Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 25 Май 2017 Кӯришлар: 2348
Печат

Ёхуд муборак Рамазон ойи арафасида бозорлардаги нарх-наволар хусусида

bozor 2017 1Яқинда Раъно Қирғизбекова деган танишим Москва шаҳридан келди. У киши меҳнат таътили пайтида Россияда яшаётган ўғли, келини ҳамда неварасини кўриб қайтди. Танишимдан сафар таассуротлари ҳақида сўраганимда, Москва шаҳрининг гўзаллиги, меҳнат муҳожирларининг муаммоларидан гапира туриб, россияликларнинг ажойиб бир анъанасидан завқланганлигига алоҳида тўхталди:

- Москва шаҳрига сафарим русларнинг Пасха байрамига тўғри келди, - дейди Раъно опа. - Мен байрам арафасида барча магазинлардаги маҳсулотлар чегирма (скидка) нархда сотилишидан ҳайратга тушдим. Айрим озиқ-овқат маҳсулотлари 50 фоизгача чегирма билан сотилаётганлигидан бозорларимиздаги соҳибкорлар ибрат олишса, арзир экан, деб ўйладим…

Барчамиз учун муборак Рамазон ойи арафасида Душанбе шаҳри бозорларидаги нарх-наволар билан танишишни мақсад қилиб, йўлга тушдик. Маршруткада пул тўплайдиган ва қилаётган юмуши ўзига ярашмайдиган ғўлабирдай йигит баланд овозда ҳамманинг диққатини тортаётганди:

- Эшитдиларингми, картошка 7 сомонийга чиқибди, - дерди у ўзини билағон тутиб. - Энди картошканинг ўрнига гўшт ейиш керак. Уч кило картошканинг пулига бир кило гўшт беришади.

Жамият транспортида кетаётган аёллар бозорлардаги нарх-наволарнинг кескин кўтарилиб кетиши сабабларини ўзларича шарҳлашга тушдилар.

Душанбе шаҳрининг айрим бозорлари, маҳаллалар бозорчаларидаги нарх-наволар унчалик фарқ қилмасди. Барча бозорларда фаровонлик кўзга ташланарди. Фақат бозорларимизда бир нарса - инсоф жуда тақчил эди.

"Хўжанд - Душанбе" автомобил йўлига баҳорнинг дастлабки ойида тушган қор кўчкилари ва йўлнинг икки ҳафталар давомида яхши фаолият қилолмаганлиги натижасида бозорларда картошканинг нархи кескин кўтарилиб кетганди. Ўшанда истеъмолчилар буни тушуниб, тўғри қабул қилишди. Аммо картошка нархининг кўтарилиши бошқа маҳсулотларга нарх қўйишда эталон вазифасини бажариб қолганлиги аянчли эди.

Энди йўллар очиқ. Янги картошканинг пештахталарда кўриниб қолган бўлишига қарамай, ҳамон бу маҳсулотнинг нархи истеъмолчини "чақади".

Картошка нархи Душанбе шаҳри бозорларида 5 сомонийдан 6 сомонийгача сотилмоқда. Янги чиққан картошка, асосан, 4 сомоний 80 дирам - 5 сомоний.

Гўшт кейинги икки-уч ҳафта ичида 7-8 сомонийга қимматлашди. Айни пайтда Душанбе шаҳри бозорларида мол гўшти 37-38 сомонийга баҳоланмоқда. Гўштнинг нархини кўриб, маршруткада пул йиғадиган бўз бола: - "Картошка ўрнига гўшт ейман", - деб хомтама бўлмадимикан, деган ўйга бордим. Бу нархлар ҳали Рамазон ойи кириб келишига тўлиқ икки ҳафта қолган пайтдагиси. Энди инсофни сотувчиларга берсин, ишқилиб. Рамазон ойида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига талаби ошиши табиий. Сотувчилар эса, ўша кунларни кутиб, бир нарсага эга бўлиб қолиш учун "енг шимаришмоқда". Агар шундай бўлмаса, нега бозорлардаги нарх-наволар ҳозирданоқ "дакка урмоқда"?

