Жаҳон оммасида замонавий давлатларни нафақат рамз, байроқ, миллий мадҳия каби расман қабул қилинган муқаддасотлари билан, балки таниқли шахслари, жумладан, спортчилари орқали ҳам ҳам танишади.
Қаҳрамонимиз Асатилло Сариев тоғли ноҳиянинг чекка бир қишлоғидан бўлишига қарамай, давлатимиз номини яна бир бор дунёга танитган спортчилардан.
Инсон ўзига ўлчаб берилган умр деб аталувчи қисқагина ҳаёт йўлини меҳнат ва машаққат, сабр ва бардош билан орзу-истакларига интилиб босиб ўтади... Умрни нафақат, йўл, шунингдек, кураш майдонига ҳам менгзашади. Бу майдонда гоҳ зафар қучсак, гоҳ мағлубиятнинг аччиқ шаробини ҳам татиб кўрамиз. Энг муҳими, инсоннинг шодлигини ҳам, ғам-қайғуларини ҳам баҳам кўрадиган ака-ука, ёру дўст, қўни-қўшни ва юртдошларининг бўлиши экан,дейди, биз билан суҳбатда ёш спортчи Асатиллонинг отаси Ойбек Сариев.
Отасининг айтишича, Асатилло ёшлигидан спортга қаттиқ меҳр қўйган. Бўлғуси чемпион қишлоқ шароитига қарамай, имкон қадар тўгаракларга қатнашиб келган. Ўрта мактабда ўқиб юрган пайтлари кўплаб мусобақаларга қатнашиб, совринли ўринларни эгаллади. Мактабни битириб Хўжанд давлат дорилфунунининг жисмоний тарбия факултетига ўқишга кирди. Олийгоҳда ҳам спорт билан мунтазам шуғулланишни ташлаб қўймади. Аксинча, устози Фарҳод Султонов раҳбарлигида тинимсиз машқ қилди. Натижада, бирин-кетин вилоят ҳамда республика мусобақаларида совринли ўринларни қўлга кирита бошлади.
Ўтган йилнинг ёзида спортнинг армверстлинг тури бўйича ўтказилган республика мусобақасида биринчи ўринни қўлга киритади. Асатиллога республика чемпиони сифатида Осиё қитъаси чемпионатига йўлланма ҳам беришади.
Ёш паҳлавон Асатилло республикада чемпион бўлганига бир қувонса, қитъа чемпионатига йўлланма олганига ўн қувонади...
Аммо Японияда ўтказилиши кутилаётган Осиё чемпионати санаси яқинлашган сари илгариги қувончи ўрнини хомушлик эгаллай борди. Сабаби, қишлоқда бир нави қилиб кунини кўриб юрган оддий деҳқон оиласида фарзандини Японияга жўнатиш учун керакли маблағ йўқ эди. Асатиллонинг ўзи эса студент, олийгоҳнинг кундузги бўлимида таҳсил олади...
Унинг бу мусобақада қатнашиши ҳам даргумон бўла бошлайди.
Ана шундай пайтда Сариевлар оиласига ака-ука, ёру дўст, ҳамқишлоқлар беминнат ёрдам қўлини чўзади. Қишлоқдошлар ёш паҳлавонга оқ йўл тилаб, зафарлар қучиши учун дуога қўл очибгина қолмасдан, балки саховатмандликларини исботлашиб, чинакам тоғли халққа мос ҳолда моддий ёрдам ҳам кўрсатишди. Ёшу қари, отахонлар, онахонлар, опа-сингилларимиз ҳаммалари Асатиллони кунчиқар ўлкада бўладиган беллашувга шоду хуррамлик билан кузатишди.
Асатилло устози Фарҳод Султонов бошчилигида Японияга жўнаб кетади.
Бутун қишлоқ ҳаёжон билан мусобақа якунини кутди.
Ойбек ака эса, ҳар лаҳзада юрак ҳовучлаб туради. Жуда қалтис лаҳзалар. Асатиллонинг Осиё чемпионатида қатнашиш учун Японияга боришига ёрдам қўлини чўзганлар бу ишни беминнат қилган бўлса ҳам, барибир, уларнинг ишончини оқлаган маъқул...
Қишлоқ аҳлининг дуолари қўллаб, устозларининг меҳнатлари, ёш паҳлавоннинг машаққатли машқлари зое кетмади Асатилло шарафли биринчи ўринни қўлга киритди. Ёруғ юз билан Ватанимиз Тожикистонга қайтиб келди. Оға-инилар, дўст-ёр, қариндош-уруғ, ҳамқишлоқлар... Ҳамма чемпионни табрикларди. Одамлар қувончининг чеку чегараси йўқ...
