Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 31 Август 2018 Кӯришлар: 1566
Печат

 

n sadriddinzoda 2018Носир Хусрав ноҳияси мамлакатимизнинг шарқий-ғарбий қисмида, Ватанимиз пойтахти Душанбе шаҳридан тахминан 230 километр узоқликда жойлашган. Илгари Бешкент номи билан аталган ноҳия юртимизнинг қадимий ва тарихий гўшаларидан бири ҳисобланади.

Биз иш юзасидан ушбу ноҳияда бўлиб, ноҳия раиси Нуриддин Садриддинзода билан бу ерлик меҳнаткашларнинг жорий йил олти ойида

қўлга киритган ютуқлари ҳақида қисқача суҳбат уюштирдик.

-Носир Хусрав ноҳиясининг меҳнаткашлари ҳам Ватанимизнинг бошқа фуқаролари каби Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳамда Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг халқпарвар сиёсатини ҳаётга татбиқ эта бориб, ободончилик ҳамда бунёдкорлик ишларини яхши йўлга қўйишган.

Жорий йилнинг 6 ойида маҳаллий бюджет даромади 104,7 фоизга таъминланди ва 3 миллион 578 минг 246 сомоний ўрнига, 3 миллион 746 минг 591 сомоний киритилди. Нобюджет ижтимоий солиқ режаси 114,6 фоизга бажарилди ва бюджетда кўрсатилган 1 миллион 991 сомоний ўрнига 1 миллион 147 минг 185 сомоний ўтказилди.

Ноҳия маҳаллий бюджетининг харажат қисми 8 миллион 423 минг 260 сомонийни ташкил этади. Бу режага нисбатан 92 фоизга тенг. Республика бюджети ҳисобидан иш ҳақи тўловлари учун 5 миллион 110 минг 100 сомоний ўтказилган, бу режага нисбатан 97,1 фоиздир. Ноҳиянинг ички маҳсулот ҳажми жорий йилнинг 6 ойида 101 миллион 264,6 минг сомонийни ташкил этади, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 111,4 фоиз ёки 10 миллион 346,4 минг сомоний зиёддир.

Аҳолининг асосий қисми қишлоқ хўжалик соҳаси билан банд бўлиб, уларнинг аксарият даромади шу соҳадан олинади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 83 миллион 461,4 минг сомонийни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2017 йилнинг шу даврига қараганда, 9 миллион 880,9 сомоний зиёддир.

Ноҳиянинг умумий экин майдони 6474 гектарни ташкил этади. Жумладан, 674 гектар сабзавот, 648 гектар полиз экинлари, 139,7 гектар картошка ва чорва учун озуқа экинлари ҳамда ерни алмаштириб экиш маданиятига риоя қилган ҳолда, 567 гектар майдонга беда экилган. Айни пайтда ноҳиямиз миришкор деҳқонлари 3000 гектар майдонга чигит экиб, агротехника барча тадбиркорларига риоя қилган ҳолда, юқори хосил олиш мақсадида, ғўзанинг қатор ораларига сифатли ишлов беришмоқда.

Маориф соҳасида ёшларга таълим ва тарбия бериш ишлари яхши йўлга қўйилган. Ноҳияда 31та таълим муассасаси фаолият юритмоқда. Жумладан, 25та ўрта умумтаълим муассасаси, 1та гимназия ва 5та болалар боғчаси мавжуд.

2017-2018 ўқув йилида ноҳиядаги ўрта умумтаълим муассасаларида 8543 нафар талаба қайдга олинган, улардан 4182 нафарини қизлар ташкил этади. Таълим муассасаларида шогирдларга 715 нафар устозлар сабоқ беришади. Уларнинг 479 нафари аёллардан иборат бўлиб, 361 нафари олий маълумотлидир. Ноҳияда 19та талаба олий ўқув юртларига Президент квотаси билан қабул қилинди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, ноҳия маорифи тизимида ўқувчиларнинг ривожланиши, яъни истеъдод ва нутқларини такомиллаштиришни мақсад қилган “Дарё” номли марказ ташкил этилган. Марказнинг кўзлаган мақсадига эришишида ўз касбининг фидойиси Гулрухсор Мусурмонқулова ва маориф соҳасида тажрибали мутахассис, Тожикистон маорифи аълочиси Аноргул Эшбоеваларнинг фидойиларча меҳнати самараси кўзга ташланади.

Халқни ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ҳимоя қилиш мақсадида тўю маъракаларда ортиқча сарфу харажатларнинг олдини олиш ҳамда қишлоқ жамоатларида ўтказилаётган барча тадбирлар “Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида”ги қонун юзасидан тарғибот, ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Бу даврда 35та суннат ва 196та никоҳ тўйлари мазкур қонун талаблари асосида ихчам тарзда ўтказилди. Олти ой давомида бир марта мазкур қонун талаблари бузилганлиги ҳолати қайдга олиниб, ноҳия суди томонидан тўй эгаларига нисбатан 5000 сомоний жарима тайинланди.

Ҳаётимизда моддий эҳтиёжни қондириш билан биргаликда маънавиятга эҳтиёж ортиб бормоқда. Айни пайтда радио, телевидение, мобил телефонлари ва интернет тармоқларининг кўпайганлигига қарамай, мамлакатимиз газета ва журналларига обуна бўлиш сезиларли даражада ошиб бормоқда. Бу муҳим сиёсий маъраканинг намунавий ўтиши кўп жиҳатдан алоқа ходимларига боғлиқ.

Мана, бир неча йиллардан буён ноҳия алоқа бўлим мудири Мусаллама Маҳмудованинг тарғибот ва ташвиқотлари туфайли, ноҳияда газета ва журналларга алоқа бўлимидан тўғридан-тўғри газета редакциялари билан обуна бўлиш яхши самара бермоқда.

Биз Носир Хусрав ноҳияси меҳнаткашларини ҳаёт билан ҳамқадам бўлаётганликларига ишонч ҳосил қилдик.

 

Даврон Каримов,

Носир Хусрав ноҳияси.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Антониу ГУТЕРРИШ: « Бадахшон – нафақат Тожикистон, балки бутун дунёдаги энг гўзал минтақалардан бири»

 

12 июн куни БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Тожикистонга келди. У сафар доирасида Сарез кўлига бориш чоғида Помир тоғи устидан парвоз қилиб ўтди. 

Бош котибнинг Тожикистонда кузатган иқлим ўзгариши оқибати уни ҳайратга солган - бу мамлакатдаги музликларнинг қарийб ўттиз фоизи аллақачон эриб кетганини таъкидлади.

Муфассал...

Одамнинг қазоси

 

Ўлим… ҳаммамиз – ўлим кишисимиз. Ўлим ёмон эмас, фақат тавба қилмай, ўлиб кетган – ёмон…

Антон Павлович ЧЕХОВ.

Умр – одам боласига ато қилинган улуғ неъмат. Аммо у бир сиқимгина, аянчли даражада қисқа. Инсон зурриётининг туғилиши ва ўлими орасидаги вақт масофаси – умр. Бироқ у фонийдир. Фонийлик – бани башар манглайига битилган

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991120

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478747
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4675
4027
22360
7426653
100391
114875
7478747

Сизнинг IPнгиз: 18.226.222.132
Бугун: 23-11-2024 17:51:14

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015