Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 07 Апрел 2016 Кӯришлар: 2110
Печат

 

i usmonovОхирги вақтларда христиан дин вакилларининг тобора жипслашиб бораётганлик ҳолати мушоҳада этилмоқда. Бу ҳолат бир қараганда ёмон нарса эмас. Ҳақиқатдан ҳам ҳар бир куч, халқу миллат ва ҳар жараён бундай ҳуқуққа эга. Аммо бу нарса ерларига араб муҳожир қочоқлари кириб келаётган, христиан араблар ва бошқа араб гуруҳлари мавжуд бўлган, ўз халқини мусулмонлардан қўрқитишни истаётган бир пайтда амалга оширилаётгани кузатилмоқда.

Масалан, ўтган йили чоп этилган Мишел Уелбекнинг "Сархамй" ("Эгик бош") китобида кўтарилган мавзуга кўра, гўё 2023 йили Францияда ўтказиладиган сайловда мусулмонлар ҳукуматни қўлга олади ва масиҳий францияликлар иш топиш мақсадида Ислом одатларига риоя этади.  

Адиб хаёллари, унинг бугунги кундан олган илҳоми ва таассуротлари инсон қалбида қўрқув уйғотиши табиий. Рим папаси ва православ мазҳаби раҳбарининг жорий йил 12 феврал куни Гаванада бўлиб ўтган учрашувлари масиҳларни бирлаштириш мақсадида ўтказилди. Бу эса, муҳим воқеалардан  бири саналади. Чунки бу мазҳабларнинг (конфессиялар) XVI асрда пайдо бўлиш замонидан буён, дастлабки учрашувидир. У ҳам бўлса кучларни бирлаштириш мақсадини ўзида ифодалайди.

Аслида, XVI асрда қатъий равишда аҳли суннат ва шиа бир-биридан ажралганди. Бугун эса, ғарб мамлакатларидан намойиш этилаётган "Висоли ҳақ" ва "Аҳли байт" телеканаллари орқали Ислом аҳлининг  бир-бирини кўролмаслик ишлари авжига чиқмоқда.

Жорий йилнинг 13 феврал куни Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Дмитрий Медведевнинг Мюнхен халқаро конференциясидаги нутқида бутунжаҳон халифалиги борасидаги тезис ўртага ташланди. Яъни, Ислом жаҳолатпараст кучларининг олди олинмаса, бугунги дунё мамлакатларининг барчаси Ислом аҳли ҳукмронлиги остида қолишидан ажабланмаслик кераклиги таъкидланди.

Бу тезис дунё қудратларининг Ислом жаҳолатпараст кучлари, жумладан, "Толиблар", "Ҳизб-ут-таҳрир", "Ислом давлати", "Ал-қоида"га қарши туриш йўлида жуда муҳимдир. Аммо бу муносабат ва мазкур ҳақиқат европаликлар, масиҳийларнинг ҳар бир Ислом маданиятига тааллуқли бўлган кишини  халифалик тузувчи сифатида қабул қилишларига сабаб бўлиб қолмасмикан? Бу шубҳа бугунги кунда Европага келаётган қочоқлар орасида минглаб  ўғри, қотил, иғвогар, террорист, ҳақиқатдан ҳам, ўтакетган мутаассиблар борлигидандир. 

Тарихдан маълумки, европалик ёшлар мамлакатларига келаётган   юз минглаб бечораларни эмас, балки бир неча минг ёки саноқлигина бўлган бузғунчи кишиларни кўради-ю, улар устидан ҳукм чиқаришади. Биз бунинг мисолини  Франция Ҳукуматининг бир гуруҳ иғвогарлар таъсири остида қолиб, мамлакатга келаётган муҳожирларга қарши кескин чоралар қўллаганлигида кўрдик. Бундан ташқари, Германия воқеаларида ҳам мамлакатнинг зарар кўрган аҳолиси мусулмонларга қарши эътироз кўрсатиб, давлатдан мусулмонларни мамлакатларидан чиқариб юборишларини қатъий талаб қилдилар. Венгрия, Швеция, Белгия ва собиқ Югославия минтақаларида халқ ва ҳукумат муносабатларида муҳожирларни юртларига киритишга йўл қўймаслик ва уларни "ортиқча нонхўр", деб аташ ҳоллари кузатилмоқда. АҚШ президентлигига номзод ҳам мусулмонлар Америкага киритилмасин, дея таъкидлади. Европа мамлакатлари ўртасидаги чегараларнинг ёпилиши ва шенген тизимининг ўзгариши ҳамда шунга ўхшаш бошқа мисолларда мусулмонларга қарши ҳаракат бўлаётганлигини аниқ англаб олиш мумкин.

