2028 йиллар - «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги – Тожикистон Республикаси Президентининг навбатдаги ташаббуси татбиқи бошланиши муносабати билан олий даражадаги тадбир бўлиб ўтди.

Муфассал...

Устозлик фидойиликдир

 

Ҳар гал Хўжанд шаҳри, у ердаги оқибатли одамлар ҳақида ўйлаганимда талабалик даврининг ширин хотиралари кўз ўнгимда бирма-бир намоён бўлади. Айниқса, биз шогирдларни тўғри йўлга ҳидоят этиб, эзгулик сари чорлаган яхшилик тимсолидаги фариштанамо устозларимга, илм ва маърифат бобида Табризу Боғдод, Самарқанду Бухородан нуфузи асло кам бўлмаган Хўжанд шаҳрига ҳамиша таъзим қилгим келади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2583077

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10223034
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1924
5356
12822
10179764
120127
138877
10223034

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 28-10-2026 09:46:11

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015