- Пойтахтимиз марказида ўрнатилган Янги йил арчаси, ҳақиқатдан ҳам, ҳашаматли ва гўзал бўлибди, - дейди Рўдакий ноҳияси, Фалакон қишлоғида яшовчи Даврон Ҳасанов. - Бундан ташқари, Душанбенинг тўртта ноҳиясида ҳам Янги йил арчалари безатилаётганлиги кўнгилларга қувонч улашади.
Дарҳақиқат, Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомалининг топшириғи билан пойтахт маркази - "Дўстий" майдонида ҳашаматли ва гўзал Янги йил арчаси
ўрнатилди. Мазкур Янги йил арчасининг баландлиги 27 метр ва эни 14 метрга тенг. Кўнгилларга қувонч олиб келувчи Янги йил рамзи 10 декабрданоқ турли ўйинчоқлар билан безатилиб, пойтахтликлар ва меҳмонларнинг севимли масканига айланиб бораётганлиги - рост. Бу жойга ташриф буюрганингизда, фуқароларнинг арчани завқ билан томоша қилишаётганлиги, гуруҳ-гуруҳ бўлиб унинг ёнида расмга тушаётганлигининг гувоҳи бўлишингиз мумкин.
Шунингдек, пойтахтнинг тўртта ноҳиясида ҳам йирик-йирик Янги йил арчалари безатилмоқда. Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомалининг мазкур ташаббуси кўпчиликнинг олқишига сазовор бўлмоқда.
- Милодий йил якунида Янги йил арчасини безатиш - анъана тусига кирган, - дейди пойтахтлик Мирзо Гадоев. - Янги йил кириб келишига ҳали уч ҳафта борлигига қарамасдан, пойтахтнинг турли гўшалари безатилиши фуқароларимизнинг эстетик завқини оширишга хизмат қилиши турган гап. Қолаверса, гўзал нарсалар кишида ҳамиша яхши кайфият уйғотади. Мустақиллик йилларида, айниқса, кейинги уч-тўрт йил ичида мамлакатимиз пойтахти - Душанбе шаҳрида юз бераётган ижобий ўзгаришлар, замонавий биноларнинг қад кўтариши, кўча ва хиёбонларнинг турли гуллар билан бурканганлиги, жамият нақлиётида ўрнатилаётган тартиб-интизомлар - барча-барчаси шаҳар маъмуриятининг саъй-ҳаракатлари туфайли эканлиги табиий. Ишончим комилки, Душанбе шаҳри бундан-да, обод ва гўзал бўлади.
- Жорий ойнинг бошидан шаҳар кўчаларида ўсмирлар томонидан хлопушкалар портлатилиши биз - кекса кишиларнинг безовталигимизга сабаб бўлмоқда, - дейди Улуғ Ватан уруши қатнашчиси, яккачинорлик тўқсон тўрт ёшли отахон Ҳусейн бобо Ишанов. - Бизнинг миллий урф-одатларимиз ва қадриятларимизга тамоман ёт бўлган хлопушка-ю турли пиротехник воситалар шовқини бир неча йилдан буён ўртадан кўтарилганди. Афсуски, айни пайтда онда-сонда, айниқса, кечки пайтлар уларнинг қулоқни қоматга келтирувчи ва кўнгилларга даҳшат солувчи овози эшитилмоқда. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, халқимизнинг фидойи фарзанди муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг саъй-ҳаракатлари туфайли ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларида юртимизда ҳукмрон бўлган тартибсизликларга барҳам берилди. Азиз Тожикистонимизда осойишталик барқарор бўлди. Бунга шукрона қилишимиз, кўп қийинчиликлар эвазига қўлга киритилган тинчлигимизнинг қадрига етмоғимиз лозим. Бу тинчлик, осойишталикнинг қадр-қиймати ва моҳиятини ёшларимизга тўлиқ етказа олишда, энг аввало, ота-оналар, таълим-тарбия муассасалари ва биз - ёши катталар вазифадормиз. Давлатимиз сарвари ташаббуси билан 2011 йилнинг августида "Фарзандлар таълим ва тарбиясида ота-оналар масъулияти тўғрисида"ги Тожикистон Республикаси қонуни қабул қилинди. Бу қонун ҳаётимизга татбиқ этилаётганлигига ҳам яқин саккиз йил бўлаяпти. Энг аввало, ота-оналар қонун моҳиятини яхши англаб етишлари, унинг талабларини фарзандларига тушунтиришлари зарур. Китоб ўқиш, ўлкамизнинг бой маданий тарихини ўрганиш, замонавий технологияларни ўзлаштириш, хорижий тилларни ўрганиш ўрнига айрим ўсмирларнинг хлопушкалар портлашидан завқланиши миллатимиз қадриятларига тўғри келмайдиган амалдир.
Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг расмий сайтида тарқатилган хабарга кўра, яқинда Душанбе шаҳрида катта ҳамждаги протехник воситалар қўлга олинган. Ўтказилган тезкор-қидирув амалиёти пайтида пойтахтнинг Фирдавсий ноҳиясида балоғатга етмаган 16 ва 17 ёшли ўғил болалар ва А. Ғуломов кўчасида яшовчи 33 ёшли аёл пиротехник воситалар билан қўлга олинган. Пойтахтлик фуқаронинг уйини кўздан кечириш жараёнида 19 минг 250 дона "хлопушка" портловчи воситаси топилган ва мусодара этилган.
Шуни ҳам қайд этиш ўринлики, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг 1999 йил чиқарган "Пиротехник воситаларни олиб кириш ва уни сотишни тақиқлаш тўғрисида"ги қарори билан бундай воситаларни мамлакатга олиб келиш ва сотиш тақиқланган. Шунингдек, Тожикистон Республикаси Жиноят кодекси 199-моддасига биноан, пиротехник воситаларнинг ноқонуний муомаласи билан шуғулланган шахслар мазкур модданинг биринчи бобида кўрсатилганидек, "пиротехник воситаларни ноқонуний олиб келиш, сақлаш, сотиш ёки уни бошқа кишига бериш ҳисоблар учун кўрсаткичнинг 100дан 200гача бўлган миқдорида жаримага тортилади".
Афсуски, қонунчилик билан белгиланган чораларга қарамай, шахсий манфаатни кўзлаган айрим "тожир"лар ноқонуний равишда мамлакатга олиб кираётган ва қинғир йўллар билан сотувга чиқараётган портловчи воситалар фуқароларимизнинг ташвишига сабаб бўлибгина қолмай, балки кўплаб оилаларнинг бюджетига ҳам ўзининг салбий таъсирини ўтказаётганлиги табиий.
Жамиятимизда кўзга ташланаётган бундай нохуш кўринишларга қарши курашда тегишли органлар ва маҳаллий ҳокимиятларга кенг жамоатчилик ёрдам қўлини чўзиши керак. Ҳар бир ота-она ўз масъулиятини унутмаса, жамият тартиби сақланади. Ва ҳаётимиз янада гўзал бўлади.
Милодий Янги йил байрами остонасида мамлакатимиз пойтахти - Душанбе шаҳрида бунёдкорлик ва ободончилик ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда. Демак, кириб келаётган йил ҳам ҳаётимизга янги қувончлар олиб келади…
Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,
"Халқ овози".
P.S.:
Мақола чопга тайёр бўлгач, "Ховар" ТМАА расмий сайтида Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлигидан берилган қуйидаги маълумот чоп этилди: "Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Конибодом шаҳри бўлими ходимлари ўтказган тезкор-қидирув амалиёти пайтида шаҳарнинг 36 ёшли фуқароси, "Арабо" озиқ-овқат магазинининг сотувчиси портловчи воситалар ноқонуний муомаласида гумонланиб, қўлга олинди. Сотувчи аёлдан 1 минг 560 дона "Титаник", "Трения" тамғали портловчи воситалар ва 136 дона "Снайпеш" тамғаси остидаги дастали мушаклар топилиб, мусодара этилди".
Тожикистон Республикаси ИИВ Конибодом шаҳри бўлими маълумотига кўра, портловчи воситалар ноқонуний муомаласига қўл урган аёлга нисбатан Тожикистон Республикаси Жиноят кодекси 199-моддаси, 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбланиб жиноий иш қўзғатилган.
Жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида, айниқса, Шарқ дунёсида зиёрат туризми ривожланган. Саёҳатнинг бу тури у мамлакатлар хазинасига катта даромад келтиради. Лекин Тожикистонда зиёрат туризмига деярли эътибор берилмаяпти. Тожикистонда эса, муқаддас ҳисобланадиган мозорлар кўп. Туризм соҳасида меҳнат қилаётган мутахассислар, тарихчи ва шарқшунос олимлар, таҳлилчилар ана шундай хулосага келишган.
Муфассал...
ёки нега улар наздида ҳижоб байроқ кабидир?
Таниқли журналист Бахтиёр Ҳамдамнинг маърифатли ва ҳур фикрли шахс, Канада фуқароси жаноб Парвиз Шаҳчароғий билан сиёсат ва дин, бузғунчилик илдизларининг пайдо бўлиши, мутаассибликнинг халқ онгидан жой олиши каби масалалар атрофида уюштирган суҳбатини сиз, азиз муштарийлар, эътиборига ҳавола қилмоқдамиз.
-Жаноб Парвиз Шаҳчароғий, Тожикистон Республикасига хуш келибсиз. Дастлаб Тожикистон ҳақидаги таассуротларингизни билмоқчиман. Эсимда, бундан ўн йил олдин
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015