Европаликлар Ислом давлатлари ва ривожланган Ислом мамлакатлари ўртасига тўсиқ қўя олмайди. Уларнинг динларига шерик бўлмаган ҳар бир киши улар назарида исломий кишига айлангандек, гўё. Улар учун Ислом маданиятини қабул қилган ва аксарияти тақводор бўлмаган тожиклар, ўзбеклар, қозоқлар, туркманлар, татарлар, озарлар ва доғистонликлар ҳам исломий террорист сифатида гавдаланади.  Улар исломий террорчилар дастидан мазкур мамлакатлар халқи ва давлатдорлик тизими кўпроқ зарар кўраётганлигини тушунишмайди. Улар Покистон, Афғонистон, Доғистон, Марказий Осиё мамлакатларида вужудга  келаётган воқеаларни тўғри англай олишмайди. Ислом маданияти ва режими ҳақиқатини билишни истасак, нега муҳожирлар тўдаси Европага бораётганининг сабабини билишимиз керак. Қаердан келишаяпти ва нима сабабдан? Бу андишанинг жавобини билишни истасак, 1979 йили Эрон сиёсий тўнтарилиши, Ироқ, Тунис, Яман, Ливия воқеалари, Мисрдаги Ислом ўзгаришини ким амалга оширганлиги ва татбиқ этганлигини тўғри тушуниб олмоқ зарур. Бу давлатлар бир пайтлари дунёвий ва иқтисодиёти тараққий этган мамлакатлардан эди. Бу мамлакатлар фуқаролари ҳеч қачон тинч макон, бир бурда нон излаб, Европа давлатларига бормасди. Тузумлари ўзгарган бу мамлакатлар барчаси исломий руҳияни қабул қилди. Бу ҳол Сурия бошига ҳам тушди. Жаҳон ҳамжамияти эса, унинг олдини олишни истамоқда.

Ҳеч ким ўз ихтиёри ва ташаббуси билан Ватанини ташлаб кетмайди. Ўз шахсий ва гуруҳий манфаатлари учун қочоқларни кўпайтираётган кучлар кўпчиликни ташкил этади. "Евронюс" телеканали кўрсатувларидан шу нарса маълум бўладики, Туркия ва Ироқдаги одамфурушлар халқнинг Ироқ ҳамда Суриядан Европа мамлакатларига сафар қилишларига шароит яратиб бермоқда. Ироқликлардан бири суҳбатда шундай деди: "Биз Ироқдаги тарғиботга ишониб, Германияга келдик. Тезлик билан уй ва иш жойи топасизлар, деганди. Биз ишониб келдик. Бисотимиздаги барча нарсани сарфладик. На бир кулба топдик ва на иш жойи. Шунинг учун ҳам, охирги пулимизни Ватанга қайтиш учун сарфлаймиз… "

Дунё ва оммавий ахборот воситаларининг диққати ҳамда Европа мамлакатлари раҳбарларининг муҳожирларга нисбатан ташвиши 2015 йили бир суратчи томонидан олинган ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган денгиз соҳилида боланинг жасади туширилган расмдан сўнг бошланди.  Аммо ҳақиқат шундаки, араб мамлакатларидан қочиб кетишу муҳожир бўлаётган кишилар ташқаридагиларнинг бузғунчиликлари сабабли, 15 йилдан буён давом этмоқда. Бундан олдин 10 мингдан ортиқроқ эронлик ва афғон ўз Ватанини тарк этишга мажбур бўлганди.  Сурия курашувчилари мамлакатни одамсиз ва тўлиқ қўлга киритишни исташди. Дастлаб, европаликлар қочоқларга ўз мамлакатларидан жой бериш мақсадида бағриларини очишди ва уларнинг охири кўринмагандан сўнг тинчиб қолишди. Европа мамлакатлари 1 миллиондан ортиқ муҳожирни кўриб, "калавасининг учини" йўқотиб қўйди. Шу боисдан ҳам, бугун Европада мазҳабпарастлик ва ватанпарварлик ҳисси жуда юқорилиги сезилмоқда. Бунга мисол тариқасида Пайғамбаримизни таҳқирлаган журналистларнинг ўлимидан кейин тутилган азадир.

Шукрлар бўлсинким, тожик халқи 1400 йил давомида ўзининг мусулмонлик шарафини сақлаб қолди. Халқимизни ўрта асрларда мазҳабни ҳимоялаш мақсадида бир-бирлари билан уруш даражасига олиб келдилар. Афсуслар бўлсинким, бу уруш тожикларни бир-бирларидан айирди. Суннат аҳли ва шиа мазҳабларига бўлинган тожиклар пайдо бўлди. Низомулмулк, Ватвот ва Ҳилолий каби буюк аждодларимиз бу уруш натижасида ўлим шарбатини тотишди. Ҳаттоки, Октябр революцияси даврида ҳам бизнинг халқимиз исломпарастлар чорлови билан амир тарафида урушишни Исломни ҳимоя этиш, дея ҳисоблашди. Шўролар даврида ҳам тақводор ва намоз ўқийдиган кишилар бор эди. Рўза тутишарди, фарзандларини суннат қилишарди ва ҳеч ким жанозасиз охират томон йўл олмасди. Мустақиллик даврида исломий одатимизда пайдо бўлган чекловлар бартараф этилди. Бу ислоҳотни 1992 йили ҳукуматнинг ўзи амалга оширди. Яъни Совет ҳокимиятининг тарқаб кетиши арафасида Ислом ўзининг фикрни тиниқлаштириш василаси сифатидаги қудратини тиклашига замина яратилди.