Асатилло эса сафар таассуротлари билан ўртоқлашди:
Мусобақа якунида бизларни даврага таклиф этиб, ҳар биримизга медалларимизни топширар экан, Ватанимиз гимни жаранглаганда ўзимни дунёдаги энг бахтиёр инсон каби ҳис этдим. Қалбимда шундай ҳис-туйғулар жунбушга келдики, буни таърифлашга тил ожиз, дейди Асатилло.
Халқимизда Куч бирликда, деган гап бор, ҳақиқатдан ҳам шундай экан,-дейди ёш чемпионнинг отаси Ойбек Сариев. Айтайлик, Асатилло республикада биринчи жойни эгаллаб, Осиё чемпионатига йўлланма ҳам олди. Элу юрт, одамлар қўлламаганида бугунги ютуқларга эришолмаган бўларди. Бу ютуқ нафақат ўғлимизники, балки бутун қишлоқдошларимиз ва халқимизнинг ютуғидир.
Табиийки, Асатиллонинг чемпион бўлгани ҳақидаги хушхабар мағрур тоғлар макони бўлган Шаҳристонга сиғмайди...
Суғд вилоят раиси Абдураҳмон Қодирий ёш паҳлавонни шахсан суҳбатга чорлади.
Бизнинг хурсандчилигимизга яна хурсандчиликлар қўшилди,-дейди Асатиллонинг отаси. Вилоятимиз раиси Абдураҳмон Қодирий ўғлимни қабул қилиб, шахсан суҳбатлашди. У киши ўғлимнинг ўқиши ва келажакдаги режалари ҳақида суриштирибди. Суҳбат сўнгида паҳлавонни нафақат маънавий жиҳатдан рағбатлантириб, руҳини кўтарди. Шунингдек, унга 7000 сомоний миқдорида маблағ мукофот пули ҳам топширди. Ва Ватанимиз байроғини жаҳон спорти ареналарида баланд кўтариб, ёш спортчиларни тарбиялашда устозларга ёрдам беришга астойдил бел боғлашини таъкидлади. Бу эътибордан биз ота-оналар ва бутун қишлоғимиз аҳлининг бошимиз кўкга етди.
Мамлакатимиз Президенти ва вилоятимиз раҳбарлари халқ хўжалигининг долзарб масалалари, қишлоқ хўжалигидаги ерларни деҳқонларга тақсимлаш, шаҳру ноҳия ва қишлоқларимиздаги автомобил йўлларини қуриш ва таъмирлаш каби ишлардан ортиб ёшлар, оила ва спортга ҳам эътибор қаратаётгани уларнинг қанчалар оқил раҳбарлар эканлигидан далолат беради, -дейди суҳбатдошимиз Ойбек Сариев.
Маълумки, 2015 йилнинг Оила йили, деб эълон қилиниши, ёш авлод соғлиги, ҳатто, оилада соғлом фарзанд туғилишига эътибор қаратиш, шунингдек, спортни ёшлар орасида кенг тарғиб этиш мамлакат Ҳукумати илгари сураётган долзарб масалалардан бўлиб, бу борада кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Қисқа фурсат ичида ёшлар ва спортга берилган эътибор, аллақачон, ўз мевасини бермоқда. Асатилло Сариев ҳам ана шундай омадли ва умидли спортчиларимиздан бири. Унинг янада улкан ютуқларни қўлга киритишига шубҳа қилмаймиз.
Озод Мелибоев,
«Халқ овози».
Суратда: чапдан учинчи Асатилло Сариев.
Суғд вилояти ҳудудидан оқиб ўтадиган Сирдарё ва Зарафшон сувидан ичган экинзорлар, мевазорлар гуллаб-яшнайди. Бу икки дарё соҳилларида яшаётган инсонлар эса, яратувчанлик ишқида меҳнат қилишади. Икки улуғ шоир – Абуабдулло Рўдакий ва Камол Хўжандий ҳам ана шу икки дарё соҳилларида туғилиб, вояга етганлар. Ҳозирда эса, Суғдда уларнинг ворислари ижод этишмоқда.
Муфассал...
Куз. Ноябр ойининг бошлари. Студентлардан имтиҳон олиш учун тайёргарлик кўриб, уйқуга кеч ётган бўлса ҳам, Умеджон қарғаларнинг тонгги овозларидан уйғониб, ҳовлига чиқди. Ўзи билан тенгдош ёнғоқ бутоқларига қўнган қушлар одам шарпасидан чўчиб, бирин-кетин учиб кета бошлади. Қарға оғзидан тушиб қолган ёнғоқни оламан, деган Умед биқинида қўққисдан пайдо бўлган оғриқ зарбидан ўзини зўрға ўнглаб олди.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015