Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 21 Апрел 2016 Кӯришлар: 2506
Печат

 

kapli-vodyСайфулло Қулаев Фархорда туғилган.

У бир чеккаси Ҳиротга ва бир чеккаси Қоратоғ ўнгирларига туташиб кетган Ўртабўз қишлоғида вояга етди.

Сайфулло - туғма шоир. Бу талотўмли дайри фанода унинг битикларидан ҳаққонийлик бўй кўрсатиб туради.

Чилтандаги XV асрга тааллуқли Саксонохурдан топилган локи-белбоғининг суврати у чизган ташбеҳларда аксланади.

У ўзининг дарвишона битикларида:

- …Мен деюрман ёрни бергил, эътибордан кечдимо, - дейди.

Қуйида Сайфуллони ўқинг ва уқинг.

 

Кел, менинг ёнимга келгин, ўзга ёрдан кечдимо,

Сенсиз ўлган ул сумансо  гул баҳордан кечдимо.

 

Чашми чорим  йўлларингга  гар қадалган бўлмаса,

Нетгум охир чашми чорни, чашми чордан кечдимо.

 

Нортуяда келмасанг гар мен томон маркабсавор,

Бир тугулким, мингта  маркаб, мингта  нордан  кечдимо.

 

Шайх дегайки, хеш-таборни айладинг сархам, нечун,

Ёр учун иллоки бул дам хеш-табордан кечдимо.

 

Сарзаниш қилдинг мени сабру қароринг йўқми, деб,

Ёри жоним, мен бу кун сабру қарордан кечдимо.

 

Сайфи  дейди,  ёр керакми ёки обру эътибор,

Мен деюрман ёрни бергил, эътибордан кечдимо.

 

Шамчироқ

Ким сафарга чиқса ҳар дам  йўли оқ бўлсин, дедим,

Унга ўнғай ҳамма ёну, ҳамма ёқ бўлсин дедим.

 

Келди меҳмон, мен дедимки, кипригим устига қўн,

Сенга  меҳмонхона  бу кўзу қароқ бўлсин, дедим.

 

Ул кичик бошин силаркан  моҳитоб тож бошга-ю

Сочга офтобдан таралган нур тароқ бўлсин, дедим.

 

Катта мансаб олдию дўст, кўп такаббур бўлди, мен

Мансаби  бундан-да  юксак, каттароқ бўлсин, дедим.

 

Ташлади йўлимга ёғий дамба-дам қопқон, тузоқ,

Дамба-дам ёғийга  йўлинг бетузоқ бўлсин, дедим.

 

Ул  бахил дерки ишингда бўлмасин  ҳосил, унум,

Ул бахилнинг  қасдма-қасди,  мен бироқ, бўлсин, дедим.

 

Ким ўлимни пеша қилди  менга  бадлик важҳидан,

Унга неклик важҳидан умринг узоқ бўлсин, дедим.

 

Шеър, ғазални тунда ёзган  Сайфи Оллоҳим  учун,

Мир Алишер шамчироғи шамчироқ бўлсин, дедим.

ххх

Бу пари гулфом экан, гул фомини тасвирладим,

Ҳамда кўп хушном экан, хуш номини тасвирладим.

 

Мўйқаламга ранглар олдим тунги ой андомидан,

Сўнг  гўзалнинг ой каби андомини тасвирладим.

 

Шоиро, кокил эмас бу доми сайёддир аниқ,

Гарданимни чирмаган ул домини тасвирладим.

 

Шоиро лаб ҳам эмасдир, май тўла жомдир лаби,

Бўз матода май тўла ол жомини тасвирладим.

 

Шеър билан рассомчилик илҳомини берди пари,

Менга берган икки шу илҳомини тасвирладим.

 

Лабларидан бўса инъом айлади  ағёрга у,

Рашк  бўёғи бирла ул  инъомини тасвирладим.

Сайфи Оллоҳ севгига оғозу анжом мингтадир,

Бунда битта севгининг анжомини тасвирладим.

 

ххх

Изласанг гар яхши гапни, яхши гап Қуръонда бор,

Лаб очибсан нурли сўздан, очма лаб, Қуръонда бор.

 

Бунда хушруйлар билан базму тараб йўқдир, вале

Ҳуру ғилмонлар билан базму тараб Қуръонда бор.

 

Не сабаб комил эмасман, деб бу кун бердинг савол,

Ул саволу, ул жавобу, ул сабаб Қуръонда бор.

 

Нек билан бадлар ишини сен важаблаб юрмагин,

Ҳақ томондан барқарор меъёр, важаб Қуръонда бор.

 

Бўлма ўч ному насабга, рутбадан қилма ҳавас,

Рутбаи шоиста бирла ном, насаб Қуръонда бор.

 

Сайф, адабдан янги сўз айтдим, дея мақтанмагил,

Ул фазилат бирла  ул ахлоқ, адаб Қуръонда бор.

 

Май

Эй муғанний созни чалгин, жўш урар кўнгилда май,

Созу куйга завқу шавқни уйғотибди дилда май.

 

Шоиро, сен фасли гулда гул баҳорга олқиш айт,

Бир қиёс-бир гулда шарбат, бир қиёс-бир гулда май.

 

Эй биродар майни ичгин, лек тилингни тоза тут,

Баски асрори дилингни фош этаркан тилда май.

 

Кўзагар гилдан ясабди бир мунаққаш гил қадаҳ,

Келтирингиз кўзагарга ҳамда менга гилда май.

 

Эгри йўлми, тўғри йўлми, фарқи йўқ майхўрга ҳеч,

Майлига ич эгри йўлда, ҳамда тўғри йўлда май.

Чиққил, эй пири муғонким Сайфи Оллоҳ йўлига,

Келди у бир қўлда хома, келди у бир қўлда май.

КАЛЕНДАР

« Апрел 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30      

МАҚОЛАЛАР

Синов

 

Олийгоҳ томонидан шанбаликка сафарбар этишди. Ижарага олинган уйнинг битта хонасида яшайдиган беш йигит ҳаммадан олдин тайинланган жойга етиб бордик. Қишлоқда бундай юмушларни деярли ҳар куни бажарганимиз учун шанбалик бизга одатдаги ишдек туюларди. Бир зумда шаҳарлик курсдош қизларга иш қолдирмай, гуруҳимизга ажратилган жойни тозалаб ташладик. Ҳали вақтимиз борлиги учун сояроқ жой қидириб, йўл четидаги дарахт тагини танладик.

Муфассал...

Билиб босилган тикан жабри

ёхуд тубанликка юз тутган аёлнинг дил рози

Аёл зоти нозик ва ожиза... У ҳимояга муҳтож бўлиб яшайди. Ортида тоғдек мустаҳкам қалқони бўлишига эҳтиёж сезади. Лекин шу билан бирга, нозик елкаларида турмушнинг оғир юкини кўтариб юради ва ҳеч нарсадан нолимайди. Уй-рўзғор юмушлари, фарзандлар таълим ва тарбияси, қайнона-қайнота, турмуш ўртоғининг хизматини қилиш, кўнглига қараш – буларнинг барчаси аёлларнинг бурчлари - бажариши шарт бўлган вазифалар.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2380133

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9492783
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2433
3888
6321
9457148
132670
133128
9492783

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.16
Бугун: 28-04-2026 15:04:30

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015