Аслида XX асрнинг 80-йиллари ажам мулкида исломий фикрнинг тикланиш замони эди. Эрон, Афғонистон ва Марказий Осиёдаги воқеалар бунга мисол бўла олади. Халқнинг интилиши Ислом одатларини бажаришда бирор тўсиқ бўлмаслиги учун эди, холос. Тожикистон мустақил давлати ҳам бу нарсани қайта тиклади. Аммо 90-йиллар бошларида минтақамизда фаоллашган баъзи кучлар ўзларини партия-ю ҳаракат ва жабҳа сифатида кўрсатишиб, диний анъаналарнинг қайта тикланиши ва устуворлигини тезлаштирмоқчи бўлишди.  1990 йили Тожикистон Ислом тикланиш партияси, 1995 йили Тожикистон Ислом ҳаракати, 1996 йили Ўзбекистон Ислом ҳаракати,  1990 йили Марказий Осиё минтақасидаги "Ҳизб-ут-таҳрир", Афғонистондаги Ислом номини олган кўпгина партияларнинг пайдо бўлиши бундан далолат беради.  "Толиблар", "Ал-қоида" ва "Ислом давлати" каби янги пайдо бўлган партия-ю ҳаракатлар халқнинг исломий ўзликни англашидан фойдаланишни исташади. Улар Афғонистон, Ироқ, Ливия, Яман ва Сурияда шундай кимсаларга ёрдам қўлини узатадиларки, улар аслида бу минтақа тинчлигига эҳтиёж сезмайдилар. Халқнинг "Гўр куйса куйсин, қозон қайнасин", деган гапини амалда татбиқ этишни исташади. Бу гуруҳларнинг исломпарастликлари иғвогарлик хусусиятига ҳам эга. Жуда тўғри таъкидланган:

Ислом ба зоти худ надорад айбе,

Ҳар айб, ки ҳаст дар мусулмонии мост.

Олдинги уруш даврида, яъни "Толиблар" гуруҳининг пайдо бўлишига қадар Афғонистоннинг Бомиён ёдгорликлари зарар кўрмаган эди. "Толиблар" келди-ю, уларни яксон этди. Араб мамлакатларидаги масиҳийлик ва Ислом дини пайдо бўлишигача бўлган ёдгорликлар, жумладан, узоқ йиллар давомида Ислом ва демократия тузумида бўлган Сурия, Ироқ, Миср ва Яман давлатларидагилар бузилмаганди. Фақат "Ислом давлати" гуруҳи пайдо бўлиши билан улар ҳам бузиб ташланди. Менинг фикримча, бу иккала амаллар ортида бир пуштибон, маблағ ўтказувчи ва иғво қўзғовчи манфаатдорлар турибди. Бахтимизга бундай бузғунчилик ишлари бизнинг минтақамизда юз бермаган. Гарчанд бунинг учун баъзи бирлар шароит яратиб беришни исташган бўлса-да. XXI аср бошларида Фарғона водийси мисолида бу тўғрида ўз тадқиқотимни ўтказган эдим. Ҳозир унинг бир қисмидан шу ерда фойдаланаман:

"Исломни  ёйиш ҳаракати халқаро миқёсда ривожланди. "Салиб уруши", "маданиятлар тўқнашуви", "атроф ёшлари", "ташқи иш кучи" каби ўринсиз шиорлар Ироқ, Афғонистон ва Эрондаги демократия режимини жорий этишга доир ҳаракатлар, скинхедлар - национал-шовинистларнинг бош кўтариши, барча миллатлар учун иш кучи излаш зарурати бир нарсани вужудга келтирди ва бу ҳам Ислом бўлди. Зеро, Афғонистон, Эрон, Туркия каби исломий давлатлар ўзларининг нажотдошларига ибрат бўлдилар.

Бу минбарларнинг истакларини амалга оширишни "Ҳизб-ут-таҳрир" ўз зиммасига олишни истайди. Бу ҳолатда унинг биринчи шиори "илоҳий партия" бўлиб, унинг татбиқи Ислом аҳли учун барча қарама-қаршиликларга этник нуқтаи назардан катта гуруҳдир. Чунки Ислом аҳли бир-бирларига ака-ука ва опа-сингил бўлишлари керак. Марказий Осиё шароитида, жумладан, Фарғона водийсида бу шиор қуйидаги мақсад ва маънони ўз ичига олади:

-Диний ярашув орқали уч қўшни давлат раҳбарлари муносабатини совутиш ва бу йўл билан мазкур мамлакатларни ўз ҳукмдорларига тобе қилиш.

