Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 02 Август 2019 Кӯришлар: 1531
Печат

 

g sotiboldiyeva 2019Ой сутдай оппоқ. Осмон артилган шишадай тоза. Чигирткаларнинг чириллаши, қурбақаларнинг қуриллаши осойишта сукунатни бузади. Осмонда ой – уйда мен бедорман. Ўтиб кетган меҳрибон, дунёқараши кенг, куюнчак ва самимий кишилар ҳақидаги фикр уммонига ғарқ бўламан.

Бу йил - қадрдон, отахон газетамиз «Халқ овози»нинг 90 йиллик шодиёнаси. Газета редакциясида қанчадан-қанча меҳри дарё, қалби зиё, камтарин

инсонлар ҳалол меҳнат қилиб, умргузаронлик қилмади, дейсиз. Бу муқаддас даргоҳга не-не азиз инсонлар келиб-кетмади. Ўз касбларига содиқ ва садоқатли, ҳикматли сўз ва ўткир қаламлари ила кўпчиликнинг қалбидан жой олган азиз кишиларнинг эзгу ишларини асло унутмаймиз, унута олмаймиз.

Ҳар куни ишга қатнаётиб кўчамиздаги дарахт тагида кўзойнакли бир онахонни кўраман. Онахон газета сотиш билан бирга, тинмай нашрияларни мутолаа қилиб ўтиради. Ва ниҳоят кунларнинг бирида ишдан қайтаётиб ўша аёл билан суҳбатлашиб, бир неча саволларга жавоб олиш имкони бўлди.

-Ҳамиша газета ўқийсиз, мутолаадан чарчамайсизми? – дедим.

-Ҳа, қизим, газета ўқишни яхши кўраман. Бир пайтлар бизни ҳаётга қайтишга кўмаклашган, оиламизга малҳам бўлган «Халқ овози» газетасини жуда қадрлайман. Турмуш ўртоғим ростгўй, ҳалол киши бўлиб, фалон жойда ишларди. Гадонинг душмани гадо бўлади, деганларидек, нокас, кўролмас кимсалар туҳмат қилиб, юқорига юмалоқ хат ёзишди. Ҳақиқат эгилади, синмайди, дейдилар-ку. «Халқ овози» газетаси ходимларининг хатти-ҳаракати билан хўжайиним оқланганлар. Ўша пайтлар ҳозирги таянчимиз, қувончимиз шу нашр бўлган. Ҳақиқат ғолиб чиқишини турмуш ўртоғим яхши биларди. Шу-шу газеталарга меҳрим беқиёс.

Газетага меҳнати сингган устозларни ёдга олсак, кўз ўнгимизда самимий ва меҳрибон инсонлар намоён бўлади.

2010 йил кузагида барча ходимлар сафарга отланиб, «Зебо» магазини қошида йиғилдик. Биринчилардан бориб турганим учун зерикдим. Ўлмас акага савол бера бошладим. «Мен Ватан деганда, пичан ғарамлари ёнида турган мужикни тушунаман»,- дейди рус шоири Лермонтов. Менинг эса, тандирдан иссиққина нон узиб олаётган онажоним кўз олдимга келади. Ватан нима – жонажон ҳовлинг, киндик қонинг тўкилган тупроқ, шундайми?

-Ватан мавзусида қалам тебратмаган ижодкор йўқ. Ватан буюк саждагоҳ.Ватан бу сочларингизни қирқ кокил қилиб ўриб, дўппи кийиб, ялангоёқ югурган болалик. Ватан - атрофингиздаги инсонлар, қўни-қўшнилар, дея узундан-узоқ бориб, қайтгунча суҳбатлашгандик.

Суҳбатларнинг бирида таниқли журналист Турғун Дадабоев «Сийқа гапларни такрорламаслик, теша тегмаган мавзуларни ёритиш керак», деб айтганди. Бирда Солиҳ Қаҳҳоров эса «Адабиёт кишиларни ҳамиша яхшиликка бошловчи маёқ. Адабиёт ўқиш, ўқитиш учун яратилади, - деганди.

Зокиржон Собиржонов: «Журналист ҳамма вақт оператив, тезкор, долзарб мавзуларни ёритиши керак, - деганди. Бу бағрикенг устозларни (Худо раҳмат қилсин).

Қалби уммон устозларимизнинг газета ҳақидаги фикрлари бир –бир хаёлимдан ўтади…

Таржимон Омонбой ака Жуманов: «Ёшларни меҳнатга муҳаббат, Ватанга садоқат уйғотиб, мустақиллик йилларида қўлга киритилган ютуқларни кўпайтириш руҳида тарбиялашда газетанинг роли муҳимдир».

