Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 19 Май 2018 Кӯришлар: 1633
Печат

 

safar 201814 май, кечки пайт Белорус Республикаси Президенти Александр Лукашенко расмий ташриф билан Тожикистонга келди.

15 май куни олиймақом меҳмонни Миллат қасрида расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шундан кейин, Белорус Республикаси Президентининг Тожикистон Республикасига расмий ташрифи доирасида Тожикистон ва Белорус ўртасида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтди.

"Яккама-якка" форматдаги музокаралар жараёнида икки давлат бошлиқлари мамлакатларнинг бугунги муносабатларига хос бўлган дўстлик ва ўзаро тушуниш муҳитида фойдали соҳаларда икки томонлама ҳамкорликларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг муҳим масалаларини батафсил муҳокама этишди.

Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Белорус Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг Тожикистонга ташрифини самимий қутлар экан, олий даражадаги учрашув ва музокаралар, ҳукуматлар даражасидаги мунтазам фойдали муносабатлар икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни шакллантиришда муҳим ва ижобий омил ҳисобланишини таъкидлади.

Мамлакатимиз Тожикистон ва Белорус ҳамкорликларининг юксак даражасига катта аҳамият бериши, ушбу алоқаларни келгусида мустаҳкамлаш тарафдори эканлиги қайд қилинди.

Айни пайтда, икки мамлакат муносабатлари меъёрий-ҳуқуқий асосларини ҳамкорликнинг истиқболли соҳаларини қамраб олувчи 80дан зиёд муҳим ҳужжат тартибга солади.

Белорус Республикаси Президентининг Тожикистонга расмий ташрифи доирасида имзоланган ҳамкорлик ҳужжатларининг янги тўпламини томонлар икки мамлакат истиқболли муносабатларини ривожлантириш ва кенгайтиришга туртки берувчи омил сифатида баҳолашди.

Давлатлар бошлиқлари икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашга ҳисса қўшувчи парламентлараро муносабатлар тараққиётидан қониқиш билдиришиб, дўстона парламент гуруҳлари фаолиятини кенгайтиришни таклиф қилишди.

Делегациялар иштирокидаги музокара чоғида, томонлар мамлакатларнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти каби нуфузли минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик муносабатларини муҳокама қилдилар.

Мамлакат Президенти Белорус Республикаси Тожикистоннинг 2018-2028 йиллар - "Сув устувор тараққиёт учун" янги халқаро амалиёт ўн йиллигини эълон қилиш тўғрисидаги глобал ташаббусини фаол қўллаб-қувватлаганини алоҳида қайд қилди. Белорус делегациясининг жорий йил июн ойида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган янги ўн йиллик мақсад ва вазифаларини татбиқ этиш бўйича олий даражадаги конференцияда фаол иштирок этишига ишонч билдирилди.

Томонлар глобал муаммоларни ҳал этиш, минтақада тинчлик ва хавфсизликни биргаликда сақлаш, иқлим ўзгариши ва унинг оқибатлари, терроризм, экстремизм, радикализм, наркотик моддалар ноқонуний савдоси ҳамда уюшган трансмиллий жиноятчиликка қарши курашишда ўз мамлакатларининг мавқеи борасида фикр алмашишди.

Қўшни Афғонистондаги мураккаб сиёсий вазият сабабли, Давлат бошлиғи МДҲ жанубий чегараларини мустаҳкамлаш йўлида Тожикистон чегара кучлари моддий-техника базасини кучайтириш масаласида шериклар ёрдами зарурлигини қайд қилди.

Савдо ва иқтисодиёт, икки мамлакат ўртасида маҳсулот айирбошлаш ҳажмини ошириш соҳасидаги ҳамкорлик муносабатларни муҳокама этиш чоғида, давлатлар бошлиқлари Ҳукуматлараро савдо-иқтисодий комиссия ишини жонлантириш, 2020 йилгача давр учун давлатлараро иқтисодий ҳамкорликлар дастурини ўз вақтида ҳаётга татбиқ этиш зарур, дея баҳолашди.

Учрашув чоғида, сармоялаштириш лойиҳаларини татбиқ этиш, озиқ-овқат, фармацевтика ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналар ташкил этиш, паррандачилик соҳаларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, гўшт ва сутни қайта ишлаш, целлюлоза саноатини йўлга қўйиш, нефт ва газ қазиб олиш, трансформатор, чироқлар ишлаб чиқариш, Белорус тажрибасидан фойдаланган ҳолда, Тожикистонда технологик парклар яратиш, Тожикистон озод иқтисодий минтақалари кенг имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича тадбиркорлик доиралари муносабатларини кенгайтириш соҳаларида ҳамкорликлар муҳим, дея эътироф этилди.