-Уч мамлакат аҳолисининг қийин иқтисодий вазиятидан фойдаланиш (Суғд вилоятида муаллим ва шифокор ойлик маоши бир халта унга етмайди, Қирғизистонда 1,5 ва Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятида эса, 3 халта ун бўлади. Мазкур гуруҳларнинг оилалари одатда 5-6 кишидан иборатдир), уларнинг меҳнат муҳожирлари (Қирғизистон вилоятларидан 15-20 фоиз эркаклар иш кучи, Ўзбекистондан 30 фоизгача, Тожикистонда ярмидан кўпроқ) диний мафкурани ривожлантириш мақсади билан, хусусан, Худо барчани тенг қилиб яратган тушунчасида ва халқнинг ҳақини ейиш, одамларнинг мол-мулкини талон-тарож қилиш куфр тушунчаси ўлароқ. Мазкур партия ишчи аҳоли ҳимоячиси сифатида чиқиш қилади. 

-Собиқ коммунистлар гуруҳига кирувчи куфрга қарши бирлашишлик, яъни уч мамлакатнинг катта-ю кичик раҳбарлари бу нарсага киритилади. Бу ақидани ҳукуматчилардан қасос олиш мақсадида аҳолининг бир қисми қўллаб-қувватлайди. Бунга "Ҳизб-ут-таҳрир" раҳбарияти тарғиботи тадбирларига  ҳукумат раҳбарларининг баъзи хатоликлари ёрдам беради. Масалан, бу партияни  тарғиб этганликлари учун қўлга олинганлар орасида "Ҳизб-ут-таҳрир"га алоқаси йўқ кишилар ҳам бўлиши мумкин.

-Давлатларнинг диний иккиюзламачи сиёсатига қарши курашлар. "Ҳизб-ут-таҳрир" тарғибот ишларида бу муҳим масалалардан бири саналади. Ва бу соҳадаги мавжуд камчиликлардан кенг фойдаланишади. Халқни давлатдорларга ишониб бўлмасликка ишонтиришни исташади. Фақат дин аҳли ўз сўзида устувор тура олади-ю холос, дея таъкидлашади. Баъзилар  "Ҳизб-ут-таҳрир"ни Ўзбекистон Ислом ҳаракатидан ташкил топган деб ҳисоблайди. Бу эса, асоссиз гап. Мазкур ҳаракатнинг икки сифати бор. Биринчидан, у Ўзбекистон ҳукуматига қарши бўлган сиёсий партиядир. Иккинчидан, у ўзини туркий халқларнинг ҳимоячиси ҳисоблайди (янги номи Туркистон Ислом ҳаракати - шу маънода қўйилган). Шу боисдан ҳам мазкур партия Тожикистонга нисбатан яхши ниятда эмас, балки Ўзбекистон, жумладан, Наманган, Фарғона ва Андижон тожикларига қаршидир. Бу партия бугунги пантуркизм андишалари ҳимоячисидир.

-"Ҳизб-ут-таҳрир" мусулмон халқининг ҳимоячиси сифатида чиқиш қилади. Она тилидан қатъий назар, мазкур ақидани тарғиб қилади. Унинг бошқалар томонидан кўпроқ эътироф этилиши ҳам шундандир балким. Аммо мазкур партиянинг фаолияти Қирғизистоннинг Фарғона вилоятида кенгроқ ва ошкорадир. Бу ҳолатга Қирғизистондаги сиёсий ноустуворлик ва давлат вазияти нотинчлиги сабаб бўлгандир эҳтимол. Чунки уч давлат - Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг муносабати бу партияга нисбатан бир хил манфийдир.

Партия фаолиятининг муҳим томони яширин фаолият ва анъанавий Ислом билан боғлиқлигидадир. Ундай бўлса, диний муассасалар, тариқат пешволари ва муллалар унинг тарғиботчилари сифатида чиқиш қилишлари мумкин. "Ҳизб-ут-таҳрир" ўзининг тарғибот ва уни нашр этиш ишларида кичик савдогарлар, китоб сотувчилар, ташқи мардикорлар, филология, тарих ва шарқшунослик соҳаси мутахассисларига суянади ва уйда бекор ўтирган аёллардан фойдаланади. Қишлоқ жойларда маданий муассасалар камлиги ёки умуман йўқлиги, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон халқлари борди-келдисининг мушкуллиги,  Фарғонада ғайримусулмон аҳолининг камайганлиги (жумладан, руслар), саноат ва транспорт соҳаси муассасалари фаолиятининг издан чиқиши, чоп фаолиятининг чекланганлиги, матбуот ҳолати ва "эркин маданий" дастурлар ҳам мазкур партиянинг ривожланиш ишига ёрдам беради.

