Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 20 Ноябр 2015 Кӯришлар: 1637
Печат

 

futbollllФутбол бўйича 2018 йилда Россияда ўтказиладиган жаҳон чемпионати турнирининг иккинчи саралаш гуруҳ босқичининг 6-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Саралаш босқичининг «В» гуруҳида иштирок этаётган мамлакатимиз миллий терма жамоаси Бангладеш давлати тўптепарларини қабул қилди.

Ўйин ҳам тактик-стратегик, ҳам ҳудудий жиҳатдан тожик футболчилари устунлигида ўтди.

Учрашув натижаси эса, йирик-5:0 ҳисобида юртдошларимиз фойдасига ҳал бўлди. Терма жамоамиз ҳужумчиси Манучеҳр Жалилов «покер»га эришиб, рақиб дарвозасига тўртта тўп киритди. Яна бир голга Ахтам Назаров муаллифлик қилди.

Шундай қилиб, Тожикистон терма жамоаси мухлислар интиқиб кутган гуруҳ босқичидаги биринчи ғалабага эришди.

Тожикистоннинг «В» гуруҳидаги бошқа рақиблари Австралия ва Қирғизистон терма жамоалари ўртасидаги учрашувда 3:0 ҳисоби қайд этилиб, Осиёнинг амалдаги чемпиони австралияликлар ғолиб чиқишди.

Ўтказилган олти турдан сўнг, 13 очко жамғарган Иордания термаси гуруҳда пешқадамлик қилмоқда. Австралияликлар эса, 12 очко билан 2-ўринда боришмоқда.

ЭШКАКЧИНИНГ ОЛТИН МЕДАЛИ

Индонезиянинг Палембанг шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ўсмирлар ва катталар ўртасида Осиё чемпионати мусобақалари  ниҳоясига етди.

 Ишончли манбанинг келтирган далилларига кўра, мусобақаларда қитъанинг 44 давлатидан 500 нафардан ортиқ спортчи ўз ватанлари шарафини ҳимоя қилди.

Ўсмирлар ўртасида кечган беллашувларда беш нафар ёш спортчиларимиз кучларини синаб кўришга азм қилишди.

Мамлакатимизнинг ўсмир вакили Шаҳриёр Даминов 200 метр масофага эшкак эшиш бўйича энг яхши натижага эришди ва турнирнинг олтин медалини қўлга киритди.

Эришилган ютуқ шундан далолат берадики, юртимизда спортнинг мазкур тури бўйича иқтидорли ёшлар вояга етмоқда.

ТОЖИКИСТОН БИРИНЧИЛИГИ ТУРНИРИ

Суғд вилояти маъмурий маркази Хўжанд шаҳрида Шарқ яккакурашининг қўл жанги тури бўйича Тожикистон чемпионати мусобақалари бўлиб ўтди.

Суғд вилояти қўл жанги федерациясидан маълум қилишларича, шаҳардаги «Спорт қасри»да ўтказилган бу турнирда мамлакатнинг турли минтақалари – Душанбе шаҳри, Хатлон вилоятининг «Хатлон-1», «Хатлон-2», шунингдек, мусобақа мезбонларининг «Суғд-1», «Суғд-2» жамоаларининг 300 нафардан ортиқ намояндалари ўзаро ғолиблик учун курашдилар.

Мусобақалар якунига кўра, майдон эгаларининг қўли баланд келиб, «Суғд-1» ва «Суғд-2» жамоалари аъзолари биринчи ҳамда иккинчи ўринларни ишғол этдилар.

Фахрли учинчи ўрин эса, жанубий минтақа намояндаси «Хатлон-1» жамоасига насиб этди.

 

НОМЗОДЛАР ҚАЙДГА ОЛИНДИ

Маълумки, келгуси 2016 йилнинг 26 февралида халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президентлиги учун сайлов ўтказилади.

Бу лавозим курсисини эгаллаш мақсадида етти нафар даъвогар ўз номзодларини кўрсатган эди.

