Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 14 Апрел 2016 Кӯришлар: 2073
Печат

 

futbolistiМамлакатимизда олий лига жамоалари ўртасида юбилей – XXV Тожикистон чемпионати мусобақаларига старт берилди.

Икки давра тартибида ўтказилиши режалаштирилган турнирнинг 1-тури илк ўйини республика марказий стадионида ўтди.

Унда амалдаги Тожикистон чемпиони, пойтахтнинг «Истиқлол» жамоаси Бобожон Ғафуров ноҳиясининг «Парвоз» клубини қабул қилди.

Тўлиқ истиқлолчилар назорати остидаги ўйин йирик - 4:0 ҳисобида душанбеликлар фойдасига ҳал бўлди.

Биринчи турнинг қолган ўйинлари қуйидаги натижалар билан тугади: «Регар-ТадАЗ»-ЦСКА «Памир» - 2:1, «Хўжанд»-«Вахш» - 2:1, «Хайр»- «Равшан» - 4:0, «Ҳосилот»-«Барқчи» - 2:2.

Турнирнинг навбатдаги иккинчи тур ўйинлари 16-17 апрел кунлари ўтказилади.

 

РАҚИБ – БАНГЛАДЕШ ТЕРМАСИ

Осиё футбол конфедерациясининг Куала-Лумпур шаҳридаги штаб-квартирасида «Осиё кубоги-2019» турнирининг гуруҳ мусобақаларига йўлланма берувчи плей-офф босқичида иштирок этувчи жамоалар жуфтлигини аниқлаб бериш учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Унинг натижаларига кўра, Тожикистон Миллий терма жамоаси плей-офф босқичида Бангладеш термасига қарши майдонга тушади. 

Плей-офф босқичининг дастлабки учрашуви 2 июн куни Душанбе шаҳрида, жавоб ўйини эса, 7 июнда Даккада ташкил этилади.

Эслатиб ўтиш жоизки, «Сариқ қитъа» биринчилиги мусобақалари тарихида илк бор «Осиё кубоги-2019» турнирида 24та терма жамоа бош соврин соҳиби бўлиш учун уриниб кўради.

 

АЧИНАРЛИ ДАРАЖАДАГИ ОМАДСИЗЛИК

Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) жаҳон терма жамоаларининг кейинги ойда эришган ютуқларига асосланиб, апрел ойи учун янги рейтинг варақасини эълон қилди.

Ачинарлиси шундаки, атиги 149 очко жамғарган Тожикистон терма жамоаси ФИФАга аъзо 204 давлат рўйхатида 14 поғона пастлаб, 150- ўриндан 164-жойга тушиб кетди.

Соҳа мутахассисларининг таъкидлашларича, мамлакатимиз бош жамоасининг «Жаҳон чемпионати-2018» турнирининг иккинчи гуруҳ саралаш босқичида Австралия (7:0) ва Қирғизистон (1:0) терма жамоаларига имкониятни бой бергани рейтингдаги мавқеига салбий таъсир кўрсатган.

Янги рўйхатда жаҳоннинг энг кучли терма жамоалари – Аргентина, Белгия ҳамда Чили кучли учликдан жой олган.

 

--------------    Кураш    --------------

ДЗЮДОЧИНИНГ ОЛТИН МЕДАЛИ

Россия Федерациясининг Твер шаҳрида курашнинг дзюдо тури бўйича 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида Европа кубоги турнири якунига етди.

Мусобақаларда Тожикистон байроғи остида чиқиш қилган Ёқубжон Назиров олтин медал совриндори бўлди.

У ярим финал босқичигача россиялик курашчилар Владимир Сечин ва Манаф Набиевларни доғда қолдирди.

Ярим финалда ҳам рус дзюдочиси Назар Меншиковни мағлуб этди.

Ҳал қилувчи финал босқичида, Белорус вакили Иван Дубин устидан устунликка эришди.

 

======    Жаҳонда    ======

--------------    Волейбол    --------------

БОШ СОВРИН «ВЕРОНА»ДА

Клублар ўртасида ташкил этиладиган «Европа волейбол конфедерацияси даъват кубоги» мусобақалари якунига етди.

Бош соврин тақдирини ҳал қилувчи босқич учрашувида Италиянинг «Верона» ҳамда Россиянинг «Факел» жамоалари ўзаро беллашдилар.

Учрашувда италияликларнинг қўли баланд келиб, 3:2 (25:20, 18:25, 25:20, 21:25, 15:6) ҳисобида ғалаба қозонишди.

Биринчи ўйинда ҳам айнан шундай ҳисоб қайд этилиб, италияликлар зафар қучишган эди.

«Верона» волейбол клуби ўз тарихида биринчи бор ушбу турнир доирасида совриндор бўлди.

«Факел» вакиллари эса, 2006-2007 йил мавсумида бу мусобақа ғолиби бўлишган.

 

--------------    Теннис    --------------

МАЙАМИ ТУРНИРИ ҒОЛИБИ

Америка Қўшма Штатларининг Майами шаҳрида теннис бўйича соврин фонди 6,8 миллион долларга тенг бўлган халқаро мусобақа ўтказилди.

Касбий теннисчилар ассоциацияси турнири туркумига кирувчи мусобақанинг финал босқичида жаҳоннинг биринчи ракеткаси, сербиялик Новак Жокович ва япон теннисчиси Кэя Нисикори кортга чиқишди.

Новак Жокович устунлигида ўтган беллашув 6:3, 6:3 ҳисобида сербиялик спортчи ғалабаси билан тугади.

Жаҳон теннисининг лидери Новак Жокович ўз фаолиятида 63-марта касбий теннисчилар ассоциацияси мусобақалари доирасига кирувчи турнирда ғолиб чиқди.

 

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Ёмғир қизи

 

Ярим тундан ёмғир ёға бошлади. Худди олис-олислардаги ёрини эслаган қизалоқ мисол кўз ёш тўкди ё дарду аламини тозалагандек, ёмғир суви-ла юзларини ювади.

Чак-чак-чак… ва мен ташқарига чиқдим. Ёмғир остида ҳайрону лол қолдим. Фақат ёмғир қизининг чиройли, дилкаш кулгуси мени ўзимга келтирди. Узун кокилли қиз куларди, ёноқларидаги ёмғир томчилари гўё оппоқ бўйнини

Муфассал...

Эҳтиёт бўлинг, шаҳримизда карта қаллоблари!

 

Техника ва технологияларнинг энг сўнгги ютуқлари ҳаётимизга дадил кириб келмоқда. Замондошларимиз - етти ёшдан етмиш ёшгача уяли телефондан бемалол фойдаланишади. Интернет тармоғига телефон орқали уланиш имкониятлари барчага бирдек яратилган. Мамлакатимиз пойтахти транспорт воситаларида карталар орқали йўлкира тўлашга ҳам кўникиб қолдик, ҳисоби. Бугунги куннинг асосий талабларидан бири - ҳисоб-китобларни нақд пулсиз

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2551539

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10086413
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
739
3082
3821
10039118
122383
100591
10086413

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.41
Бугун: 29-09-2026 06:30:38

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015