Асосий мақсад халқаро шароитда ХХ аср бошларида Камол Отатурк томонидан йўқотилган ҳолатни вужудга келтириш билан боғлиқ. Яъни, Ватикан сингари дин аҳлини бир жойга тўплайдиган марказнинг бўлиши. Бугунги халқаро шароитда исломий ва ғайриисломий давлатлар муносабатларининг янада кескинлашиши европалик исломий ва маҳаллий аҳоли бу масалага диққат қаратиши янада зарур эканлигини кўрсатади ва дунёнинг диний партиялари, улардан бири "Ҳизб-ут-таҳрир" бундай ташаббусни ўз қўлига олиши мумкин". Бу менинг шу пайтгача қилган таҳқиқим эди.

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг "Тожикистон Республикаси XXI аср остонасида" номли мақоласида бу вазият таҳлил этилган ҳолда, Тожикистоннинг Ислом динига бўлган муносабати аниқ кўрсатиб берилган:

"Биз Тожикистон халқи ҳаётининг аввал бир томонга ва кейинчалик ундан оғишиб, бошқа томонга кетишига йўл қўйишга ҳеч ҳақимиз йўқ. Тожикистон давлатчилиги устувор тараққиёти виждон эркинлиги асосида дунёвий маданият ва дунёвий руҳиятда бўлиб, булар ҳеч қачон гуманизм, билим ва ахлоққа қарши нарсалар эмас…

Европа маданияти инсон руҳияти асосида  яратилган буюк нарсалардан биридир. Бироқ тарих унинг ўз-ўзидан фашизму нажотпарастликнинг авжига чиқиши ва маданиятсизлик иллатидан эмаслигига кафолат бермайди. Шу боисдан ҳам, Ғарбда демократия ва маданиятни сақлаб қолишнинг энг қийин усули ишлаб чиқилган. Бу усул эса, соғлом жамият қарашларининг меъёрга айланишини қабул қилмасликдир.

"Биз Тожикистон келажагини икки гуруҳ ақидасига боғланмаган жамият сифатида кўрамиз. Чунки улар моҳиятан мамлакат устувор тараққиётига халал беради.

Ақидаларнинг биринчи гуруҳи ХХ аср қайта қуриш даврида қўлга киритилган асл ютуқларни инкор этиб, одамларнинг "миллий типи" турини қайта тиклашга ҳаракат қилади. Улар назорати остида тузумни янгилаб, ҳатто, халифаликка қайтиш назарда тутилади. Улар виждон эркинлиги, яъни жаҳон демократияси ва маданиятининг янги ютуқларига инсон ҳуқуқлари умумий декларацияси асосида диндорликни қайта тиклаш ақидасига йўл қўймасдан фойдаланиб келади.

Ақидаларнинг иккинчи гуруҳи бизнинг эртанги келажагимиз учун қабул қилиб бўлмайдиган, баъзи манфаатли кучлар ҳаракатларидан иборат бўлиб, халқаро терроризмга қарши кураш  жараёнида динни бадном этишни истайди. Улар терроризм томирларини излаш жараёнида муқаддас Ислом динини гуноҳкор этишга тайёрдирлар.

Бу эса, ўтакетган адолатсизлик ва бунёдкорликдан узоқликдир…

Бу ғоялар орқали бизни Ислом дунёсидан ажралишни талқин этишга ҳаракат қилинади…

Биз Ислом дунёси ва Европа чегарасида жойлашганмиз. XXI асрнинг бу ҳақиқати биздан ўзимизни ўраб турган олам билан тенг муносабатларни тиклашни тақозо этади. Келгуси аср биздан икки томонлама ҳамкорликлар самараси ўлароқ, учинчи уч минг йиллик янгиликлари истиқболини талаб этади…"

Юқоридаги мақолада зикр этилганидек, жамиятда дин ўрнининг ҳақиқий муносабати бир неча масалани ўртага ташлайди. Жумладан, постсовет дунёвий жамияти ва бир пайтлари ижтимоий демократияни бошдан кечирган араб мамлакатларида дин ўрнини аниқлаб олиш масаласи. Мисол учун, Миср, Ироқ, Ливия, Сурия ва Яман. Тожикистон ҳам улардан бири бўлган бу мамлакатлар гуруҳида Ислом мавқеини Саудия Арабистони, Қатар, Қувайт ва Эрондаги каби аниқлаб олиши мумкин деб ўйламайман. Чунки бу давлатларда Ислом жамиятни идора қилувчи қудрат сифатида конституцион  ҳукмга эга.

