Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 21 Декабр 2017 Кӯришлар: 2789
Печат

 

maftuni jahon 2017 21Мафтуни Жаҳон (Маҳмадсаид Йўлдошев) гарчи шеърият оламига кеч кириб келган бўлса-да, ижоди бошқа «кечки»ларга нисбатан анчайин пухта-пишиқ. У кишининг ёзганлари кўпроқ панд-насиҳат характерига эга. Бироқ барча қаламкашларда бўлгани каби асосий мавзу Ватан ва ғояси Ватанни севиш, унга содиқ фарзанддай хизмат қилиш. Шунингдек, шоир ижодидан чин муҳаббат, ишқ мавзуси ҳам кенг ўрин олган.

 

ТИЛАК

Қанчалар оташсиз, эй ёшлар, оташ,

Тафтингиз кул қилмиш фироқлар ўтин.

Сиздаги ирода, сиздаги бардош,

Асрабди муҳаббат меҳрини бутун.

 

Сизларга тилайман муҳаббат тафтин,

Меҳрдан ўзгасин қилманг ихтиёр.

Дуога очишсин кексалар кафтин,

Келажак бахт берсин, бўлинг бахтиёр.

 

Навбаҳор келтирган бахт-иқбол сизга,

Ойдин бўлсин доим ҳаёт йўлингиз.

Олқишлар  янграгай ҳар тилак, сўзда,

Муҳаббат меҳридан қонсин дилингиз.

 

ИШҚ АРМОНИ

Эсимда ўша куз, эсимда кўзинг,

Сирли боқишларинг қилганди мафтун.

Ўша онлар ўтди маъсума, маҳзун,

Эсимда ўша тун, эсимда сўзинг.

 

Васлинг умидида кезганда хаёл,

Жисмимни чулғагай ҳадсиз ҳаяжон.

Қароғинг сирларни тутгандек ниҳон,

Термулиб кўзингдан сўрардим савол.

 

Қалбимда ишқингдан армонли туғён,

На тушим инади дил меҳринг сари.

Ҳушимда соғинчинг, дилда ҳисларим

Афтода кезади, кезар андармон.

 

Бахтим ёлғиз сенга бўлсин армуғон,

Қалбимга ишқ ўтин солибсан дилдор.

Бахтимни кўролмай, ҳасаддан ағёр,

Висол дарёсига солмасин тўғон.

 

ОНА ҚИШЛОҒИМ

Ҳаёт уммонига тушганим оним,

Соғинч кемасида жилардим олға.

Ватан ҳавосида яйрарди таним,

Бахтим кошонаси мангу қўналға.

 

Бахтим кошонаси, обод қўноғим,

Тупроғида томган киндигим қони.

Вояга етказган она қишлоғим –

Меҳрим сарҳадида мангу қўналға.

 

Меҳримга боғланган абад қўноғим,

Муниса онамдек азиз остона.

Бебаҳо Ватаним азиз тупроғи –

Нур ила йўғрилган мангу қўналға.

 

ТУЙҒУ

Ғунча қулоғига шивирлар шамол:

 -«Севиб қолдим сени, гўзал Ойжамол».

Гулнинг япроғида қизариб ҳаё,

Бошин эгиб, узоқ суради хаёл.

 

Аммо парво қилмас ўткинчи ел деб,

Билади, шабада кетади алдаб.

Шамоллар силкитиб кетса шохларин,

Япроғин хазондан қололмас асраб.

 

Эҳтиёт кузатар шамоллар йўлин,

Таҳқир тамғасини тақмаслик учун.

Ғунчасида асрар муҳаббат гулин,

Ошиқ кўзларида сеҳрли учқун...

 

НИГОҲЛАР

Дилни мафтун айлаган сокин нигоҳлар,

Дилдан излармиди ишқига изоҳлар.

 

Қошу кипригу кўзлари жодусидан,

Бу юрак чекар васлсиз нола-ю оҳлар.

 

Мени рашк уммонига ташлагай, чунки,

Ишқ билмас нодонлар ортидан эвоҳлар.

 

Эй, ишқ билмас меҳрсиз, юраги бўм-бўшлар,

Номаҳрам нигоҳ ила қилманг гуноҳлар.

 

Ёр нигоҳи маъноли, лим-лим тўлиқ сирларга,

Дил талпиниб маъно ганжин термакни хоҳлар.

 

Қачон кўрай тил боғланур, нафас чиқмас,

Бу ҳолатдан қутқазар гўзал нигоҳлар.

 

Сиримни ниҳон тутгим, билмасин душман,

Билса гар жар солиб оламни огоҳлар.

 

Сокин нигоҳларга ўхшатиш топмади,

Ақли қусур бўлгач, Мафтундек гумроҳлар.

 

Турсунзода шаҳри.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Воседа бунёдкорлик ишлари

 

Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода Хатлон вилоятининг Восе ноҳиясига хизмат сафари билан ташриф буюрди. Унинг иштирокида бир қатор иншоотлар, жумладан, асфалт ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда Ер идораси биноси фойдаланишга топширилди.

Асфалт ишлаб чиқариш корхонаси Япония Ҳукумати ҳамкорлигида бунёд этилган бўлиб, тўлиқ замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Ушбу корхона

Муфассал...

ХОТИРАМДА ИН ҚУРГАН ҚАЛДИРҒОЧЛАРИМ

 

Мен туғилиб-ўсган қишлоқ, кичкина Ватаним – Ҳулбек жарлик тагида жойлашган. Кечга яқин кунботар томондаги қия тепалик виқор билан қишлоққа соя ташлайди. Шунданмикан, маҳаллий лаҳжада қишлоғимизни «Таижар», деб ҳам юритишади.

Раҳматли онам болалигимда Ҳулбек сўзининг маъносини қуйидагича шарҳларди: - «Бу жойлар ўтган аср бошларида Қизилсув дарёсининг ўзани

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2534815

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10046735
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1868
5749
7617
10003284
82705
100591
10046735

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.149
Бугун: 22-09-2026 12:22:32

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015