Султонмурод Ҳожибоев: «Газета - кишилар дардига малҳам бўлувчи таянч. Газета - ҳаёт мактаби. «Халқ овози» газетасининг 90 йиллик қутлуғ шодиёнаси билан барча қалам аҳлига ижодий баркамоллик тилайман».

Жўрақул Ажиб: «Китоб ўқиган инсоннинг ақли чархланиб, маънавияти бой бўлади. Китоб ўқимаган инсонлар онги маънавий қашшоқлигича қолаверади. Китоб газетага ўхшайди, газета китобга ўхшайди. Бир-бирининг ўрнини тўлдиради».

Абдулла Зуҳур: «Дунёда бир аёл қолса ҳам заргарга иш топилади, деганларидек, дунёда бир ўқувчи қолганида ҳам газета чиқаверади. Минглаб кишилар газетани ўзгача руҳ, кайфият ва қизиқиш билан ўқийдилар.

Ҳануз ёдимда, ёшлигимда мусиқа ва адабиётга шунчалик қизиқардимки, ҳар бир ўқиган китобимнинг мағзини чақиб, шеър ёдлашни канда қилмасдим. Мактаб ва болалик йилларим мен учун жуда ёрқин ранглар билан соғиниб ёдга олувчи давр бўлган.

«Варзоб» совхози (ҳозирги «Чимтеппа») Коммунизм (ҳозирги «Гулпарвар») маҳалласининг қоқ ўртасида шинамгина кутубхона бўларди. Бу ерда Каримахон опа Солиева узоқ йиллар фаолият юритиб, барча китобхонларни кўпроқ мутолаа қилишга жалб этардилар. Китобга беҳад қизиққанлигим боис, опанинг кутубхонасига кунора чопардим. Бу ердаги сон-саноқсиз, қалашиб ётган китобларни кўриб, кўзим қамашарди. Карима опани зимдан кузатиб, «Бунча хоксор, меҳридарё бўлмаса бу аёл, дердим. Бу опага мазза-да, қайси китобни хоҳласа, ўқийверади, ўз ихтиёрида, деб ўйлардим ўша кезлар. Кейинчалик опа асраб ўқиш шарти билан уйга берадиган бўлди. Мен эса, бир олам қувонч билан уй юмушларимни, дарслик уй вазифаларини тезроқ бажариб, китоб мутолаа қилишга, яна кўзлаб қўйган китобимни олиб келишга ошиқардим.

Ҳозирги кунда ҳам Карима опа жамоат ишларида фаол, ўғил-қизлар, келин, невара-чеваралар қуршовида энг бахтли, ибратли ҳожи оналардан бири бўлиб ҳаёт кечиряптилар.

Эҳ, болалик қандай беғубор! Эзгуликнинг йўли ҳамиша нурли. Ўзимнинг шахсий китобларимни «Мунгли кўзлар», «Болалар хрестоматияси», «Танланган асарлар», «Калила ва Димна», «Орзигул» топишмоқ ва эртак ва яна кўп китобларни ҳозиргача сақлайман.

Қўл етмас жойда, баландда эса акам ва опамларнинг «Уч илдиз», «Минг бир кеча», «Уфқ», «Ўткан кунлар», «Меҳробдан чаён, «Қуёш қораймас», «Олтин зангламас», «Қизил ва қора», «Қўрқинчли Теҳрон», «Икки эшик ораси», «Баҳор қайтмайди», «Ўзбекистон энциклопедияси», «Ўзбек миллий таомлари» бўларди.

Оиламиз одмигина, бир этак жон яшардик. Юзларидан нур ёғилган отажонимга фахр билан қарар эканман, назаримда, дунёда дадамчалик энг забардаст, энг зўр, энг кучли инсон йўқдек эди. Тонг саҳардан қўлларига кетмон олиб томорқага кирардилар. Оилада икки акам, тўрт опам, мен, синглим катталарнинг ортидан ишга киришардик. Отажоним ҳар бир фарзандларининг ёшига яраша иш-юмуш топиб берардилар. Игнаси ўқ мисоли онажоним «болам- бойлигим!» деб яшардилар. Уй-рўзғор ишлари, пишир-куйдир, бола-чақа, ҳар йили баҳорнинг охирига бориб, пилла қуртини парваришлаш анча меҳнат талаб этарди. Онажоним ҳам рўзғор юмушлардан ортиб, китоб, газета-журнал ўқишга улгурарди. Қаҳратон қишми, баҳорми ростгўй, ажойиб нуроний Йўлдош ота Нуронов деган почталёнимизнинг йўлига кўз тикардик. Кўпинча обуначиларга мактабдан қайтишимизда «Саодат», «Гулистон», «Фан ва турмуш», «Шарқ юлдузи», «Гулхан», «Ғунча», «Ленин учқуни», «Совет Тожикистони» газета-журналларни адашмай ажратиб берарди. Биз эса, олам-олам қувончлар билан уйга йўл олардик.