Марказий Осиёдаги Ислом ўрнини ҳам Европадаги Ислом каби аниқлаб бўлмайди. Бизнинг шароитимизда эса, Ислом миллий дин, яъни бизнинг дунёвий турмуш шароитимиз  муносабатлари-ю, урф-одатимизда  бу асос жамланмоғи лозим. Тожикистон ва бошқа собиқ Шўролар мамлакатлари мусулмонларининг қайд этилган араб демократик мамлакатлари  билан ўхшашлиги шундаки, улар ҳаёт ва дунёвий анъаналардан  тус олган бўлиб, уларни ўрта аср андозасига қайтариш ҳаракати эътироз ва қарама-қаршиликни вужудга келтиради. Яъни динни сиёсий куч сифатида эмас, балки ҳар шахснинг иймон кучи сифатида эҳтиром этмоқ лозим.

 Бизнинг жамиятимизда бунга боғлиқ ҳолда истиқлолиятдан кейин ҳам миллий идеология мавзуси юзага келди. Баъзилар уни дин, қолганлар миллат ва яна бошқалар ватанпарварлик заминасидан излади. Бу уч нарсанинг муҳимлиги ҳеч қандай ихтилофни вужудга келтирмасликда. Менимча, ватанпарварлик шундай кўрсаткичлардан бири саналади. Тожикистонликнинг миллий ватанпарварлиги, яъни дунёга келган тупроғини севишлик ва ундаги қадриятлар ҳимояси ҳар бир ёш учун тарбия асоси бўлмоғи лозим. Аслида, бу тушунча ҳар доим диққат марказида эди ва шундай бўлиб қолади. Масалан, тожик классик адабиётида  "Ватан" сўзи камроқ ишлатилган бўлса-да, бироқ адабиётимизнинг энг буюк маъно ва ғоясини  ташкил этади. У буюкларимиз ижодининг асосий ғояси саналади.

"Бўйи Ҷўйи Мўлиён" Ватан ҳидидир. "Шоҳнома"даги Эрону Турон ҳимояси Ватан ҳимоясидир. "Маснавийи маънавий"даги Балху Бухоро ва Самарқанд ёди Ватан ёдидир. "Дил муқими куйи ҷонон асту ман ин ҷо ғариб", дейишликнинг ўзи Ватан ғарибидир. Мушфиқий қуйидаги мисрада Ватанни ёд этади:

Кардам сафари Ҳинду пушаймон шудам он ҷо.

 Маъдан ўзининг "Диёнат рафт, ё Раб, аз диёри мардуми Понғоз" шеърида поймол бўлган Ватанини ёд этади.

Халқ "Ватан тупроғи Сулаймон тахтидан яхшироқ", мақолида Ватаннинг улуғлигини зикр этади. Ёки "Лаънат ба касе, ки аз Ватан канда шавад. Афтад ба ғарибию ба кас банда шавад", деган гапда Ватан улуғлиги, Ватаннинг қайта тирилтирувчи кучи борлиги ўз ифодасини  топган. Чунки Ватанга қайтган шахс юз йиллик ўликни тирилтиради. Шояд ўша пайтларда "Ватан" сўзининг камроқ ишлатилганлиги Ватаннинг ўзидан узоқлашишлик бўлиб, шоир айтганидек, "тожик (ватани) чегараси - тожик тили" бўлгандир.

Аммо Шўролар даврида "Ватан" ва ватанпарварлик сўзлари жуда жарангдор ва жиддий янграрди. Ўша пайтларда Ватан ёки Совет Ватани озод ватан, тириклик ғоясини ифода этарди ўзида.

"Ватанам такягоҳи сулҳи ҷаҳон" таъбирида ватандан фахрланиш, "Ватан вайрона аз ёр аст, ё ағёр ё ҳар ду" мисрасида Ватан тақдири ҳақидаги андишалар садо беради. Бундай фахр туйғусини уйғотадиган мисралар бизнинг адабиётимизда жуда кўп учрайди. "Ватан ўғли", "Ватан - Она", "Бир ҳовуч Ватан тупроғи" номли китоблар ва санъат асарлари яратилди. "Она - Ватан" тушунчаси ҳам ўша замонларда пайдо бўлди ва бугун ҳам қалбларимиз тўридан мустаҳкам жой олган.

 Бу анъанани бугунги кундаги адабиёту санъатимиз ҳам фахр билан  давом эттириб келмоқда. Оғир 90-йиллар бошларида пайдо бўлган "Хоки Ватан" радиоси қочоқлар ва мажбурий муҳожирлар кўнглини кўтариб турарди.

Тожикистон давлат бошлиғи Эмомали Раҳмонга хос бўлган ватандорлик тартиби тушунчаси ўзига хос шукуҳ ва тароват касб этди. Ватан шукуҳини ҳаётнинг асоси сифатида қабул қилиш, Ватан фахрини гўдакликдан одамлар қалбида жойлаш ва асраш Ватан халқининг бирдамлигини вужудга келтиради. Тожикистонликлар сўзлашув тилидан, сиёсий ақидасидан ва диний эътиқодидан қатъий назар, Ватан ғоясида бир-бирига дўст, иттифоқ ва биродардирлар.