Икки ҳафта бурун Восе ноҳиясига сафарга чиққандик. Қишлоқларда тут роса пишган экан. Қайси ҳовлига кирманг, пишган тут "кўрпа бўлиб" тўкилган. Ўтирмасингиздан уй эгаси олдингизга ош ейдиган лаганларда тут олиб келади. Битталаб тут ей десангиз, уй эгаси:

- Ош қошиқда олинг, бу йил тут яхши бўлди, Худо баракасини берган, - дейди.

Шаҳар бозорларида тутнинг бир килограмми 7-10, қулупнай - 12-15, гилос - 10-15, бодринг - 2,5, помидорнинг килограмми 5-6 сомоний сотилмоқда. Қиш пайтида кўкатнинг уч боғлами бир сомоний сотилган бўлса, май ойининг ўрталарида ҳам боғламлар сони ўзгарган эмас. Устига-устак, боғламлар тобора "озиб" бораяпти.

Тошбосди чукрининг нархи билан қизиқаман.

- Сизга арзон нархда бераман, раис, - дейди кўринишидан бозорга энди чиққанлиги билиниб турган корчаллон. - Бошқалар учун килограмми 22 сомоний, сизга - 20 сомонийдан.

Сотувчининг қопидаги чукри камида 30 килограммдан кўп келади. Демак, у маҳсулотини айтган нархда сота олса, харажатларидан ташқари камида 500 сомоний фойда олади.

Ҳа, бозорларимиздаги нарх-наволар чўтини кўриб, бу йил ҳам Рамазон ойида дастурхонларимизни тузаш осон кечмаслигини сезамиз.

Мамлакатимиз раҳбарияти мунтазам тадбиркор, соҳибкор ва корчаллонларни инсофга чақириб, нарх-навони оширмасликка даъват этишларига, масжидларимизда имом-хатиблар бозорда ўтириш масъулияти ҳақида бот-бот амри маъруфлар қилишларига қарамай, афсуслар бўлсинким, ҳамон бозорда инсоф анқонинг уруғига айланиб бормоқда.

Бозорчиларимиз эса, ҳозирданоқ Рамазон ҳайитида нарх-наволар ошишини кутиб яшашмоқда. Афсус…

Излаганимиз - инсофни бозордан топа олмай, тушкун ҳолда уйга қайтар эканман, Москва сафаридан қайтган Раъно опанинг гапларини эслайман:

- Ҳар ҳолда, русларда инсоф бор. Байрам арафасида улар барча маҳсулотлар нархига чегирма қўйиб сотишади. Бизникилар улардан ўрнак олишса, арзийди…

Зора…

 

Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,

"Халқ овози".

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Апрел 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30      

МАҚОЛАЛАР

ФАРМОН ИМЗОЛАНДИ

 

2018 йилнинг 16 январ куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси  Президенти  муҳтарам  Эмомали Раҳмон "Ишлаб чиқариш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятида барча турдаги текширувларга мораторий эълон қилиш тўғрисида"ги фармонни имзолади.

Ушбу фармонга биноан, Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши

Муфассал...

Асил ҳунармандлар макони

 

Юксак тоғлар бағрида жойлашган Шамсиддин Шоҳин ноҳияси асил ҳунармандлар диёри бўлиб, буюк истеъдодли шахсиятлар қадимдан ўзларининг ҳунармандчилиги билан машҳур бўлиб келишган. Улар ўз ҳунарларини ота-боболаридан ўрганиб, фарзандлари ва невараларига мерос тариқасида улашиб келганлиги бу миллий қадриятларнинг барҳаётлигини сақлаб қолган. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2376963

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9475667
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2616
4037
18519
9420445
115554
133128
9475667

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.124
Бугун: 24-04-2026 12:46:06

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015