Шулардан беш нафари расман қайдга олиниб, халқаро футбол ташкилоти раҳбари сайловида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.

Булар: Европа футбол ассоциациялари бошқаруви (УЕФА) Бош котиби Жанни Инфантино Жанадер, Токио Сексвале, ФИФАнинг собиқ Бош котиби ўринбосари Жерам Шампан, Иордания қироли Али бин ал-Ҳусайн, Осиё футбол конфедерацияси президенти шайх Салмон бин Иброҳим ал- Халифалардир.

Жорий йилнинг май ойида ўтказилган сайловда энг кўп овоз олган Йозефф Блаттер навбатдаги муддатга ФИФА президентлигига сайланган эди. Аммо халқаро футбол ташкилоти фаолиятидаги порахўрлик билан боғлиқ  жанжаллар туфайли яна истеъфога чиқарилди.

ПОЛШАЛИК БОКСЧИНИНГ НИЯТИ

Касбий бокснинг WBС (Бутунжаҳон боксчилар кенгаши) йўналиши бўйича биринчи оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, полшалик Кшиштоф Влодарчик келгусида WBA (Бутунжаҳон боксчилар ассоциацияси) йўналиши бўйича амалдаги жаҳон чемпиони, россиялик Денис Лебедев билан муштлашиш нияти борлигини билдирди.

Полшалик чарм қўлқоп устаси 2015 йилнинг 18 декабрида қозоқ боксчиси Бейбут Шуменовга қарши даъвогарлик жангини ўтказади. Муштлашув Америка Қўшма Штатларида ташкиллаштирилади.

Кшиштоф Влодарчик 2014 йилда ўтказилган чемпионлик жангида ўз камарини россиялик Григорий Дроздга ютқазиб қўйган эди.

РОССИЯ ЁШЛАРИ – ЧЕМПИОН

Литванинг Клайпеда шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Европа чемпионати якунланди.

Жамоалар ўртасида кескин курашлар асосида кечган беллашувларда Россия ёшлари учта олтин, иккита кумуш ва тўртта бронза медалларига эгалик қилиб, қитъа чемпионатида ютиб чиқишди.

Иккинчи ўрин озарбайжонлик ёш спортчиларга насиб этди. Улар икки марта ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасига кўтарилишди.

Битта олтин, иккита кумуш, иккита бронза медаллари соҳибига айланган поляк ва руминлар кучли учликдан жой олишди.

 

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Фаросат, фиросат ва адабий ҳаё

 

Университет таҳсили давомида бир устоз беш йил мобайнида беназир Абдулла Қаҳҳорнинг қуйидаги сўзларини ёддан айтиб, бизниям шу парчани беихтиёр ёд олишга мажбур этганди:  «Шеър – фикр экстракти бўлиши жиҳатидан ҳикмат, кўнгилга йўл топиши, ундан ўзига ҳамоҳанг садо чиқариши жиҳатидан мусиқа. Шеър – ошиқнинг оҳи, мусибатдийданинг кўз ёши, саодат ва сурур ифодаси бўлган қаҳқаҳа товуши. Шеър – кўнгилнинг ойнаси, кўнгилда нима

Муфассал...

Одамийлик ўлмасин…

 

Инсон – олам безаги, аммо ўта мураккаб мавжудот…

Аввалам бор, одам боласи ҳаётининг оддий эмаслиги шундаки, у икки оламда яшайди. Бири – уни ўраб турган борлиқ, атроф-муҳит бўлса, иккинчиси, унинг ботини, қалб дунёсидир. Ички, яъни маънавий олами бой, етук бўлмаган шахс ҳеч қачон моддий дунёнинг нақши бўлолмайди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990883

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478195
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4123
4027
21808
7426653
99839
114875
7478195

Сизнинг IPнгиз: 3.148.117.237
Бугун: 23-11-2024 17:27:38

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015