XXI асрнинг ўн беш йили давомида Тожикистонда диний фикрни одилона тарғиб этиш одат  тусини олди. Бу ишни аввал дин аҳли жорий қонунларга таянган ҳолда амалга оширарди. Бу амал, шунингдек, Ислом қадриятлари, Ислом оламининг таниқли шахсиятлари ва уларнинг юбилейлари, жумладан, Абуҳанифа юбилейи, Ислом маданияти йили, Қуръони Каримнинг тожикча нашр этилиши давлатнинг бевосита диққат маркази остида бўлганлиги билан аҳамиятлидир.

Шунингдек, оммавий ахборот воситалари ҳам ўта жиддий ва аниқлик билан дину мазҳаб масаласига қўл урди. Яъни дин аҳлининг таниқли шахсиятлари билан суҳбатлар, тафсирлар ва диний ривоятлар матбуот саҳифаларида пайдо бўларди. Матбуот социологик тадқиқот ўтказиб, Тожикистон минтақаларидаги диннинг таниқли шахсиятлари ўнталигини аниқлашни истарди. ОАВда мазҳаблар ва турли диний йўналишлару уларнинг ҳаётимизга нисбатан муносабати ҳақида кўпгина материаллар нашр этиларди.

Албатта, бу ишлардан ният яхшилик эди. Дин аҳли Шўролар давридаги камчиликларни ислоҳ этишни истарди. Ҳақиқатдан ҳам, динга ҳақиқий ихлос қўйганлар, янги руҳия билан юзланаётганлар ундан озод фойдаланарди. Бу озодликни ҳар ким ҳаётини бир маромга туширишда, тинчлигу осойишталик, ўқиш ва ишда татбиқ этарди. Халқ бу неъматдан фойдаланарди ва уни бирор кишига қарши қўймасди.

Лекин вужудга келган вазият, яъни виждон эркинлигидан ўзларининг асоссиз ва ғаразли мақсадларини татбиқ этишда фойдаланадиган гуруҳлар ҳам пайдо бўлганди.

Ўзининг асосий фикрини виждон эркинлиги заминасида озодликни дунёвий тузумга қарши қўйиб, жамият ҳаракатини, яъни дунё чархпалагини ортга қайтармоқчи бўлганди. Бу каби кишилар "амру маъруф"лари, ёзиб тарқатувчи варақаларида, ҳатто, радиоэшиттиришларида ҳам қадриятларни ўртага ташлардилар. Уларнинг баъзилари зарарли ва бошқа бирлари ҳақиқатни тан олмайдиганлар эди. Мен ҳам шу ҳақда бир оз мисол келтиришни истардим.

Радиоэшиттиришларининг бирида Ислом олами донишманди "Худо меҳмони" ифодасини ўзича шарҳ берарди. Худо меҳмони диний тушунчада уйга ё масжидга келган ва ғарибу бу мулкда қариндош-уруғи бўлмаган киши сифатида келади. Бу эшиттиришда эса, уни гадо сифатида танитарди. Яъни бойнинг уйига келган гадо. Дин олими гадога эҳтиром кўрсатиб, унга ётоқ жой бер, чунки у Худонинг меҳмони, деб насиҳат қиларди. Бу амал меҳнатдан қочишлик, бекор юришлик ва гадоликни тарғиб этишдир. Яна бир мисол келтиришни истардим. Бир киши ўзининг эмикдош акасини шароб ичганлиги учун кофир деб атаб, ўлдирган ва бу йўлда Исломни ўртага қўйган. Қишлоқлардан бирида беш вақтлик масжид имоми бўлган бола ўз отасини намоз ўқимаслиги учун "радди маърака" деб эълон қилган. Бундан ташқари, ҳашаматли машиналари билан масжидга келиб, жамоат билан намоз ўқишликни ўзларининг Исломга нисбатан эътиқоди намунаси деб билгувчи ёшлар ҳам пайдо бўлди.

Ўша йилларда ҳукумат ишини қиладиганлар, давлат идорасидаги одамлар қайси томонга қараб боришни билмасдилар. Бу каби кишиларнинг қалбида Худодан қўрқишлик эмас, балки атрофдагилардан, баъзи бир ёмон сўзли тақводорлардан қўрқиш ҳисси кўриниб турарди. Баъзи бир ёшлар орасида ўзларининг эшон, саид, халифа, хожа, катта мулла, фолбин, сўфи бўлиб ўтган аждодлари билан фахрланиш одат тусига айланиб қолганди. Бу ҳам бўлса шундай вазиятда юз бермоқдаки, авваллари одамлар ўзлари ва яқинларининг муаллим, дўхтир, олим, асл деҳқон, асл ишчи бўлганликларидан фахрланарди.

