Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 30 Июн 2017 Кӯришлар: 3842
Печат

 

onaaЁхуд  муниса  онанинг ўғлига  ёзган  мактуби

Болам! Хатимни ўқиб, ўзинг бир хулосага келарсан. Кексайиб қолдим, ҳаракатларим чаққон эмас. Бир оз сабрли бўл…

Овқатимни тўкмай ейишга ҳаракат қиламану, лекин қўлларим қалтираб, овқатим тўкилиб кетади. Агар қариганимда ораста бўлолмасам, ранжима, ўғлим. Сабрли бўл…

Биласанми? Кичкиналигингда жуда инжиқ бола эдинг. Бир қошиқ овқат едириш учун минг хил ширин сўз ўйлаб топиш керак эди сенга: - «Ана поезд келди! Самолёт учяпти! Ана, бобоси еб қўяман, деяпти. Оғзингни оч, оча қол. Эй, болам!!!» - каби сўзларни айтиб, овқатингни зўрға едириб қўярдим. Тишларинг йўқ эди. Ош қолмаганда, овқатни чайнаб берардим… Энди эса, менинг тишларим йўқ.

Бир куни айвонимизга қалдирғоч келиб қўнди. Сен: - Бу нима, бу нима? - деб кўп савол бердинг. Мен эса, эринмай: - Бу қалдирғоч, ўғлим. Қалдирғоч ҳар баҳорда келади, - дедим...

Болам, менга қалб қувончини бахшида этгин. Қовоқларингни уйиб қарамагин… Табассумингни аямагин, болажоним.

Тўғри, баъзан бир нарсани тушунмаганим сабабли, қайта-қайта сўрайман. Юрагингга оғир олма, болам. Кўзларим хиралашиб, бир нарсани дарров илғай олмай, қайта-қайта эзмалансам, хафа бўлма, болам. Агар фарзандларинг қилаётган ишга ақлим етмаса, мени койима, тушунишга ҳаракат қилгин. Оёқларимдан мадор кетиб, юра олмасам, мендан шафқатингни аяма. Қўлларимдан тутишга уялма. Агар хатоларимни айтмоқчи бўлсанг, кел яхшиси, айтмай қўя қол.

Тўғри, сени яхши инсон бўлсин, оёққа туриб олсин, дея хатоларингни тузатганман. Менинг энди оёққа туришим гумон. Болам, сен дунёга келганингда, мендан бахтли инсон йўқ эди. Бу қувончни таърифлашга тилим лол бугун. Қаерда бўлмагин, мен доим ёнингда бўлганман. Боғчадами, мактабдами, кўчада ўртоқларинг биланми ёки узоқ сафарда бўласанми доим юрагим сен билан бирга. Менинг жоним сен билан бирга бўлган, жон болам. Сендан бир ўтинчим бор. Сен дунёга келганда, мен ёнингда бўлганман, мен дунёдан кетар чоғим сен ҳам менинг ёнимда бўл. Бу менинг охирги ўтинчим! Шоирнинг мана бу шеъри худди мен учун ёзилгандай:

Болам, келсанг қай маҳал,

Кўзим йўлингга маҳтал.

Қошимга келиб ҳар гал,

Она, мен келдим, дегин.

Бурда нонинг керакмас,

Мансаб, шонинг керакмас.

Жонинг омон бўлса бас,

Она, мен келдим, дегин.

Гадо қилди бу ҳижрон,

Йўлимни тўсиб довон.

Бўлмасин десанг армон,

Она, мен келдим, дегин.

Кўрмагин ҳеч ёмон кун,

Бахтингни кўрай бутун.

Юрагимга бўл устун,

Она, мен келдим, дегин.

Яқинлашиб қолди куз,

Кўксимда бир ҳовуч туз.

Дилда бордир битта сўз,

Она, мен келдим, дегин.

Умр ўткинчи шамол,

Қаддим бир кун бўлар дол.

Шунда ҳам келмай малол,

Онажон, келдим, дегин.

Тилдан қолсам, сўзим бўл,

Нури кетса, кўзим бўл.

Ортда қолар изим бўл,

Она, мен келдим, дегин.

Келса айтар кун видо,

Қисмат айласа жудо.

Қошимда айлаб дуо,

Онажон, мен келдим, дегин!!!

Муштипар онанинг дил туғёнларини оққа кўчирувчи:

 Муҳиддин Каримов, Душанбе шаҳри.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Дунё фонуси

 

Ҳам бомдод  намозидан аввал, ҳам хуфтон намозидан аввал, ҳам пешину ҳам аср  - бутун туну кун бўйи Панж дарёсининг ул томону бул томонидан қачонлардан буён орзиқиб-орзиқиб кутилган хушхабар мисол бир жарангли садо келди.

Садо шамолу самовий мушак ҳаракатидан-да, тезроқ кишилар қулоғига етиб борди, ухлаганни уйғотди, бедорни ҳушёр этди,

Муфассал...

ҚАМАР ЖОВИД БАЖВА БИЛАН УЧРАШУВ

 

28 август куни Миллат қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Покистон Ислом Республикаси Армия штаби бошлиғи Қамар Жовид Бажвани қабул қилди.

Учрашувда дунёнинг кўпгина мамлакатлари, айниқса, мусулмон давлатларидаги беқарорлик ва нотинчлик билан боғлиқ масалалар ҳамда бошқа

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2600356

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10308256
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2370
8864
33685
10210212
43768
161581
10308256

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.122
Бугун: 07-11-2026 06:21:07

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015