Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 29 Март 2018 Кӯришлар: 2105
Печат

 

portret"Ҳақиқати Ленинобод" газетасида ишлаб юрган пайтларим. Усмонжон Тожибоев (жойлари жаннатдан бўлсин) газетанинг бош муҳаррири эдилар. Фақат тожикча эмас, ўзбекча ибораларни ҳам кўп билардилар ва усталик билан, айни жойида ишлатардилар. Масалан, гап уқмас, тебса-тебранмас ходимларнинг айтилган ишни вақтида бажармасликларидан авзойилари бузилганда: "Ўзбеклар яхши отга бир қамчи, дейишади, келинглар, ўртоқлар, яхши от бўлайлик", -

деганларини эслаганимда, ҳалигача жилмаявераман. Усмонжон ака теша тегмаган гапларни топишга ҳам уста эдилар. Бир куни қайси бир байрам баҳонасида таҳририятда ўтказилган кичик зиёфатда дастурхонга лиқиллоқ - русчасига "холодец" ҳам қўйилди.

- Биласизларми, буни тожикчасига нима дейишади? - дедилар товоқчада лиқиллаб турган егуликка ишора қилганларича.

Икки-уч ҳамкасбимиз билганини айтди.

- Менимча, буни "мулойимхунук", деб атаган маъқул. Сохта илжайиб, мулойимгина қараб, ишини битириб кетадиган одамлар бор-ку, ўшаларга ўхшатаман, - дедилар Усмонжон ака.

Енгилгина кулги кўтарилди. Кимнингдир юзи дув қизариб кетди…

Мен уни ҳар гал кўрганимда, раҳматли Усмонжон аканинг гаплари эсимга тушиб кетади. У сизга қараб гапирганда, доимо юпқа лаби қийшайиб, сохта жилмаяди. Кўзларига эса, яхшироқ қарасангиз - қувлик. Қараб тур, мен сени боплаб тушираман, қармоғимга илинганингни билмай қоласан! Унинг майда қадам ташлаганча, шипиллаб келганини ҳам билмай қоласиз. Лекин у кабиларнинг оёқ босишидан ер озорланаётганини сезмайди.

Уни яхши танимаган, билмаган кишилар танлаб-танлаб ишлатаётган ширин сўзларига, алдоқчи жилмайишига ишонадилар. Аслида кимлигини яхши билмагунларича уни бошқаларга мақтаб юришади: роса ширинсўз, мусичадек беозор йигит-да! Лекин мусичаи беозорнинг асил башарасини танигач, ундан узоқлашишга интилишади.

- Ўзини мусичадек кўрсатганди, чумоли не машаққатлар билан олиб келаётган донни ҳам ўзлаштиришдан тоймас экан, - дейди кечагина уни мақтаб юрган бир дўсти.

- Кулиб-кулиб, бир танишимнинг гўрига ғишт қалаганди, лаққа ишонибман. Энди билсам, ўша танишимга мениям роса ёмонлаган экан, - дейди мулойимхунукнинг тўрига илинганлардан бири.

У мен билан жилмайиб саломлашаётганда, раҳматли дадамларнинг бир гаплари эсимга тушаверади: "Ўғлим, ҳали ҳаётда кўп одамларни кўрасан. Лекин эркак бўлиб, аёллар каби назокатли, силлиққина йигитлар билан улфат бўлма. Ҳаётда эркак эркак бўлсин, хотинбашара бўлмасин!"

Мен яқинда мулойимхунукнинг инсонийлик, эркакликни ерга урадиган ғалати қилиқлари ҳақида эшитдим. Бу шунчаки "фалончи ундоқ, фалончи бундоқ", қабилидаги гаплар эмас эди. Ўз қўли билан ёзилган, ўзининг ифлос ишлари ҳақида ўзига ўхшаган ҳамтовоғига ёзилган хатлар эди…

Мен бу қайдларни шунчаки ёзиб қўйдим. Лекин аслида шунчакимикан?

 

Ў. Усмонов.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июн 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Ҳар замон истар замони бўлса тинч…

 

Тугун

Келарсан мунча инқиллиб, букик қаддинг тугунингдан,

Юкинг оғир. Нима топдинг, нима олдинг бугунингдан?

Не уйларга бориб келдинг, не кўйларга бориб келдинг,

Нима бердинг, нима олдинг саҳар, туш, кечқурунингдан?

Муфассал...

Демократик тамойиллар асосидаги шаффоф сайлов

 

Ўзбекистон Республикасида парламентга бўлиб ўтажак сайлови жараёнини ёритиш учун Марказий сайлов комиссияси даъватига кўра, бир гуруҳ тожикистонлик журналистлар 20 декабр куни Тошкент сари парвоз қилдик.

Ўзбекистонга сафаримиз аслида жорий йилнинг 9 декабрида Ўзбекистон Республикасининг Тожикистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Эргаш Раҳматуллоевич Шоисматовнинг мазкур сайловга доир ўтказган брифингидан бошланганди, десак ҳам хато бўлмайди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2428574

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9692169
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3387
3533
3387
9654609
59252
132053
9692169

Сизнинг IPнгиз: 18.97.9.172
Бугун: 15-06-2026 22:42:39

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015