Бу мисолларда охирги йиллар давомида виждон эркинлигидан нотўғри фойдаланганлик ва ҳатто, суиистеъмол қилганлик ўз ифодасини топади. Агар ўша пайтларда дунёвий олимлару донишмандлар диний мақолалар ёзишни бошлаган бўлса, бугун донишмандлар тарихий воқеаларни динга боғлаган ҳолда бир томонлама кўрсатади. Масалан, бир донишманд сўфийлару дарвишлар ҳақида мақола ёзиб, ўтган жамиятнинг барча ахлоқсиз амалларини бу гуруҳлар бошига юклаган. Бир тарафдан иккинчи тарафга ўтишлик халқни боши берк кўчага бошлайди.  Ёшларни террорчилик амалларидан қайтариш, уларни бузғунчи гуруҳларга яқинлаштирмаслик, Ватан ва ота-она, миллатдоши-ю юртдошни қадрлаш  бир нарсани ёмон кўрсатиш билан эмас, балки яхши амалларни қўллаб-қувватлаш билан татбиқ этилади. Яъни биз Ислом қадриятларига эҳтиром кўрсатиб, уларнинг умумисломий хусусиятга эга бўлган яхшиларинигина қўллаб-қувватлабгина қолмай, балки тарғиб ҳам этмоқлигимиз  лозим. Биз учун бир-бирини ўлдирадиган, террорчилик, тафриқа қўзғатувчи ва имтиёз берувчи мусулмонлик керак эмас. Хайём меҳнату ҳаракат ва садоқатлилик билан одамларга мусулмонликни танитиб, ўзларини мулла сифатида кўрсатадиганларни масхара этиб, шундай дейди:

Зоҳид ба карам туро чу мо нашносад,

 Бегона туро чун ошно нашносад.

Гуфтй, ки гунаҳ кунй, ба дўзах барамат,

 Инро ба касе гў, ки туро нашносад.

Мавлоно эса, бундай дейди:

Худовандо, ту медонй, маро аз аҳли имон кун,

 Макун шайху макун сўфй, макун мулло, мусулмон кун.

Ниҳоят мусулмоннинг ҳақиқий юзини халқнинг ўзи кўрсатиб қўйган: "Каъба чаро меравй, дили одамеро ёб".

Бу иқтибосларни келтириш билан халқимизнинг Худони ва унинг илмини эркин танишдаги руҳиятини, ўз Ватанини танишу қадрлаш, ўз халқини мукаррам билиши ва барча дунё халқини эҳтиром этишини таъкидлаб ўтишни истардим. Бу мақсадимизга етишишимиз учун ўтганларимизнинг "мақсуд зи  ҷумла офариниш моем", деган гапини тўлиқ англаб етишимиз керак. Яъни Худо одамни яратди ва қолган барча нарсаларни унинг хизмати ва ҳожати учун яратди.  Шу андиша ва мазкур андишанинг риояси ҳам диннинг муқаддаслигини ва ҳам давлат ободлигини кўрсатади.

Истиқлолият, мусулмонлик ва дину муҳожирлик ҳақидаги фикрлар бир нарса учун керак эди. У ҳам бўлса: "Ислом давлати" байроғи остида курашувчиларнинг барчаси "Толиблар" ақидаларига эргашувчилардир.  Шу билан бирга, партиядан уруш ва террор сифатида фойланишади. Ўқимаган ва "бир бурда нон" илинжида юрган ёшларни алдов йўли билан "мардикорлик" урушига олиб боради, уларнинг барчаси жинояткордирлар. Яхшиликка ёмонлик билан жавоб қайтаришни истайдиганлар, сиёсатда пичоғу қора ўқ билан обрў топишни истаганлар асло мусулмон эмаслар. Мардикор - террористнинг Ватани йўқ.

 

Иброҳим УСМОНОВ,

тарих фанлари доктори.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Сармоявий муҳитни яхшилаш бўйича маслаҳат кенгаши мажлиси

 

26 январ куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, Сармоявий муҳитни яхшилаш бўйича маслаҳат кенгаши Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Сармоявий муҳитни яхшилаш бўйича маслаҳат кенгашининг XVIII мажлиси бўлиб ўтди.

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон дастлаб, иштирокчиларга

Муфассал...

Эссени жорий қилиш ўзини оқламадими?

 

Ёки ўтган йилги марказлаштирилган кириш имтиҳонлари натижалари таҳлили ва жорий илда эътибор қаратилиши лозим бўлган баъзи жиҳатлар хусусида 

Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий тест маркази таъсис этилганига ҳам беш йил бўлди. Марказ ташкил этилиши арафасида, унинг қандай фаолият юритиши, кириш имтиҳонларидаги шаффофлигу коррупцион амалларга қай даражада барҳам беришни таъминлай олиши борасида турли фикру мулоҳазалар пайдо бўлганди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990420

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477387
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3315
4027
21000
7426653
99031
114875
7477387

Сизнинг IPнгиз: 3.145.40.121
Бугун: 23-11-2024 16:43:24

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015