Олий даражадаги музокаралар чоғида, томонлар истиқболли маданий-гуманитар, илм ва маориф соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликларни кенгайтириш, олий таълим муассасалари, иккала мамлакатда юқори малакали тиббий мутахассислар тайёрлаш соҳасида ҳамкорликлардан манфаатдорликларини билдиришди.

Музокаралар якуни бўйича Тожикистон ва Белорус ҳамкорликларининг муҳим соҳаларини қамраб олувчи 15та келишувдан иборат икки томонлама ҳужжатлар тўпламини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Тожикистон Республикаси Президенти ва Белорус Республикаси Президенти дўстликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги Қўшма баёнотни имзолашди.

Давлатлар бошлиқлари иштирокида қуйидаги ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланди:

- Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Белорус Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида 2018-2019 йиллар учун маслаҳатлашувлар дастури;

- Давлат ҳокимияти Душанбе шаҳри ижроия органи ва Минск шаҳри ижроия комитети ўртасида 2018-2019 йиллар учун савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликларни ривожлантириш бўйича тадбирлар режаси;

- Тожикистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Белорус Республикаси Суд экспертизалари давлат комитети ўртасида суд экспертизаси фаолияти соҳасидаги ҳамкорликлар тўғрисида келишув;

- Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Белорус Республикаси Суд экспертизалари давлат комитети ўртасида суд экспертизаси фаолият соҳасидаги ҳамкорликлар тўғрисида келишув;

- Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги ҳамда Белорус Республикаси Суд экспертизалари давлат комитети ўртасида тиббий суд соҳасидаги ҳамкорликлар тўғрисида келишув;

- Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазирлиги ҳамда Белорус Республикаси Маориф вазирлиги ўртасида мактабгача таълим соҳасида ҳамкорликлар тўғрисида келишув;

- Тожикистон Республикаси Саноат ва янги технологиялар вазирлиги ҳамда Белорус Республикаси Саноат вазирлиги ўртасида саноат соҳасидаги ҳамкорликлар тўғрисида келишув;

- Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги ҳамда Белорус Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликлар тўғрисида келишув;

- Тожикистон Республикаси ва Белорус Республикаси икки томонлама ҳамкорликларининг 2019-2020 йиллар учун "Йўл харитаси" дастури;

- Тожикистон Республикаси Ер бошқаруви ва геодезия давлат комитети ҳамда Белорус Республикаси Давлат мол-мулки комитети ўртасида ҳамкорликлар тўғрисида келишув;

- Тожикистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Белорус Республикаси Давлат назорати комитети ўртасида ҳамкорликлар тўғрисида келишув;

- Тожикистон Республикаси Фанлар академияси ва Белорус Республикаси Миллий фанлар академияси ўртасида илмий ҳамкорликлар тўғрисида келишув;

- Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Фавқулодда ҳолатлар ва фуқаролар мудофааси комитети ҳамда Белорус Республикаси Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги ўртасида 2011 йилнинг 28 октябрида Душанбе шаҳрида имзоланган фавқулодда ҳолатлардан огоҳлантириш соҳасида ҳамкорликлар ҳақида келишувларнинг амалга татбиқи бўйича 2018-2020 йиллар учун тадбирлар комплексли режаси;

- Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон Давлат тиббиёт университети ҳамда Белорус Давлат тиббиёт университети ўртасида таълим ва илмий ҳамкорликлар тўғрисида келишув.

Ҳамкорликлар тўғрисидаги ҳужжатлар тўплами имзоланиши маросимидан кейин, давлатлар бошлиқлари олий даражадаги учрашув ва музокаралар якуни бўйича оммавий ахборот воситалари вакиллари кенг доираси учун матбуот конференцияси ўтказишди.

"Ховар" ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

ДАСТЛАБКИ БОСҚИЧГА ҚУРЪА ТАШЛАНДИ

 

Тожикистон футбол федерациясининг пойтахтдаги офисида «Футбол федерацияси кубоги- 2018» турнирининг дастлабки босқичида Душанбе минтақаси жуфтликларини аниқлаб олишга бағишланган қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Унинг натижаларига кўра, биринчи босқичда жамоалар  қуйидаги гуруҳларда майдонга тушади:

Муфассал...

Қоракўл қўйларини оширишнинг асосий омили

 

Баҳор чорвадорлар учун масъулият фасли ҳисобланади. Республикамиз чорвадорлари қарамоқларидаги 5 миллион 781 минг бош қўй-эчкиларни қиш фаслидан талафотсиз чиқариб, қўзилатиш мавсумини яхши ўтказишди. Айни пайтда республикамиздаги мавжуд қўй-эчкиларнинг 491 минг 385 боши ёки 8,5 фоизини қоракўл қўйлари ташкил этади.

Республикада қоракўлчиликни янада ривожлантиришнинг асосий омили

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991012

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478492
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4420
4027
22105
7426653
100136
114875
7478492

Сизнинг IPнгиз: 18.224.55.193
Бугун: 23-11-2024 17:41:10

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015