Кунларнинг бирида Худойберди Тўхтабоевнинг «Сариқ девни миниб», «Сеҳрли қалпоқча» асари мутолааси чоғида жудаям кулгили ҳолатлар таъсир қилиб, қаҳ-қаҳ отиб кулиб юборганимда уйдагиларнинг хавотирли нигоҳлари ҳамон эсимда.

А.Қаҳҳорнинг «Бемор» ҳикоясидаги аламли воқеадан таъсирланиб, роса йиғлагандим.

Ишларим тугагач, яширинча шифонер эшигини қия очиб китоб ўқирдим. Китоб ўқишнинг гашти ўзгача бўлади. Ўқиган ҳар бир китобларимнинг номи ва муаллифнинг исм-шарифини махсус дафтаримга, албатта, ёзиб қўярдим.

Бирида Мирзакалон Исмоилийнинг «Фарғона тонг отгунча» номли китобини қўлимга олиб варақлаётсам, кичик акам қўлимдан тортиб олганди. Мен эса роса йиғлагандим. Ойижоним акамни уришган эдилар ўшанда...

Саҳар субҳидамда ота-онамнинг излари қолган қадрдон уйга йўл олдим. Даргоҳи кенг отажонимни эслатувчи икки акамни кўришга шошиламан. Иккови ҳам қишлоқ хўжалиги олийгоҳини битирган, ёнма-ён қўшни. Ўғил-қизларини ўқитиб, уйлаб-жойлаган. Йиллар давомида яхши, обрўли кишилар билан нуфузли корхоналарда фаолият юритишган.

Ҳар икки акам мутолаани яхши кўришларига қарамай, газета, китоб ўқишни фойдаси кўплигини айтиб ўтаман.

- Россия ўлкаларида ёшу қари, ҳатто электричкаларда ҳам китоб ўқиш билан машғул экан. Америкада оддий кўча тозаловчилари ҳам тинмай газета ва китоб ўқишаркан. Кўп мутолаа асабни тинчлантириб, қалбни юмшатаркан.

Катта ва кичик акамлар бир оз сукут сақлаб: «Ҳа, кўп китоб ўқиган одамдан ёмонлик чиқмайди. «Халқ овози» газетаси юртимизда маърифат уруғини сочувчи нур. Газета ўқиган киши маърифатли бўлибгина қолмай, бутун дунёда юз бераётган янгиликлардан хабардор бўлади. Газета яқин сирдош, бақувват ягона куч,- дея газетада фаолият юритиб, ўтган кишиларнинг яхши хислатларини айтиб ўтадилар.

-Мана, неча йилдирки, «Халқ овози» газетаси даргоҳида ҳалол, забардаст журналист, шоирлар билан ишлайман. Ҳали-ҳануз китоб ўқиш жону дилим. Қачон Ўзбекистонга борсак, ҳамсафарларим кийим-кечак, нарса-буюмларга қизиқишса, мен китоб излайман.

Газетхонларимиз сони ошиб, дунёқараши кенгайиб, маънавий озуқа олишсин. «Халқ овози» газетамиз меҳрингизга меҳр билан жавоб қайтараверсин! Инсон қадрини биладиган, ватанпарвар ижодкорларнинг қалами ўткир бўлсин!

 

Гулчеҳра Сотиболдиева,

«Халқ овози».

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Суғддаги сайёҳлар севган жойлар

 

Искандаркўл Душанбе –Хўжанд шоҳ йўлига яқин жойлашган. Пойтахт томондан юрилганда, йўлнинг чап тарафида. Кўл баланд тоғлар қўйнида, денгиз сатҳидан 2 минг метр баландликда жойлашган. Кўлнинг умумий майдони деярли 3 ярим квадрат километрга тенг бўлиб, чуқурлиги 72 метрга етади.

Айний ноҳияси ҳудудида жойлашган кўлга Саратоғ, Ҳазормеш, Сарема дарёлари қуйилади. Кўлдан эса, Искандардарё оқиб чиқади. У сал ўтмасдан,

Муфассал...

Оқ, оппоқ турналар…

 

Қайси элнинг жасур, кўксини қалқон қилиб, Ватанини қўриқлайдиган халоскор фарзандлари бўлса, у халқ ҳеч қачон нобакор ва золим душман олдида бош эгмайди. Таслим бўлмайди…

Бу ҳаётий ҳақиқатни тарих саҳифаларига битилган Улуғ Ватан уруши ҳаққоний тарзда исботлаб берди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991216

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478951
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4879
4027
22564
7426653
100595
114875
7478951

Сизнинг IPнгиз: 18.116.89.8
Бугун: 23-11-2024 17:59:38

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015