Мен Истаравшаннинг умумий номи билан Навганда, деб аталадиган қишлоқларида кўп бўлганим йўқ. Ҳаммаси бўлиб, уч марта ва ўшанда ҳам ҳар гал бор-йўғи бир неча соатдан. Лекин шу қисқа вақт давомида ҳожи Сатторқул ҳақида жуда кўп илиқ гаплар эшитдим. Ўқитувчилар, деҳқонлар, беш қишлоқда яшаётган катта-кичик бу инсон ҳақида миннатдорчилик билан сўзлашарди.
- Мана шу мактабимизнинг янги биноси Ҳожибобонинг елиб
-югуришлари билан қурилган, - дейди 41- ўрта умумтаълим муассасаси ўқитувчиси Абдурашид Абдураҳмонов.
Ўша пайтда Тўққизчелак, деб аталган қишлоқда эски мактаб биноси тобора кўпайиб бораётган ўқувчиларга торлик қилиб қолганди. Таълим-тарбия ишларини юқори савияда олиб бориш учун синфхоналар етишмасди. Буни кўрган Сатторқул Шодмонқулов келажак авлод учун янги мактаб биноси қурилмаса бўлмаслигини тушуниб етди. Лекин ҳар гал турли баҳоналар билан мактаб қурилиши ортга сурилаверди. Шундай кунларнинг бирида, қишлоққа Қоҳир Расулзода келди. У ўша пайтда Суғд вилояти раиси эди.
Қоҳир Расулзода мактаб қурилиши ҳақидаги ғоя билан танишар экан, уни қаерга қуришни ўйлаётганликлари билан қизиқди. Ва индамасдан оқсоқоллар, фаоллар билан бирга қишлоқ айланди. Ниҳоят, баланд бир ерга етишгач, тўхтади. Атрофни кўздан кечирди.
- Мактабнинг янги биносини шу ерга қурсаларинг, қандай бўларкин? Барҳаво жой экан, - деди Қоҳир Расулзода биринчи навбатда Сатторқул Шодмонқуловга боқиб.
-Ўшанда мен муҳтарам раиснинг жой танлашдаги дидларига қойил қолгандим. Қурилиш учун таклиф қиланаётган ер тўрт томондан кафтдагидек кўриниб турарди, - дейди Сатторқул Шодмонқулов.
Шундай қилиб, 2015-2016 ўқув йилида янги бино қурилиб, фойдаланишга топширилди.
- Бизнинг 42- ўрта умумтаълим муассасамизнинг янги икки қаватли биноси ҳам ҳожи Сатторқул аканинг саъйи ҳаракатлари туфайли бунёд этилди, - дейди шу муассаса ўқитувчиси Худойберди Бойназаров.
Навгандаликларнинг айтишларича, 29-ўрта умумтаълим муассасасини таъмирлашда ҳам ҳожи Сатторқул ёрдамини аямаган. Ва улар яна учта қишлоқда чойхона очилишида ҳам Сатторқул Шодмонқулов кўмаклашганини айтишади.
Сатторқул Шодмонқуловнинг ўзи эса, қурилиш ва ободончилик ишлари кўпчилик интилиши, ғайрат-ҳаракати билан амалга оширилганини таъкидлайди.
- Масалан, бу савобли ишларнинг амалга ошишида Аҳмад ака Бердиёровнинг катта ҳиссалари бор, - дейди у.
… Сатторқул Шодмонқулов ҳарбий хизматдан қайтгач, Тошкентдаги Ирригация ва мелиорация олий ўқув юртида таҳсил олади. Ёш, лекин малакали мутахассис ўша пайтдаги «Коммунизм» колхозида ирригатор бўлиб ишлайди. Унинг қобилиятини кўрган раҳбарлар кейинчалик масъул вазифаларга тайинлашади. Жумладан, Сатторқул Шодмонқулов Алишер Навоий номли колхоз раислигига сайланади.
У раислик пайтларида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш, сифатини яхшилаш билан бирга янги экин ерларини ўзлаштиришга катта эътибор беради. Скважина қудуқлари қазилиши туфайли суғориладиган экинзорлар кенгайди. Айни бир пайтда, Навгандадаги учта қишлоқ аҳолиси ичимлик сув билан таъминланади.
Раис аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда, уларни томорқа участкаси билан таъминлашга интилади. 70 нафардан ортиқ кишига томорқа майдонлари ажратилади.
Қишлоқда ҳожи Сатторқул Шодмонқулов оиласидан ибрат олишга интиладиганлар - кўп. Меҳрибон, ғамхўр ва ўрни келганда қаттиққўл ота 5 нафар фарзандини меҳнатсевар, эл ишига қайишувчи, юртга содиқ инсонлар қилиб тарбиялади. Ўғли Ўткир банкда хизмат қилади, Илҳомжон ва Иномжон «Шодмонқулбобо» деҳқон хўжалигини бошқариб келишмоқда.
41-ўрта умумтаълим муассасасида бўлиб ўтган учрашувда мен бир нарсага эътибор бердим: ҳожи Сатторқул сўзга чиққанида, давра сув сепгандек бўлиб қолди. Назаримда, вужудлар қулоққа айланди. Ўқитувчилар ҳам, ўқувчилар ҳам уни жон қулоқлари билан тинглашарди. Мен ҳам ҳожи Сатторқулнинг сўзларини мароқ билан эшитдим. Ўқувчиларни илм олишга чорлаши, китобнинг билим манбаи, инсоннинг энг яқин дўсти эканлиги ҳақидаги сўзлари, юртини севган инсоннинг шараф топиши, меҳнат инсонни улуғлаши, инсон ҳусни одобдан эканлиги ҳақидаги гаплари ҳамон қулоғим остида жаранглаётгандек.
Ҳамқишлоқлари ҳожи Сатторқулнинг қайси даврага кирмасин, ҳар бир кишини яхшиликка, инсонни улуғлайдиган энг яхши фазилатлар эгаси бўлишга ундаши ҳақида гапиришади. Ва бир муҳим нуқтани таъкидлаб ўтишди: инсоннинг сўзи билан амали бир бўлгандагина, одамлар унга қулоқ тутишади, у каби яшашга интилишади. Эл дардида ёниб яшаш завқи эса, уни янги-янги савоб ишларни амалга оширишга илҳомлантиради.
Ҳожи Сатторқул Шодмонқуловнинг Навгандадагина эмас, Истаравшанда ҳам энг обрўли инсонлардан бирига айлангани ва шундай бўлиб қолаётганининг сабабларидан бири ҳам, айни, шу фазилат эгаси бўлганлигида!
Мен Истаравшанга ҳар гал борганимда, бунга қайта-қайта амин бўламан.
Ўринбой УСМОН.
Деваштич ноҳияси (илгариги Ғончи) таъсис этилганига тўқсон йил бўлди. Бу йилларда ноҳия бир неча марта тугатилиб, яна қайтадан ташкил этилди. Охирги марта 1965 йили такроран ноҳия мақомини олди ва мана эллик йилдан кўпроқ Тожикистон харитасида Ғончи, яъни Деваштич ўз ўрнига эга. Ўша йилларда ноҳия раҳбарлигини зиммага олган фидойи инсонлар бу гўзал маскан иқтисодий иқтидорини ён-атрофдаги ноҳиялар даражасига яқинлаштириш
Муфассал...
26 январ куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, Сармоявий муҳитни яхшилаш бўйича маслаҳат кенгаши Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Сармоявий муҳитни яхшилаш бўйича маслаҳат кенгашининг XVIII мажлиси бўлиб ўтди.
Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон дастлаб, иштирокчиларга
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015